"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
683 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
НИКОҲНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дўстимдан эшитиб қолдим, оила қуришда қизнинг ота-онаси ва йигитнинг ота-онаси рози бўлса, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушади, деб айтди. Шу хақида озгина тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳнинг ўз шартлари ва рукнлари бор. Ота-оналарнинг ёки ёшларнинг розилиги биланоқ боғланиб қоладиган ақд эмас. Никоҳнинг рукни: ижоб ва қабул, яъни, келин ўзини хотинликка топшириши, куёв қабул қилиб олиши керак. Бу иккита эркак (ёки бир эркак ва икки аёл) гувоҳлар олдида очиқ айтилиши ва гувоҳлар бир ерда туриб эшитиши керак. Шу шартлар топилганида Никоҳ деб эътиборга олинади. Бу шарт ва рукнлар топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНДА ТИЛОВАТ ВА ДУОНИ ТИК ТУРИБ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми? Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизни диққат билан ўргансак, қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги, макруҳ эмаслиги айтилган.
Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади ("Оламгирия", "Раддул муҳтор", "Нурул изоҳ" китоблари). Бу ҳақда аввал ҳам батафсил фатво эълон қилинган. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.

Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларни ўқиётканимда 3-4 ракатларда Фотиҳадан кейин адашиб Бисмиллаҳни айтиб юборяпман, бунда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ёки тўртинчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиш билан намоз бузилмайди, лекин суннатга хилоф иш қилинган бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, "Бисмиллаҳ..." айтилмайдиган ўринда уни айтиб қўйилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar