#Сўраган_эдингиз
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИГА ҚАНДАЙ ТУРДАГИ ПУЛЛИК КОМПЕНСАЦИЯЛАР ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН?
#Савол
Ёшлар етакчиси штати қисқаришга тушди, ўзаро келишув асосида 2 ойлик огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди. Етакчига яна компенсация тўланиши керакми, агар тўланса қанча? Етакчининг ўртача иш ҳақи 2 млн 299 минг сўм бўлган.
#Жавоб
Меҳнат кодексининг 67-моддасида меҳнат шартномаси алоҳида асосларга (89-модданинг тўртинчи қисми, 100-модда иккинчи қисмининг 1,2 ва 6-бандлари, 106-модданинг 2-банди) кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар назарда тутилган.
Унга кўра, юқоридаги асосларга кўра шартнома бекор қилинса ходимга барча ҳисоб-китоблар (иш ҳақи, фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация) тўланганидан ташқари иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган 1 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Эътибор беринг, ходимга тўланган 1 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади дейилмоқда. Шартнома 1 февралдан бекор қилинган бўлса, ишдан бўшатиш нафақаси февраль ойи учун берилади ва март ойи учун иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
Агар ходим юқоридаги асослардан бири билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календар кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3 ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ёшлар етакчиларининг вазиятида мактаб директорлари меҳнат шартномаси бекор қилиниши нияти ҳақида, уларни Меҳнат кодекси 102-моддасининг биринчи қисмига кўра камида 2 ой олдин огоҳлантириши шарт ва бу огоҳлантириш муддати уларга мувофиқ келадиган пуллик компенсацияга фақатгина тарафлар келишувига кўра алмаштирилиши мумкин.
Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 67-моддасининг 1 ва 3 -қисмларида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 2 ва 3 ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга 2 ва 3 ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.
Мисол учун, ўзаро келишув асосида 2 ойлик огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди ва қисқаришга тушган ходим билан шартнома бекор қилинди дейлик. Бунда, МК 67 ва 109-моддалардаги кафолатлар ҳам сақланиб қолади.
Ёшлар етакчисининг ўртача иш ҳақи – 2 млн 299 минг. Демак, унга иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида етакчининг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган 1 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Яна бир бор эътибор беринг, ёшлар етакчиларига тўланган 1 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади дейилмоқда. Яъни 2 ойлик даврнинг биринчи ойини ишдан бўшатиш нафақаси қамраб олади. Демак, 2 млн 299 минг+2 млн 299 минг=4 млн 598 минг сўм.
Агар ёшлар етакчилари меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календар кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3 ой учун ҳам ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади: 2 млн 299 минг+2 млн 299 минг+2 млн 299 минг=6 млн 897 минг сўм.
Демак, бу вазиятда уларга 2 ойлик пуллик компенсациядан ташқари яна 6 млн 897 минг сўм берилиши керак бўлади. (3-ой учун агар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, агар рўйхатдан ўтмаса унда фақат 4 млн 598 минг тўланади, агар шартнома бекор қилинибоқ ишга кирганда эса фақатгина ишдан бўшатиш нафақасининг ўзи 2 млн 299 минг тўланади.
❕Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахасис Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берди.
@talimda

Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?
#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.
❕Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
👉дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;
👉умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;
👉муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;
👉ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;
👉ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;
👉умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ДИРЕКТОР ЙЎҚЛИГИДА УНИНГ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРСА, УЛАРГА ҚЎШИМЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНАДИМИ?
#Савол
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари директор йўқлигида унинг вазифасини бажарса, унга қўшимча иш ҳақи ёзиладими? Бошқа ўринбосарларгачи?
#Жавоб
ВМнинг 275-сонли қарорига кўра, алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бундай ишларни бажараётган ходимларга албатта қўшимча иш ҳақи тўлаб берилади.
Аммо, ВМнинг 297-сонли қарор билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 25-банди 2-қисмига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.
Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да ЎТИБДЎларнинг лавозим мажбуриятларига директор йўқлигида унинг лавозим вазифаларини бажариш лозимлиги ҳам назарда тутилган.
Шу сабабли ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими билан бирга директорлик вазифасини ҳам бажараётган бўлса, уларга қўшимча иш ҳақи тўланмаслиги мумкин.
Ушбу қоида фақат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари учун тегишли бўлиб, бундай тартиб бошқа ўринбосарлар учун тадбиқ қилинмасада, аммо амалиётда иқтисодчилар барча ўринбосарларга вақтинча директорлик вазифасини бажарганлик учун қўшимча иш ҳақи тўлаб бермайди. (аслида бошқа ўринбосарларга қўшимча иш ҳақи тўланиши керак)
Шу сабабли иқтисодчилар жуда кўп ҳолларда директор йўқлигида унинг вазифасини бажариб турган ўринбосарларга қўшимча иш ҳақи ёзишни рад этишади.

ЎҚИТУВЧИЛАР МАЛАКА ОШИРИШГА ЧИҚИШИ МАЖБУРИЙМИ?
#Савол
Мен математика фани ўқитувчисиман. Яқинда методистимиз малака оширишга чиқишим лозимлигини айтди. Мени эса малака оширишга чиқишга эҳтиёжим йўқ. Умуман малака ошириш курсларига чиқмасам бўладими? Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?
#Жавоб
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз қақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.

ЎҚИТУВЧИЛАР ИШ ҲАҚИДАН УЛАРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ УШЛАБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?
#Савол
Aссалому алайкум мени саволимга аниқлик киритишга ёрдам қилинг. Ўқитувчилар ойлик маошидан уларнинг ўзидан сўрамасдан туман халқ таълими бўлими ушлаб қолишга ҳақи борми? Масалан, обунага ёки қандайдир партия ва суғурта компанияларига аъзолик учун деб. Ушбу масала бўйича нима қилиш керак? Ўтган ойда бир кунлик иш ҳақимиз шанбалик учун ушлаб қолинганди. Энди эса қандайдир суғурта компанияси учун деб яна ушлаб қолишар экан.
#Жавоб
Биринчи навбатда шуни айтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорига мувофиқ халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш, шунингдек уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.
Хусусан, партияларга аъзо бўлиш ҳам ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим. Бу мажбурий эмас. Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар, партияга аъзолик, суғурта каби тўловлар назарда тутилмаган.
Асосий саволга келадиган бўлсак, қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш фақатгига унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
✅ Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
Умуман олганда юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда ўқитувчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинишига йўл қўйилмаслиги лозим.
Иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолиниш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз юқори ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкин.

МАЛАКА ТОИФАСИ ОШИРИЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚАЧОНДАН БОШЛАБ ТОИФА БЎЙИЧА МАОШ ТЎЛАНАДИ?
#Савол
Ўқитувчи аттестациядан ўтгандан кейин унинг малака тоифаси (лавозими) оширилса, ана шу тоифа бўйича ҳақ тўлаш қачондан бошланади? Аттестация комиссияси қароридан сўнгми ёки сертификат берилган санаданми, ёки янги ўқув йилиданми?
#Жавоб
Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.
Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади.
Шундан сўнг педагог ходимларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

ЎЗ ВАҚТИДА ПАСПОРТ ОЛМАГАН МАКТАБ БИТИРУВЧИСИГА ЧОРА КЎРСА БЎЛАДИМИ?
#Савол
Мен 11 синф раҳбариман. Яқинда ўтказилган йиғилишда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларимнинг барчаси паспорт олиши кераклиги айтилди. Лекин 2 нафар ўқувчим бир неча бор огоҳлантиришимга қарамай паспорт олишни истамаяпти. Уларни деб директоримиз менга чора кўрмоқчи бўляпти. Шу ўқувчилар ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун жавобгарликка тортса бўладими?
#Жавоб
Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Қонунчиликка кўра, 16 ёшга тўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт. 16 ёшга тўлган шахсга фуқаролик паспорти ички ишлар органлари томонидан берилади.
Аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги қайд этилган.
❕Шу сабабли ўз вақтида паспорт олмаган мактаб битирувчиларини ҳам уларнинг ота-оналарини ҳам жавобгарликка тортишнинг имкони йўқ. Бу вазиятда ота-оналардан 16 ёшга тўлган фарзандларининг ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашини сўраб мурожаат қилиш тўғри бўлади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мактаб битирувчисининг ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги учун синф раҳбарларига ҳам жавобгарлик белгиланмаган.

«ҲАЙРИЯ ҲАШАРИ» УЧУН ДЕБ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?
#Савол
Бизни туман халқ таълими бўлими мудиримиз ўқитувчиларнинг апрель ойидаги иш ҳақидан бир кунлигини ҳайрия ҳашари учун ушлаб қолиниши ҳақида директорларга кўрсатма берибди. Биз "бир кунлик ойлик иш ҳақимдан ушлаб қолинишига розиман" деган кўринишда ариза ёзиб беришимиз керак экан. Шу иш тўғрими?
#Жавоб
Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳайрия ҳашари назарда тутилмаган.
Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик розилик деб ўқитувчилардан ёппасига мажбуран ариза олишади. Аслида бу ҳам нотўғри, бундай усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний.
Иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолиниш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз юқори ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкин.
#Ulug‘bek Po‘latov

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТОЛМАГАН ЎҚИТУВЧИГА ДАРС БЕРМАСЛИК КЕРАКМИ?
#Савол
Мен мактаб директориман. Ўтган сафарги мажбурий аттестациядан икки нафар ўқитувчимиз ўтолмаганди. Энди ХТБ мудири аттестациядан ўтмаган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қиласизлар, уларга бу йил дарс бермайсизлар деб буйруқ берди. Ўқитувчиларга шу ҳақда айтсам бизни шундоқ бўшатиб юборишга ҳаққингиз йўқ, бир мартта имкон беринг, бу йил аттестациядан ўтиб ишончингизни оқлаймиз дейишяпти. Бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
#Жавоб
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомда педагог ходимлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши лозимлиги ҳамда мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса, аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб ҳсобланиши белгиланган.
Юқорида кайд этилган Низомнинг 44-бандига мувофик, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, мактаб директори ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ходим билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 2-банди билан (малакаси етарли бўлмагани учун) бекор қилиш ҳукукига эга.
Аммо кўриб турганингиздек, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган ўқитувчилар билан мехнат шартномасини бекор қилиш иш берувчиларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Яъни бу масалани фақат мактаб директорининг ўзи ҳал қилади. Иш берувчи у ҳуқуқдан истаса фойдаланади, исамаса йўқ. Бунда учинчи шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.
Аттестациядан ўтмаган ходимга дарс бериш ёки бермаслик масаласига тўхталадиган бўлсак, бу борада фақатгина «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» низом талабларига амал қилинади.
Аввал ушбу низомда белгилаб берилган устувор кетма-кетлик бўйича энг юқори кўрсатгичга эга бўлган педагог ходимларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланади. Ана ундан сўнг, ортиб қолган дарс соатлари аттестациядан ўтолмаган (тоифасиз) ходимлар ўртасида тенг тақсимланиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, аттестациядан ўтолмаган педагог ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки қилмаслик мактаб директорининг ихтиёрида.

МАКТАБ ФОЙЕСИГА ПРЕЗИДЕНТ ПОРТРЕТИНИ ИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#Савол
Ассалому алайкум. Мен маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосариман. Мактабимиз фойесига Президент Ш.Мирзиёевнинг портрети ва давлат рамзларини илиб қўйгандик. Яқинда мактабимизга ХТБ ходимлари келиб, мактаб фойе қисмига Президентнинг суратини илиш тақиқланганлиги, шу сабабли бу суратни зудлик билан маънавият хонасига жойлаштириш топшириғини беришди. Уларнинг бу ҳаракати қанчалик тўғри?
#Жавоб
Халқ таълими бўлими ходимларининг берган кўрсатмалари нотўғри. ХТБ ходимлари Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 179-буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ҳовлиси, фойе ва бино йўлакларини безатиш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялари” билан танишиб чиқиши мақсадга мувофиқ.
Чунки ушбу тавсияларда таълим муассасаси фойесига кириш қисмининг ўнг томон деворига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг портрети ҳамда Президентнинг ёшлар таълим ва тарбиясига оид ҳамда мактаб тўғрисидаги фикрларини иқтибос кўринишида жойлаштириш тавсия этилган.
Шунингдек мактаб фойесига кириш қисмининг чап томон деворига, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) акс эттирилган ҳар бири алоҳида ёки яхлит кўринишда тайёрланган стенд жойлаштирилиши лозим.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, қонунчилик ҳужжатларида келтирилган талабларга амал қилган ҳолда мактаб фойесига Президент портрети ва давлат рамзларини илиш ноқонуний ҳаракат ҳисобланмайди.

Ўқитувчиларга август ойида дафтар текшириш ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун пул тўланадими?
#Савол
Маълумки, ўқитувчиларнинг кўпчилиги август ойидан меҳнат таътилидан қайтишди. Шу ойдан бошлаб ойлик маош ҳам ёзилади. Биламизки, айрим ўқитувчиларга дафтар текширганлик ёки информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар амалга ошириларди. Саволим шундан ибороатки, ўқитувчиларга август ойида дафтар текшириш ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун ҳам пул тўланадими?
#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўгрисида”ги 275-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли август ойида дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун кўшимча ҳақ тўланмайди.
✍ Улуғбек Пўлатов

Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?
#Савол
Мен математика фани ўқитувчисиман. Яқинда методистимиз малака оширишга чиқишим лозимлигини айтди. Мени эса малака оширишга чиқишга эҳтиёжим йўқ. Умуман малака ошириш курсларига чиқмасам бўладими? Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?
#Жавоб
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз қақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.
@talimda
Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?
#Савол
Мен математика фани ўқитувчисиман. Яқинда методистимиз малака оширишга чиқишим лозимлигини айтди. Мени эса малака оширишга чиқишга эҳтиёжим йўқ. Умуман малака ошириш курсларига чиқмасам бўладими? Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?
#Жавоб
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.
Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз қақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.
@talimda
#Сўраган_эдингиз
Tўгарак ҳужжатлари қай тартибда юритилиши керак?
#Савол
Мен тарих фани ўқитувчисиман. Тўгарак ҳужжатларимни наъмунавий шаклда тайёрлаб қўймоқчи эдим. Лекин, тўгарак ҳужжатлари қандай юритилиши лозимлиги ҳақида йўриқнома тополмадим. Саволим шундан иборатки, тўгарак ҳужжатларини юритиш бўйича қандай низом мавжуд?
#Жавоб
Ҳозирги кунда мактабларда фан тўгаракларни ташкил этиш бўйича йўриқнома мавжуд эмас. Шунинг учун ҳозир биз берадиган жавоб фақатгина тавсиявий аҳамиятга эга эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
🔰Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:
👉Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
👉Тўгарак машғулотлар журнали
👉Ўқувчилар ота-онасининг аризаси
🔰Ихтиёрий равишда:
👉Машғулотлар ишланмаси
👉Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
👉Кўргазмали қуроллар.
❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.
Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.
Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.
Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.
Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади.

#Сўраган\_эдингиз
Мактабларда дарс бўлмаган пайт яъни кузги таътил вақти ўқитувчи ишга келмаса бўлаверадими?
#Савол
Ассалому алайкум. Мен информатика фани ўқитувчисиман. Синф раҳбарлик ҳам қиламан. 4 ноябрдан ўқувчилар учун кузги таътил бошланар экан. Бу вақт оралиғида мактабда дарслар ҳам бўлмайди. Мактабда иш ҳам йўқ. Шу сабабли ишга бормасам бўдаверадими?
#Жавоб
Йўқ. Сиз бунга ҳақли эмассиз. Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
МКнинг 125-моддасига кўра иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилиб, унда амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони), педагогик иш соатлари, барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси кўрсатилади.
Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.
Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.
Агар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида ходимнинг иш жойига кечикиб келиши ёки иш жойига сабабсиз равишда келмаслиги ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабларда дарс бўлмаган пайт яъни кузги таътил вақти ўқитувчилар иш жойига келмасликка ҳақли эмас.
Манба

Мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига интизомий жазо чораси қўлланиладими?
#Савол
Мен мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосариман. Яқинда мактабимизга ИИБ ходимлари келиб давоматни ўрганганди. Шунда синф раҳбари томонидан айрим ўқувчиларнинг дарсга келмаганлиги юзасидан Kundalik.com платформасига ҳеч қандай белгилар қўйилмаганлиги аниқланди. Шу сабабли менга ва "замдиректор"га интизомий жазо чораси қўллашмоқчи. Мен "завучман" бу вазиятда фақат "замдиректорни" ўзига чора кўрилмайдими десам, йўқ иккингизга ҳам чора кўрамиз дейишди. Шу тўғрими?
#Жавоб
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги "Таълим жараёнини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги 284-сон буйруғи билан тасдиқланган низомга кўра синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида тўлдириши лозим.
Синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида юритиши деганда — бу ўқувчининг дарсга келмаган кунида ҳам унинг бор ёки йўқлиги, унга баҳо қўйилиши каби ҳолатларни, ўқувчининг шахсий файлидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этгандан сўнг зудлик билан янгилаб бориш, ота-оналарга мактаб ва синфдаги воқеалар ҳамда ўқиш жараёни тўғрисида хабарларни бериб бориши тушунилади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги "Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида"ги 205-сон буйруғида барча ўринбосарларнинг Kundalik.com'даги вазифалари белгилаб берилган.
Унга кўра, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фан ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган ўқувчилар давоматини мониторинг қилиб, кун давомида статистик маълумот тўплаб, мактаб директорига тақдим этади.
Синф раҳбарлар иш фаолиятини ҳам асосан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари мувофиқлаштиради. Бу уларнинг лавозим мажбуриятларида ҳам акс этган.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари асосан фан ўқитувчилари томонидан ўтилган дарс мавзулари ва ўқувчиларга қўйилган баҳоларни Kundalik.com платформасига ўз вақтида қўйиб борилишини назорат қилади. Бу ҳақда ХТВнинг 205-сон буйруғида қайд этилган.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби ходимларининг лавозим мажбуриятлари"да ҳам ўқувчилар давоматини назорат қилиш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари зиммасига юклатилганлиги айтилган.
Хулоса шуки, мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарига ҳам синф раҳбарига ҳам интизомий жазо чораси қўллаш бўйича тақдимнома киритилса, ходимларга жазо чораси қўлланилиши мумкин. Бу вазиятда фақат маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда синф раҳбарига жазо чораси қўлланилади. Шунинг учун бундай масалаларда ўта хушёр бўлиш талаб этилади.

Синф раҳбари ўқувчилар давомати пастлиги сабабли жаримага тортилиши тўғрими?
#Савол
Синфдаги ўқувчилар давомати пастлиги сабабли менинг ойлик иш ҳақимдан 30% фоизи жарима сифатида ушлаб қолиниши айтилди. Синф раҳбарига нисбатан бундай жазо чораси кўрилиши қанчалик тўғри?
#Жавоб
Синфдаги ўқувчилар давомати билан ишлаш синф раҳбарининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Синф раҳбари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом» билан синф раҳбарлари ўқувчилар давомати бўйича қандай вазифаларни бажариши лозимлиги қайд этилган.
Низомга кўра, синф раҳбари дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиши, натижалари бўйича директор ҳузуридаги йиғилишларга маълумот киритиб бориши;
синф ўқувчиларининг давоматини назорат қилиши, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари билан (телефон орқали) боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини ўрганиши, натижалари бўйича мактаб раҳбариятига ахборот (зарур ҳолларда ёзма) киритиши лозим.
❕Эътибор беринг, агар синф раҳбари ўз ваколати доирасида юқоридаги амалларни бажарган бўлса, уларни жавобгарликка тортиш нотўғри бўлади. Давомат пастлиги учун фақатгина ҳаракатсиз, ҳеч қандай чоралар кўрмаган синф раҳбарларгагина чора кўриш мумкин.
Мисол учун, 5-6 нафар ўқувчи кўрилаётган таъсирчан чораларга қарамай мунтазам дарсларга келмаётган бўлса, синф раҳбари бу ҳақда раҳбариятга ҳеч қандай ёзма ахборот киритмаган бўлса, бунда синф раҳбарига чора кўрилади.
Агар аксинча бўлса, унда синф раҳбари ўз ваколати доиарсида барча ишларни амалга оширган деб баҳоланади ва унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмайди.

Ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун кимлардандир рухсат олиш шартми?
#Савол
Синф раҳбариман. Яқинда ўқув йили ҳам якунланади. Ўқувчиларим айлангани борайлик деб қўйишмаяпти. Кейинги ҳафтага автобус гаплашиб болаларни саёҳатга олиб чиқиб кетаётгандим.
Аммо, директоримиз танбеҳ бериб, аввал бу ҳақда масъулларни огоҳлантиришимиз керак деяпти. Саволим шундан иборатки, ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун масъуллардан рухсат олишимиз шартми? Ахир бу болалар ва ота-оналарнинг розилиги билан бўляптику.
#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар" белгиланган.
Ушбу йўриқноманинг 40-банди, 2-хатбошига кўра болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) ММТБга мурожаат қилиши лозим.
Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади.
Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) ММТБнинг рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузиши мумкин.
Таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб, ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.
Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан болаларга ҳамроҳлик қилиш учун махсус ходимлар ажратилган ҳолда экскурсия ёки туристик саёҳатлар ташкил этилиши мумкин.
Хуллас. болаларни саёҳатга олиб бориш учун бир қанча амалларни бажаришга тўғри келади. Mактаб ўқувчиларини ўзбошимчалик билан экскурсия ёки туристик саёҳатларга олиб бориш эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу масалада ўта хушёр бўлиш талаб этилади.

Онлайн ўқиб малака оширган ўқитувчиларни ҳудудий малака ошириш институтларига оффлайн тарзда қайта малака оширишга мажбурлаб юборилиши тўғрими?
#Савол
Мактабгача ва мактаб талими бўлимлари ўқитувчилар онлайн тарзда малака ошириб олган сертификатини тан олмаяпти. Онлайн ёки оффлайн ўқиш ўқитувчининг шароитидан келиб чиқмайдими? Ёки ҳақиқатдан шунақа буйруқ чиққанми? Онлайн ўқиб олган сертификатимиз тан олинмаса нимага бу платформа очилган? Нима учун биз бир йилда икки марта малака оширишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
#Жавоб
Малака ошириш тизимидаги энг катта ўзгаришлардан бири бу ўқитувчиларнинг қаерда ва қандай шаклда малакка оширишни шахсан ўзлари томонидан танлаши йўлга қўйилганлигидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, реестр орқали халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, ҳар йили 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака ошириш шаклини танлайди.
Агар ўқитувчи онлайн ўқишни танлаган бўлса, “Узлуксиз касбий таълим” (onlinedu.uz) электрон платформаси орқали масофадан туриб малака оширади. Агар оффлайн малака ошириш шаклини танлаган бўлса, ҳудуддаги малака ошириш марказига бориб малака оширидаи.
❕Яъни педагог ходим малака ошириш шаклини шахсан ўзи танлаш ҳуқуқига эга.
Малака ошириш курси дастурини қандай шаклда бўлишидан қатъий назар тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) берилади.
Шундай экан педагог ходимларни онлайн тарзда малака ошириб олган сертификатини мактабгача ва мактаб талими бўлимлари тан олмасликка умуман ҳақли эмас. Онлайн тарзда ҳам оффлайн тарза ҳам олинган сертификатлар бир хил кучга эга.
Шунингдек, малака ошириш шаклини ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан белгилаб берилиши, ўқитувчиларни мажбурий тарзда оффлайн малака ошириш марказларига юбориш мумкин эмас

Ўзидан икки ёш кичиклар билан ўқиётган ўқувчининг ота-онаси уни тенгдошлари ўқиётган синфга ўтказишни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?
#Савол
Мактабимизда бир ўқувчи ўзидан икки ёш кичик болалар билан таҳсил олади. Бундай ўқишининг сабаби чет элга ота онаси билан чиқиб кетган, лекин чет элда ўқимаган.
Чет элдан қайтиб келганидан сўнг яна қайси синфдан кетган бўлса ўша синфга қабул қилинган. Бугуни кунда ота-онаси мактаб раҳбариятига мурожаат билан чиқмоқда, ўз тенгдошлари билан ўқисин деб. Ушбу масалада қонуний ечим борми?
#Жавоб
Ушбу вазиятда Халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом талаблари бўйича иш тутиш энг тўғри йўл.
Ушбу низомга кўра, ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Лекин ота-оналар орасида хорижий давлатга кетиб, фарзандини ҳеч қайси таълим муассасасида ўқитмайдиганлари ҳам топилади. Бу каби ота-оналар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жавобгарликка тортиш мумкин.
Хориждан қайтган ўқувчини мактабга қабул қилиш масаласига қайтадиган бўлсак, бунинг учун ота-оналар боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимасини тақдим этиши керак бўлади.
Аммо боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақида ҳеч қандай ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.
Юқоридаги қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, ўқувчи икки йил мобайнида ҳеч қайси таълим муассасасида таълим олмаган бўлса, болани унинг билим даражасига мос синфга қабул қилиш мумкин.
Умумий хулоса шуки, юқоридаги вазиятда ўқувчининг ота-онаси уни тенгдошлари ўқиётган синфга ўтказишни талаб қилишга ҳақли эмас.

❓Таътил вақтида ўқитувчи ишга келмаса бўлаверадими?
#Савол
Ассалому алайкум. Таътил вақтида мактабда дарслар бўлмайди. Мактабда иш ҳам йўқ. Шу сабабли ишга бормасам бўлаверадими?
#Жавоб
Йўқ. Сиз бунга ҳақли эмассиз. Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
МКнинг 125-моддасига кўра иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилиб, унда амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони), педагогик иш соатлари, барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси кўрсатилади.
Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.
Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.
Агар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида ходимнинг иш жойига кечикиб келиши ёки иш жойига сабабсиз равишда келмаслиги ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабларда дарс бўлмаган пайт яъни таътил вақти ўқитувчилар иш жойига келмасликка ҳақли эмас.
✍Улуғбек Пўлатов