Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Бош прокурор ҳисобот берди

Бош прокурор ҳисоботида қишлоқ хўжалиги соҳасида фермерларнинг рўйхатдан ўтиши, ҳисоб рақам очиши, кредит, ер, ўғит, ёқилғи ва ҳатто иш ҳақи билан боғлиқ муаммолари ҳал қилингани қайд этилган.

Аслида, нима учун бу масалалар, албатта, прокуратура аралашуви билан ҳал қилиниши керак? Демак, тизимда муаммолар бор. Тегишли мутасаддилар ўз вазифаларини тўлақонли бажармаётганлигидан далолатдир. Айниқса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор бўлган ҳозирги шароитда бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозим.

Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Айниқса, қурилиш соҳасида дозарб муаммоли масалалари тўпланиб қолганлигини кўрсатди. Ўйлаймизки, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш учун, аввало, соҳага оид ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш керак.

Айнан ушбу соҳага доир анча олдин қабул қилинган меъёрлар коррупция ва суиистъмоллик ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

#4_yalpi_majlis #prokuror_hisoboti

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter