Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Г.Райдер билан видео мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ХМТ билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференция давомида Г.Райдер Ўзбекистонда ижтимоий - меҳнат соҳасида стандартларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. У, айниқса, пандемия натижасида юзага келган глобал инқирознинг таъсирини юмшатиш бўйича мамлакатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни алоҳида қайд этди.

У муносиб меҳнат нормалари, аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий мулоқотга оид умумеътироф этилган меъёрларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

#XMT #Senat #munosib_mehnat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Мамлакатимизнинг қайси ҳудудида бўлмайлик, ҳамюртларимизнинг очиқлиги, меҳнатсеварлиги ва самимийлигидан доимо хурсанд бўламиз.

Қашқадарё вилоятига ташрифимиз давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш дастурининг амалга оширилиш ҳолати ўрганилди.

Бу ердаги кичик саноат зоналарида 40 та лойиҳа амалга оширилди, 419 янги иш ўринлари яратилди. Aлбатта, қишлоқ ҳудудларида бундай зоналарни ривожлантириш давр талабидир.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида уларнинг бизнесни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгуси режаларини амалга ошириш борасидаги фикр мулоҳазаларига эътибор қаратдик.

Aйниқса, ҳунарманд аёллар билан учрашув жуда қизиқарли бўлиб ўтди.
Ушбу ҳудудга хос бўлган нақш ва бўёқлар билан ишланган ҳунармандчиликнинг қадимий йўналишларини тиклаш, янги маҳсулотларнинг жорий этилиши хотин-қизлар учун қўшимча иш ўринларини яратиш, уларни иш билан таъминлашнинг қулай шаклларини - касаначиликни ривожлантириш имконини беради.

Шунингдек, замонавий инфратузилма ва уй-жой қурилишини замонавий талабларга мос равишда ривожлантиришга катта эҳтиёж мавжуд.

Aҳоли билан суҳбат давомида кўтарилган муаммо ва таклифлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилиб, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади.
_______
Какой бы регион нашей страны мы не посещали, всегда радуемся открытости, трудолюбию, искренности наших соотечественников.

В ходе визита в Кашкадарьинскую область изучено состояние реализации программы по обеспечению занятости населения, развитию предпринимательства и сокращению бедности.

Мы ознакомились с деятельностью малых промышленных зон, где уже
реализовано 40 проектов, создано 419 новых рабочих мест. Конечно, развитие таких зон в сельской местности является требованием времени.
В ходе открытого диалога с предпринимателями мы внимательно выслушали их идеи по развитию бизнеса, устранению существующих проблем, выработке дальнейших шагов.

Особенно интересно прошла встреча с женщинами – ремесленницами.
Возрождение древних направлений ремесленничества, с присущими только этому региону узорами и красками на изделиях, внедрение новых продукций, даст возможность создать дополнительные рабочие места для женщин, развитие удобных форм их занятости - надомного труда.

Существует также и большая потребность в развитии инфраструктуры и жилищных условий в районах в соответствии с современными требованиями.

Проблемы и предложения, поднятые в ходе беседы с населением, будут включены в программу по социально- экономическому развитию региона, которая будет направлена на улучшение благосостояния населения.

#senat #munosib_mehnat
#tadbirkorlik #kichik_sanoat_zonasi #qashqadaryo


Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
AҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Aдам Болер бошчилигидаги делегация билан қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида иқтисодиёт, тадбиркорлик, инвестиция, гендер тенглиги ва меҳнат соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, Марказий Осиё ва Aфғонистон давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида фикр алмашдик.
________
Интересно прошла встреча с делегацией Корпорации финансирования международного развития США (DFC) во главе с главным исполнительным директором Адамом Болером.

Мы беседовали о сотрудничестве в сферах экономики, предпринимательства, инвестиций, гендерного равенства и труда, а также о взаимодействии стран Центральной Азии и Афганистана.

#senat
#gender_tenglik #tadbirkorlik #munosib_mehnat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter