"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#синов
ҲАЛОЛЛИК.

📝Воқеа шу кунларда рўй берган.
Бу бозор—бой одамлар нарса ҳарид қиладиган бозор.Абдусамад шу ерга аравакаш бўлиб ишга жойлашди.
Учма-уч тебратаётган рўзғори сал юргандек бўлди-ю,ҳали ҳам кам-кўсти кўп.
Бугун яхшироқ пул топса,қизига этик олади,онасининг дори-дармони ҳам тугаб боряпти.Хотини дармонсиз,яқинда яна фарзандлик бўлишгач,камқонлик орттириб олган,дори олмаса ҳам тузукроқ едириши керак!

—Бўшмисиз?
Унинг ўйларини башанг кийинган,қўлидаги кичик сумкачасини кўксига босиб савол берган аёл бузди.
—Ассалому алайкум,бозор қиласизми?
Нархлар келишилди.
Аёл мард экан,савдолашмай,тез-тез бозор қилди.Абдусамад аёлнинг юкларини бозордан анча узоқ масофада жойлашган машинасига олиб бориб жойлай бошлади.Аёл ҳам шошаётганмиди,қараб турмай ўзи ҳам ёрдамлашиб юборди,сўнг енгилгина кўринган камзулининг чўнтагидан пул олиб, хизмат ҳақини ошиғи билан тўлади.
Машинасини катта йўлга тўғрилаб,учириб кетди. Абдусамаднинг кўнгли орзиқди.
"Аёллар машина ҳайдаб юрибди,қўлида жарақ-жарақ пул,менинг қўлим ҳам шунақа пул кўрармикан?"
У аравасини кескин буриб, бозорга йўналди.Бир пайт арава ичида қора елим халта остида қолган ихчамгина аёллар сумкасига кўзи тушди.Бояги жувон қўлида кўтариб юргандику,аравага қандай тушиб қолди?
Беихтиёр қўлига олди.Очди-ю, довдираб қолди.Сумканинг ичи АҚШ доллари билан лиқ тўла эди!
У сумкани шартта ёпди.Мияси яшин тезлигида ишлай бошлади.Четроққа ўтиб, пулни қўллари қалтираб санади.
Қирқ минг доллар!
Умрида 100 доллардан ортиқ пул ушламаганди.Ҳозир аёл қайтиб келса керак!?
Яширсаммикан?
Кўрмадим дейман!
Билиб ўтирибдими қаерда туширганини,бу ерда камера ҳам йўқ.У ҳаяжондан қалтирай бошлади.
Отасининг:
-"Қорнида ҳаром луқмаси бўлган кишининг намозини Аллоҳ қабул қилмайди",—деган сўзларини эслади.Ич-ичидан пулни эгасига қайтариш керак деган фикр ўтди.Шу алфозда ўтирганча нафси билан жанг қила бошлади.
У бозорқўмнинг олдига кириб аҳволни баён этди-ю,енгил тортди.Эшикдан чиқаётганида, шошилиб хўжайиннинг олдига келаётган пулнинг эгасига кўзи тушди,беихтиёр ортга қайтди.
Аёл аравакашни таниди, бозорқўм обдон суриштириб, кейин пулни аёлга берди.
Аёл сумкачасини шундоқ очди-ю, пулини санай бошлади.Икки минг долларга етгач,қолганини санамасдан жойига солди ва қўлида турган пулни Абдусамадга узатди.
—Олинг укам,бу сизга суюнчи.
—Йўғ-е...—дея ийманиб турган йигитнинг қўлига пулни маҳкам қистираркан аёл қайта-қайта раҳмат айтиб чиқиб кетди...
Эртаси куни эса унга бозордаги аравакашларга қараб туриш вазифаси топширилди.Бу энди анчагина яхши иш эди.
Ҳаммасидан ҳам яхшиси Абдусамад катта бир синовдан омон-эсон ўтиб олган эди чунки ҳалолликда барака бор агарчи оз бўлса ҳам,харомда кўп кўринсада лекин баракаси йўқ.
Сиз ҳам шундай қила оласизми????
Аскар Мамадиев саҳифасидаги воқеа асосида.