Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3.28K subscribers
6.9K photos
2.25K videos
79 files
5.99K links
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Download Telegram
Блогер О. Тўхтаназаровнинг YouTube видеохостингида эълон қилинган мурожаати юзасидан

Жорий йилнинг 12 март куни мурожаатчи О. Тўхтаназаров ва К. Яхина ва мазкур иш юзасидан жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси қабулида бўлди ва уларга ишга оид барча ҳолатлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддасининг 7-бандига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.

Ушбу Кодекснинг 36-моддасида жиноят иши қўзғатиш рад этилган бўлса-ю, ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур иш бўйича Олмазор тумани 1-сонли ИИБ профилактика инспектори С. Самадов томонидан 2023 йил 20 декабрда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Юқоридаги қонун талабига кўра, туман судининг 2024 йил 1 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 271-моддасининг 7-бандига асосан иш ҳаракатдан тугатилган.

Шунингдек, иш ҳужжатларини судга камчиликларсиз ўз вақтида тақдим қилмаган профилактика инспекторига нисбатан тегишли чора кўриш учун Олмазор туман ИИО ФМБ бошлиғи номига тақдимнома киритилган.

Тарафларга қарор юзасидан юқори судга шикоят бериш ҳуқуқлари тушунтирилганлиги маълум қилинади

Сайт | Telegram
ЗАЩИТА ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОЙ СОБСТВЕННОСТИ

Президент Узбекистана 2 февраля 2022 года подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием законодательства об объектах интеллектуальной собственности».
В соответствии с документом Закон «Об изобретениях, полезных моделях и промышленных образцах» дополнен разделом «Основания и порядок наложения штрафа, а также порядок уплаты штрафа юридическими лицами за нарушение законодательства об объектах промышленной собственности».

Подробно👈

Сайт I Telegram
ПРАВО НА ОБЖАЛОВАНИЕ

Согласно Закону «О внесении изменений и дополнений в Уголовно-процессуальный кодекс Республики Узбекистан в связи с усовершенствованием института проверки законности, обоснованности и справедливости судебных решений» участники судебного процесса имеют право на обжалование и опротестование судебных решений.

Подробно👈

Сайт I Telegram
Конституцияни ўрганамиз

81-модда.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда.

Цензурага йўл қўйилмайди.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Одил судлов" кўрсатувининг навбатдаги сони жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судидан тайёрланган

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси(гиёҳвандлик) 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт | Telegram
Какие материалы не являются объектами авторского права?

— Могут ли официальные документы быть объектами авторского права?

Подробно👈

Сайт I Telegram
Э Ъ Л О Н

2024 йил 15 март куни соат 10.00.да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “International House Tashkent” академик лицейида - (Манзил: Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39-А уй) Тошкент шаҳар суди раҳбарияти томонидан Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабули ташкил этилади.

Унда Тошкент шаҳар суди раҳбарлари томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари тингланади.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати

Сайт | Telegram
ЧТО НЕОБХОДИМО СДЕЛАТЬ ДЛЯ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ДОВЕРИЯ ГРАЖДАН К ГОСУДАРСТВЕННЫМ ОРГАНАМ?

В статье 40 Конституции Республики Узбекистан говорится, что каждый имеет право как отдельно, так и совместно с другими лицами обращаться с заявлениями, предложениями и жалобами в государственные органы и организации, органы самоуправления граждан, к должностным лицам или народным представителям. Заявления, предложения и жалобы должны быть рассмотрены в порядке и сроки, установленные законом.

Подробно👈

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаган 15 ёшли мактаб ўқувчиси бир неча бор автомобиль ўғирлагани учун жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига лойиқ кўрилди

Сайт | Telegram
Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А. Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1 800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.

2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А. Б. 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан А. Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А. Б.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Telegram
Конституцияни ўрганамиз

83-модда.


Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

84-модда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Сайт | Telegram
YouTube видеохостингида эълон қилинган “Тадбиркор қамалишидан ким манфаатдор?” номли видеолавҳа юзасидан

Мурожаатчи аёл судланган С. Султановнинг турмуш ўртоғи бўлса-да, у иш юзасидан тараф ҳисобланмайди. Ушбу видеолавҳа эса суд қарорларини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўла олмайди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 08 сентябрдаги ҳукмига кўра, С. Султанов Жиноят кодекси 25, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28, 211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 59, 61, 62-моддалари тартибида бир неча жиноятлар мажмуи юзасидан тайинланган ҳар-хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йилу 9 (тўққиз) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур жиноят иши судланувчи С. Султановнинг апелляция шикоятига асосан Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида кўрилиб, апелляция инстанциянинг 2023 йил 31 октябрдаги ажримига асосан туман судининг ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда қонунда белгиланган муддатда тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram
НОВЫЙ ЭТАП РЕФОРМИРОВАНИЯ СУДОВ ПО ГРАЖДАНСКИМ ДЕЛАМ

Одним из действенных и эффективных способов защиты граждан от нарушений их трудовых прав является защита через суд.

Подробно👈

Сайт I Telegram
Audio
Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Алмазарского районного суда по уголовным делам Алишера Тургунова об институте примирения.

Сайт I Telegram
В №11 газеты «Даракчи» от 14 марта 2024 года опубликован ответ судьи Учтепинского районного суда по уголовным делам Бобомурода Каримова на вопрос «Как долго нужно подавать отчетность по неработающему бизнесу?».

Сайт I Telegram