Tanzila Narbaeva
19.1K subscribers
3.3K photos
95 videos
1 file
926 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Улуғларни эъзозлаш ва ўтганларни хотирлаш байрами

Азиз ватандошлар,
9 май — Хотира ва қaдрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан сизларни самимий табриклайман!

Ўзбекистон халқининг бағрикенглиги, жасорати ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси беқиёс. Эътиборлиси шундаки, бу кун нафақат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ёки оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фронт орти заҳматкашлари ёдга олинмоқда, балки мамлакат тараққиёти, юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшган фахрийларимизга ҳам эҳтиром кўрсатилмоқда. Бунинг замирида кучли маъно бор. Ёш авлодни фидоийлик, меҳнатсеварлик, аждодларимиз буюк ишларидан фахрланиш, уларга муносиб ворислар руҳида тарбиялашда кучли аҳамиятга эга.

Бугунги бунёдкорлик ишларимизда мамлакат тинчлиги ва осойишталиги улуғ неъматдир. Тинчлигимиз ва бирдамлигимиз абадий бўлсин. Фарзандларимиз уруш нималигини билмасин!

Ватанга муҳаббат ва садоқат хар биримизнинг юрагимизда жўш уриб, хар соҳада давом этаётган жадал ривожланиш жараёнларига мустаҳкам замин бўлишига тилакдошман!

Ўзбегимнинг хонадони обод, дастурхони мўл-кўл бўлиб, нуроний отахон -онахонларимиз дуолари ижобат бўлсин! Барчангизга соғлик тилайман!

#9May
#Хotiravaqadrlash

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter