"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.5K photos
522 videos
33 files
1.66K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
🌙ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ КЕЧА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

📕 Бу кеча — Қуръони карим нозил этила бошлаган. "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🌙 Бу кеча"...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).

🟢Бу кеча — қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

🗣Бу кеча — фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🤲 Бу кеча — ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

😄Бу кеча — Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

🔵Бу кеча — иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

💧 Бу кечада — қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча — ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: "Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".
Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

👁Бу кечада — қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча — гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🗣 Бу кеча — барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qadr #duo #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook