bakiroo
55.4K subscribers
913 photos
297 videos
5 files
5.9K links
Download Telegram
Наманган вилоятида банклар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар ўз исботини топгани ҳақида айтилмоқда.

Газетанинг маълум қилишича, Меҳнат вазирлиги инспекцияси томонидан мажбурий меҳнат билан боғлиқ далиллар тасдиқланган ва ҳужжатлар Прокуратура органларига ўтказилган.

Албатта, мажбурий меҳнат ҳолатини яна тан олмай, тушунтириш хатларидан папка йиғиб, ёпди-ёпди қилгандан, тан олишаётганига ҳам раҳмат. Лекин маълум ҳудуддаги фавқулодда ноқонуний ишларни ўша ҳудуддаги прокуратура ёки назорат идораларига топширилиши жудаям нотўғри ҳозирги даврда. Ҳаммасига ҳоким бошчи қилиб қўйилган - ўзаро тийиб туриш издан чиққан, вилоятларда Прокуратура органларининг мустақиллиги фақат қоғозда қолган, албатта ҳокимият тайзиқи остида ёпди-ёпди қилишга уринишлар бўлади.

Банкирлар эса ҳеч иккиланмай, ҳеч кимдан чўчимай, пахтага, мажбурий меҳнатга, теримчи жалб қилиш учун пул йиғишларга мажбурлашларга очиқ курашишдан қўрқмасликлари керак.
Forwarded from HAMKORBANK
​​​​🤩 HAMKORBANK ва VISA биргаликда совғалар улашади!

📣 Биз VISA карталари эгалари учун глобал акция бошладик!

🚗 Акция доирасида ҳар ой смартфонлар ўйналади, асосий совринлар сифатида эса иккита NEXIA 3 автомобили тақдим этилади!

Ҳар ойда оралиқ босқичларнинг 6 тадан ғолиблари аниқланади:
🥇Биринчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A51);
🥈Иккинчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A41);
🥉Учинчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A21s).

☝🏼 Автомобиллар ўйини ҳар уч ойда ўтказилади.

1️⃣ Биринчи автомобиль соҳибини Янги йил арафасида аниқлаймиз.
2️⃣ Иккинчи автомобиль эса омади кулган ғолибимизга Наврўз байрами совғаси бўлади.

Акция иштирокчисига айланиш учун Visa картасини расмийлаштириш ва бир ой давомида камида 20 АҚШ доллари миқдорида транзакция ўтказиш ёки «Сбербанк Онлайн» иловаси орқали ўтказилган пул ўтказмасини Visa картасига қабул қилиш керак бўлади.

🏆 Ғолибларимизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори орқали аниқлаймиз, натижалар эса банк сайтида эълон қилинади.

❗️Акция эълон қилинганидан сўнг расмийлаштирган VISA карта эгалари ушбу акция иштирокчилари ҳисобланади.

Сизда ҳали ҳам HAMKORBANK VISA картаси йўқми?
Ҳозир уни расмийлаштиришнинг айни вақти: https://bit.ly/3caSVWj

🔹Акция бўйича чекловлар:
❗️Банкомат орқали маблағларни ечиш, бошқа карталарга маблағ ўтказиш ва онлайн-конверсия амалиётлари бўйича транзакциялар ҳисобга олинмайди.

🍀 Барчангизга омад ёр бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram

(Реклама)
Forwarded from MacroBS
Пандемия ҳам, иқтисодий пасайиш ҳам давом этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишида -2% пасайиш бўлишини кутмоқда. Айтиш керакки, бу прогноз шу пайтга қадар Халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича берилган прогнозлар ичида энг пессимистидир.

Бунинг асосий сабаби сифатида ташқи факторлар – экспорт, мигрантлар пул ўтказмаларидаги пасайиш келтирилган. Аммо, ҳисоботда нима учун бундай кескин пасайиш кутилаётганлиги батафсилроқ ёритилмаган.

Шу билан бирга, ЕТТБ мазкур ўзгаришлар бўйича умумий ҳисобот ҳам чоп этган ва унда бир қатор қизиқ статистик таққослашларни кўриш мумкин. Хусусан, ЕТТБ худудига кирувчи 37 давлат ичида товарлар экспорти энг кўп қисқарган 3 та давлат қаторида Ўзбекистонни кўриш мумкин. Бу асосан нефт ва нефт маҳсулотлари ва пахта толаси экспортининг пасайиши ҳисобига юз бермоқда. Энг сўнгги статистик маълумотларга кўра, товарлар экспорти август ойида олтин экспортининг кўпайиши ҳисобига ўтган йил ҳолатига тенглашган. Экспортнинг бошқа позицияларида эса камайиш сурати ўзгармаган ва йил охиригача бирор ижобий ўзгаришни кутмаса ҳам бўлади.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи факторлар ўзгаришига ўта сезилувчан. Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бу ҳолатни ёмонлаштирувчи яна бир факт бор: ташқи секторимиз иқтисодиёти жуда ҳам заиф ва шокларга мойил бўлган давлатлар - Россия, Қозоғистон, Туркияга боғлиқ. Инқироз яна бир бор кўрсатяптики, бой давлат бўлиш учун, шоклар енгилроқ ўтиши учун бой мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилиш керак. Бой давлатлар истеъмол қиладиган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш керак. Акс ҳолда кўп такрорланувчи глобал инқироз цикллари юзимизга "тарсакини" ҳар сафар бошқаларга нисбатан қаттиқроқ тушириб кетаверади.

Яна бир ҳолат – кичик бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб қувватлаш масаласида ҳам охирги поғоналардамиз. Инқирозга қарши курашиш бўйича ажратилаётган маблағлар миқдори ЯИМга нисбатан салкам 2%га етсада, корхоналарга ажратилган ёрдамлар асосан сиз билан биз учун қадрли бўлган давлат корхоналарига насиб этган. Шу кунга қадар Антикризис фондан корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 2,16 трлн сўмнинг 80-90%и юқоридаги корхоналарга йўналтирилган. Шунинг учун мана шу ёрдам турини – корхоналарга эмас, балки давлат корхоналарига берилган ёрдам деб ўқисак тўғрироқ бўлади.

Иқтисодий ўсиш бўйича прогнозга келсак, турли ташкилотлар берган прогнозлар ўртасидаги фарқлардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, бу рақамларда ҳалигача катта ноаниқликлар мавжуд. Менимча, ҳозирги ҳолатда энг аниқ прогноз – йилнинг охирги кунига қилинган прогноз бўлиб чиқса керак.

@macrobs
Ўликни тирилтириш. Иккинчи, балки учинчи уриниш

Баҳорда карантин чекловлари бошлангач, ўйлагандимки, мана - феълан ўлик ҳолга келиб қолган бўлса ҳам "Ўзбекистон почтаси" учун шанс - ички ва ташқи бозорда куръерлик ва етказиб бериш хизматини кенгайтириб компанияни ривожлантирадиган пайт келди.

Йўқ, улар 25 йил қандай деградацияга учраган бўлса, ўтган 6 ойда ҳам шундай тубга қулашда давом этди. Хорижий жўнатмаларда умуман ўрни қолмаган, ички етказиш ва куръерлик хизматида рақобатда майда компанияларга аллақачон ютқазиб бўлган "Ўзбекистон почтаси"ни яна тиклашмоқчи. Бу ўликни тирилтириш бўйича биринчи уриниш эмас.

Эсингизда бўлса, ""Ўзбекистон почтаси"ни "жаҳон даражаси"га олиб чиқиш учун фақат латифалар объекти бўлган “Почта России”дан Евгений Биргер деган ғирт муттаҳам, 21- аср Остап Бендерини таклиф этишди. Масалан, почта жўнатмаларини дрон орқали етказиб бериш Биргернинг бир неча ўн миллионлик ғояларидан бири бўлган. Дрон эса илк парвозиданоқ қулаб тушган. Шу пул ўзлаштирувчи маҳлуқ Ўзбекистонда 1,5 йил давомида даври-даврон суриб, компанияни 28 млрд. зарар билан қолдириб, ватанига равона бўлди. Унга қарши на бир иш очилди, на бир суриштирув бўлди.

Ундан сал аввалроқ эса, "Ўзбекистон почтаси"ни банкка айлантириш уринишлари ҳам бўлган. Яхшики, ўша ҳужжат қоғозда бажарилмай қолиб кетди, бўлмаса солиқ тўловчилар яна битта паразит давлат банкини ўз елкасида кўтариб юришга мажбур бўларди.

Мана энди "Ўзбекистон почтаси" обуна ташкил этиш (албатта ўзбекча обуна бор жойда мажбурийси бўлади), буюртмалар шакллантириш (юкламаси давлат ташкилотлари ва банкларига) орқали жонлантиришмоқчи. Яна ҳеч бир иш чиқмагач, қўрқаманки, пенсия тарқатишни яна шуларга ўтказиш орқали қўйилган вазифани бажаришга ўтишади.

Ҳа, албатта, "Ўзбекистон почтасини" даромадга олиб чиқиш мумкин, фақат бу бошқаларнинг зиёнига амалга оширилади.

P.S. Ҳужжат топширган университетимдан 8 сентябрь куни имтиҳонга кечикмай келинг, деган мазмундаги хат "Ўзбекистон почтаси" орқали 14 сентябрда етиб келди. Твиттер фойдаланувчиси.

@the_bakiroo
Қирғизистонда ўтган парламент сайловларидан кейин бошланган намойишлар ва тўқнашувлар давом этмоқда.

Кеча ярим тунда норози кайфиятдаги оломон президент ва парламент жойлашган Оқ уйни эгаллаган. Маҳаллий ОАВ Оқ уйнинг юқори қаватларида ёнғин бошланганини ёзмоқда.

Собиқ президент Атамбаев қамоқдан чиқариб юборилган. Амалдаги президент Жеенбеков ҳолати ва манзили маълум эмас.

Мамлакат ҳокимиятсизлик бўҳрони ичида қолиши мумкин.
Хатоларни вақтида тан олиш афзаллиги ҳақида

Баҳорда, айни карантин чекловлари авжига чиққанида Uzcard онлайн шакллантириладиган омонатлардан 0,25% комиссия ундиришни эълон қилганди.

Монополияга қарши кураш қўмитаси монополистнинг бу ҳаракатларига қарши иш очган, лекин жазо қўлланилмайдигандек ва гўёки жараён ҳеч қачон тугамайдигандек эди.

0,25 фоизлик комиссия киритилгач ўтган даврда амалда нима бўлди? Айрим банклар Uzcard комиссиясини қоплаш учун онлайн омонатлар шакллантиришга қўшимча комиссия киритди, айримлари эса бошқа банкларнинг карталаридан омонат шакллантиришга чекловлар ўрнатди.

Онлайн омонатларни шакллантирувчилар эса вазият ўзгаришини кутиб ўтирмай, Humo карталаридан фойдаланишга ўтиб кетишди. Чунки Humo карталаридан онлайн омонатлар қўйиш учун ҳеч қандай комиссия мавжуд эмас.

Натижада, бироз вақт ўтиб вазиятга Монополияга қарши кураш қўмитасининг аралашувига ҳам ҳожат қолмади. Истеъмолчиларнинг ўзи Uzcard'ни жазолади. Компания топган даромад йўқотилган репутацияни ва бозордаги бой берилган улушни қоплаш даражасидами ёки йўқми, бир нима дейиш қийин.

Қўшимчасига ўтган ойларда Uzcard менежменти ва мулкдорлари алмашуви юз берди. Ҳар қандай янги ҳокимият эски ҳокимият хатоларини тўғирлашдан бошлагани сингари, компаниянинг янги менежменти ишни хатоларни бартараф этишдан бошлади ва мана кўраяпмизки Uzcard онлайн омонатлар учун 0%лик тарифлар ишлаб чиқишга ваъда бермоқда.

Яхшиликка!

@the_bakiroo
Ёлғончиларнинг бу йилги методичкаси ҳақида аввал айтувдим. Бетни без қилиб мажбурий меҳнат йўқ, дейишга ўрганиб қолишди.

Лекин учига чиққан қасамхўрлар учун ҳам тан олишдан ўзга чора қолмаяпти. Кўзни лўқ қилиб тасдиқланмади, дейиш имконияти қолмаганда Инспекция, Парламент аъзолари, турли комиссиялар акт тузади ва маҳаллий прокуратурага беради. Ўша жойда иш чирийди. Эсдан чиққунча.

Банкир кундалиги канали ёзмоқда:
"Наманганда мажбурий меҳнатга жалб этиш кучайса кучайдики, бир дам босим камаймади. Наманганда аҳвол жуда оғир. Учқўрғон туманига ҳамма ташкилотлар пахтага жалб этилган. Жалб этилгани етмагандай ҳар куни саноқчилар келиб одам санайди. Кунни ярми саноқчиларга одам санатиш билан ўтмоқда.

Наманганда шундай аҳволга тушишини ҳеч ким ўйламаган эди. Сенатдан бириктирилганлар текширувчиларга ҳам, Прокуратурага ҳам, Меҳнат инспекциясига ҳам лавозим хайф, Халқ ишончи хайф".
5 йилдан кейин

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бугун яхши гаплар айтилипти.

Масалан, Акмал Бурҳоновга кўра, Президентдан тортиб барча идоралар раҳбарларигача мол-мулклари декларация қилинади. Лекин 5 йил ичида.

Демак, чиновниклар хотиржамлик билан яна 5 йил давомида халқ ва миллат бойликларини ўнгга-сўлга чайишдан ноқонуний орттирган даромадларини, активларини бемалол ўғиллари, қизлари, 2-, 3-, 4- хотинлари, набираларига расмийлаштириши, хорижга олиб чиқишда давом этиши мумкин. 5 йилдан кейин қарабсизки, ҳозирги ўзбек чиновниклари ва уларнинг арзандалари "омадли бизнесменлар" деб ўзларини атай бошлашади.

Тушунмаганим ва ҳеч ҳам қабул қила олмаётганим, даромад, активлар ва харажатларни декларациялашни шу йилнинг ўзидан бошлашга ким ва нима ҳалақит бераяпти? Чиновникларнинг ўзларидан бошқа?

Пенсионернинг 2 хонали хонадонини 1 хонасини студентга ижарага беришдан олган даромадини 20 йилдан бери декларациялаётган давлат наҳотки чиновник даромадини декларациялай олмаса?

Юз бераётган воқеликлар ва уларга муносабатни, аниқроғи жазонинг йўқлигини кузатиб, биз номенклатуранинг мамлакат бойликларини бўлиб-тақсимлаб олиш бўйича Путинча моделини танлаш арафасида эмасмиканмиз, деб қўрқаман.

Унга кўра, номенклатура вертикали бўйича чиновниклар давлат активларини арзонгаровга сотиш ва бюджетни ўмариш, рейдерлик, ноқонуний имтиёзлар ва протекциялар билан бойлик орттириш, давлат буюртмаларини танловсиз эгаллаб олиш каби жиноятлар учун ҳечам жазоланмайди. Асосийси. вертикал бўйича ўзидан юқорида турган чиновник юритаётган сиёсатга қарши чиқмаса бўлди. Мабодо қайсидир журналист, блогер ёки мустақил суриштирувчи чиновникнинг махинациялари ва ўғирликлари ҳақида далилларни оча бошласа, чиновник жазоланмайди, қайтанга номенклатурада ўрни ва вазни оша бошлайди. Ғарбнинг санкция рўйхатига киритилса-ку, қаҳрамон. Чунки энди бу ўғри чиновник янаям қадрлироқ ва янаям садоқатлироқ бўлади. Уни истаган кўйда ишлатиш, фойдаланиш мумкин. Вертикал бўйича.

Адашаётган бўлайин.

@the_bakiroo
Ислоҳ қилиб бўлмас "Ўзбекистон почтаси" ҳақида

Биз ўзбекистонликлар "Ўзбекистон почтаси" қанақа тубан ва тугаб бўлган тизимдан иборат эканини жуда яхши биламиз.

Лекин чет элликларчи? Масалан, АҚШга қиймати 1000 доллардан зиёд идиш-товоқларни жўнатган Жессика хоним "Ўзбекистон почтаси" қайси тубда эканини ҳаёлига ҳам келтирмаган.
Идишларнинг ярми синган, ярми ўғирланган.

"Ўзбекистон почтаси"ни тиклаймиз, деб Президентни алдаш ва миллиардларни ўзлаштиришни бас қилиш керак!
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мана бу баёнотини ўқиб, кеча ва бугун шаҳар бўйлаб “Ремдесивир” излаб юрган, ҳаёт учун курашаётган, даволаниш учун охирги пулларини сарфлаётган касаллар ва уларнинг яқинлари ҳолатини ўзимга тасаввур қилаяпман.

Ёлғончи ва қасамхўрларгаям боққан бало бордир.
Булар имтиёзсиз оч қолади, касал бўлади

Маҳалла вазирлиги ўзининг шотирларига коммунал хизматлардан имтиёз бериш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлапти.

Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган кўчабоши
ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб берилади.

Юкламаси доимгидек, бизга, солиқ тўловчиларга.

Ҳаволага киринг ва муносабатингизни билдиринг. Оққон касали, буйрак, жигар, юрак етишмовчилиги билан азоб чекаётган минглаб болалар, аёллар, қариялар халқдан, юртдан пул йиғиб даволанишга мажбур бўлаётган бу давлатда Маҳалла шотирларига имтиёз берилиши учига чиққан безбетликдир.
"Биз ҳали ҳокимлар сайловига ўзимиз тайёр эмасмиз. Тасаввур қилинг, мана куни кеча Россиянинг қайсидир провинциясида ободонлаштириш соҳасида ишлайдиган бир аёлни губернатор қилиб сайлаб қўйишди. Нима бўлса ҳам аҳолининг ўша ердаги губернатордан безганидан бўлган-да, бу нарса. Ким бўлса ҳам ўша бўлмасин деган дунёқараш бўлган маҳаллий аҳолида. Менимча бу жараёнга одамлар ҳам тайёр бўлиши керак».

Бу Сенат раисининг ҳокимларнинг қачонлардир халқ сайлашига нисбатан муносабатидан иқтибос.

Биринчидан, фаррошнинг сайланиши воқеаси губернаторни сайлаш билан эмас, Россиянинг Кострома областида сельсовет раиси сайловида юз берган. Сельсовет бу бизнингча олдинги Қишлоқ фуқаролари йиғини сингари кичик маҳаллий тузилма.

Иккинчидан, сайловлардаги кўзбўямачиликлар бизникидан қолишмайдиган Россиядаги ҳатто кичик бир воқелик ҳам халқнинг иқтидордагиларга муносабатини реал ифодалайди.

Шахсий фикримча, агар ҳатто нисбий эркин сайловлар ўтказилган тақдирда ҳам бизнинг ҳокимлар номенклатурадан ташқарида бўлган исталган касб эгасига ютқазиши эҳтимоли юқори. Бу ўқитувчи, боғбон, шифокор ва ҳатто қоровул ҳам бўлиши мумкин. Ва бундан муаммо кўрмаслик керак.

Шунинг учун, Сенатимиз раиси халқ эмас, ҳеч ким сайламаган чиновниклар эркин сайловларга, демакки ютқазишга ва кун тартибидан кетишга тайёр эмасликлари ҳақида гапирса ҳақиқатга яқинроқ бўларди.

@the_bakiroo
MacroBS канали ХВЖнинг паразит сиёсати ҳақида ажойиб пост ҳозирлапти. Тавсия этаман. Дарвоқе, муаллиф Паразит қўпол сўз эмасми ишлатишга, деб ижтимоий тармоқда ўқувчиларига мурожаат этиб ҳам кўрди.

Менимча, ХВЖ ҳақида гапирганда паразит калимасини ишлатмаслик мумкин эмас. ХВЖнинг паразитлиги ҳақида карантин бошланишида ёзган эканман.
Қирғизистон Миллий банки мамлакат банк тизимини SWIFT тизимидан узишга қарор қилган

Ушбу қарор ҳозирги ҳокимиятсизлик шароитида мамлакатдан пул маблағларини четга олиб чиқиб кетишга уринишларни тўхтатиш учун қабул қилингани айтилмоқда.

Учинчи кундирки Қирғизистонда хаос ва ҳокимиятсизлик ҳукмрон. Мамлакат банклари босқинчилик ва мародерликдан ҳимояланиш учун регулятор тавсияларига кўра фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар ва фуқароларга Қирғизистон билан боғлиқ тўлов ва ўтказмаларни тўхтатиб туриш тавсия этилади.

https://m.facebook.com/kyrgyzbank1992/videos/387709399062104/?refsrc=https%3A%2F%2Fm.facebook.com%2F1361106953935098%2Fposts%2F3571342786244826%2F&_rdr
Қирғизистондаги хаос: Ўзбекистон иқтисодиёти учун эҳтимолий йўқотишлар

Экспорт бўйича Қирғизистон бизнинг 5- савдо ҳамкоримиз ҳисобланади. 9 ойлик экспорт 500 млн.доллардан ошган. Айниқса мева-сабзавот экспортида қўшниларимиз роли юқори. Водий вилоятларининг экспорти фақат Қирғизистон билан боғлиқ. Хаос давом этса йил охиригача 200 млн.долларгача экспортдан маҳрум бўлишимиз мумкин.

Қирғизистон энг асосий савдо ҳамкоримиз Хитой билан логистикада муҳим хаб ҳисобланади. Хитойдан импорт қилинадиган истеъмол товарлари ва ускуналарнинг келиши кечикиши мумкин. Бу бизнес учун жиддий йўқотишлар яратади.

Қирғизистондан электр ва цемент оламиз. Куз-қиш мавсумида водий вилоятларида электр таъминоти қисман Қирғизистондан импорт қилинадиган электрга боғлиқ. Қўшниларда вазият ўнгланмагунча энерготаъминотда узилишлар кўпайиши табиий. Цемент нархидаям ошиш билан боғлиқ ўзгаришлар кутиш мумкин.

Кўп давлатлар билан авиаалоқа узилгани шароитида Қирғизистон билан қолган дунёнинг авиаалоқаси сақланиб қолаётганди. Ўзбекистонда келаётганлар ва четга чиқаётганлар учун Қирғизистон ягона кўприк бўлиб турганди. Энди шуям йўқ.

Рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Лекин бошқа йўқотишлар кўпроқ сиёсий ва ижтимоий омилларга тақалади. Бу ҳақида ҳозирча сукут сақлаган маъқул.

@the_bakiroo
Манфаатдорлик ҳақида

ССВнинг кечаги касалхоналарни тўлдирганлар коронавирус эмас, гўё клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинганлар экани ҳақидаги баёнотини ўқиб, совет даврида, ҳа ўша машъум мустамлакачилик даврида пахта териш мавсумида Ўзбекистон касалхоналарида сариқ касалларни қайд этишга бўлган тақиқлар эсга тушди. Сариқ касалларни рўйхатга олган райздрав, облздравлар амалидан олинган, партиядан ўчирилган.

Соғлиқни сақлаш тизими маъмурларининг (эътибор қилинг, шифокорларининг эмас) қўрқоқлиги, тепадаги раҳбариятнинг ҳар қандай ёлғонларига шериклиги совет давридан буён заррача ўзгармаган.

Ҳа, албатта, яна қайтараман, улар шифокор эмас. Уларнинг вазифаси вазият ҳақида рост гапни айтиш ва даволаш жараёнини осонлаштириш ҳам эмас. Уларнинг вазифаси шерикликда ёлғон орқали маблағларни ўзлаштиришда давом этиш, тепадан туширилган назорат рақамини таъминлаш ва амалда имкон қадар кўпроқ қолиш.

Шу маънода коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан улар олий даражада манфаатдор!

@the_bakiroo
Менинг фикрим порталида Солиқ тўловчиларга енгиллик яратиш мақсадида Маҳалла ва оила вазирлигини тугатиш бўйича петиция очилди. Петиция экспертиза жараёнига ўтказилган.

Коронакризис шароитида давлат харажатларини камайтириш ўта муҳим, шу маънода ҳукумат, давлат органларини мақбуллаштириш, кераксиз вазирлик ва идораларни тугатиш алоҳида аҳамиятга эга.

P.S. Шу МВФ ҳакиқатданам қиззиқ-да, ойликларни, социал тўловларни камайтирасан, деб условие қўяди-де, лекин янги вазирлик, комитетлар тузиш, қайта тузиш, давлатни шиширувчи янги институтлар қуришга қарши гапирмайди. Ёки форточка очиқ қолганини ўзлари билмайди. Твиттер фойдаланувчиси
Forwarded from Чоршанба
Эрталабдан бери битта нарсага аниқлик киритишни ўйлаб ўтиргандим. Портлаш ҳақида ўнлаб хабарлар чиқди лекин бирортасида мажмуада нечта бемор бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаганди. Ниҳоят кечга бориб Севимли каналининг Замон информацион дастурида вилоят ФВВ раҳбаридан ўз оғзи билан видеонинг 2:20 дақиқасида мажумада 403 нафар бемор даволанаётгани ҳақида айтиб ўтган.
Вилоят бўйлаб вирусга чалинганларни қабул қилувчи иккита мажмуани бири эди бу. Иккинчиси Янгиер шаҳрида. Энди кечаги кун ССВ томонидан бериладиган кунлик хисоботни кўриб чиқадиган бўлсак кеча тундаги маълумотга кўра бутун бошли вилоятда 72 киши ковиддан даволанаётганлиги айтилган.
Тасаввур қилаяпсизми? ССВ маълумотида 72 киши вилоятда ковиддан даволанаяпти. ФВВ раҳбари ўз оғзи билан 403 нафар беморни эвакуация қилдик деб турибди ва бу хали вилоятдаги иккита мажмуадан бири. Иккинчисида нечта одам борлигини билишимиз учун Худо кўрсатмасин уёқдаям бирор нарсани портлашини кутишимизга тўғри келади.
Хуллас СВВ айтганни ФВВ инкор қилаяпти, ФВВ айтгани СВВ статистикасига тўғри келмайди... Хўп ажойиб юртимиз бор.
Детектив кинолар кўп кўрвораяпман, ўшани эффекти бу)
Яширин иқтисодиётни камайтиришга хизмат қилмайдиган чоралар ҳақида

Бугун эълон қилинган Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида фармон лойиҳаси, назаримда, кўпчилик анчадан буён кутган ҳужжатлардан бири.

Гарчи фармондан мақсад яширин иқтисодиётни камайтириш деб кўрсатилган бўлса-да унинг айрим бандлари тескари - яъни яширин иқтисодиётни камайтиришга эмас, оширишга хизмат қилиши мумкин.

Масалан, ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади. Тўғри, агрегаторлардан фойдаланган таксистлар мижоз топишда устуворликка эга ва табиийки кўпроқ тушумга эга бўлишади. Лекин ҳозирги босқичда бу тоифа таксистлар бўйнига бира тўла иккита солиқни юклаш ҳаддан зиёд ортиқ юклама. Бу билан агрегаторлар тоифасини ўлдириб, ҳозир агрегатлар билан ишлаётганларни ҳам хусусий таксистлар қаторига ўтиб кетишига туртки берамиз. Назаримда, мазкур тоифани даромад солиғи белгиланган тўлов ставканинг 50%и миқдорида солиққа тортиш етарли.

Фармоннинг 1 г ва е бандларининг маъмурчилиги уларни назорат қилмагандаги йўқотишлардан қимматроққа тушиши мумкин.

2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёрини, бир календарь чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 AҚШ долларидан 200 AҚШ долларигача тушириш ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги таклифи эса яширин иқтисодиёт улуши ва хажмини тўғридан тўғри оширади. Нега давлат ўз халқининг яхши товарларга бўлган танловини бунчалар чеклайди, протекционизмга бунчалар ишонч ва ташналик қаердан? Мен тушунмайман.

Солиқ органларининг автоматик электрон сўровлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг омонатлари, кредитлари ва банк ҳисоб рақамларидаги пул айланмалари тўғрисида маълумот тақдим этилиши банди амалдаги қонунчиликка мос эмаслигини ва бу зарарли оқибатларга олиб келишини базавий иқтисодий маълумотга эга бўлганларга тушунтириш шарт эмас бўлса керак.

Фармон лойиҳаси билан танишинг ва фикр билдиринг. Четда турманг.

@the_bakiroo
Ҳокимиятсизлик ва хаос ортидан 2 кун фаолияти вақтинча тўхтаган Қирғизистон банклари бугун мамлакат Миллий банки рухсати билан соат 9:00дан 15:00гача фақат миллий тўлов тизимлари орқали транзакциялар амалга ошириш, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлаш учун фаолият кўрсатишлари мумкин бўлган.

Лекин қирғиз ижтимоий тармоқларидаги хабарларга кўра аксарият банклар ўз офисларини очишга жазм қилмаган.

Халқаро тўлов тизимлари, ташқи тўловлар билан боғлиқ операциялар чекловлар сақланиб қолмоқда.