"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.13K subscribers
1.58K photos
652 videos
33 files
1.86K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН КИШИ

Бир киши молини сақлаб туриш учун бошқа бир кишига илтимос қилди. Вақти келиб омонатни сўради. У эса олганини мутлақо тан олмади. Улар низони ҳал қилиш учун қози Иёс ибн Муовиянинг ҳузурига боришди.
– Мен унга омонатини фалон жойда берган ман, – деди даъво қилгувчи.
Қози сўради:
– Ўша жойда нима бор эди?
– Дарахт.
– Ундай бўлса, ўша жойга бор. Ана шу дарахтга назар сол. Ажаб эмаски, Аллоҳ таоло сенинг талаб қилаётган ҳақингни эсингга солса. Балки сен ўша дарахт остига кўмиб, ёдингдан кўтарилиб қолган бўлса, ўша дарахтни кўрганингда эсингга келиб қолар, – сўнг омонатни олганга айтди: – У киши келгунча сен шу ерда кутиб тур.
  Улар кутиб ўтиришди. Бир соатлар чамаси вақт ўтганидан кейин сўради:
– Нима деб ўйлайсан, ўша дарахт ёнига етиб бордимикин?
– Йўқ, ҳали етиб боргани йўқ, – жавоб берди омонатни олган киши қозининг тадбирини билмасдан. Шунда Иёс айтди:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Сен хоинсан!
– Мени кечиринг, сизни ҳам Аллоҳ гуноҳларингизни афв қилсин! –омонат олган киши хиёнатига иқрор бўлиб ёлворишга тушди. Иёс  даъвогар келгунича уни ушлаб туришни буюрди. Ниҳоят у келгач:
– Омонатингни оладиган бўлдинг. У олганига иқрор бўлди, – дейишди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Бургут тирноқ хонимлар

Халқимизда бир нақл бор:
«Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол».
Бундан кўриниб турибдики, «тирноқ» биз учун азал-азалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб келган. Аммо ҳозир-чи, энди тирноқни ҳам ёзишибди-да, деган ўй келгандир кўнглингизга, ёзмасак бўлмайдида, азиз мухлис.
Бизга момоларимиз жуда ёшлигимиздан тирноқ ўсган қўл билан дастурхонга қўл чўзишни, овқатланишни таъқиқлашганди. Уни ҳар доим кўздан пана жойда олишни ўргатишганди. Энди-чи? Ақлимга сиғдиролмайман, маникюр, педикюр, яна мен билган-билмаган анчагина тирноқ парвариши учун ўйлаб топилган қўштирноқ ичидаги касб турлари.
Гўзаллик салонларида тирноқ ўстириш учун навбат кутиб турган қиз- жувонларимизни кўриб, ақлингиз шошади. Аслида мақолани ёзишимга сабаб анчадан буён кузатиб юрганим қишлоқ қизларининг ушбу ишга ҳавасмандлигидир. Шаҳарда истиқомат қиладиган аёлларимизни тушунсак бўлади. Улар мол-ҳол, қишлоқдаги каби чанг-тўзонда иш битирмайди. Аммо қишлоқларимиз бундан мустасно. Ҳар куни эрталаб ишга отланаман, фермада сут соғувчи бўлиб ишлайдиган бир қиз авто уловда шаҳар боғчаларига сут топшириб келади. Истарали, чиройи бинойидек қиз, лекин тирноқларида шундоққина тўпланиб қолган кирни кўриб, кўнглингиз орқага  тортиб кетади. Секингина авто уловдаги бошқа қизларнинг қўлига назар соламан: барчасида шу ҳолат, бири боғча тарбиячиси, бири ошпаз, бири ўқитувчи, бири талаба, энг ачинарлиси, боғча опаларимиз кичик гуруҳ болаларини шу тирноқлари билан овқатлантирмоқдалар, чиройли пелкаланган тирноқлар билан овқат тайёрламоқдалар.
Бугун кўпчиликда учраётган касалликлар аксарият ҳолларда билиб-билмай ўстираётган тирноқларимиз ва улар орқали танаввул қилаётган озиқ-овқатларимиз оқибатида келиб чиқади.
Ҳозирда бу ҳавасмандлик йигитларимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Айрим ҳолларда кичик бармоғининг тирноқларини урф баҳона қилиб ўстириб юрган йигитларимизни кўриб, ҳайрон бўласан киши. Билиб - билмай ғарб урф одатларини миллий ўзлигимизга сингдиришимизга кимлар ёки нималар сабаб бўлаяпти экан. Менимча, ўзимиз. Шаҳарда ҳеч қаерда ишламай чанг-тўзонда яшаймизми, барибир, тирноқлари узун бармоқлар билан ҳеч ким бўлмаса ҳам ўзимиз овқатланамиз, фарзандларимизни овқатлантирамиз. Биргина чиройли тирноқларимиз чиройли умримизга, чиройли фарзандларимизга, чиройли соғлигимизга ва яна қанча-қанча чиройли нарсаларимизга, энг муҳими эса чиройли имон ва динимизга зарар етказиши мумкин.
Биз доимий равишда «соф табиат» деб ишлатадиган жумламизнинг маъноси араб тилида «фитрат» дейилади. «Фитрат» сўзи эса Аллоҳ таоло одамларни яратгандаги соф табиат, Аллоҳ таолонинг соф дини маъноларини билдиради. «Фитрат суннатлари» деганда эса, табиати бузилмаган инсон зоти шахсий озодалик доирасида қилиш лозим деб биладиган ва Аллоҳ таоло юборган ҳақиқий, соф динларда барча расулларга, набийларга ва уларнинг умматларига амр қилинган ишлар англанади.
Соф табиат суннатлари қуйидагилардан иборат:
Мўйлабнинг лаб устига ўсиб тушган қисми қирқилиб, лабнинг қизғиш қисми яхшилаб очилиши, унга мўйлабнинг туклари тушмаслиги.
Шунингдек, бошқа тарафларга қараб ўсган, тартибсиз бўлиб кетадиган туклар ҳам қирқиб турилади.
Тиш ва оғизни тозалаб юриш.
Бурунга сув олиб тозалаш.
Тирноқларни қисқартириш.
Бу ҳам инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқлар вақти-вақти билан қисқартириб турилмаса бўлмайди. Тирноқ ўсганда, тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб ташлаш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.
Эшитишимча, бургутнинг асосий ҳимоя ва таянч воситаси унинг тирноқлари экан. Бургут тирноқлари билан ўлжасига ҳамла қилади, бу билан ўзини тўқ ва жонини омон сақлайди. Аммо инсон-чи? Бизга узун тирноқлар шунчаки ўткинчи ҳавасдир. Тўғри, барчамиз ҳам қиз-жувонларимизнинг ўзларига қараб мафтункор бўлиб юришини хоҳлаймиз. Лекин аниқ ишонч билан айта оламанки, ҳеч бир эркак ёхуд йигитга бундай тирноқли хонимлар ёқмайди.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 2-куни муборак жума
милодий 2023-йил  18-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.


Ибн Сунний ривоятлари.
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)

Жума сураси 9-10-11 оятлар.
🕌 @toraxonxoji
🕓 Намоз вақтлари  18.08 - 24.08.2023
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Борганларни ҳурмат юзасидан, бормаганларни яхши ният қилиш эътиборидан айтилади, одатда. Лекин ҳожи ака, дейишни талаб қилиш яхшилик аломати эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 3-куни шанба
милодий 2023-йил  19-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Аллоҳ сендан азиз

Қози Шурайҳнинг ўғли отасига: «Бир гуруҳ билан тортишиб қолдим. Қаранг-чи, агар улар ҳақ бўлса, тортишмайман. Ноҳақ бўлса, тортишаман» деб, бўлган воқеани айтиб берди. Қози: «Даъво қилавер», деди. Ўғил бориб, улар билан хусуматлашди. Қози Шурайҳ ўғлининг зиддига ҳукм чиқарди. Ўғли уйига қайтгач, отасига: «Сиздан маслаҳат сўрамаганимда, сизни маломат қилмасдим. Лекин мени шарманда қилдингиз-ку?!» деди. Шурайҳ: «Ўғлим, сен мен учун дунёдаги ҳамма нарсадан азизсан. Лекин Аллоҳ таоло сендан ҳам азиз. Сенга ҳукмни олдиндан айтсам, улар билан келишиб, бировнинг ҳаққини еб кетишингдан қўрқдим, болам», деди.
⚠️ Бас қилинг!

Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг!

Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг!

Ўзингизни алдашни бас қилинг!

Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг!

Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг!

Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг!

Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг!

Ҳасад қилишни бас қилинг!

Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг!

Ўзингизни оқлашни бас қилинг!

Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг!

Ўзингизни мақташни бас қилинг!

Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!


Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.

Балки буюк Аллохнинг қудратига таваккул қилинг иншааллоҳ Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор.........
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”
عَنْ أبي هُرَيرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يوْمَ الْقِيامَةِ عَليْهِ رجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِىَ بِهِ، فَعرَّفَهُ نِعْمَتَهُ، فَعَرفَهَا، قالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيها؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ: قالَ كَذَبْت، وَلكِنَّكَ قَاتلْتَ لأنَ يُقالَ جَرِيء، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ. وَرَجُل تَعلَّم الْعِلّمَ وعَلَّمَهُ، وقَرَأ الْقُرْآنَ، فَأتِىَ بِهِ، فَعَرَّفَهُ نِعَمهُ فَعَرَفَهَا، قالَ: فمَا عمِلْتَ فِيهَا؟ قالَ: تَعلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وَقَرَأتُ فِيكَ الْقُرآنَ، قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّك تَعَلَّمْت الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وقَرَأت الْقرآن لِيقالَ: هو قَارِىءٌ، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أمِرَ، فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ، وَرَجُلٌ وسَّعَ اللَّه عَلَيْهِ، وَأعْطَاه مِنْ أصنَافِ الْمَال، فَأُتِى بِهِ فَعرَّفَهُ نعمَهُ، فَعَرَفَهَا، قال: فَمَا عَمِلْت فيها؟ قال: ما تركتُ مِن سَبيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيهَا إلاَّ أنْفَقْتُ فيها لَك. قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّكَ فَعَلْتَ ليُقَالَ: هو جَوَادٌ فَقَدْ قيلَ، ثُمَّ أمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وجْهِهِ ثُمَّ ألْقِىَ في النار». رواه مسلم.
«جَرِيء» بفتح الجيم وكسر الرَّاءَ وبالمدِّ أىّ: شُجَاعٌ حَاذقٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукми чиқадиган одам –шаҳид бўлган одам. У олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, охири шаҳид бўлдим», дейди. «Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни у олим, дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни у қори, дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам» дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингда инфоқ қилдим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен сахий, дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади», деб айтганларини эшитдим".

Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Одамлар билиши учун амални рўёбга чиқаришда савоб йўқдир. Ким Аллоҳдан бошқага овоза бўлиш мақсадида амал қилса, қасди тўғри эмаслиги учун азобга гирифтор бўлади. Душман билан тўқнашишда динни олий бўлиши ёки уни мудофаа қилиш мақсади бўлмасдан уни жасур дейишлари ва риё учун урушса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг қасдини очиб, сирларини ошкора қилади сўнгра риёсига яраша жазо тайин қилгач, уни дўзах томон судраб олиб келинади. Шунингдек, илм ёки Қуръон таҳсил олган киши одамлар уни олим ёки қори деб номлашлари учун олган бўлса, унинг ҳам жазоси жаҳаннам бўлади. Чунки у ҳам илми ва таълимидан Аллоҳ розилигини талаб қилмаган эди. Шунингдек яна мол мулкини инфоқ қилиб, бу ишидан уни сахий дейишларини мақсад қилган бўлса, бу ҳам жаҳаннамга равона бўлади.
Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни амал қилганда Аллоҳдан бошқани мақсад этилишидан огоҳлантирганлар. Амалда ихлос бўлиши лозим, ихлоссиз амалнинг охиратда ҳеч қандай қиймати йўқдир.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Ният амалнинг ўзидан ҳам аҳамиятлидир.
2. Гоҳида улкан амални ҳам бузғунчи ният зое қилиши мумкин.
3. Мусулмон киши амалга оширадиган ҳар қандай амалда ниятини софлаб олади.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 4-куни якшанба
милодий 2023-йил  20-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
НАФСИНГДАН ҒОЛИБ КЕЛМАГУНИНГЧА

Иймон калимасини айтсанг-да, беш маҳал намозни адо этсанг-да, закотингни мусофирларга тутқизсанг-да, Рамазонда рўзали юриб, ҳаж нияти ила Каъбанинг зиёратида бўлсанг-да, нафсингдан ғолиб келмагунингча бу амаллар сени яхши томонга ўзгартирмагай. Ҳатто, жиҳод майдонига чиққан мужоҳиднинг нафси унга иймонидан кўра кучлироқ таъсир ўтказса, кофирнинг қонини тўкиб, жонини олишдан кимга наф бўлгай?! Зотан, жиҳоднинг асли нафсга қарши жиҳод қилмоқдир. Нафс кўзни кўр этади, ҳақиқий ишқдан айиради, рўёларга асир этади.

"Ҳалқа" китобидан олинди.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Софар ойининг 5-куни душанба
милодий 2023-йил  21-август
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Forwarded from Islom.uz
​​Қуръонни унутишдан эҳтиёт бўлиш

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.
Абу Довуд ва Дорамий ривоятлари.

Қуръон ўқувчи киши ундаги одобларга аҳамият бериши лозим. Аввало, қироатида ихлосли бўлиш ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик, Қуръон хулқи билан хулқланиш, зеҳнни бир жойга қўйиб, ундаги маъноларни тадаббур қилиш талаб этилади.

Қуръон тиловат қилаётганда Аллоҳга мурожаат қилаётганини ва Уни кўриб турган кишидек ҳис қилиши, агар Уни кўрмаётган бўлса, Аллоҳ уни кўриб турганини зеҳнига жойлаши лозим.

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz
Эътиқодингизни тўғрилаб олинг!

Олдингиздан қора мушукни ўтиши энди бу кун сиз учун ёмон эканини эмас, балки уни бирон ерга кетаётганини англатади холос.

Бирон бирон мавзуда гапириб турган бўлсангиз, бирдан азон товуши эшитилиб қолса(ёки кимдир аксирса), бу сизнинг гапингиз рост эканини далили эмас, балки намозни адо этишингиз учун сизга чақириқ, нидо холос.


Инсонни қулоғи қизиса биров гапираётган бўлади,сиз қачондан бери фол очасиз.Аҳир бировни қулоғи мижоздан қизир, ёки совуқдан қизир сиз қаердан биласиз.


Бировни ўнг қавоғи учса яхшилик,чап қовоғи учса ёмонлик аломати аҳир яхшилик хам ёмонлик ҳам тақдирдан деб этиқод қилиш керак.


Намоз ўқийдиган жойнамозингни очиқ ташлаб кетма, токи шайтон келиб намоз ўқиб қўймасин дейишади... Қачондан бери шайтон намоз ўқийдиган бўлиб қолди?

Бидъату хурофотларни ташланг!
Банданинг Раббиси ҳузурида икки туриши бор. Биринчи туриш намозда ва иккинчиси Унга йўлиққан Кундаги туриш. Ким биринчи туриш ҳаққини риоя этса, унга иккинчи туришда осон қилинади. Ким у туришга бепарво бўлиб, ҳаққини риоя этмаса, бу туришда унга жуда оғир бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: "Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар" (Инсон сураси, 26-27-оятлар).

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ