Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Ҳокимлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолати ўрганилди. Таҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Бу борада фуқаролар норози бўлиб мурожаат қилиш сони ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиши ҳолатлари кўпайиб борган.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада ҳокимликларга оид 300 га яқин вазифаларнинг 175 таси, уларнинг ваколатига кирмаслиги ва турли идораларнинг функцияларини такрорлаши таъкидланган эди.

Шу боис Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳокимларнинг ваколатлари ва уларга хос бўлмаган функцияларни қайта кўриб чиқиш ишларини тезлаштириши лозим.

Бунда ҳокимларнинг ваколат доираси ва қарорлар қабул қилиш тартибини қонунчиликда аниқ-равшан қилиб акс эттириш зарур.

Шу ўринда маҳаллий Кенгашларларга мурожаат қилиб айтмоқчиман, жойларда маҳаллий ижро ҳокимиятининг қонунчиликка зид бўлган қарорлар бўйича сизларга берилган ваколатлар доирасида дарҳол зарур чоралар кўриш лозим.

#4_Yalpi_majlis #mahalliy_kengash #parlament_sorovi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter