Бугун, 27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузги сессияси доирасидаги тадбирлар бошланди.
Сессия ишини Ассамблеянинг Маданият, ахборот, туризм ва спорт, Аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология ҳамда Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари очиб берди.
Учрашувларда тарихий хотирани асраб-авайлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида рақамли ривожланиш жабҳасида қонун ижодкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, асосий тадбирлар арафасида МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеясининг (ЁПА) ўн тўққизинчи мажлиси ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, қонун ижодкорлигида ёшларнинг роли халқаро даражада ҳам тобора ортиб бормоқда. ЁПАнинг сайёр сессиясини Ўзбекистонда ўтказиш бу йўналишдаги навбатдаги қадам бўлиб хизмат қилади.
#МДҲ #Парламент #Сенат
@tanzilanarbaeva