Бир неча кун давомида Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда Каттақўрғон шаҳрида бўлдик.
Каттақўрғон шаҳрининг тарихи кўп асрларга бориб тақалади. Ўз даврида ҳашаматли ва ноёб меъморчилик намунаси ҳисобланган айрим тарихий бинолар айни дамда хароб аҳволга тушиб қолган. Шаҳарнинг тарихий мероси қайта тикланиши зарур.
Каттақўрғонга ташрифимиз давомида эски уйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашдик, уларнинг истакларини диққат билан эшитдик. Мавжуд уй-жой ва инфратузилма аста-секин ўз салоҳиятини йўқотган. Замонавий инфратузилмага эга янги уйлар қуришга эҳтиёж катта.
Йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, аҳоли учун дам олиш масканлари, олий ўқув юртлари филиалларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратиш лозим.
Шунингдек, тадбиркорлар ва банк вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Шаҳарда кичик эркин иқтисодий зоналарни яратиш зарурати мавжуд, турли соҳалар ва иш жойларини ташкил қилишни истаганлар етарли. Яқин вақт ичида амалга оширилиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ турли ҳил бизнес лойиҳалар жамланди.
Мақсад - Каттақўрғон аҳолисининг яшаш даражаси ва шароитларини яхшилашдан иборатдир. Aҳолидан, турли ташкилот вакилларидан, тадбиркорлардан келиб тушган барча таклифлар Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг лойиҳасига киритилади, уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади.
#senat
#kattaqorgon
#tadbirkorlikni_rivojlantirish
#tarixiy_meros
Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter