Мен шогирдман, Устоз ахтараман!
Бизда, ҳаммамизда эътиборга молик илм, раҳматга арзигулик ҳаракат, мақтовга лойиқ ишларимиз бўлса - барчасига устоз ва муаллимларимиз сабабчи.
Ҳозирги ҳаётимизда неки рўшнолик, яхшилик, умид ва тараққиётга ишора бўлса барчаси ўқитувчилар туфайли. Қўрқмасдан шу заҳматли касбни танлаган инсонлар Умидимизнинг боши ва Умидимизнинг охири ҳам.
Байрамингиз билан, азиз устозлар!
@the_bakiroo

Инфляция яна ғимирлаб қолди
Расмий статистикага кўра, сентябрда ойлик инфляция 1,4%ни, йиллик инфляция эса 11,7%ни ташкил этган.
Статистика қўмитаси кунгабоқар ёғининг 2,4%га, шакарнинг 0,7%га, тухумнинг 6,5%га ошганини билдирмоқда. Статистика қўмитаси бу рақамларни белгилашда, Ўзбекистон ҳукумати ошхонасидаги ёки вазирларга тақсимланадиган маҳсулотлар нархларидан келиб чиққанми ёки бошқа асослар мавжудми, фикр билдириш қийин.
Айни пайтда Кунгабоқар ёғининг чакана нархи сентябрь ойининг бошига нисбатан 11 500 сўмдан 15 000 сўмга (ўсиш 30 фоиз),
шакар маҳсулотининг нархи 6 000 сўмдан 7 000 сўмга (ўсиш 15 фоиз), ҳамда парранда тухуми нархи 1000 сўмдан 1300 сўмга (ўсиш 30 фоиз) ошганлиги кузатилди, деб ёзмоқда ҳукумат таркибидан ташқарида бўлган Монополияга қарши кураш қўмитаси ўрганиш натижаларига таяниб.
Дунё бозорида шакар ва ўсимлик ёғи нархининг деярли ўзгаришсиз қолаётгани (фақат Россияда мавсумий ошиши инобатга олмаса) фонида шакар ва ўсимлик ёғининг Ўзбекистонда кескин қимматлашуви бу икки маҳсулот импортини фақат ўзиники қилиб олганлар фаолиятига жиддий саволлар туғдиради.
Албатта давлат қайсидир маҳсулотнинг нархи кескин ошса, нархни чеклаш биланмас, унинг туб сабабларини бартараф этиш билан, хусусан бозорга кириш имкониятларини кенгайтириш ва рақобат муҳитига тўсқин бўлаётган паразит занжирлар ва монополиятларга қарши курашиш билан машғул бўлиши лозим.

stat.uz
Statistika qo'mitasi — 2020- yilning sentabr oyida O‘zbekiston Respublikasi iste’mol sektoridagi inflyatsiya darajasi
Тавсия
Ижтимоий-сиёсий ҳаётда бўлаётган ҳолатлар, вазиятлар бўйича ўткир фикрлар ва қизиқарли постлар қўйиб борувчи юрист-блогер @bahodirahmedoff каналини кузатиб боринг.

Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трампда коронавирус аниқланган.
Сал аввалроқ унинг маслаҳатчисида коронавирус тасдиқланганди.
P.S. Мелания Трампда ҳам коронавирусга топширилган тест ижобий чиққан.

Иқтисодий истиқбол прогнозлари ёмонлашишда давом этмоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда ЯИМ 2%га қисқаради. Бунгача ҳукумат ва турли молиявий институтлар 2020 йил учун 0,5%дан 2,5%гача иқтисодий ўсишни башорат этаётгандилар.
Ўзбекистонда ЯИМ қисқариши 1995 йилдан буён юз бермаган.

Аёллар ёнмоқда Ўзбекистонда!
Бор дунё соқовдир, сўз демас худо
Инсон келажаги ёнар даҳр аро
Михаил Дудин деган рус шоири ўзини ёқаётган ўзбек аёллари ҳақида катта шеър ёзганди 90- йилларда. Бу шеър Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" романи сюжетида ҳам акс этган.
Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли аёл 29 сентябрь куни ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини билдирган.

Икки ойдан сал кўпроқ бўш турган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига, кутилганидек, Мурат Камалов сайланипти.
Мурат Камалов Қорақалпоғистонга совет даврида 21 йил раҳбарлик қилган Қаллибек Камаловнинг ўғли. Қаллибек Камалов 1987 йилда "пахта иши" бўйича қамалган, барча унвонларидан маҳрум этилган. Реабилитация қилинган ё қилинмаганлиги борасида маълумотлар йўқ.
Ерниязов вафотидан кейин, Қорақалпоғистон Конституциясига кўра 10 кун муддатда республикага раҳбар тайинланиши керак эди, муносиб номзодни тайинлаш учун оралиқ сайловлар ўтказишга ҳам тўғри келди. Келажакда август ва сентябрь ойида бўлгани каби республика раҳбарияти лавозими бўш туришини, турли ҳақли саволлар туғилишини олдини олиш ва энг асосийси - легитимликни таъминлаш мақсадида, Жўқорғи Кенгес Раисининг ваколати тўхтатилган ҳолатларда унинг вазифасини, масалан республика ҳукумати раиси бажариб туриши борасида ўзгартиришлар киритиш керакдир. Яна билмадим. Қонунлар ишлагани яхши.

Telegram
bakiroo
Қорақалпоғистондаги кечаги оралиқ сайловларда, ҳар бир партиядан биттадан (тенгликни қаранг!) ва ёши энг улуғ ва ҳурматли номзод бўлган Камалов Мурат Қаллибекович Жўғорғи Кенгесга депутат этиб сайланибди.
Сайловларда қанча сайловчи қатнашгани, бошқа номзодлар…

18 октябргача таътилда бўладиган Москва мактаблари 19 октябрдан бошлаб масофавий таълимга ўтказилиши мумкин.
Россиядан кунлик шикастланиш 9000 кишидан, Москва шаҳрида эса 2700 кишидан ошган. Янги касалланганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор.

Сергей Собянин Москва шаҳридаги мактаблар коронавирус ҳолатлари кўпайгани муносабати билан 2 ҳафтага - 5 октябрдан 18 октябргача таътилга юборилишини эълон қилди.
Агар ҳокимлар тайинланмай, сайланганида эди, жамоатчилик ва сайловчиларнинг заррача ўрни бўлганида эди, Олмалиқ ҳокими узрнома айтиш билан чекланмай, қайтиб давлат хизматига яқинлаша олмайдиган бўлиб истеъфо берган, унинг арзандаси эса жарима билан чегараланмайдиган жазосини олган бўларди.
Афсуски, биз бошқа замон ва бошқа маконда яшаяпмиз.
Афсуски, биз бошқа замон ва бошқа маконда яшаяпмиз.
Telegram
Эффект Макаренко
ХОКИМЁНЫШ
Cын хокима Алмалыка Усмона Рахимова оказался не только опасным лихачом. Дильшод Исмоилов еще и заправский гангстер.
Это видео и фото мне прислал читатель, который рассказал, что "хокимёныш" и его четверо друзей напали на него и на его 56-летнего…

DUK TOSHISSIQQUVVATI маълум қилишича, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади.
Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланган.
Демак, масалан, 50 кв.м. иситиш майдонига эга хонадонни иситиш учун кунига 7 100 сўм ҳақ тўланади. Мавсум 150 кун давом этса, тўлов миқдори 1 065 минг сўмни ташкил этади.
p.s. Шу ўринда истеъмолчиларда ҳақли савол туғилаяпти:
2020-2021 йиллар иситиш мавсуми қачондан бошлаб ҳисобланади? 1 октябрданми?
Агар 1 октябрдан бўлса, демак, 2020 йил сентябрь ойи учун эски тартибда ҳисоб-китоб қилинади, шундайми?

www.teploenergo.uz
DUK TEPLOENERGO
официальный сайт ГУП TOSHISSIQQUVVATI
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
Сардоба ҳаробаларида
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Ҳақиқат маҳалласи, Бўстон кўчаси. Илгари молхона, омборхона бўлган жой энди бир оила учун бошпанага айланди.
Бу ерда 44 ёшли идиш ювувчи бўлиб ишлайдиган аёл, унинг турмуши ўхшамаган 25 ёшли санитарка бўлиб ишлайдиган қизи Дилдора, 16 ёшли яна бир қизи яшайди. Бу уйда эркак зотидан фақатгина катта қизининг беш ёшли ўғли бор. Ушбу постни жойлаштиришдан олдин улардан ҳужжатларини сўраб олдим.
Биз жамият сифатида тонг саҳардан ухлаб ётган одамлар устига ёпирилган сув гўёки Сардоба туманида, 1-совхозда ҳеч кимни оқизиб кетмагандек, гўё даҳшатли ҳеч нарса содир бўлмагандек тутдик ўзимизни. Дом-дараксиз йўқолганлар ҳақида ҳам ҳеч қанақа рўйхат йўқ, жимжитлик. Оғир сукунат. Бу энди айбдорларнинг виждонига ҳавола.
Лекин соғ-омон аммо уйидан айрилиб, бошпанасиз қолганларнинг ҳоли не кечади? Тўғон бузилганда оддий санитарка Дилдора Ашированинг уйини бутунлай сув босди. Фақат пойдевор қолди (видеоси бор). Бу оила сув тошқинидан жабрланганлар сифатида ҳеч қандай моддий ёрдам олмаган. Тупкадаги бир қишлоқ жой бўлгани учун уйининг кадастри ҳам йўқ эди. Кадастрни баҳона қилиб, давлат уларга уй бермади, ўрнига беш қаватли янги уйдан кредитга хонадон сотиб олишни таклиф қилди.
❌Бундай оиланинг қандай қилиб, қайси пулига уй сотиб олиши мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
❌Тўғон бузилишида оддий одамларнинг айби бўлмаса, нима учун у ўзига уй сотиб олиши кераклигини-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади.
❎Мен Сардобада жабр кўрган одамларнинг муаммоларига эътибор қаратишингизни сўрайман! Дилдора ва унга ўхшаганларга уй беришингизни илтимос қиламан! Давлат ҳисобиданми, пудратчилар ё лаққа балиқлар ҳисобиданми фарқи йўқ. Лекин қандайдир шубҳали қурилиш тизимини деб жабрланганларнинг бўйнига кредит осиб қўймаслик керак. Ватанимизнинг "буюк келажаги" бўлган болаларига молхонанинг бурчаги эмас, тузукроқ шароит яратиш керак... Қиш яқин қолди.
@Nazlobudnya_AU

Ҳеч ким сайламаган ва ваколатларда чекланмаган ҳокимларга яна совға
Бир неча кун муқаддам халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бориши ва бевосита ҳокимлик биносида ўтириши айтилганди.
Кечаги қарорга кўра эса, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланиши белгиланди.
Битта хатони қайта ва қайта такрорлашда бизга тенг келадиган бўлмаса керак.
Бусиз ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш борасида тепада озми-кўпми бошланган баъзида косметик, баъзида жиддий ўзгаришлар қуйи бўғинларга етиб бориши қийин кечмоқда. Ҳокимлар атрофига ақл ва салоҳиятда албатта ўзиникидан пастроқ бўлган кимсаларни жамлашга уринишларини бирон дақиқа тўхтатгани йўқ.
Ҳеч ким сайламаган, дунёқараши, фикри, билими ҳаминқадар, иш юритуви зўравонлик ва қонунсизликка асосланган, ваколатини ҳеч ким чекламаган ҳокимларга бусиз ҳам абгор ҳолдаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини бўйсундиришдан нима маъно? Улар янаям кўпроқ зўравонлик қила олишлари ёки ўқитувчи ва шифокорларни яна ҳокимнинг мардикорларига айлантириш учунми? Ё яхшигина бюджетга эга таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини янаям кўпроқ талаши учунми?

Қорамоллар сони нега камаймоқда?
Ҳар гал қандайдир статистика эълон қилинганда ишонқирамай қарашга одатланганман. Қорамоллар сони статистикаси ҳам шундай.
Бир неча кун аввал 2020 йил 1 июль ҳолатига қорамоллар сони 12 611,8 минг бош дея эълон қилинди.
Ҳайрон бўлдим, чунки 2020 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатда 12 745,5 минг қорамол боши мавжудлиги. айтилганди. Демак, 2020 йил 2- чоракда қорамоллар сони 133,7 минг бошга камайиб кетган.
Бунданам қизиғи шуки, 2020 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 12 968,3 минг бош қорамол борлиги эълон қилинган.
Яъни, ўтган 6 ой давомида Ўзбекистонда қорамоллар сони 356,5 минг бошга камайган. Эътибор беринг, чорвачиликка, қорамол сотиб олишга триллионлаб кредитлар ажратилганига қарамай мамлакатда қорамоллар сони ўсмаган, камайишда давом этган.
Ўтган 6 ойда карантин бўлиб четдан қорамол олиб кирилмади, кўп мол сўйилди дейишингиз мумкин, лекин 2020 йил 1 июль ҳолатига қорамоллар сони ҳатто 2019 йил 1 январдаги кўрсаткичдан ҳам кам.
Ахир бу ўзбек статистикаси, одамлар пневмониядан қирилаётгани, коронавирусга чалинаётгани ҳақида алдаётган статистика қорамоллар статистикасини тўғри юритармиди дерсиз балки. Бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эълон қилган маълумотларни қидирдим. Қорамоллар сони бўйича вазирлик охирги 2 йилда статистика очиқламаган.
P.s. Ҳар эҳтимолга қарши 2019-2020 йилларга таалуқли Статқўм маълумотларини алоҳида сақлаб қўйдим.

82 йиллик очилмаган жиноят
82 йил аввал, 1938 йил 4 октябрда Чўлпон, Қодирий, Фитрат ва исмларини яна соатлаб санаш мумкин бўлган миллат ойдинлари отиб ташланган.
Отув ҳукми улар қатл этилиб, таналари совуб, мурдалари ҳандаққа ташлаб юборилгач, 1 кун ўтиб 1938 йил 5 октябрда расмийлаштирилган.
Шартли равишда 4 октябрни ўзбек миллати ва мамлакати тарихида тескари лифт ишлай бошлаган кун деб аташ мумкин. Тескари лифтда Сотқинлар ойдинларни сотади, Саводсизлар Иқтидорларга раҳбар бўлади, Биқиқлик ҳислат, Эркинлик иллат ҳисобланади.
82 йилдан буён жиноятчилар номи аталгани йўқ, 82 йилдан буён жиноят излари турган архивлар очилгани йўқ. Жиноятчиларнинг болалари, набиралари орамизда, биз билан бирга яшамоқда.

Ислом Каримовнинг ўжарлиги, қулаётган кўприклар ва кўп қаватли бинолар ҳақида
Кеча Нурафшон кўчаси бўйлаб юриб, 5-6 йил муқаддам очилган кўча бўйлаб қурилган 4-5 қаватли уйларни кузата туриб ва Сурхондарёдаги қулаган кўприк билан боғлиқ комедияни кўриб, Ислом Каримовни эсладим.
Ислом Каримовнинг ғалати одатлари бўлган. Масалан, жудаям баланд қаватли бинолар қурилишини ёқламаган, ҳатто юқори қаватли биноларни қуришга ихтисослашган кранлар, махсус техникалар мамлакатга келтирилмаган ҳам. Кимдир уни, мутлақ ҳокимият эгасининг қайсарлиги, ўжарлигига йўйса, кимдир қанақадир шахсий комплексларга боғлаган.
Менимча эса, Каримовнинг баланд қаватли бинолар, умуман мураккаб иншоотлар қурилишига муносабатида рационал асослар бўлган. У ўз қўл остида кимлар ишлаётгани, топшириқлар ва вазифалар қандай бажарилишини, ижрочиларнинг малакасини жуда яхши билган. Ва албатта мутлақ ҳокимият ва мутлақ масъулият эгаси сифатида техноген ва инсон хатоси туфайли юз бериши мумкин бўлган катастрофалардан жудаям қўрққан. Ва классик диктатор сифатида ҳар эҳтимолга қарши тақиқлаб қўя қолган.
Янги даврда эса тепадагиларнинг ўзларига ўзлари яратган қоидаси борга ўхшайди:
Қўйилаётган вазифанинг, масалан, 30 фоизи бажарилса ҳам вазифа бажарилган ҳисобланади, ҳеч ким жавобгар эмас, ўпариб ташласа ҳам. Ва албатта мутлақ масъулият ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Шунингчун, худо кўрсатмасин, 16 қаватли уйнинг 10 қаватли қисми қулаб тушсаям, охир-оқибатда ҳеч ким айбдор бўлмайди, назаримда. Ахир 6 қавати турипти, 30% вазифа бажарилганку , яна тиклаймиз, яна пул ажратамиз, дейилади қилт этмай.

TROLL.UZ
2 йил олдин 6,5 млрд сўмга қурилган кўприкни 9,6 млрд сўмга таъмирлашяпти. Ўзбекча инновация шу бўлса керак...
--
Мост, что построили два года назад за 6,5 млрд, сейчас ремонтируют за 9,6 млрд.
Мы открываем бизнес мы будем делать бабки...
@trolluz

Қорақалпоғистон МСК:
"Сизга рақамларнинг нима кераги бор? Сайловлар ўтди, ким ўтгани ҳақида маълумот бердик. Ҳеч кимда савол туғилмади. Агар сизга рақамлар керак бўлса, партиялардан олинг. Партиялардан кузатувчилар бўлган, ҳамма баённомаларни улар олган".
Қорақалпоқча ўтган сайловлар, республиканинг кутилган янги раҳбари ҳақида газета.ўз тўкис, собит ва эҳтирослардан ҳоли катта мақола тайёрлапти.
Жондан азиз Қорақалпоғистонимиз кичик Ўзбекистонимиздир. Шу маънода олий ҳокимият генезиси, эволюцияси ва эртасини тушуниш учун жуда қизиқарли материал бу.
P.S. Қарангки, мақола жойлаштирилганига 3 соат ўтмай, ўчиртирилди. Ўзбекистонда сўз эркинлигини билиш учун шунинг ўзи кифоя.

Бугун Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Сайловларни ўтказишда қўшниларимиз технологик жиҳатдан анча илгарилаб кетишган.
Автоматик равишда ҳисобловчи қутилар бўйича ҳисобларга кўра ҳозирча 5та партия 7%лик тўсиқдан ўтмоқда:
«Мекеним Кыргызстан»
«Биримдик»
«Кыргызстан»
«Бутун Кыргызстан» ва
"Мекенчил".
Дастлабки уч партия номи ва платфомасига фарқланишига қарамай амалдаги ҳукуматни қўллаши маълум. «Биримдик» рўйхатида амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жеенбеков ҳам бор. «Мекеним Кыргызстан» партияси номзодлари орасида трансчегара божсиз савдо ва махинацияларда айбланган Райим миллион лақабли Райим Матраимовнинг укаси киритилган.

Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Sergey Guriev, iqtisodiy islohotlar haqida:
Agar siyosiy va huquqiy institutlarning islohotlarini bilan birga qilmasangiz, iqtisodiy islohotlar muvaffaqiyatli boʻlmaydi. Iqtisodiy islohotlarga chegaralar esa, bugungi siyosiy tizim tufayli mavjud.
(Экономические реформы не могут преуспеть, если вы не сопровождаете их реформами политико-правовых институтов. И есть ограничения для экономических реформ, которые наложены сегодняшней политической системой.)

Қодирийнинг ёзганларига, ёзувчилар уюшмасининг аъзолари экспертизасини ўқинг.
Қойилмисиз?
Шунинг учун ҳам, ёзилган нарса учун, ёки фикр билдиргани учун, одамга ҳеч қандай чора кўриш мумкин эмас. Ўша экспертиза ҳам бир тийинга қиммат нарса. Экспертиза асосида қайсидир китоб чиқишига йўл қўймаслик, мақола ёзишга йўл қўймаслик ҳам — эркинликка таҳдид.
Одам одамга зулм ўтказишига ҳаққи бўлмаслиги керак. Энг олий зулм эса, фикрини ифода олишга тўсиқ. Билсангиз керак, чор Россиясидаги зодагонларни сургун қилишса, қамашмас эди, шунчаки, хат ёзиш ҳуқуқидан марҳум этишар эди. Яъни ўз қишлоғида хат ёзишга ҳаққи бўлмаслик улар учун жазо эди. Ёки буюк Суқрот ҳам, истаганида, ўлимдан қочиб кетиши мумкин эди, лекин ўз жамиятида яшамаслик ва бир умр фикрини билдира олмасдан биров юртларда яшашдан кўра, ўлимни танлаган. Маъно шундаки, фикрини билдира олиш, одамнинг олиб қўйиш мумкин бўлмаган, муқаддас ҳақларидандир.
Ихтиёрий фикрни эркин билдириш мумкин бўлса, биров ёзгани сизга ёқмаслиги мумкин ва табиий. Ўзгаларни фикри сизни хафа қилиши мумкин, жуда адолатсиз нарса ёзилган деб ўйлашингиз мумкин. Лекин эркин жамият дегани, ҳатто ўша адолатсиз, жирканч ва ёлғон нарсалар ёзадиган одамга ҳеч ким таҳдид қила олмайдиган жамият, ҳеч ким ўшанақаларни фаолиятини чеклай олмайдиган жамият. Чунки бу чеклов аппарати ва қуроли, одатда яхши ниятларда, жамиятни ёмонлардан сақлаш учун, маънавиятни муҳофаза қилиш учун деб номланган олий ният билан қурилганидан кейин, сиз яхши кўрган эркинликни бир кунмас бир кун олиб қўйиш учун ишлатилади. Кўпинча буни сезмай ҳам қоласиз. Қизил террорни ҳам кўп жабрланувчилари, коммунист инқилобчилар бўлган, масалан Акмал Икромов ва Файзулла Хўжаевларни эсланг. Уларга ёқмаган ғояларга қарши курашиш учун тузилган тизим, эртами кечми, уларни ҳам бошини еган. Улар буни билганми, йўқми, билмайман. Шунинг учун, қандайдир адолатсизлик сиз томонга бўлса ҳам уни қоралаш керак. Чунки, худди шу нарса эртага қарши томонда бўлиши мумкин. Ҳозир сиз бировни эркинлигини чеклай олсангиз, тасаввур қилинг, эртага сиз чеклов қўймоқчи бўлган одамларда ўша чеклаш кучи пайдо бўлиб қолса, ўшанда, шундай тизим бўлишини хоҳлаган бўлар эдингизми?
Жамиятда сўз эркинлиги деганда, мана шундай экспертизалардан ҳам эркинлик тушунилади. Яъни ҳеч ким, ҳеч қандай сабабларга кўра, «жамият хавфсизлиги» баҳонасида, бировни фикр билдиришига чекловлар қўя олмаслиги керак. Қодирийни ҳам ўлимига сабаб бўлган экспертизани моҳиятини ўқинг, экспертларни фикрича, «Ўтган Кунлар», совет тизимини ва уни халқини танқид қилиб ёзилган асар экан. Экспертиза асосида фикр берувчига қарши чора кўриш, аслида жиноят бўлиши керак.
Ўзингизни эркинлигингиз учун тўланадиган баҳо, сиз нафратланадиган биров ўша эркинликлардан фойдалана олишидир. Агар сизни фикрингизни чекламасликларини хоҳласангиз, ҳозирданоқ, сиз ёмон кўрган одамлар ўз фикрларини бемалол билдира олишларини таъминлашга ҳаракат қилишингиз керак бўлади да.
Менимча буни бошқа иложи йўқ. Чунки экспертлар тиранияси ҳам аянчли бир ҳаёт.