"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.15K subscribers
1.59K photos
673 videos
33 files
1.89K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Ушбу суратни француз мусаввири суратга олган ва шундай деган эди:
"Бу суратдаги мен ҳурмат қиладиган жиҳат савдогарнинг мижоз аёлдан тескари қараб турганидир".
Ислом нақадар гўзал!
Қадриятларимиз нақадар гўзал эди бир пайтлар!
Энди буни бугунги кунимиз ила солиштиринг. Фарқни англайсиз ва тушунасиз деган умиддаман. Ҳаргиз "энди у пайтлар бошқа замон эди" , дея кўрманг. Баъзи ҳукмларни замон ўзгартира олмайди.

Абдулқодир Полвонов
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 14-куни якшанба –
милодий 2022-йил 15-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.

Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.

"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)" (Юсуф сураси, 24 оят).

Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаром нарсани қўлинг, кўзинг ва тилинг билан ўзинг қидирсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишга тўғри келади.

Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.

Аллоҳим! Бизларни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга дуч келишидан сақла!
«Ихтиро қилди» эмас, «Кашф қилди» дейилади! Инсон ҳеч қачон бирор нарсани яратолмайди, яъни йўқдан бор қилолмайди, ҳосил қилолмайди! Балки, бор нарсани кашф қилиши, яъни бор нарсадан ҳосил қилиши мумкин.
Ким ҳавойи нафсни улфат қилиб олса, қулайди.
Ким тақвони улфат қилиб олса, юксалади.
Қуръони Карим фазилатлари

Албатта, Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир.

Албатта, Қуръон тиловатининг савоби дунё молларидан улканроқдир.

Албатта, Қуръондаги ҳар бир ҳарфига ўн ҳасана берилади.

Албатта, Қуръон инсонга осмону ерда роҳат ва яхши ном тотиқ қилади.

Албатта, мусулмон киши ёдлайдиган ҳар бир оят сабабли Аллоҳ унинг Жаннатдаги даражасини кўтариб қўяди.

Албатта, Қуръонни моҳирлик билан тиловат қилувчини Аллоҳ таоло энг афзал фаришталарга яқин қилиб қўяди.

Албатта, инсонларнинг энг афзали Қуръонни ўрганган ва ўргатган кишидир.

Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган инсонни азобламайди.

Албатта, Қуръонга дунёда амал қилган кишиларга Қуръон шафоатчи бўлиб келади.

Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон соҳибини уламолар мартабасига кўтардилар.

Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Қуръон соҳиби ва унинг ота-онасига Қиёмат куни икромнинг улкан кўринишлари ила икром кўрсатади.

Албатта, Қуръон Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг буюги ва Аллоҳга энг маҳбубларидандир.

Албатта, халқларнинг барчаси ҳар кеча ғофиллардан деб ёзилади. Фақат Қуръон ўқиган киши бундан мустасно.

Албатта, Қуръон ўқиладиган уйда яхшиликлар, баракалар ҳосил бўлади ва Аллоҳ таоло ушбу уй аҳлини барча ёмонликлардан муҳофаза қилади.
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Савдо молини олдини тўсиб чиқишлик)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Ҳамма аёлларга ёқишингиз шарт эмас! Аёлингизнинг севиши, онангизнинг розилиги, опа-синглингизнинг ишончи ва қизингизнинг сиз билан фахрланиши сизга кифоядир.
• РИВОЯТ ОДОБИ

• Юқоридаги расм устига:
«Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидир!»
(Бухорий ривояти 4681)» , ёзувни ёзишиб тарқатишмоқда.
• Шахсан ўзимга бир неча кишилар ушбу расмдаги ёзувнинг асли борасида: «Бу иборалар ростдан ҳам Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламга оидми? Ростдан ҳам шу ҳадис Бухорийнинг «Саҳиҳ» тўпламларида ривоят қилинганми?», дея саволлар билан мурожаат қилишди.
• Шунинг учун бу мавзуга қисқача муносабат билдиришни лозим топдим.
• Ҳадис ривоят қилишнинг одоби, усули, илмий шартлари мавжуд.
• Хоссатан, ҳадисни Росулимиз алайҳис саломга нисбат берилар экан мусулмон инсон жуда эҳтиёткор бўлиши, илмий асосини билмаса уни ўрганмасдан Пайғамбаримизга нисбат бериб юборавермаслиги лозимдир.
• Чунки Набий алайҳис саломдан мутавотир суратда ривоят қилинган ҳадиси шарифда у зот:
«Ким менга қастдан ёлғон гапирса жойини жаҳаннамдан тайёрлаб олсин!», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривояти.
• Расмдаги жумла Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга оид эмас.
• Бу жумлани Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳуга айтганлар.
• Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
«Менга Ибн Аббос: «Уйландингми?!»- деди. Мен: «Йўқ!»-, деб жавоб бердим.
Шунда у:
«Уйлан! Чунки бу уммат яхшисининг аёли кўп бўлган», деди.
Имом Бухорий «Саҳиҳ»да келтирганлар.
• Расм устидаги жумлани Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш тўғри эмас.
• Буни ушбу расм тарқаган ўринларга тарқатиб, ривоят одоби борасида барча мусулмонларимизни эътиборли бўлишга чақирайлик.
• Салоту саломлар Ҳабибимиз алайҳис саломга бўлсин!

© Аброр Мухтор Алий
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 15-куни душанба –
милодий 2022-йил 16-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб, унга беҳи шохини илиб, ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
Ҳотамул Асомнинг қизи нега йиғлади?

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди. Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди. Унга ҳаж вожиб эмасди. Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?

- Ҳаж мавсуми яқинлашди.  

- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?

- Нафақа йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Лекин иш онангга бориб тақалади.

Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга: “Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.

Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади. У карвоннинг ортида борарди. Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди. Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди. Карвонбоши:

- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди. Шунда Ҳотамул Асом:

- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг. Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.

Орадан уч кун ўтди. Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади. Очлик уларни қийнай бошлади. Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди. Улар:

- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди. Қиз:

- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди. Улар:

- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди. Қиз:

- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.

Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:

- Ким у? дейишди. Эшик қоққан киши:

- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.

Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди. Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди. У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:

- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради. Улар:

- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди. Мўминларнинг амири:

- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди. Улар:

- У ҳажда, дейишди.

Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:

- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди. Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб, уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди. У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди. Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.

Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар. Қиз эса йиғлади. Она ҳайрон бўлиб:

- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан? деб сўради. Шунда қиз:

- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди. Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.

Ҳа, азизлар! Бу – Аллоҳга бўлган кучли ишончдир. Ризқ берувчи Зотга бўлган кучли ишончдир. Бу иймоннинг кучлилигидан, Аллоҳга бўлган таваккулнинг қувватлилигидан даракдир. Бизнинг аҳволимиз қанақа? Биз ҳам ўша қизга ўхшаб кучли иймон, кучли таваккул соҳибларимизми?!

Агар Аллоҳ сенга бир неъматини ато этган бўлса, сенинг мумтоз бандалигинг ёки қилган тоатинг учун бермайди. Балки сени ўраб олган Унинг раҳмати сабабли беради. У Зот сендан ўша неъматларни хоҳлаган пайтда олиб қўйиши мумкин. Шунинг учун амалинг билан, ибодатинг билан ғурурланма. Йўлидан адашган кимсага паст назар билан боқма.
Агар Аллоҳнинг раҳмати сени ўраб олмаганда сен ҳам ўша банданинг ўрнида бўлардинг.

Бизга иймон неъматини, таваккул неъматини, ихлос неъматини, ишонч неъматини берган ва бизларни кенг ризқ билан ризқлантирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапига шакар қўшиб гапиради.
Оқила аёл эрига айтадиган ҳар бир гапидан тузни олиб ташлаб гапиради.

"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 16-куни сешанба –
милодий 2022-йил 17-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#Қиссалардан_ибратлар

Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У иккинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх яна табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У учинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. "Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир..." деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх " У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим" деди.
Ибрат..
Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
"Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар."
(Аъроф сураси 99-оят)
Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг "макри" дир.
☘️ Ёруғликка интилган зулмат...☘️

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

🍃 🍃 🍃
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
🍃 🍃 🍃
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
🍃 🍃 🍃
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
🍃 🍃 🍃
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
🍃 🍃 🍃
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
🍃 🍃 🍃
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
🍃 🍃 🍃
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
🍃 🍃 🍃
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
🍃 🍃 🍃
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
🍃 🍃 🍃
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
🍃 🍃 🍃
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
🍃 🍃 🍃
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
🍃 🍃 🍃
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:

🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.
ДИН ҒАМИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!
Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.
Тожикистонлик олим Акбар Тўражонзода 

Манба

islom.uz
Покистонда бўлган воқеа

Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, машҳур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун аэропортга шошаётган эдилар. Кутилмаганда парвоз бошланганига ярим соат ўтгач яшин сабабли сaмoлётга жиддий шикаст етгани, натижада мажбурий равишда яқин атрофдаги аэропортга қўндирилаётгани эълон қилинди.

Доктор Эшон сaмoлёт ходимларига қараб: «Мен халқаро тоифадаги шифокорман, мендаги ҳар бир дақиқа одамларнинг жонлари баҳосига тенг туради. Сизлар бўлса менинг шу ерда сaмoлёт тузалишини кутиб ўн олти соат қолиб кетишимни истаяпсизларми?», – деб хитоб қилди.

Ходимлардан бири: «Эй доктор, шошаётган бўлсангиз ижарага машина олишингиз мумкин, ана шунда сафарингиз уч соатдан ошмайди», – деди. Доктор Эшон бу гапга рози бўлди ва такси чақиртирди.

Йўлда боришар экан, кутилмаганда об-ҳаво ўзгариб, қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Бунинг оқибатида йўлни кўриш қийин бўлиб қолди. Шу ҳолда икки соат юришгач, йўлдан адашганларини билишди ва чарчоқни ҳис қилишди.

Доктор Эшон ўша атрофда бир кичик уйни кўриб қолди ва машина эшик олдида тўхтади. Эшикни тақиллатгач ичкаридан кекса аёлнинг: «Ким бўлсангиз ҳам кираверинг, эшик очиқ», – деган овозини эшитди. Доктор ичкарига кирди ва кекса онахондан телефондан фойдаланиб олишни сўради. Кампир кулиб: «Қанақа телефон, эй болажоним, қаерга келиб қолганингизни билмаяпсизми? Бу ерда электр ҳам, телефон ҳам йўқ. Лекин, марҳамат, дам олинг, бир пиёла иссиқ чой ичинг! Ана у ерда таом бор, чарчагансиз, куч-қувват йиғиб олиш учун таом истеъмол қилинг», – деди. Доктор Эшон онахонга ташаккур айтиб, таомдан тановул қила бошлади. Бу пайт кекса аёл намоз ўқиб, дуо қилади. Доктор бирдан онахоннинг ёнидаги беланчак устида қимирламай ухлаётган кичик болага кўзи тушиб қолди. Онахон ора-орада беланчакни тебратиб қўярди. Шундай қилиб аёл узоқ вақт намоз ва дуо ила машғул бўлди. У ибодатини якунлагач доктор унга савол билан юзланди:

– Аллоҳга қасамки, саховатингиз, гўзал ахлоқингиз билан мени хижолатга солиб қўйдингиз. Шоядки, Аллоҳ дуоларингизни ижоб қилса.

– Болажоним, сен йўловчисан, сенга Аллоҳдан қўрқишни тавсия қиламан, дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини ижобат қилди. Фақатгина битта дуойим қолди.

Доктор Эшон қизиқиб:

– Нима экан ўша дуо?, – деб сўради.

Онахон:

– Сиз кўриб турган бу болакай менинг набирам, ота-онасидан етим қолган, бўғимларига касаллик етди, биздаги барча табиблар уни давошлашдан ожиз бўлиб қолдилар. Менга уни даволай оладиган бир катта жарроҳ борлиги, унинг исми доктор Эшон экани ҳақида хабар беришди. Лекин у жарроҳ бу ердан узоқда яшайди. Менинг эса набирамни у ерга олиб боришга қувватим етмайди. Бечора болагинамга бир корҳол бўлишидан қўрқаман. Шунинг учун Аллоҳ таолога ишимни осонлаштиришини сўраб дуо қилдим, – деди.

Доктор Эшон йиғлаб, шундай деди:

Аллоҳга қасамки, сизнинг дуоларингиз сaмoлётларни тўхтатди, яшинларни ҳаракатга келтирди, ёмғир ёғдирди. Демак, буларнинг барчаси мен сизнинг олдингизга келишим учун юз берибди-да!

Агар банда Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан боғланса, ёрдамни фақат Ундан сўраса, Аллоҳ таоло у бандасига, албатта, мақсадига эришиши учун сабабларни осон қилиб қўяди.