"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Forwarded from FARG‘ONA BUGUN
#Тафаккур_қилинг

- Уйингда мошинанг бор, аммо мина олмайсан.
- Чўнтагингда пулинг бор, аммо сарфлай олмайсан.
- Кўчмас мулкка эгасан, аммо ижара ҳаққини ололмайсан.
- Дўконингда молинг тўла, аммо сота олмайсан.
"Мулк Аллоҳники" эканини энди тушундингми? Нима учун "Мулк Аллоҳники"? Ўзи хоҳламаса эгалик қилган нарсаларингга қўлингни ҳам теккиза олмайсан.


🇺🇿 Фарғоналикларга қўшилинг👇🏽
https://t.me/joinchat/AAAAAFiTYCpM6bByBMaMAg
#Тафаккур

Араб тилининг кучини қаранг - кўришнинг турлари:

Кўз билан кўриш - رؤية (руё)
Фикр билан кўриш - نظر (назар)
Қалб билан кўриш - بصيرة (басийра)
Ҳис қилиб кўриш - شعور (шуур)
Руҳ билан кўриш - حبّ (муҳаббат)
Тушуниб кўриш - إدراك (идрок)
Бутун вужуд билан кўриш, қуллик - عبادة (ибодат)
#Тафаккур

Эртага нима ейиш ҳақида эмас,
Охиратда нима дейиш ҳақида кўпроқ қайғур!

Инсонга асл мақсад дунёни сотиб охиратга таёргарлик қилиш экан!
Эй ғофил банда кўзингни оч,фикр қил шунча нарса сенга ўз-ўзидан келиб қолмаган балки Аллоҳ насиб қилди.Қани сен Аллоҳ розилиги учун нима иш қилдинг?
#ТАФАККУР

Шайх Саъдий айтади:
- “Нафаснинг ичкарига кириши бир неъмат бўлса, ташқарига чиқиши бошқа неъматдир. Демак, ҳар нафасда инсонга икки неъмат ҳосил бўлади ва ҳар бири шукрни тақозо қилади. Агар одам ҳар нафаси учун бир марта шукр қилса ҳам бу неъмат шукрини адо этолмаган бўлади. Шундай экан, бошқа ҳисобсиз неъматлар шукрини қандай адо қилсин?”.
#ТАФАККУР РУКНИДА АЛБАТТА УКИНГ

#Султонга дарс берган #қул

Аёз исмли бир қул тақдир бўлиб, Султон Маҳмуднинг хизматкори бўлибди. Султон қулининг одоб-ахлоқини кўриб, уни яхши кўриб қолибди. Шунчалик ишончини қозонибдики, бутун салтанатнинг хазинабони этиб тайинланиб, саройнинг барча хазина-бойликлари унга топшириладиган бўлибди. Бу ҳолатни кўрган саройдагиларнинг баъзилари бунга ҳасад қилишибди. Ҳасад ва кибрлари туфайли “шундай оддий бир қулга бунчалик катта мавқеъ берилиши”ни ва ўзларининг шу даражада ҳам обрўлари йўқлигини ўзларига сингдира олмабдилар. Ҳолат шундай давом этгач, Султонга ҳар куни, ҳар хил баҳона билан Аёздан шикоят қила бошлашибди. Унинг обрўйини тушириш учун қўлларидан келган ҳамма йўлни синаб кўришибди.

Кунларнинг бирида Султоннинг ҳузурида бир сарой аъёни иккинчисига: “Қул Аёз хазинага тез-тез қатнайдиган бўлиб қолди, биласанми? Менимча у гавҳарларимизни ўғирлаб юрибди. Бунга аминман”, дебди.

Буни эшитган Султон қулоқларига ишонмай “Ҳақиқатдан ҳам шундаймикин, шундай бўлса ўз кўзим билан кўрайин” деб, хазина хонаси деворига кичкинагина тешикча тешдирибди. Шундай қилиб, ичкарида бўлаётган нарсаларни томоша қилишни бошлабди.

Кеч тушибди, қул секин сарой хазинасига бориб, эшикни ҳам билдирмасдан ёпиб ичкарига кирибди. Султон қулнинг сандиқ олдига яқинлашганини кўрибди. У ерда яшириб қўйгани кичкинагина бир тугун экан. Тугунни ўпиб, пешонасига суртиб уни очибди. Ичидан қуллик пайти кийган эски-туски кийими чиқибди. Уни кийиб ойнанинг олдига ўтибди. Ўзига ўзи: “Авваллари шу кийимни кийиб юрганингда ким эканлигингни эслайсанми?” – деб сўрабди. – Ҳеч ким… Бор йўғи сотиладиган қул эдинг, холос. Аллоҳ сенга Султоннинг қўли билан, лойиқ бўлмасанг ҳам Ўз раҳматидан шундай неъматларини лутф қилди. Асло қаердан келганингни унутма! Чунки мол-мулк инсоннинг ақлини олади, унутишга мажбурлайди. Шундай экан, сен ҳам сендан камроқ неъматга эга бўлганларга паст назар билан қараб, кибрланма! Буни асло унутма, эй Аёз! – деб сандиқни ёпиб, қулфлабди ва секингина эшикдан чиқибди. Хазинадан чиқар-чиқмас, Султон билан юзма-юз келибди. Шунда Султон Аёзга қараб туриб, кўзидан дона-дона ёш оқа бошлабди. Султон гапиришга ҳам қийналиб, томоғи ҳам тиқилиб қолибди ва ўзини мажбурлаб бўлса ҳам қулига шундай дебди:

— Бугунга қадар бойликларимнинг хазинабони эдинг. Энди… Қалбимизнинг ҳам хазинабонига айландинг. Менга, ҳақиқий Султоним олдида ҳеч ким эканлигимни ва унга қандай муносабатда бўлишим кераклигини ўргатдинг…Биз ҳам ҳақиқий ҳожамиз олдида ҳечким эканимизни унутманг!!!!!!
#ТАФАККУР

Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.

У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:

- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.

Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.

Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?

- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.

Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?
#тафаккур
АКСИРИШ.

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар:
“Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Бирор мусулмон аксирса ва "Алҳамдулиллаҳ" деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон "Ярҳамукаллоҳ",-десин,
аксирган эса яна жавобда:
«Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?».
У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.

Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган.Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади.Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.
“Бугунги сабоқ” китобидан.
----- ------ -------- ------- --------- -------- --------- --------

Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз.Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضْيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ:

إِذَاعَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ:الْحَمْدُ لِلَّهِ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ :يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَإِذَا قَالَ لَه :ُيَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ :يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَ يُصْلِحُ بَالَكُمْ

رَوَاهُالْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, “алҳамду лиллаҳ”(Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ” (Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум”(Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар”. (Бухорий ривоят қилган.)
Muslim.uz ва Azon.uz манбалари асосида тайёрланди.
#тафаккур

Агар Аллоҳ сизни соғинса, сизни намозга қоим қилиб қўяди...

Агар сиз билан ёлғиз қолишни хоҳласа, тунда таҳажжудга уйғотиб қўяди...

Агар сизни жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, сизга ибодат қилишни осон қилиб қўяди...

Сизга яхшиликни истаса илм бериб уни амалига собит қилиб қўяди...

Агар сизни кечиришни хоҳласа, тилингизни тавбага муяссар қилиб қўяди...

Агар сизга саодат бермоқчи бўлса қалбингизни кенг қилиб гўяди...

Агар сизни севса... Қани энди севса...Аллоҳим бизларга ҳам насиб қилгин... Насиб қилгин...Насиб қилгин...

Ориф Таскин
​​​​#ТАФАККУР

Шайх Набулсий айтади: - «Бу нафс атрофдаги нарсалардан жуда тез таъсирланади. Тижоратчилар билан яшаб кўринг, тижоратчи бўлишни хоҳлаб қоласиз. Тақводорлар билан яшаб кўринг, тақводор бўлишни истаб қоласиз. Фосиқ кимсалар билан давомий мулоқотда бўлаверсангиз, ўшалардек бўлгингиз келиб қолади. Атроф-муҳит инсон учун жуда хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло «Эй мўминлар, Аллоҳга тақво қилинглар», дея буюриб, кетидан қандай тақво қилишни ўргатди - «Содиқ кишилар билан бирга бўлинг». «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар билан бирга бўлинглар» (Тавба, 119-оят).

Солиҳ кишилар билан бирга бўлишликнинг ўзи ҳам солиҳ амалдир!
#ТАФАККУР

Тананинг касаллиги оғриқлар биландир.
Қалбларнинг касаллиги гуноҳлар биландир.

Тана касал бўлган пайтда таомнинг мазасини сезмаганидек, гуноҳлардан қорайган қалб ибодат ҳаловатини сезмайди.
#ТАФАККУР

Ҳеч қачон «Вақт топа олмаяпман» дема! Барча буюкларнинг ҳам бир куни 24 соат бўлган, ундан ошиб кетмаган.

Улгурмаяпсанми, демак гуноҳларинг сабабидан Аллоҳ вақтингдан баракани кўтариб қўйган... Истиғфорни кўпайтир ва ниятни тўғирлаб янада кўпроқ тиришгин.
#ТАФАККУР

МУҲИТ СИЗНИ ЎЗГАРТИРАДИ

Бир дона олмани олиб уни иккига бўлинг! Ярмини сув ва шакар (қиём) га солинг! Қолган қисмини сув ва туз (намакоб) га солинг! Бир неча кундан сўнг бири МУРАББО, бошқаси СИРКАга айланади.
Олманинг асли ўша олма. Лекин уни муҳит ўзгартирди.

ХУЛОСА: Агар солиҳ инсон бўлишни истасангиз, солиҳларни дўст тутинг, ёмонлардан узоқ бўлинг!
#ТАФАККУР

Ҳовлингиз ободми?

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:

«Бир инсонга доимий яшаш учун ҳовли ҳадя қилинди. Унинг ижарада турадиган бошқа уйи ҳам мавжуд. Ижарадаги уйи яқин, ўзига мулк қилиб берилган уй узоқда экан. Икки уй ҳам хароб аҳволда. Ҳалиги одамнинг пули эса битта уйни обод этишга етади, холос. Шунда ўша одам: «Узоқдаги ўз уйимни таъмир қилгандан яқиндаги ижара уйни обод қилганим яхши», дебди. Буни эшитган ҳамма уни аҳмоқликда айблабди. Бизнинг ҳам мисолимиз шунга ўхшайди. Бизга ҳам бу дунё - ижарадаги ҳовли. Биз охиратдаги ўзимиз учун доимий манзил бўладиган уй қолиб, 70-80 йилга, балки ундан хам кам муддатга берилган ижара уйни обод қиляпмиз».
#ТАФАККУР:

Қиёмат куни қўлингизга тутқазиладиган китобнинг муаллифи ўзингизсиз. Шундай экан, унга фақат энг яхши сўзларни танлаб ёзинг!

“Ҳикматлар чашмаси”дан
#ТАФАККУР

Илм ва амал инсоннинг икки оёғига ўхшайди. Бу иккиси бўлмаса, оёқ тик турмайди, юролмайди. Бу ўринда илм қадами амал қадамидан олдинда, пешқадам бўлиши керак. Қоқилганларнинг аксарида илмдан олдин амал ўзиб кетгани сабаб бўлади.
#ТАФАККУР

“Мен сен билан яккама-якка, алоҳида гаплашмоқчиман...”

Мана шу жумлани эшитган (анча-мунча) кишида нафас олиши тўхтаб қолгандай қийинлашиб, ҳаёлидан юзлаб саволлар айланиб қолади. (“Нима гапи бор экан, бирон айбимни очармикан, четга олиб нима демоқчи, каби...”)

Энди Роббингизни: “Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда у зотнинг ҳузурига келгувчидир”, деган сўзига нима дейсиз?!
(Марям сураси, 95 оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фарзанд #эътибор #тафаккур
Фарзандларимиз телефон бўлишни ҳохлашяптими, демак, муаммо бизда... Аччиқ ҳақиқат