"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.51K photos
533 videos
33 files
1.69K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
АВВАЛ ИФТОР ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИНИ ЎҚИЛАДИМИ?
#рўза

169-CАВОЛ:
Рўза тутган киши оғиз очиш пайтида яъни ифторлик вақтида шом намозини ўқимасдан оғиз очадими ёки шом намозини ўқиб бўлиб кейин оғиз очиладими? Баъзи инсонлар шом намозидан олдин десалар, баъзилари шом намозидан кейин дейдилар. Рамазон рўзасидан бошқа нафл рўзаларидачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُفْطِرُ عَلَى رُطَبَاتٍ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّىَ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ رُطَبَاتٌ فَعَلَى تَمَرَاتٍ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ حَسَا حَسَوَاتٍ مِنْ مَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан. Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ).

Яъни, Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : إنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا" (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ) .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар (“Раддул муҳтор”). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишлидир. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@toraxonxoji
КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?
#рўза

615-САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Уч амал борки, буюклиги сабабли Қиёмат куни мезон-тарозуга сиғмайди.

#ИНСОНЛАРНИ АФВ ЭТИШ.
Унинг ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ

"Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир". (Шўро: 40)

#САБР.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلصَّٰبِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур". (Зумар: 10).

#РЎЗА.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Одам боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Бас, унинг мукофотини Ўзим бераман", дейди".

Қиёмат куни бир жарчи нидо қилиб: "Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?" - дейди. Шунда сабр қилган, рўза тутган ва инсонларни афв қилган зотлар келадилар.

Аллоҳ таоло сизу бизни ушбу НИДО билан чақириладиган зотлардан қилсин!

АМИЙН..
РАМАЗОН ОЙИДА ҲАРАМ МАСЖИДЛАРИДА ВИТР НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ
#рўза #намоз

897-CАВОЛ: Рамазон ойида ҳарамда витр намозини имомга иқтидо қилиб ўқиса бўладими? Чунки бу ерда, имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна туриб, бир ракат ўқир экан. Биз бу ерда қандай йўл тутишимиз керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизга кўра витр намози худди шом намози каби бир салом билан уч ракат ўқилади. Шофеий ва ҳанбалий мазҳабига кўра эса, витрни асосан 2 хил ўқилиши мумкин:
1. Ҳанафий мазҳабида бўлгани каби бир салом билан уч ракат ўқиш;
2. Икки салом билан уч ракат ўқиш. Яъни, бунга кўра икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна бир ракат ўқилади.

Ҳозирда икки ҳарам масжидларида витр намози иккинчи кўринишда – икки салом билан, уч ракат қилиб адо этилади.

Ҳанафий уламоларимизнинг жумҳурига кўра, имом витр намозини фақат бир салом билан уч ракат ўқигандагина ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши мумкин. Агар имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин бир ракатни ўқиса, ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши дуруст бўлмайди. Ушбу масалани Аллома ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ барча далил ва қарашларни келтириб ўтгандан кейин шундай хулоса қилганлар:

"فظهر بهذا أنّ المذهب الصحيح صحّة الاقتداء بالشافعي في الوتر إن لم يسلّم على رأس الركعتين وعدمها إن سلّم" (البحر الرائق، 2/40)

яъни: “Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, мазҳабдаги энг тўғри гап бу – витр намозда шофеий мазҳабидаги имомга, у икки ракатдан кейин салом бермаса иқтидо қилиш дуруст бўлади. Агар (икки ракатдан кейин) салом берса, иқтидо дуруст эмас” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).

Ҳанафий олимлардан Аллома Раҳматуллоҳ Синдий ўзга мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш масаласига бағишлаб ёзган “Ғоятут таҳқиқ” номли рисоласида витр намозида икки ракатдан кейин салом берадиган имомга иқтидо қилиб бўлмаслик кўпчилик ҳанафий уламоларнинг ихтиёр қилган йўли эканини таъкидлаб ўтган. Аллома Синдийга кўра, ушбу масалада фақатгина Имом Жассос кўпчилик ҳанафийларга хилоф қилган ва унинг ушбу хилофи эътиборга молик эмас.

Хулоса қилиб айтганда, умра зиёратига борган юртдошларимиз Рамазон ойида витр намозини ўзлари алоҳида ўқишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарамдаги имомга иқтидо қилган тақдирларида ҳам, эҳтиёт юзасидан қайта ўқиб олишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?
#рўза #фидя

1042-CАВОЛ: Қариялар рўза тутиш ўрнига фидя беришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Фидя миқдори қанчани ташкил этади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизнинг барча мўътабар китобларида фидянинг фитр садақаси каби эканлиги таъкидланган.

“Мухтасарул виқоя” китобида:

  وشَيْخٌ فَانٍ عَجز عَنِ الصَّوْمِ، أَفْطَرَ وأَطْعَمَ لِكُلِّ يومٍ مِسْكِيناً كالفِطْرَةِ

Рўза тутишдан ожиз шайхи фоний (кучдан қолган қария) рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси каби бир мискинга таом беради”.

“Баҳрур роиқ”да эса қуйидаги ибора келади:

فَوَجَبَ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ

“Фидя ҳар бир кун учун фитр садақасидаги каби буғдой ва майиздан 0,5 соъ (тақрибан 2 кг), хурмо ва арпадан 1соъ (тақрибан 4 кг) вожиб бўлади”.

“Муҳити Бурҳоний”да мазкур масала қуйидагича ифода этилган:

فأما الشيخ الفاني يفطر، ويفدي يطعم عن كل يوم مقدار صدقة الفطر

“Шайхи фоний рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси миқдорида фидя беради”.

Маълумки, динимизда миқдорга оид барча нарсалар шариат тарафидан белгилаб берилади. Унга қиёс ёки инсон ақли аралашиши мумкин эмас. “Фатҳул Қодийр” китобида айтилади:

أَنَّ الْمَقَادِيرَ لَا يَدْخُلُهَا الْقِيَاسُ

“Албатта, миқдорларни белгилашга қиёс дахл қила олмайди”.

Шу эътибордан рўза тутишдан кучи қолган қариялар, сурункали касаллик билан оғриётган беморларнинг рўза ўрнига берадиган фидялари худди фитр садақаси миқдорича бўлади. Хоҳласа, белгилаб қўйилган нарсаларнинг ўзидан, хоҳласа, уларнинг қийматидан беришлари мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, фидянинг миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундан келиб чиқиб мазкур кишилар ҳар кунлик рўза учун қуйидагилардан бирини бериши мумкин:
а) Тақрибан 2 кг буғдой ёки бозордаги ўртача қиймати; 
б) 4 кг арпа ёки унинг қиймати,
в) 2 кг майиз ёки унинг қиймати;
г) 4 кг хурмо ёки унинг қиймати.

Тавсия сифатида қуйидагиларни қўшимча қилишимиз мумкин. Кам таъминланган кишилар 2 кг буғдой ёки унинг қийматини ёхуд 4 кг арпа унинг қийматини, ўрта ҳол кишилар 2 кг майиз ёки унинг қийматини, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар  4 кг хурмо ёки унинг қийматини беришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво марказ
и.
Audio
#Рўза_китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Рўза китоби - Шаъбоннинг сўнгги ярми
#Рўза
РЎЗАДА МАКРУҲ ИШЛАР
     52. Рўзадор учун сақич чайнаш макруҳдир. (“Қозихон”). Яъни сақич таъмга эга ва бўлак­ларга бўлинувчи бўлиб, чайнаганида, таъмини ва бўлакларини ичига ютса, рўзани очади. Қачонки, таъми бўлмаса ва бўлакларга бўлинмаса, яъни ёпишқоқ бўлса, рўзани очмаса ҳам, макруҳ саналади. (“Муҳийт”).
     53. Узрсиз бирор таомни чайнаб ва татиб кўриб, туфлаб ташлаш ҳам макруҳдир. (“Канз”).
     54. Агар бир аёлнинг эри бадхулқ бўлиб, таомни тузини ростламаса, жанжал қиладиган бўлса, мазкур аёлга таом тузини ростлаш мақсадида татиб кўриш макруҳ саналмайди. (“Оламгирия”)
     55. Ёш гўдаги бор ва унга таомини чайнаб берадиган бошқа кимса йўқ бўлган она ҳам боласи учун таомини чайнаб берса, макруҳ бўлмайди. (“Наҳрул-фоиқ”).
     56. Таомни татиб кўришнинг макруҳлиги фарз ва вожиб рўзаларга оид бўлиб, нафл рўзаларда макруҳ саналмайди. (“Ниҳоя”).
     57. Рўзадорга инстинжода муболаға қилиши макруҳдир. (“Сирожул-ваҳҳож”).
     58. Рўзадор кимса оғиз ва бурун чайқашда ҳам муболаға қилмайди. Бунинг маъноси шуки, оғзига мазмаза қилишда сувни тўлдириб, узоқ вақт ушлаб турмайди ҳамда ғарғара қилиб, томоғини чайқамайди.
(“Муҳийт”).
     59. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан келган ривоятга кўра, рўзадор таҳоратдан ташқари пайтда оғиз ва бурунни чайқаши макруҳдир.
     60. Рўза тутган киши бесабаб ғусл қилиш ва боши ёки бадани устидан сув қуйиш, сувнинг ичида ётиш, нам матога ўраниш кабилар ҳам макруҳдир. (“Оламгирия”)
     61. Рўзадор оғзи ичидаги сўлагини тўплаб, ютиши макруҳдир. (“Заҳийрийя”)
     62. Рўзадор кундуз куни мисвок ишлатиши макруҳ эмас, яъни жоиздир. Хоҳ, мисвок ҳўл бўлсин, хоҳ, қуруқ бўлсин, фарқи йўқ. (“Қозихон”).
     63. Рўзадор кўзига сурма қўйиши ва мўйлабларини ёғлаши ҳам макруҳ бўлмайди. (“Канз”).
     64. Рўзадор қон олдирса заифлашиб қоладиган бўлса, бу қон олдириш макруҳ саналади. Шунинг учун қон олдиришни шомдан кейинга қолдиргани мақсадга мувофиқдир. (“Муҳийт”).
     65. Эр хотинини ўпиши ва ушлаши агар маний чиқиши ва жинсий яқинликдан омонда бўлса, жоиздир. Яъни кекса ёшлиларга жоиз ва ёш йигитларга макруҳдир. (“Табйин”). Аммо рўзадор киши хотинининг лабидан ўпиши жоиз эмасдир. (“Оламгирия”)
     66. Саҳарликни оғиз ёпиладиган вақтга қадар чўзиш мустаҳаб саналади. Лекин оғиз ёпиш гумонли бўлган вақтга қадар чўзиш макруҳдир. (“Фатово Оламгирийя”).
     67. Оғиз очишни эса, шошилтирмоқ мустаҳабдир.
     68. Рўзадор оғзини шом намозини ўқишдан олдин очади. Сўнг шом намозини ўқийди.
     69. Оғизни очишда қуйидаги дуони ўқийди “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва ала ризқика афторту фағфирлий йа ғоффару ма қоддамту вама аххорту” яъни, “Аллоҳим, сен учун рўза тутдим ва сенга иймон келтирдим ва сенга таваккул қилдим ва ризқинг билан оғзимни очдим.
Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни ўзинг мағфират қил!”. (“Меърожуд-дироя”).
     70. Шак куни яъни шаъбоннинг охирги куними ёки рамазоннинг биринчи куними? деб гумон қилинган кунда рўза тутиш одатий рўзасига тўғри келган кишилар учун масалан, бир киши хафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиб юришни одат қилган бўлса ва шак куни шу кунлардан бирига тўғри келса, ушбу кишилар учун шак куни рўза тутиш афзалдир. (“Баҳрур-роиқ”)
     71. Бир киши “Агар рамазон бўлса, рамазондан, бўлмаса, қазо ёки каффорат рўзамдан” деб ният қилса, макруҳ саналади. Агар мазкур суратда рамазондан бўлса, рамазондан ўтади. Агар рамазондан бўлмаса, нафл рўзадан ўтади. (“Ҳидоя”).
     72. Агар “Эртага рамазондан бўлса, рўзаман. Акс ҳолда рўза эмасман” деб ният қилса, нияти дуруст бўлмайди ва рўза тутган ҳисобланмайди. (“Кофий”).
     73. Шак куни нафл нияти билан рўза тутиш жоиз.
     74. Йилнинг беш куни яъни Рамазон ҳайити ва қурбон ҳайити ҳамда ундан кейинги уч кун яъни ташриқ кунларида рўза тутиш жоиз эмасдир. (“Ҳидоя”)
#Рўза
РЎЗАНИ ОЧУВЧИ ОМИЛЛАР
     97. Рўзани очувчи омиллар икки турлидир. Биринчиси, қазони вожиб қилиб, каффоратни вожиб қилмайдиган омиллар. Иккинчиси, қазо ва каффоратни вожиб қилувчи омиллар.
     98. Рўзадор киши рўзалиги эсида йўқ ҳолда еса ёки ичса ёхуд жинсий яқинлик қилса рўзаси очилмайди. (“Ҳидоя”).
     99. Рўзадор киши эсида йўқ ҳолда бирор нарса еяётганида, унга бир киши сен рўзадорсан деса, шундан сўнг оғзидаги луқмани ютиб юборса, рўзаси очилади ва бир кун қазо лозим бўлади. (“Заҳийрийя”).
     100. Рўзадор киши рўзасиги эсида йўл ҳолда овқатланаётган пайтда, уни кўрган бошқа кишига агар таомланаётган рўзадор ёш ва бақувват бўлса, эслатиши шарт ва эслатмаслиги мак­руҳ бўлади. Аммо рўзадор кекса ва заиф киши бўлса, у ҳолда эслатмаслиги ва индамаслиги жоиз бўлади. (“Заҳийрийя”).
     101. Рўзадор мажбуран ёки хато қилиб, яъни беихтиёр бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, масалан: таҳоратда оғзини чайқаётганида беихтиёр сув ичига кетиб қолса, ўша кунни рўзасини қазоси вожиб бўлади. Каффорат вожиб бўлмайди. (“Қозихон”).
     102. Рўзадор киши рўзани очувчи ишни эсида йўқ ҳолда қилса, рўзаси очилмайди. Аммо рўзалиги эсида туриб, хато қилиб рўзани очувчи ишни қилиб қўйса, унга ўша куннинг рўзасини қазоси вожиб бўлади. Каффорат вожиб бўлмайди. (“Ниҳоя”), (“Баҳрур-роиқ”).
     103. Таҳоратда оғзини ёки бурнини чайқаса ва сув ичига кириб кетса, агар рўзадорлиги ёдида турган бўлса, рўзаси очилади ва ўша куннинг қазосини тутиш вожиб бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди ва унга ҳеч нима вожиб бўлмайди. (“Хулоса”).
     104. Рўзадор оғзини очиб турган бўлса ва унга бир киши бирор нарсани улоқтирса ва ўша нарса унинг оғзига кириб, ҳалқумидан ўтиб кетса, унинг рўзаси хато билан очилган саналади ва бир кун қазо вожиб бўлади.
     105. Рўзадор киши ғусл қилаётганида, сув томоғидан беихтиёр ўтиб кетса ҳам рўзаси очилади ва бир кун қазо вожиб бўлади. (“Сирожул-ваҳҳож”).
     106. Рўзадор озуқа ёки дори бўлмайдиган тош ва тупроққа ўхшаш нарсани ютса, рўзаси очилади ва қазо лозим бўлади. Лекин каффорат вожиб бўлмайди. (“Табйин”).
     107. Рўзадор киши майда тошлар, данак, тош, кессак, пахта, чўп, ёки қоғозларни ютиб юборса ҳам рўзаси очилади ва қазо вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. (“Хулоса”).
     108. Рўзадор киши пишмаган беҳини ёки қу­ри­маган ёнғоқни устидаги яшил пўстлоғи билан ютса ҳам қазо вожиб, каффорат эмас. (“Наҳрул-фоиқ”).
     109. Рўзадор киши ёнғоқни қуруқ ҳолида устидаги қаттиқ пўсти билан турган ҳолда ютса, ёки бодомни ҳам худди шу ҳолда пўсти билан ютса ҳам қазо вожиб бўлади, каффорат эмас.
     110. Рўзадор киши тухумни ҳам пўсти билан ютса ёки анорни ҳам қаттиқ пўстлоғи билан ютиб юборса ҳам каффорат лозим бўлмайди, балки қазо лозим бўлади. (“Хулоса”).
     111. Пистани чайнаб ютса, ичида мағизи бўлса, каффорат вожиб бўлади. Агар чайнамай ютса ёки мағзи йўқ пистани чайнаб ютса, қазонинг ўзи вожиб бўлади. Каффорат эмас. (“Қозихон”).
     112. Тарвуз пўчоғини қуриган ҳолатда еса, каффорат эмас, балки қазонинг ўзи вожиб бўлади. Агар хўл ҳолда ва айнимай туриб еса, каффорат вожиб бўлади. (“Заҳийрийя”).
     113. Агар гуруч ёки тариқларни хом ҳолда еса, қазо вожиб бўлади, каффорат эмас. (“Захийра”).
     114. Мош ва ловияларни ҳам хом ҳолатида еса, қазо вожиб бўлади холос. (“Зоҳидий”).
     115. Рўзадор тишлари орасида қолган таом қолдиғини еса, нўхат донасидан кичик ҳажмда бўлса, рўзаси очилмайди. Агар ундан катта бўлса, рўзаси очилади. Агар тишлари орасидаги таом қолдиғини қўли билан ташқарига чиқариб, кейин еса, у ҳолда нўҳатдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. (“Кофий”). Мазкур ҳолатда каффорат лозим бўлмайди. (“Хулоса”).
     116. Бир дона кунжутни чайнаб ютса, рўзаси очилмайди. Агар чайнамай ютса, рўзаси очилади ва каффорат вожиб бўлади. (“Ғиёсийя”).
     117. Бир дона бўғдойни чайнаб ютса ҳам, рўзаси очилмайди. Чунки буғдой ёпишқоқ бўлгани учун, оғиз бўшлиғида йўқ бўлиб кетади ва ошқозонга етиб бормайди. (“Қозихон”).
​​КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #каффорат

1256-CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ
“Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”.
ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ
“Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar