Toshkent shahar transport va yo‘l-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi
785 subscribers
4.86K photos
790 videos
5 files
2.41K links
Тоshkent shahar transport bosh boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
#Диққат_эълон

🏢“Тошйўловчитрансхизмат” УК сизни ишга таклиф этади.

Бизда Йўналиш нозими вазифасида бўш иш ўринлари мавжудлигини маълум қиламиз.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаб:

📚Мазкур соҳаларда таълим олиб, мутахассислик йўналишини тамомлаган, энг муҳими фидоий ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга тайёр ходимларни ишга қабул қиламиз.

📭Бизни жамоада ишлашни истасангиз маълумотнома (объективка) нгизни info@tshtx.uz электрон манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

📌Сиз билан биз биргаликда жамоат транспорти соҳасининг ривожига ҳисса қўшувчи жамоани шакллантирамиз!
———
#Внимание_объявление

🏢УП "Тошйўловчитрансхизмат" приглашает вас на работу.

У нас имеются вакансии на работу Линейных диспетчеров:

📚Мы приглашаем на работу тех,кто окончил направление по этой специальности. Cамое главное, мы набираем сотрудников, которые бескорыстны и готовы выполнять свои обязанности от всего сердца.

📭Если хотите работать в команде, вы можете отправить нам свою объективку по info@tshtx.uz адресам.

📌Вместе мы формируем общество, которое вносит свой вклад в развитие транспортной сферы!
#диққат_эълон

⚡️⚡️ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА !⚡️⚡️

Йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2021 йил 10 декаябрдан бошлаб:

🔹 "2-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 96-сонли "Юнусобод мавзеси 9-даҳа АШБ - Машинасозлар меторси АШБ" автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, қатновлар сони:
🔸 Иш куни 136(-8) та, шанба куни 107(-1) та, якшанба куни 96(0) та этиб белгиланганлигини;

🔹"4-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 38-сонли "Сергели 7-мавзеси АШБ - Ўзбекистон заводи" автобус йўналишининг қайтиши йўналишидаги ҳаракати Меҳригиё (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) Қўрғонтепа, Шокирариқ, Орият кўчалари орқали "Олчазор маҳалласи"гача, тўғрийўналишдаги ҳаракати "Олчазор маҳалласи" сўнгги бекатидан Орият, Қўрғонтепа 1-тор, Қўрғонтепа, Меҳригиё кўчалари орқали (Сергели 7-мавзеси АШБга кирмаган ҳолда) кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил этилиб, йўналиш номи 38-сонли "Олчазор маҳалласи - Ўзбекқишлоқмаш заводи" автобус йўналиши деб номланганлигини;

🔹"5-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 148-сонли "Баҳор МФЙ - Тошкент вокзали АШБ" автобус йўналишининг ҳаракати "Баҳор МФЙ" бекатидан Илғор кўчаси орқали "Миришкор маҳалласи"гача узайтирилиб, йўналиш номи148-сонли "Миришкор маҳалласи - Тошкент вокзали АШБ" автобус йўналиши деб номланганлигини ва иш тартиби ва жадваллар сони ўзгаришсиз қолдирилаётганлигини;

🔹"5-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 190-сонли "Машинасозлар меторси АШБ - Янгибозор АШБ" автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:45 дан 22:00 гача, йўналишда жадваллар сони:
🔸 Иш куни 10(0) та, шанба куни 9(-1) та, якшанба куни 8(-2) та этиб белгиланганлигини;

🔹"7-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 13-сонли "Изза мавзеси - Тошкент МУМ" автобус йўналишининг ҳаракати "Тошкент МУМ" автошоҳбекатидан Ислом Каримов, Шароф Рашидов, Афросиёб, Бешёғоч кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"8-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 5-сонли "Феруза мавзеси - Гулобод кўчаси" автобус йўналишининг ҳаракати Нурафшон, кўчасидан (Себзор ва Ахмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Ахмал Дониш кўчаси орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"8-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 100-сонли "Қорақамиш 2/4-мавзеси АШБ - Бешёғоч майдони" автобус йўналишининг ҳаракати Кичик ҳалқа автомобил йўлидан Лабзак, Нурафшон, (Себзор ва Ахмад Дониш кўчаларининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидаги йўл қатнов қисмида жорий этилган янги тизим бўйлаб) Себзор кўчалари орқали ва кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилиб, йўналишда жадваллар сони:
🔸 Иш куни 8(0) та, шанба куни 7(-1) та, якшанба куни 6(-2) та этиб белгиланганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 48-сонли "Новатор ИЧБ - Ал Хоразмий мавзеси" автобус йўналишининг иш бошлаш вақти иш кунлари 5:05 этиб белгиланганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 86-сонли "Сергели 12-мавзеси - Чилонзор буюм бозори" автобус йўналишининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Гавҳар кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич орқали қайрилиб, Бунёдкор шоҳ кўчаси орқали "Чилонзор буюм бозори"гача бир томонлама ташкил этилганлигини;

🔹"12-Автобус саройи" МЧЖ томонидан тасарруф этилаётган 184-сонли "Бинокор қўрғони - Қўйлиқ деҳқон бозори" автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик (Қипчоқ, Якубов кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари якунлангунига қадар) Қипчоқ, Янги Сергели, кўчалари орқали "Ярмарка" бекатига қисқартирилганлигини ҳамда йўналиш номи вақтинчалик 184-сонли "Бинокор қўрғони - Ярмарка бекати" автобус йўналиши деб номланганлигини маълум қиламиз.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Web site
#Диққат #Эслатма

⚡️Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кун тўлиқ дам олади

• 19 март (шанба) - дам олиш куни
• 20 март (якшанба) - дам олиш куни
• 21 март (душанба) - дам олиш куни
• 22 март (сешанба) – қўшимча ишланмайдиган кун
• 23 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун

Хабарни яқинларингизга етказинг! #Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати Телеграмм: https://t.me/toshdeptransport
Instagram: @toshdeptransport
Веб-сайт: http://toshkentmintrans.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/tashkentdeptrans/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимингизни синовдан ўтказинг!

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинган.

➡️ Ойлик доирасида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест ўтказиш белгиланган.

🗓 Тест синови 6 июнь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

🔢 Бунинг учун ҳар бир иштирокчи yhq.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

☑️ Тест синови 20 та савол ва 1 та ижодий саволдан иборат.

❗️Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#ДИҚҚАТ
#Бўстонлиқ_тумани

⛔️Бўстонлиқ туманида Спортнинг велоспорт-шоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 28-29-30 июнь кунлари соат 08-00 дан 14-00 га қадар 4P12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ платинадан старт)дан бошлаб 47 километрлари оралиғида, транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
#Диққат ⚡️

⛔️ Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧEКЛАНАДИ.
#Диққат Ўзбекистон Республикаси Президентининг #ПҚ 311- сонли қарорига кўра 4 ўриндиқли транспорт воситалари ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилиб йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун қаердан ва қай тартибда олиниши керак?


Ҳайдовчи аввало Давлат Солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади (тўлов 300.000) сўм тўлаб гувоҳнома олади.

Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга (300.000) сўм давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади.

Шунда ҳайдовчи жами бўлиб
1 йилга 600.000 сўм сарф қилади (бошқа тўловлар ,кунлик тўлов ҳам) мавжуд эмас.

Шу билан бирга такси белгили плафон олиб транспорт воситасини том қисмига ўрнатиб йўловчи ташиши мумкин (такси плафон бўлмаса МЖтК 176.4 моддасига) кўра жавобгар бўлади
.
#диққат

"Буни қанча тез қилсак, автомобиль бозорида рақобат пайдо бўлади" — Президент электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари электромобилларни қувватлантириш учун йўл бўйларига, заправкаларга ва парковкаларга 2 мингта қувватловчи станциялар ўрнатиш бўйича топшириқ берди.
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

🚌 Тошкент шаҳар ҳудудидаги шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларни бириктириш бўйича 2022 йилнинг 12 декабрь куни соат 12:00 электрон тарзда


ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

📅 Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

💻 Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.

🏢Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.

Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01(308).

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Диққат_йўлларда_музлама

🚨Барча йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

❄️Республикамизда об-ҳаво шароити ўзгариб, кўплаб ҳудудларда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совуганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:

заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини;

зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;

газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;

пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини;

барча автомобиль йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

❗️Яна бир бор ЗАРУРАТСИЗ автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз.

‼️Ўзингизни асранг!

👉 @YHXX_UZ