Судланган ака-ука Омоновларнинг отаси Н. Имомовнинг YouTube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан
Мурожаатчининг икки ўғли Фарруҳ ва Фазлиддин Омоновлар ҳамда бошқалар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 02 августдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ва уларга нисбатан қонунда белгиланган жазолар тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 декабрдаги ажримига кўра, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳукмнинг ундирувга оид қисмига аниқлик киритилиб, судланувчилар томонидан депозит ҳисобрақамларга топширилган пул маблағлари ҳамда мол-мулкларни сотишдан АТ “Халқ банки” ҳисобига келиб тушган пул маблағлари, судланувчилардан ундирилиши белгиланган суммалардан тегишлилигича чегирилган.
Апелляция протести қисман қаноатлантирилган, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади.
Сайт | Telegram

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
Конституцияни ўрганамиз
78-модда.
Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.
Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОИЛАВИЙ СУДЛАР СУДЬЯЛАРИ УЧУН ЎҚИШ БОШЛАНДИ
2023 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорга биноан, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Оила ва хотин қизлар қўмитасининг илғор хорижий тажриба асосида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақидаги таклифига розилик берилди.
Тажриба тариқасида шу йилнинг 2024 йилнинг 1февралидан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьяларини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштириш ва ушбу судларда "Оила судьялари" ташкил этилиши белгиланган эди.
2024 йилнинг 4 мартидан бошлаб мазкур оила судьяларини ўқитиш бўйича масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курслари бошланди. 18 мартгача давом этадиган жараёнда танлаб олинган судьяларга никоҳ ва никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, оталикни белгилаш ва фарзандликка олиш каби мавзулар юзасидан Олий суди судьялари ва Судялар олий мактаби ўқитувчилари маърузалар ўқиб, билим ва малакасини оширишга ёрдам берадилар
Хумоюн Эсонов,
фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси

Forwarded from Азиз Абидов | Олий суд
#қонун_кўмаги
СУД БУЙРУҒИ ИНСТИТУТИ ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИДА САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА
Фуқаро ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш энг афзал йўл саналади.
👉 Батафсил
Telegram

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов ушбу саволга батафсил жавоб берди.
Иккала тоифадаги ҳужжатнинг асосий фарқи шундаки, умуммажбурий хусусиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устидан маъмурий судга шикоят қилиш мумкин эмас, бундан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мустасно.
Умумий қоида бўйича маъмурий органнинг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин.
Маъмурий судларга шикоят қилишда жисмоний шахслардан давлат божи ундирилмайди.
Давлат божи ишнинг натижаси бўйича қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ундирилади.
Борди-ю ариза рад қилинса, жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияни ўрганамиз
79-модда.
Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.
Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
80-модда.
Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.