بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 10-куни чоршанба –
милодий 2022-йил 11-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

ҚУРЪОННИ БОШҚА ЖОЙГА ОЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
❓CАВОЛ: Қуръони карим деворда осилиб эмас, балки шкафнинг ичида турса, ётганимда оёғим ӯша шкафга қаратилиб туриши мумкунми ёки Қуръонни бошқа жойга олиб қӯйиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон Аллоҳнинг шиорларидандир. Шиор деб кўрганда Аллоҳни эслатадиган нарсаларни айтилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ
“Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси 32 оят), деб марҳамат қилган.
Имкон қадар Қуръонни улуғлашимиз лозим. Оёқни бошқа жойга узатишни имкони бўлмаса, Қуръони каримни бошқа жойга олиб қўйинглар.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Мақташга шошилманг!
Абу Бакра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида бир киши зикр қилинганди, бошқаси уни мақтади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳолингга вой бўлсин! Биродарингнинг бўйнини синдирдинг”, – дея бир неча марта такрорлаб, – “Агар сизлардан бирингиз мақташдан бошқа йўл топа олмаса ва у (мақталаётган киши) шундай бўлиб кўринса, “Уни шунақа деб ўйлайман. Ҳисоби эса Аллоҳгадир (асли қандайлигини Аллоҳ билувчироқдир)”, десин. Ҳеч кимни Аллоҳнинг олдида (қатъий) оқламасин”, дедилар”.
Бухорий (6061), Муслим (3000/7396).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир киши бировни мақтаётганини эшитдилар ва ундан «Ўша одам билан бирга сафар қилдингми?» деб сўрадилар. У «Йўқ» деди. «Ўша одамга аралашиб, у билан олди-берди қилдингми» деб сўрадилар. У яна «Йўқ» деб жавоб берди. Шунда Ҳазрати Умар «Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сен у одамни танимас экансан» дедилар.
Баъзан бирор кишини ўрганмай, синамай туриб, уни мақтаб юборамиз. Мақтов ҳам гувоҳликнинг бир кўриниши.
Сафарга чиқиш, пул олди-бердиси қилиш, бирга яшаш каби ҳолатларда биз мақтаб юрган кишиларнинг асли қандайлиги фош бўлади.
Хуллас, бирор кишини мақташга қизиқмаслик, бордию мақтагингиз келса, кўзингизга яхши одам бўлиб кўринса, унда юқоридаги ҳадисдаги гапни айтиш керак.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон.

Аллоҳ ҳаким зотдир!
Кунлардан бирида битта одам Аллоҳнинг яратишдаги ҳикматини масхара қилиб, бир мусулмонга шундай деди: “Агар Аллоҳ ҳикматли зот бўлганида хурмо дарахтининг мевасини катта қилиб яратган бўларди. Чунки, хурмо дарахти катта-да! Тарвузни эса, кичкина қилиб яратарди. Сабаби, тарвузнинг пояси кичкина!” Мусулмон киши Аллоҳнинг ҳикматига ишонса-да, бу эътирозга жавоб бермасдан индамай кетди.
Орадан бир қанча кун ўтиб, ҳалиги ғайридин хурмо дарахтининг соясида чалқанча ётиб, ухлаётган эди. Тўсатдан битта хурмо “тап” этиб унинг юзига тушди. У чўчиб уйғониб кетди. Нима бўлганини англаб етгач: “Хайрият, яхшиям хурмонинг меваси кичкина бўлади. Агар тарвузга ўхшаб катта бўлганда борми, бошимни мажақлаган бўларди” деб ўзини юпатди.

Оталарини кўрмадилар.
Оналари эса, у киши 6 ёшга етганларида вафот этдилар.
8 ёшга етганларида, боболаридан айрилдилар. Туғишган акалари йўқ, фақат эмикдошлари бор. Фарзандларидан 6 нафари ўзлари тирик бўлган пайтларида, кўз олдиларида вафот этишган. Бу зот тарихда ўтган улуғ инсонлар ичидаги энг буюги, оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
(Қўлларингизни бахиллик билан орқангизга боғлаб олманглар)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!
https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol

Киши, агар ухласа, уни аҳли уйғотадими ёки сўроқ қилиш учун икки фаришта уйғотадими, билмайди.
بسم الله الرحمن الرحيم.
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 11-куни пайшанба –
милодий 2022-йил 12-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
الحمد لله وحده والصلاة من لا
نبيي بعده وعلى اله و اصحابه
اجميعن.
.БУГУН:
Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 11-куни пайшанба –
милодий 2022-йил 12-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
:От гўшти ҳалолми харомми?
- От гўшти ва сути ҳақида кишиларимиз ичида савол кўп бўлиши эътиборидан бу масалани алоҳида зикр қилиб ўтишни мақсадга мувофиқ деб топдик.Аввал иккита ҳадисни ўрганайлик.عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ خَيْبَرَ عَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ وَرَخَّصَ فِي لُحُومِ الْخَيْلِ. رَوَاهُ الأُصُولُ الْخَمْسَةُ.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан наҳий қилдилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».Беш асл китобда ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Хонаки эшакларнинг гўшти ҳаром эканлиги.2. Йилқининг гўшти ҳалол эканлиги.عَنْ أَسْمَاءَ قَالَتْ: نَحَرْنَا فَرَسًا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَكَلْنَاهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида от сўйдик ва уни едик».Икки шайх ривоят қилган.Ушбулар ва яна шунга ўхшаш баъзи ривоятларга асосланиб жумҳур уламолари отнинг ҳалолиги ҳақида иттифоқ қилишган.Аммо, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик розияллоҳу анҳумолар от гўшти макруҳ, деганлар. Улар ўзларининг бу фатволарига «Наҳл» сурасидаги:«Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур», оятини далил қиладилар. Уларнинг фикрларича, ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳайвонлар ейиш учун эмас, миниш ва зийнат учундир. Шунингдек, мазкур имомларимиз баъзи бир ҳадиси шарифларда ҳам отнинг гўштини тановул қилишга изн берилмаганлигини эслатиб ўтадилар.Имом Абу Довуд ва имом Насаийлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам от, хачир ва хонаки эшакларнинг гўштини емоқдан қайтардилар», дейилган.ал-Миқдом ибн Адий розияллоҳу анҳудан ҳам шу маънода ривоят келган.Жумҳури улармолар жумладан, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бош шогирдлари; Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳилар ҳам от гўшти ҳеч кароҳатсиз ҳалолдир, деганлар.От гўштининг ҳалоллиги ҳақида қаттиқ турган уламоларимиз, мазкур гўштни емаслик ҳақида келган ҳадисларни, вақтинчалик, жиҳод учун от минишга ҳожат кучайганда айтилган гаплар бўлиб, кейинчалик, насх қилинган дейдилар.Энг қизиғи, амалга келганда Ҳанафийлар жумҳурнинг, жумладан, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимларнинг фатволарига амал қилганлар. Шофеъийлар эса, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фатволарига амал қилганлар. Бу шариатимиздаги ҳур фикрлик ва кенчиликнинг бир намунасидир.

Абдуллоҳ ибн Муборакдан
"Олимларни таниб олиш учун бирон белги борми?" – деб сўрашди.
У киши шундай жавоб бердилар:
"Олимни танитадиган белги:
• илмига амал қилиши,
• илми ва амалини кам деб билиши,
• бошқалардан илм ўрганишга ҳарис бўлиши,
• ким айтишидан қатъи назар ҳақни қабул қилиши,
• илмни қаердан топса, ўша ердан олишидир.
Мана шу олимнинг белгиси, унинг сифатидир".
Ибн Батто. "Ибтолул-ҳиял", 31-ҳадис.
© Мусанниф Адҳам

Сазойи тиғ ўлур ҳаддин тажовуз айлаган мўйлар,
Шунинг чун зулми тиғдин озод ўлур мужгону абрўйлар.
—————
Тананинг қаерида ортиқча тук ўсса, тепасига устара келиб, қириб ташлайди. Қошу киприк ортиқча ўсмагани учун устарадан қутилгандир.

Оилада кимнинг айтгани бўлса яхши? Эрнинг айтганими ёки хотиннингми?
Оилада Аллоҳнинг айтгани бўлса, ҳаммаси яхши бўлади!
Форс ва Рум саркардалари саҳобалар давридаги ғалабалардан лол қолишар эди. Улар жосусларни юборишганида саҳобаларни қуйидагича васф қилишган эди:
"Биз бир қавмни кўрдик. Уларга ҳаётдан кўра ўлим яхшироқ эди. Тавозуълик кеккайишдан яхши эди. Уларнинг бирортасида дунёга рағбат ва очкўзлик йўқ эди. Ўтирадиган нарсалари тупроқ, ейишлари уловда бўлар эди. Бошлиқлари уларнинг бирлари эди, яъни, ҳамма қатори оддий эди. Уларнинг юқори табақасини паст табақасидан, ҳожасини хизматкоридан ажратиб бўлмас эди. Агар намоз вақти бўлиб қолса, улардан бирортаси ортда қолмас эди. Ён атрофларини сув билан ювишар эди. Намоз ўқиганда қўрқув ва хушуъ билан ўқишар эди".
Жамолиддин Муҳаммаджондан эслатма

Улкан ҳақиқат!
Агар Аллоҳ сенга яхши кўрган нарсангни давомли қилишини истасанг, ўзинг ҳам Аллоҳ яхши кўрган нарсада бардавом бўл!
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ

Биз ҳам, дўстларимиз ҳам тақводорлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилган:
الْأَخِلَّاء يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ
«Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир. (Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади».
Зухруф сураси, 67-оят.

@toraxonxoji #Савол_Жавоб
Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган асбоб-ускуналар бор. Якинда бизга бир психофизиолог мутахассис келди ва биз янгича текшириш ва даволаш усулини куллашни бошладик. Бу куйидагича : ЭЭГ деб аталадиган аппаратда бош мия фаолияти ёзиб олинади. Шу жойда киска маълумот берсам: хар бир инсоннинг бош мияси маълум бир частотада биотулкин чикаради, булар альфа , бета, тетта, дельта деб номланади. Шулардан энг тоза, соглом тулкин – бу альфа тулкиндир. Янги даволаш усули шундан иборатки, - бу тулкинлар аппарат оркали ёзиб олиниб, энг тоза соглом , яъни альфа тулкин ажратиб олинади. Альфа тулкин частотаси 8-13 Гц ни ташкил килади. Бу тулкин ажратиб олингандан кейин ракамли технология оркали товушга айлантирилади ва беморнинг узига кайта эшиттирилади. Шундай килиб бемор узининг тоза альфа тулкинини эшитади, мия уша соглом тулкинга мослашади, натижада у мияни согломлаштиради. Биз бошида экспримент сифатида менинг миямни текшириб курдик.Натижалар олингандан кейин халиги мутахассис (рус миллатига мансуб) натажиларга караб туриб (мен хакимда хеч нарса билмайди) – Сен намоз укийсанми? деб сураб колди. Мен, -каердан билдинг? десам, Бунака бир хил частотали альфа ритм факат намозхон, Оллохга ишонадиган одамларда булади, мен буни тажрибамда куп кузатганман, деди. Хакикатда карасам менин альфа туликиним, миямнинг барча кисмларида бир хил, 10Гц. Маълум бир муддатдан кейин шу тажрибани яна бир , мен яхши биладиган бир инсонда килиб курдик – унинг натижаси куйидагича: тулкинлар жуда издан чикиб кетган, бир хиллик нарекда турсин, касал тулкинлар жуда куп. Энди уша одам хакида озгина маълумот берсам (бу гийбат булмаса керак) – намоз нари ёкда турсин, хатто иймонига хам шубхам бор (валлохуаълам), улгидек арокхур… ва хоказо.
Хазрат Оллохга куллик килиш, ибодат килишнинг , Оллох розилигини исташнинг дуне ва охиратимизга буладиган фойдаларини хаммамиз биламиз. Энди юкорида келтирганларимда ибодатнинг (намознинг) инсон организмига, хусусан инсон миясига канчалар таъсир килиши куриниб турибди. Намознинг тана согломлигига таъсирининг яна бир яккол мисоли, исботи, деб уйлайман.
Узини танитиб, узига ибодат киладиганлардан килиб куйган Олохга беадад хамду санолар булсин.
Хаммамиздан Оллох рози булсин, амин.
Фикр ва мулохазаларингизни билдирсангиз, бехад миннатдор булар эдик.
Жавоб:
- Албатта, Аллоҳга иймон ва ибодат кишилар учун икки дунёнинг мукаммал саодати эканида заррача шубҳа йўқ. Бу улкан ҳақийқатни кўпчилик аллақачон англаб етган ва бахтини топган. Сиз келтирган илмий кашфиёт ҳам бу ҳақийқатни яна бир бор таъкидламоқда. Албатта, бунга ўхшаш илмий далиллар жуда ҳам кўп. Биз муллалар буларни имконимиз борича одамларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо сиз каби ҳар илмнинг мутахассиси тушунтирса, яна ҳам яхши бўлади. Сизга катта ташаккур!
Илмнинг турли соҳаларидаги азизларимиз ушбуга ўхшаш ўз илмларига оид ҳақийқатларни ёритиб борсалар жуда ҳам яхши бўлар эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф