Tanzila Narbaeva
18.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Ҳукумат пандемия сабаб ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиши муҳим

Ялпи мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Ҳукумат жорий йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари лойиҳасида пандемия сабабли чет элдан республикага қайтган ва ишсиз қолган бошқа тоифадаги фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиши муҳим.

Дастурга мувофиқ йил давомида бажарилиши белгиланган 62 та вазифанинг ижроси бўйича маълумот киритиб борилиши керак.

Давлат дастуридаги ҳар бир топшириқ ғоят муҳим. Уларнинг жойлардаги ижросини сенаторларимиз ҳам назорат қилиши, маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиши ва керак бўлса, Сенат муҳокамасига киритиб бориш лозим. Бунда Парламент сўрови ва сенатор сўрови институтларидан ҳам самарали фойдаланиш зарур.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Давлат дастуридаги топшириқларни сурункали равишда ўз вақтида бажармайдиган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги масаласини Ҳукумат олдига қўйишимизга тўғри келади.

#4_yalpi_majlis #hukumat #parlament_sorovi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ҳокимлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолати ўрганилди. Таҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Бу борада фуқаролар норози бўлиб мурожаат қилиш сони ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиши ҳолатлари кўпайиб борган.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада ҳокимликларга оид 300 га яқин вазифаларнинг 175 таси, уларнинг ваколатига кирмаслиги ва турли идораларнинг функцияларини такрорлаши таъкидланган эди.

Шу боис Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳокимларнинг ваколатлари ва уларга хос бўлмаган функцияларни қайта кўриб чиқиш ишларини тезлаштириши лозим.

Бунда ҳокимларнинг ваколат доираси ва қарорлар қабул қилиш тартибини қонунчиликда аниқ-равшан қилиб акс эттириш зарур.

Шу ўринда маҳаллий Кенгашларларга мурожаат қилиб айтмоқчиман, жойларда маҳаллий ижро ҳокимиятининг қонунчиликка зид бўлган қарорлар бўйича сизларга берилган ваколатлар доирасида дарҳол зарур чоралар кўриш лозим.

#4_Yalpi_majlis #mahalliy_kengash #parlament_sorovi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Еттинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ҳукуматга 2 та парламент сўрови йулланди

#7_yalpimajlis
#parlament_sorovi
Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter