"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.16K subscribers
1.59K photos
682 videos
33 files
1.91K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
🪶📚#Китоб_офтоб



🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧

📚Абу Али ибн Сино айтади:  "Тунлари доим ўқиш-ёзиш билан шуғулландим. Уйку бостириб келса, бирор ичимлик ичсам, мудроқ тарқар ва яна ишимни давом этаверардим".

🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧

📚Асарлари бутун Европада асрлар давомида ўқитиб келинган буюк ислом олими Ибн Рушднинг умр бўйи
китоб ўқимай ўтказган фақат икки туни бўлганини айтишади: бири уйланганида, иккинчиси эса отаси вафот этганда.

🫧🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧       
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📙Фотиҳ султон Меҳметнинг ҳаётини ёшларга гапириб берар эканмиз, унинг энг кўп
китоб ўқиган давлат арбоби эканини эслаш ва эслатишга бурчлимиз. Жуда бой кутубхонага эга бўлган султон Истанбулни фатҳ этганида илк ишларидан бири катта-катта кутубхоналар қурдириш бўлган.
Фотиҳнинг шахсий кутубхонаси ўз вақтида олимлар илмий тадқиқотлар олиб бориш учун тез-тез келиб турадиган масканлардан бири эди.

🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧

📖Явуз султон Салимхон ҳар куни камида 5 соат
китоб ӯқир, баъзи кунлари мутолааси 8 соатгача давом етар; тонггача китоб ўқир, ҳатто кўзи қизариб кетар экан. Мисрга сафар қилганида уч хачирга китоб юклатиб, ўзи билан бирга олиб кетган. Аскарлари дам олган пайтлари у китоб мутолааси билан машғул бўлар экан.

🫧🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📒Котиб Чалабий эса баъзан
китоб устида ўзини унутиб қўяр; қуёш чиқиб, ботгунча хонасида шам ёниқ турар, ўзи эса сира зерикмасдан китоб ўқир экан. Бу ҳақда котиб шундай дейди: “Шамлар ёниб адо бўлиб, қуёш чиқса ҳам мен китоб ўқирдим, кўзимга уйку келмасди".

🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📖Али Амирий афанди. Буюк китобсeвар... "Мойчироқ ёруғида мутолаа қилар эканман, неча бор тонг отиб кетганини биламан. Ухласам, ёнимда ҳеч ким ётолмасди. Чунки уйқусираб ўқиган китобларимни баланд овозда такрорлаб чиқарканман", дейди у.

🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📘Умар Насуҳи Билмен айтади: "Ёшлигимда қўлимга тушган
китобни бир кечада ўқиб тугатардим. Кӯзимнинг ичи қизариб кетар, тобим қочарди. Ярим кечаси онам ёнимга келиб, ис босиб қолган мойчироқ шишасини артарди. Базан эса "Бўлди, кеч бўлди, ёт енди!" дея чироқни пуфларди.

🔼
@Habibullohdomla