Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
На встрече с Генеральным директором Международной организации труда Г.Райдером обсудили вопросы дальнейшего углубления сотрудничества Узбекистана с МОТ.

В ходе видеконференции Г.Райдер дал высокую оценку работе, проводимой в Узбекистане по реализации стандартов в социально- трудовой сфере. Особенно, он отметил о мерах нашей страны по смягчению воздействия глобального кризиса, возникшего в результате пандемии.

Выразил высокую приверженность продолжить сотрудничество с Узбекистаном по вопросам внедрения в жизнь общепризнанных норм, касающихся достойного труда, занятости населения, особенно женщин и молодежи, социальной защиты, охраны труда и социального диалога.

#MOT #Senat #dostoyniy_trud

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Мамлакатимизнинг қайси ҳудудида бўлмайлик, ҳамюртларимизнинг очиқлиги, меҳнатсеварлиги ва самимийлигидан доимо хурсанд бўламиз.

Қашқадарё вилоятига ташрифимиз давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш дастурининг амалга оширилиш ҳолати ўрганилди.

Бу ердаги кичик саноат зоналарида 40 та лойиҳа амалга оширилди, 419 янги иш ўринлари яратилди. Aлбатта, қишлоқ ҳудудларида бундай зоналарни ривожлантириш давр талабидир.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида уларнинг бизнесни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгуси режаларини амалга ошириш борасидаги фикр мулоҳазаларига эътибор қаратдик.

Aйниқса, ҳунарманд аёллар билан учрашув жуда қизиқарли бўлиб ўтди.
Ушбу ҳудудга хос бўлган нақш ва бўёқлар билан ишланган ҳунармандчиликнинг қадимий йўналишларини тиклаш, янги маҳсулотларнинг жорий этилиши хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринларини яратиш, уларни иш билан таъминлашнинг қулай шаклларини - касаначиликни ривожлантириш имконини беради.

Шунингдек, замонавий инфратузилма ва уй-жой қурилишини замонавий талабларга мос равишда ривожлантиришга катта эҳтиёж мавжуд.

Aҳоли билан суҳбат давомида кўтарилган муаммо ва таклифлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилиб, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади.
_______
Какой бы регион нашей страны мы не посещали, всегда радуемся открытости, трудолюбию, искренности наших соотечественников.

В ходе визита в Кашкадарьинскую область изучено состояние реализации программы по обеспечению занятости населения, развитию предпринимательства и сокращению бедности.

Мы ознакомились с деятельностью малых промышленных зон, где уже
реализовано 40 проектов, создано 419 новых рабочих мест. Конечно, развитие таких зон в сельской местности является требованием времени.
В ходе открытого диалога с предпринимателями мы внимательно выслушали их идеи по развитию бизнеса, устранению существующих проблем, выработке дальнейших шагов.

Особенно интересно прошла встреча с женщинами – ремесленницами.
Возрождение древних направлений ремесленничества, с присущими только этому региону узорами и красками на изделиях, внедрение новых продукций, даст возможность создать дополнительные рабочие места для женщин, развитие удобных форм их занятости - надомного труда.

Существует также и большая потребность в развитии инфраструктуры и жилищных условий в районах в соответствии с современными требованиями.

Проблемы и предложения, поднятые в ходе беседы с населением, будут включены в программу по социально- экономическому развитию региона, которая будет направлена на улучшение благосостояния населения.

#senat #munosib_mehnat
#tadbirkorlik #kichik_sanoat_zonasi #qashqadaryo


Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Beshinchi yalpi majlis Senatning www.senat.uz rasmiy sayti hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari orqali yoritib boriladi. Yalpi majlis ishida 16 ta masala, shu jumladan, 9 ta Qonun muhokama qilinadi.
________
Бешинчи ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ёритиб борилади. Ялпи мажлис ишида 16 та масала, шу жумладан, 9 та Қонун муҳокама қилинади.
________
Пятое пленарное заседание Сената будет освещаться через официальный сайт Сената www.senat.uz и его страницы в социальных сетях. В ходе работы пленарного заседания предусматривается рассмотреть 16 вопросов, в том числе 9 законов.

#5_yalpi_majlis #senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Илмий ташкилотларнинг моддий-техника ва илмий лабораториялар баъзаларини ривожлантирмас эканмиз, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз

Илм-фан ва инновациялар соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Бугунги кунда ушбу йўналишда хусусий секторнинг иштироки пастлиги сабабли илм-фан ва инновациялар соҳасини молиялаштиришда асосий юк Давлат бюджети зиммасига тушмоқда. Илм-фан соҳасига ажратилган молиялаштириш бугунги кунда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 % ташкил этмоқда.

Албатта, сўнгги йилларда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми 2-3 мартагача оширилди. Лекин улар, асосан, илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг ойлик маошларига сарфланмоқда.

Илмий ташкилотларнинг моддий-техника ва илмий лабораториялар баъзаларини ривожлантирмас эканмиз, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз.

Тижоратлаштириш учун ташкил этилган Президент жамғармасига Молия вазирлиги томонидан ҳалигача маблағ ажратилмаган. Бу эса илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун лойиҳаларни молиялаштиришга жиддий тўсқинлик қилмоқда. Шу боис, ушбу масалага Молия вазирлиги эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.

#5_yalpi_majlis

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Сенаторлар Қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлис кун тартибига киритилган навбатдаги масала – “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Қонун нормаларини тўлиқ очиб бермаслик ва амалга
ошириш механизмларини акс эттирмаслик ҳуқуқий зиддиятлар ҳамда суистеъмолчиликларни келтириб чиқариши, бюрократик тартиб-таомилларни кучайтириши, қонунларни четлаб ўтишга қаратилган кўплаб қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу жиҳатдан сенаторлар томонидан Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
***********
Senatorlar Qonunni rad etdi


Oliy Majlis Senati beshinchi yalpi majlis kun tartibiga kiritilgan navbatdagi masala - “Fuqarolarning jamoat tartibini saqlashda ishtirok etishi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni ko‘rib chiqildi.

Qonun normalarini to‘liq ochib bermaslik va amalga oshirish mexanizmlarini aks ettirmaslik huquqiy ziddiyatlar hamda suiste’molchiliklarni keltirib chiqarishi, byurokratik tartib-taomillarni kuchaytirishi, qonunlarni chetlab o‘tishga qaratilgan ko‘plab qarorlar qabul qilinishiga sabab bo‘lishi mumkin.

Shu jihatdan senatorlar tomonidan Qonunni rad etish to‘g‘risida qaror qabul qilindi.


#5_yalpi_majlis #qonun_rad_etildi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Халқаро рейтинг ва индексларда республикамизга берилган баҳо – бу ҳудудларга берилган баҳо

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ишида асосий эътиборни қуйи бўғинлар фаолиятига қаратади. Яъни рейтингларга таъсир қилаётган сабаб ва омиллар вилоят, туман ва лозим бўлса маҳалла даражасида ўрганилади ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилади.

Бунда, айниқса, маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратамиз.

Бундан буён халқаро рейтинг ва индексларда республикамизга берилган баҳо – бу ҳудудларга берилган баҳо деб қаралади.

#Xalqaro_reyting_va_indekslar
#5_yalpi_majlis

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Янги Қонун билан энергия ресурслари харажатлари оптималлаштирилади

“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши энергия ресурслари харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигининг тизимли мониторингини юритиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллади.
_____
Yangi Qonun bilan energiya resurslari xarajatlari optimallashtiriladi

“Energiyadan oqilona foydalanish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi Qonuni ko‘rib chiqildi.

Mazkur Qonunning qabul qilinishi energiya resurslari xarajatlarini optimallashtirish, energiya resurslari iste’moli samaradorligining tizimli monitoringini yuritish hamda aholining real daromadlarini oshirishga xizmat qiladi.

Senat a’zolari ushbu Qonunni ma’qulladi.
____
Новый Закон способствует оптимизации потребления энергоресурсов

Рассмотрен Закон Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «О рациональном использовании энергии».

Принятие Закона послужит оптимизации потребления энергоресурсов, проведению системного мониторинга за эффективностью потребления энергоресурсов и увеличению реальных доходов населения.

Члены Сената одобрили данный Закон.

#energiya_resurslari #yangi_qonun
#5_yalpi_majlis


Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Сенатининг V ялпи мажлиси давом этмоқда

👉 Каналга уланиш: https://t.me/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube