ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “International House Tashkent” академик лицейида Тошкент шаҳар суди раҳбарияти томонидан Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабули ташкил этилди.
Сайёр қабулда жами 35 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 28 таси жиноят, 7 таси фуқаролик ишлари бўйича бўлди. Мурожаатлардан 24 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 11 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр суд мажлисларида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг судьялари томонидан туман мажбурий ижро бюроси ва Пробация хизмати ҳисобида туриб жазо ўтаб келган 10 нафар маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тақдим этилган алимент қарздорлигига оид мамурий ишлар, чунончи, 2 та шахсга нисбатан алимент тўламагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди. 2 нафар маҳкум жазони ўтамаганлиги учун жазо чораси оғирлаштирилди, 7 нафар маҳкум жазо талабларига риоя қилганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳисобга олиниб, муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Сайт | Telegram

МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД БЎЛИБ ЎТДИ
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди судьяси Азимжон Ҳакимов тумандаги Юнус Ражабий маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ўтказди.
Дастлаб судья томонидан бугунги талаб, қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди. Шундан сўнг икки нафар маҳкумнинг жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
И.Э. Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. У судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлигини, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини ва ижобий тавсифланганлиги, ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажариб келаётганлиги, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, уни тайинланган жазонинг қолган муддатидан илгари шартли озод қилишни сўраган.
Суд илтимосномани қаноатлантирди.
Ш.С .га ЖК 186-1-моддаси 3-қисмининг “б” банди, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.2017 йил 4 июль куни жазони ўтаб чиққан. Аммо жамоат тартибини мунтазам бузаётганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш сўралган. Илтимосномаси қаноатлантирилди. Унга 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

ВЫЕЗДНОЙ ПРИЕМ С УЧАСТИЕМ РУКОВОДИТЕЛЕЙ ТАШКЕНТСКОГО ГОРОДСКОГО СУДА
В академическом лицее «International House Tashkent» при Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства руководство Ташкентского городского суда организовало выездной прием по судебно-правовым вопросам для жителей и юридических лиц Мирзо-Улугбекского района столицы.
Подробно👈
Сайт I Telegram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
Барча жойларда бўлгани каби бугун Тошкент шаҳар судлари судьялари ва ходимлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида иштирок этиш учун эрта тонгданоқ ишга киришдилар.
Айниқса, Тошкент шаҳар суди бу борада барчага ўрнак бўлди. Ҳашар давомида судлар ҳудуди, ҳовли атрофи, ариқ, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди ҳамда уларга шакл берилди. Бу борадаги ишларда айниқса, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт суди, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлараро судлари алоҳида жонбозлик кўрсатишди.
Умумхалқ хайрия ҳашари бошқа судларда ҳам давом этмоқда. Тасвирларда Тошкент шаҳар суди судьялари ва ходимлари ҳамда юқорида номлари тилга олинган туман жиноят судлари ва туманлараро фуқаролик судлари шанбалик жараёнларини кўриб турибсиз.