Tanzila Narbaeva
18.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Миграция муаммолари, одам савдосини йўқ қилиш - Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Бош котиби билан суҳбатнинг асосий мавзусига айланди.

ХМТ Бош котиби Aнтонио Виторино республикада ҳориждаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни маъқуллади.

Ушбу йўналишдаги ишлар эндигина бошланганини ҳисобга олиб, ХМТ ва тегишли вазирликлар ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Улар маҳаллий диаспоралар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга, одам савдосига қарши кураш, мигрант болаларни ҳимоя қилиш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни такомиллаштиришга қаратилган.

#senat
#migratsiya

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашув бўлиб ўтди

Айтишим жоизки, ўзаро саъй-ҳаракатлар ва амалий ҳамкорлик натижасида икки мамлакат парламентларининг шериклиги йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Мамлакатлар юқори палаталари ўртасида ўрнатилган ишончли муносабатлар бундан буён ҳам очиқ сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, барча соҳаларда стратегик шерикликни ўрнатиш, парламентлараро алоқаларни такомиллаштириш, шу жумладан МДҲ ПА доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бир қаторда, меҳнат муҳожирлари манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Икки мамлакат парламентлари ташаббуси билан миграцияни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон ва Россиянинг қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган Меморандум имзоланди.

#senat #parlamentlararohamkorlik
#migratsiya #Rossiya

Senat.uz | Facebook | Instagram
Давлат раҳбарларининг келишувлари ижросини таъминлаш – устувор вазифа

Россия Федерациясига расмий ташрифимиз давомида Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин билан учрашув бўлиб ўтди.

Шубҳасиз, мамлакатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан алоқалар жадал ривожланмоқда, ўзаро ҳамжихатлик ва долзарб масалаларни конструктив ҳал этиш учун шароитлар яратилди. Бироқ, ҳали қилиниши керак бўлган ишларимиз кўп.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Хусусан, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратиш зарурлиги таъкидланди. Миграция сиёсати билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталдик. Икки мамлакат депутат ва сенаторлари биргаликда мавжуд бўлган ҳуқуқий-норматив хужжатларни таҳлил қилиб, унинг асосида ишчиларнинг муносиб бандлигини таъминлаш бўйича ҳужжатларни такомиллаштиришига келишиб олинди.

Бундан ташқари, ҳудудий депутатлар ва парламентларнинг ихтисослаштирилган қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ҳам урғу берилади.

#senat #migratsiya, #hamkorlik #rossiya

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter