"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.5K photos
522 videos
33 files
1.66K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 6-куни сешанба
милодий 2023-йил  22-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Forwarded from Islom.uz
​​Мусулмон олами ва унинг адабиётидан таъсирланганлар

Ғарбликлар, хусусан, испан шоирлари мусулмон адабиётидан жуда қаттиқ таъсирланганлар. Ғарб адабиётига мардлик, ботирлик, мажоз, гўзал бадиий образлар хусусан, Андалусдаги араб адабиёти орқали кириб келди.

Машҳур испан ёзувчиси Апониз айтади:

«Овропа араблар Андалусга келишидан, мардлик ва қаҳрамонлик жануб ўлкаларига ёйилмасдан олдин мардликни билмасди. Унинг одат тусига  кирган одобларини ва қаҳµрамонликларини риоя қилмасди».

Ғарблик адибларнинг ана шу асрларда мусулмон олами ва унинг адабиётидан таъсирланиш кўламининг катталигига Дўзининг Ислом ҳақидаги китобида испан ёзувчиси Ғоронинг рисоласидан келтирган нақли далолат қилади. Мазкур ёзувчи лотин ва юнон тилларига бепарволик қилиб, мусулмонларнинг тилига эътибор билан қаралганига жуда ҳам ачинади ва шундай дейди:

«Заковат ва завқ арбобларини араб адабиётининг таъсири сеҳрлаб қўйган, улар лотинчани назар-писанд қилмайдилар. Бошқанинг эмас, балки ўзларини мағлуб этганнинг тилида ёзадилар».

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/21049

@islomuz
Audio
024 - Қарзни сўраб олиш мумкинми

«Ҳикматли дунё»
(1-қисм)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҚАЛБНИНГ ФАРЗИ

Қалбнинг фарзи: иймон ва тавбадан кейин Аллоҳ учун холис амал қилиш, шубҳа келган пайтда чиройли гумон қилиш, Аллоҳга ишониш, Унинг азобидан қўрқиш, фазлидан умидвор бўлишдир.

Қалб ҳақида кўплаб ривоятлар келган. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминлар ичида қалби юмшоқлик қиладиганлари бор» Имом Аҳмад ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қалбнинг (ибодатга) қизиқиш, (Аллоҳга) юзланиш вақти ҳам бор, бўшашиб, ортга тисариладиган вақти ҳам бор. Қизиққан ва юзланган вақтда уни ғанимат билинглар, заифлашган ва ортга тисарилган вақтда уни (бироз) ўз ҳолига қўйинглар».

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қалб кўзгу кабидир: қўлда кўп турса, занглайди. Қалб гўё қаралмаса, кетиб қоладиган чорва кабидир».

Ҳаким зотлардан бири айтади: «Қалб олти эшиги бор уйга ўхшайди. Сен у эшиклардан бирор нарса кирмаслигига масъулсан. Бу мисолда уйдан мурод қалб, олтита эшик эса кўз, тил, қулоқ, ўй, қўл ва оёқдир. Бу эшиклардан бирортаси билмай очиб юборилгудек бўлса, уй хароб бўлади!».

Ҳорис Муҳосибийнинг “Рисолатул мустаршидин” китобидан.
САҚЛАНИШИНГ КЕРАК!!!

Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.

Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».

Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.

Абу Ҳомид Ғаззолий.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 7-куни чоршанба
милодий 2023-йил  23-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
МАЙИН СЎЗ ҚИЛМАНГ!

“Эй Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз,
(ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) тама қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз!” (Аҳзоб сураси, 32-оят).

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ таоло Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёлларини одоб сақлашга буюряпти. Ва бу амр умматнинг барча  аёлларига ҳам ёзишлидир”, деганлар.

Мазкур одоб эса “Майин сўз қилманг”, “Гапирганда яхши гапни гапиринглар”, деган амрларда ўз ифодасини топган. Шу билан бирга у амрлар фақатгина тақво қиладиган аёллар учун эканлиги ҳам таъкидланган.

Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аёллар ўз эрларига гапирадиган оҳангда овозларини майин ва назокатли қилиб бегона эркакларга гапириши мумкин эмаслигини Аллоҳ таоло баён этяпти”, деганлар.
(Демак, аёллар ўзидаги майинлик, назокат, латофат ва овоздаги оҳанглар ёқимлилигини ўз эрлари учунгина хос қилишлари керак).

Мазкур ҳикматлар юзасидан Исломнинг асосий устунларидан бири бўлмиш намоз ўқишда ҳам аёллар учун овоз чиқариб қироат қилиш, азон ва такбир  айтиш ман этилган. Шунингдек, аёллар ҳар қандай ибодатлар жараёнида, ҳаттоки ҳаж учун эҳром кийганда айтиладиган талбия (“Лаббайкаллоҳумма, лаббайка...”)ни ҳам овоз чиқармасдан айтадилар.

"Жаннат василаси" китобидан.
Одамлар табиатларига кўра улар яратилган тупроққа ўхшайдилар. Баъзилари енгил кенгбағирли, баъзилари қаттиқ, бағритош, сўзлари ва амаллари қўпол. Уларнинг баъзилари эса лава тошлари каби кескир. Жароҳати худди пичоқ кесиши ёки қилич зарби кабидир…  Уларнинг баъзилари серҳосилдир. Сўз ва амалларининг мева, самаротлари кўринади. Яна уларнинг баъзилари мевасиздир. Ҳосиллари ҳам кўринмайди.  Гарчи уларни яхшилаб суғорсанг ҳам.Баъзисини силкаси сув кўтармайди, баъзисини сувсиз қўйиб бўлмайди.Энди фикр қилинг сиз қайси тоифадансиз....
Уни яратган ва бекаму кўст қилган Зот барча айбу нуқсондан покдир!
Иссиқ-совуқ қилиш  борми?

Ҳурматли Шайх жаноблари, инсонга иссиқ-совуқ таъсир қилиш жараёни ва унинг салбий тамонлари ҳақида маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сеҳрнинг таърифи
(1-қисм)

“Сеҳр” сўзи луғатда ҳар бир чиқиб келган жойи дақиқ ва латиф, сабаби махфий бўлган нарсага ишлатилади.

Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Албатта, баёнда ҳам сеҳр бор», деганлар.
“Фалончни сеҳрлаб қўйди” деган иборада, “алдади” маъноси бўлади.
Аслида сеҳр бир нарсани ҳақиқатидан бошқа тарафга буришдир. Бунда сеҳргар ботил нарсани ҳақиқат қилиб кўрсатиши кўзда тутилган.

✔️“Лисонул араб” китобида айтилишича, араблар сеҳрни “сеҳо” деб аташи соғликни беморликка буриши ва яхши кўришни ёмон кўришга буриши учундир.
Сеҳрнинг таърифида уламолар турли фикрларни айтган.

✔️Байзовий: «Сеҳрдан мурод ҳосил бўлиши учун шайтонга яқинлашиладиган, инсон ўзи қила оладиган нарсадир. Бу нарса ёмонликда ва нафсининг ифлослигида иблисга муносиб бўлган шахсларгагина ҳосил бўлади. Аммо ҳийла, турли асбоб ва даволар воситасида одамларни ажаблантирадиган нарсаларни қилиш, қўлини чаққон ҳаракатлантириб, ҳунар кўрсатиш мазаммат қилинмайди. Бундоқ ишларни сеҳр дейиш унинг дақиқлигидан холос. Сеҳр аслида сабаби махфий нарсадир», деган.

✔️Ат-Таҳонавий «Кашшофу истилоҳотил фунун» номли китобида сеҳр ҳақида қуйидаги таърифни келтиради:
«Сеҳр илмнинг бир нави бўлиб уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади. Ана ўша нарсадан сеҳр қилинган шахсга ҳайкал олинади ва унинг учун бурждаги махсус вақтни кутилади. Сўнгра шариатга хилоф куфр ва фаҳш сўзларни талаффуз қилинади. Унга шайтонларнинг ёрдами ила эришилади. Уларнинг ҳаммасининг жамланишидан сеҳр қилинган шахсда ғаройиб ҳолатлар юзага келади».

Ал-Қалюбий сеҳрни қуйидагича таърифлайди:
«Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб, одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир».

Ҳанбалийлар сеҳрни қуйидагича таърифлайди: «Сеҳр тугунлар, сўзлар, дам солиш ёки бир нарсаларни ёзиш ёхуд қилиш орқали кишининг бадани, қалби ёки ақлига бевосита тасир қилишдир».
Мазкур таърифларни жамлаб ўргансак, уларнинг ҳар бирида сеҳрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз бораётганини кўрамиз. Демак, ушбу таърифларнинг йиғиндисидан сеҳрни тўлароқ англаб оламиз.

(давоми бор)
Forwarded from FATVO.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 8-куни пайшанба
милодий 2023-йил  24-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Сеҳрга алоқаси бор нарсаларни биласизми?

(2-қисм)

👉 Шаъваза. Бу нарсани бизда бахшилик деб айтишимиз ҳам мумкин. Бу аслида қўли енгилликдан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бироз ҳийла ишлатиб бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатилади. Ўзининг бирор ерига беркитиб олган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.
👉 Нушра Бу дам солишнинг бир тури бўлиб, унда жин теккан деб гумон қилинаётган одамни муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда беморни ўраб олган дардни нашр қилинади, яъни, ёзиб юборилади, деган даъво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нашра ҳақида сўралганда: «У шайтоннинг амалидандир», дедилар».
👉Азоимхонлик. Бу сўз азийматдан олинган бўлиб, қасам ичиш маъносини билдиради. Унда азоимхон маълум исмлар ила қасам ичиб, жин текканларга шифо сўрайди. Уларнинг даъвосича мазкур исмлар Сулаймон алайҳиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал қилиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ўшалардан бирининг исми ила қасам ичса, у ўзига тобеъ жинни ишга солар эмиш.
👉 Тилсим. Юлдузларга боғлиқ деб гумон қилинган исмлардир. Улар баъзи бир маъдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб ўшалар билан кишиларни даволаш даъвоси қилинади.
👉Авфоқ. Бунда турли рақамларни ҳандасий шаклларнинг ичига махсус услубда чизилади. Ким ўша шакллар солинган қоғозни ўзи билан олиб юрса, туғишни осонлаштиради, бир лашкарни бошқаси устидан ғалабасини таъминлайди, маҳбусни қамоқдан чиқаради, деган даъволар қилинади.
👉 Мунажжимлик. Бу сўз луғатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилоҳда фалакдаги шакллардан ердаги ҳодисаларни билиб олишни даъво қилишдан иборатдир.

(давоми бор)

✍️ Шайх Муҳамимад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
🕌 @toraxonxoji
🕓 Намоз вақтлари  25.08 - 31.08.2023
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 9-куни муборак жума
милодий 2023-йил  25-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.


Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)

Жума сураси 9-10-11 оятлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bunday namoz o‘qimang. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. @islomuz
Forwarded from FATVO.UZ
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar