Tanzila Narbaeva
18.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Парламент Комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳузурида ташкил этилган тегишли Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва масъул тузилмаларнинг даврий ҳисоботларини эшитади.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни амалга ошириш устидан миллий ҳамда ҳудудий даражада, вилоятлар ва туманлар кесимида Парламент комиссияси назорат олиб боради.

Бунда 6600 дан ортиқ маҳаллий Кенгашлар депутатларининг салоҳиятидан фойдаланилади.

Парламент комиссияси ишига кенг жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари жалб этилади.

Бу ўз навбатида максимал даражадаги очиқлик ва ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала - Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси муҳокамаси бўлди.

У, аввало Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида давлатнинг сиёсий иродасини ифода этади. Ўзбекистонда БРМга эришиш соҳасидаги ютуқларини акс эттиради.

Мажлис чоғида республикамизнинг барча Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари бўйича эришилган ютуқлардан келиб чиқиб, мазкур ҳужжатни такомилига етказиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси билдирилган фикр-мулоҳаларни ҳисобга олган ҳолда маъқулланди.

Мажлисда Парламент комиссиясининг режаси тасдиқланиб, унга кўра 2020 йил давомида 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларидан 8 тасининг амалга оширилишини ўрганиш назарда тутилган.
******************
Сегодня состоялось первое заседание Парламентской комиссии по контролю за реализацией Национальных целей и задач в области устойчивого развития Республики Узбекистан на период до 2030г.

Работа Парламентской комиссии охватит постоянный контроль за выполнением Национальных целей устойчивого развития как на национальном, так и на региональном уровне, в разрезе областей и районов.

При этом будет задействован потенциал более 6600 депутатов местных Кенгашей.

К работе Парламентской комиссии будет привлечена широкая общественность, институты гражданского общества, средства массовой информации с тем, чтобы обеспечить максимальную прозрачность и гласность.

Основной темой обсуждения стал проект Добровольного национального обзора (ДНО) по выполнению национальных целей и задач в сфере устойчивого развития.

Проект прежде всего выражает наличие политической воли государства по достижению ЦУР и отражает текущий прогресс в области их реализации в Узбекистане.

В ходе заседания озвучены конкретные предложения по дополнению ДНО в контексте последних достижений республики по всем Национальным целям устойчивого развития.

Проект ДНО одобрен с рекомендациями касательно последующей его доработки с учетом полученных замечаний и предложений.

Кроме того, на заседании был утвержден план работы Парламентской комиссии, которым предусмотрено изучение в течении 2020 года хода реализации восьми из семнадцати Целей устойчивого развития в Узбекистане.

#Parlament_komissiyasi #BMT #BRM

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби М. Чунгонгни Ўзбекистонда қутлашдан мамнунман.

Учрашувда биз мамлакатни ривожлантириш миллий стратегиялари нуқтаи назаридан Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга ошириш бўйича глобал парламентлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.
_______________
Рада приветствовать Генерального секретаря Межпарламентского союза М.Чунгонга в Узбекистане.

На встрече мы обсудили перспективы глобального межпарламентского сотрудничества в достижении Целей устойчивого развития (ЦУР) в контексте национальных стратегий развития страны.

#BRM #SDG #parlament

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Барқарор ривожлантириш мақсадларининг қабул қилингани яқин истиқболда инсоният фаровонлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди
_________________
Принятие Целей устойчивого развития стало важным шагом на пути обеспечения благополучия человечества в ближайшей перспективе

#BRM #parlament
#Buxorodeklaratsiyasi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Парламент халқ манфаатларига хизмат қилади. Демак, парламентлараро ҳамкорлик дунёдаги барча халқлар ва миллатлар манфаатлари йўлидаги очиқ мулоқот ва бирдамликни акс эттиради.

Ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги унинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлиги даражасига боғлиқ.

Тарихда илк марта ташкил этилган "Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик" форуми ўзининг қамрови ва муҳокама қилинган масалалар кўлами нуқтаи назаридан муҳимлигини яна бир бор исботлади.

Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби Мартин Чонгонг ва бошқа етакчи экспертлар Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси ва тажрибаси бор дея бир овоздан фикр билдирдилар. Сўнгги йилларда мамлакат бир қатор ҳуқуқий ва ижтимоий соҳаларда катта ютуқларга эришди, ривожланаётган мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда дея эътироф этдилар. Шубҳасиз, бундай эътирофлар сиз-у бизга ғурур бағишласада, янада фаол жонкуяр бўлишга ундайди. Олдимизга қўйилган олий мақсадлар ҳали бисёр.

“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” Халқаро форуми доирасида Бухоро декларацияси қабул қилинганлигини мамнуният ила айтмоқчиман. Ушбу ҳужжат барқарор ривожланиш бўйича глобал кун тартибини янада инклюзив, очиқ ва шаффофроқ амалга оширишнинг ечим йўлларини қамраб олишга йўналтирилган кучли драйвер бўлиб хизмат қилади.

Бухоро шаҳри рамзий маънода бу каби юқори даражали тадбирга манзил сифатида танлангани бежиз эмас. Эндиликда илм бешиги бўлган макон хақ маънода асрларга тенг ҳужжат номида жаранглаб туради.

Ўз навбатида, мен тадбир иштирокчиларига, ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу халқаро форумни кенг ва профессионал ёндашув билан ёритган ОАВ вакилларига ташаккуримни изҳор этаман.

#parlamentnazorati
#hechimetibordanchetdaqolmaydi
#BRM #buxorodeklaratsiyasi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” Халқаро форумидан лавҳалар
_________
Кадры из Международного форума «Глобальное межпарламентское сотрудничество в достижении Целей устойчивого развития»

#parlamentnazorati
#hechimetibordanchetdaqolmaydi
#BRM #buxorodeklaratsiyasi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” Халқаро форумидан лавҳалар
_____
Кадры из Международного форума «Глобальное межпарламентское сотрудничество в достижении Целей устойчивого развития»

#parlamentnazorati
#hechimetibordanchetdaqolmaydi
#BRM #buxorodeklaratsiyasi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Covid-19 пандемияси давлатларимиз ҳаётининг барча соҳаларига жиддий таъсир кўрсатди ва халқаро ҳамжамият учун асосий таҳдидга айланди.

МДҲ ПА доирасидаги ҳамкасбларимиз билан “Соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамров ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” мавзусидаги халқаро конференцияда соғлиқни сақлаш хизматлари ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини қонунчилик йўли билан таъминлашда парламентларнинг
роли муҳокама қилинди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш бўйича БРМга эришиш соҳасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр, шунингдек,
профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, шу жумладан юқумли ва ирсий касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳамкор мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганишдан манфаатдордир.

#sogliqnisaqlash #qonunchilik #BRM

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter