ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#ФОТОРЕПОРТАЖ

🌳Ангрен шаҳрида қизғин тусда ўтказилаётган «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси тадбиридан фотолавҳалар.
#Онлайн
«Раҳбарлар ҳар ишда ташаббускор, барча ходимларга намуна бўлиши керак»

🔎Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимовлар кўчат экиш жараёнида.
ОНЛАЙН

🌳Уюшқоқлик билан ташкил этилган кўчат экиш тадбирларидан сўнг, меҳнат жамоаси билан баҳамжиҳат бўлиб, Ангрен шаҳрининг тоғ-ён бағирларида мириқиб тушлик қилишга нима етсин?

«Яшил йиллик» умумиллий тадбири иштирокчиларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкилотчилар томонидан ўзбек миллий шоҳ таомларидан бири палов ҳам ташкиллаштирилди.

✴️Палов муаллифи билан танишинг:
Маҳоратли уста ошпаз Анвар Тўлаганов
#яшил_йиллик
#эзгу_ташаббус

Ангрен шаҳрида «Яшил йиллик» акцияси доирасида вилоят коммуналчилари томонидан ўтказилаётган кўчат экиш тадбирларида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари ҳам ташаббусни қўлдан бой бермай, фаол иштирок этишмоқда.

❇️«Шаҳримиз вилоятнинг энг сўлим ва баҳаво масканларидан бири саналади.Шундай экан, ундаги яшиллик оламини ташкил этилишига ўз ҳиссамни қўшаётганлигим учун жуда хурсандман.
🔎Ер билан тиллашиб, ўзим ҳам ўзгача завқ, роҳат оламан» дейди Ангрен шаҳар уй-жой коммунал бўлими бошлиғи Комрон Каримов биз билан суҳбатда.


https://t.me/toshvilkommunal
#яшил_макон
#акция

🌳"Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида мажмуалараро кўчат экиш акциялари бугун ҳам давом этди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from KOMMUNAL
Ангрен шаҳрида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси қизғин тусда ўтказилаяпти

Айни дамларда Ангрен шаҳар "Гулбоғ" МФЙда жойлашган дала майдонида кўчатларни экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Эрта тонгдан бошлаб юборилган ушбу эзгу ташаббус корхона ва ташкилотлар ўртасида кўтаринки кайфиятда ташкил этилаяпти. Яшиллик оламини барпо этишда вилоятдаги 11та коммунал ташкилот жамоаси томонидан жами 1 300 туп манзарали дарахт кўчатини экиш ишлари давом этмоқда.

🔎Тадбирга Уй-жой коммунал хизмат вазири Шерзод Ҳидоятов ҳам ташриф буюриб, хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашарчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлади.

👉https://t.me/kommunaluzb