ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
15.8K subscribers
8.67K photos
11.9K videos
29 files
31.5K links
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.




@D_Uzbegoyim
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ.

Азизларим
мехрибонларим Қадри
баланд Қадрдонларим
Мани яхши кўрганларим

Бугун 13Август Якшанба куни.
Кунингиз Хайр барокатли
бўлсин!!! Нима ниятингиз
бўлса ижобат бўлсин!!!
Кунингиз Олам олам қувончга тўлсин!!!🌸

┄┅অঠই 🕋ঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам  КИРИНГ
👆🎁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
" ЧЎММОҚ ". 1 - Қисм
Каримберди Тўрамурод


┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅
📚КАНАЛМИЗДА ХИКОЯ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Audio
" ЧЎММОҚ ". 2 - Қисм
Каримберди Тўрамурод.

┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅
📚КАНАЛМИЗДА ХИКОЯ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Audio
" ЧЎММОҚ ". 3 - Қисм
Каримберди Тўрамурод


┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅
📚КАНАЛМИЗДА ХИКОЯ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташландиқ.
Йигит моли кўчада
Омад келар бир куни.
Ўн беши ёруғ бўлар
Зулмат эмас хар туни.
Февралнинг сўнгги кунларида хаволар илиб, бахор нафаси сезилиб қолди. Карнайчининг пуфлашга шайланган лунжидек, дарахт куртаклари бўртиб, эрта-индин барг ёзишга, гуллашга уринаётгандек эди. Орадан ўтган Бир хафта давомида қуёш чиқиб, бодомлар қийғос гуллашга тушди.
Яқиндагина харбий хизматдан қайтган Улуғбек, армияга кетгунча ўзи ишлаган мебел ишлаб чиқарувчи фирмага йўл олди. Дарвоза олдида турган қоровул уни таниб, илиқ кутиб олди. Қўлини қўйиб юбормаган холда эринмай уй ичиларини, отасини, армия қандай ўтганини суриштирди. Улуғбек хам дадаси билан бирга ишлаган бу одам саволларига оғринмай жавоб қайтарди.
-Яхши, мана энди хақиқий эр йигит бўлибсан! Сен йўқ машинанг хам занглаб кетти. Хўжайингаям хайронман, ё ўрнингга бошқасини олмади, ё машинани сотиб юбормади. Омборда ётипди эзилган анжирдек.
Улуғбек бу гаплардан таби тирриқ тортиб қабулхона томон қадам қўйди. У рахбари билан беш дақиқа гаплашиб, шу вақт оралиғида вазиятни англаб улгурди. Фирма синиш арафасида экан. Фирманинг ишлаб чиқараётган махсулотлари харидорларини йўқотган, хозирги кунда деярли хечнарса сотилмай қолибди. Шунинг учундир, фирмага тегишли машиналар сотиб юборилмоқда эди. Улуғбек харбийга кетгунча минган “исузу” юк машинаси хам мотори иш “кўрсатган”дан бери омборда ётганмиш.
-Энди ўзинг тушуниб турибсан укам, сени ишга олганим билан маош беришим қийин.
-Достон ака, машинани сотсангиз ўзим олмоқчиман! Қўлимдан келганча ремонт қиламан. Биласиз, қўлимдан бошқа иш келмайди, хайдовчилик қилиб нон топаман.
-Ие, бузуқ машинани нима қиласан, бозорга чиқ тойчоқдек кишнаб турганидан ол!
-Кишнаб турганига отни калласидек пул керакда Достон ака.
-Рости машинани сотмоқчиман. Аммо, эски машинани сенга раво кўрмайманда. Менга кўп хизматинг сингган, халол ишлагансан.
-Майли ака, эски бўлсаям бир амаллаб ўнглаб оларман.
-Хўп, ўзинг биласан укам! Эртага даллол олиб кел унда, машинани кўриб, нархини чиқариб беришсин.
Улуғбек уйига қайтгач, дадасига бўлиб ўтган гапларни айтиб берди. Дадаси унинг гапини бўлмай эшитгач, ияк силаганча ўйга ботди. Кейин аста томоқ қириб, жавобга шайланди:
-Ўғлим, шу топда машина эмас, келин олиш зарурати кўпроқ бизда. Ўртоқларинг хам ярми уйланиб бўлган. Олди ўғил тўйи хам қилиб улгурди.
-Дада, уйланиш қочмас! Аввал бир ишни бошидан тутволай. Хозир кимман, тоза хавога директор ...
-Сен шунақа дейсану...мени келин ташвиши босяпти. Махаллада мен кўзлаган қизлар бирин -кетин турмуш қилиб кетяпти.
-Дада, менга ким қизини беради хозир? Замонамиз қизлари анча ақлли бўлиб кетишган. Ўқиганми, нима иш қилади? Даромади қанча, хаммасини хисоб -китоб қилиб, тарозига солиб кўришади.
-Ие, уни қарая!-хайрон қолди Турғун ака.- Дадаси билан келишиб қўя қолсам бўмидими?
-Эх, дадажон, у замонлар ўтиб кетганку,-кулди ўғил.-дадалар хам қизларини айтганини қилишади хозир.
-Хўш... сен кўзлаган машина қанчага тортади? Пулимиз хам кам-ку, етказоламизми?
-Хўжайин яхши одам, қадрдоним бўлиб қолган. Бошланишига эллик миллион бериб, машинани олволсам, қолганини секин аста-ишлаб узвораман!
-Рози бўлармикан? Қолаверса, бунча нақд пулимиз хам йўқ-ку?
-Рози бўлади, шундоқ хам машинани кундан кунга нархи пастлаябди, чириб кетади ётуврса! Мен поччамлар билан гаплашдим. Иккаласи йигирматтадан беришга рози бўлишди.
-Ўғлим, машинани оларсан, ремонт қилиб минарсан хам. Аммо, Лалихон кутиб турмайди. Тинмай совчи келаётганмиш, бирда бўлмаса бирида берворишади.
-Лалихон ким ўзи?-Улуғбек эслай бошлади.-Ха-а, адвокатни қизими? Қўйинг дада ўша қизни, бизга “иссиқлик” қилади, тилимиз куйиб қолмасин.
-Бир чиройли қиз! Мактабга ишга кирибди, маллималикка ўқияпти.
-Дада, биласизми уларни уйида бир аёл хизмат қилади. Супир –сидир, пишир-куйдир ишларини қилади. Лалихон таннозгина бўлиб ўсиб қолган. Нима, унга уйланиб, менам хизматчи тутаманми уйимда?
-Болам, бошига тушса қилади хамма ишни?
-Э-э, қўйинг ўша оқбилакни!
-Нормат тажангни қизиям бир чиройли қиз бўлибди. Опангни қизчаларига тарбиячи экан. Жиянларинг қачон қарама Зилола устоз деб тилдан қўймайди.
-Дада, менга икки йил беринг, ишларимни йўлга қўйволай!
-Эх-хе, икки йилда мен борманми йўғми... Бўптида, бош омон бўлса кўраверамиз. Ишқилиб, сенга келганда қизлар тугаб қолмаса.
-Дадажонимей, хеч замонда қизлар тугаб қолганини кўрганмисиз,-ота-бола бу гапдан сўнг кулиб юборишди.
Улуғбек эртаси тонг сахарда уйдан чиқиб кетти. Шу бўйи 10-12 кунгача тиним билмади. Даллоллар машинани деярли яроқсиз деб, анчагина арзон нарх қўйишган бўлсада, Улуғбек рухини чўктирмади. Ёшлигида машина устасига шогирд тушиб, кўп ишларни ўрганиб олганди. 7-8 кунда машинани таъмирлаб бўлди. Етишмаётган эхтиёт қисмлари келгунча устози иккиси машинани янгидек қилиб таъмирлаб олишди. Шундан сўнг керакли эхтиёт қисмларини алмаштириб, 14 кун деганда тойчоқдек кишнатиб қўйишди.
Тўғри, Улуғбек поччаларидан ташқари яна оғайниларидан хам қарз олишига тўғри келди. Қарз узилади, хотин ёнга қолади дейишганларидек, йигит бу пулларни ўйламасди.
Йигит машинасини кўчага миниб чиққач, уч кун ўтиб биринчи буюртмани қабул қилиб олди. Бу буюртмага кўра, Қўқондан олинган озиқ-овқат махсулотларини Андижон вилояти Мархамат туманига элтиб бериши керак эди. Буюртмани керакли жойга етказиб борганди, омади келиб ўша жойдан янги буюртма чиқиб қолди.
Хуллас, бир хафта деганда, хориб-чарчаб, аммо хурсанд холда уйига кириб келди.
Ташландиқ-2.
Паймонам тўлиб, омонатин олганда,
Рухимни чирқиратма шу сенга нолам,
Суянчиқ бўл, асо бўл бели толганда.
Васиятим қулоғингга илгин болам,
Мени эмас отанг рози қилгин болам!
Улуғбек машинасини дарвозага тираб тўхтатди-да, сакраб пастга тушди. Кўчани қўшнисининг 14 ёшли қизчаси супуриб турган экан. Улуғбекни кўриб салом берди.
-Валекум ассалом Зарича, чарчамаяпсанми?-одатига бинон хазиломуз алик олди йигит.
-Бек ака, катта бўпқосамам Зарича деяверасми?-Зарина аразлагандек лабини чўччайтирди.
-Ие, халиям ўша Заричасанда шайтонча. Кел, сенга олма бераман!-Йигит қўлидаги пакетдан каттагина қизил олма олиб қизчага узатди.-Дадангга салом айт!
Қизча олмани олиб рахмат айтди-да, яна супиришга тушди.
Улуғбек уйга кирса, дадаси бомдодни ўқиб бўлган, невараси дамлаб берган чойни симирганча телевизор кўриб ўтирган экан.
Салом аликдан сўнг, дадаси яқинига ўтирди.
-Авазингиз ухлаб ётибдими халиям?-жиянига имо қилди у.
-Қўювир, менга чой дамлаб, қайтатдан калла ташлади. Кечаси билан футбол кўриб чиққан.
-Қалай, дада менсиз қийналмадингизми?
-Йўқ, мана жиянинг катта бўлиб дастёр бўлиб қолган. Яхшиям опаларингни махаллага узатганимиз. Ўғли шу ерда, ўзлари хам кун оралаб келиб кетишяпти. Онангни Ўшга берсангам қизингни қўшнига бер деб, бекорга айтишмаган экан эскилар.
Улуғбек дадасининг гапидан завқланиб кетти.
-Хай, дадамей, гапниям боплайсизда.
-Ўзинг яхшимисан, ишларинг қалай кетяпти? Машинанг чет элники экан, запчасти қиммат бўлса керак а?
-Дада японлар зўр ишлайдида машинани. Тўғри, хозир запчасти камроқ. Аммо, хали кўрасиз, давлатимиз бу машинани кўплаб сотиб олади, запчастиям кўпаяди.
-Хозир яхши юряппи машинанг?
-Зўр дада. Машинам кўнглимдагидек ишлаяпти. Бир хафтада кўп жойларда бўлдим, анчагина пул ишладим. Мана,-Улуғбек пакетдан янги шимни олди,-Неварангизга жинси олиб келдим. Сизга эса янги қулоқчин олдим, Германияники. Буниси жуда тиниқ ишлармиш. Юз метрдан бирон кампир пичирласа хам бемалол эшитасиз.
Дадаси ўғли узатган қулоқчинни олиб, қулоғидаги эскисини чиқарди. Кейин янгисини тақиб кўриб, ўғлига “гапир” дегандек имо қилди.
-Дада сизга бирон кампир топайликми, ёлғиз қийналиб қоляпсиз!
-Мунча бақирасане-е,-дадаси қулоқчинни тезда чиқариб олди.-Менгамас, сенга керак болам!
-Бақирмадим дада, апаратингизни овозини сал пастлатиб қўйиш керак шекилли, бор овозга кўтариб қўйилган экан.
Улуғбек дадасининг қўлидаги овоз узатгичнинг мурватини бироз бураб қўйди.
-Дада, мен аямдан хабар олиб келай, кейин ётиб дам оламан.
-Майли ўғлим, бориб кел!-рози бўлди дадаси.-Обдастада илиқ сув бор, тахоратингга...
Улуғбек обдастани олиб чиқиб кетди. Тахминан ўн беш дақиқалар ўтиб қишлоқ қабристонига кириб борди. Кираверишда шайх Ўсар бува кетмон кўтариб юрган экан.
-Ассалому алайкум, шайх бува сог-саломатмисиз?
-Валекум ассалом! Сен Турғуналини ўғлимидинг? Қалайсан, даданг хам яхшими?
-Рахмат шайх бува, юрипмиз Худони панохида...
-Ха, яхши. Ха эрталабдан... Онангни қабригами?
-Ха, тиловат қилиб кетай!
-Яхши ўғлим, борақол. Қайтишда киргин, бир пиёла чойим бор, гурунглашамиз.
-Хўп, шайх бува!
Улуғбек у билан хайрлашиб, қабристон ичкарисига йўл олди. Йўл -йўлакай дарвоза олдидаги қари тутда осилиб турган эски пақирни олди-да, четдаги ариқдан сув тўлдирди.
Дўмпайиб турган қабрларга яқинлашаркан, ўзига таниш атиргулга кўзи тушди. Бир йил аввал ховлисидан кўчатини олиб келиб экканди. Атиргул жой танламади, биринчи йилиёқ новда ёзиб, кўкка бўй чўзди.
Қўлидаги сувни гул остидаги ховузчага қуйиб, челакни бир четга қўйди. Шундан сўнг ерга чўкиб, тиловат қила бошлади.
-Омин! –деб юзига фотиха тортгач, онасининг қабрига тикилганча, хаёлан онаси билан гаплаша бошлади.
-Мен келдим аяжон... соғиндим...-йигитнинг ияклари қалтираб кетди.-Жудаям соғиндим аяжон!
Зиёда опанинг ўғли тушкунликка тушганда гапирадиган “ўша” таниш гапи Улуғбекнинг қулоқлари остида жаранглаб кетди:
-Йиғлама ўғлим! Йигит киши йиғламайди!
-Йўқ, йиғламадим аяжон!-Улуғбек кўзининг намини кафтлари орқасига артиб қўйди.-Сизни соғиндим! Нега бизларни эрта ташлаб кеттингиза!? Дадамни қаранг, сиз кетгандан бери остона хатлаб кўчага чиқмай қўйди. Махалладаги маракаларга хам аралашмайди. Қачон қараманг суратингиз осилган гилам тагидаги диванда ётади. Гўё ташқарига чиқса, суратингиз ёлғиз қоладигандек.
-Дадангни рози қил болам!
-Аяжон, сизга аввал хам бир айтувдим. Яна ўша гапни эслатмоқчиман! Дадамни уйлантираман! Бир ўзи қийналяпти. Йўқ, сиз хавотир олманг, ейиш- ичиши, кийим-кечагидан камчилик йўқ. Ёлғизликдан... дардлашадигани йўқлиги учун кундан –кунга чўкиб боряпти. Махалладаги ошналари келса хам, очилиб гаплашмайди, “ха-йўқ”дан нари ўтмайди. Опаларим келса, бир пиёладан чой ичишгач, бўлди, энди уйингга бор, қайнона-қайнотангга хизмат қил деб очиқчасига хайдайди. Нима қилиб бўлсада, бир ўзи қолишга уринади.
Яхшики, неварангиз Аваз бирга ётади. Доим иссиқ -совуғидан хабар олиб туради.
Дадамга бир неча марта айттим, биронта кампир топай, бир пиёла чой устида гаплашиб ўтирасизлар. Бир-бирингизга суянч бўласизлар деб. Дадам хеч унамаяпти.
-Майли болам, дадангни рози қил!
-Қўшни қишлоқдан бир аёлни топувдим! Ўғли йўқ, кенжа қизининг куёвини ичкуёв қилиб олиб келган экан. Хозир қайнона-куёв орасида муроса йўқ эмиш. Шу аёлни топиб гаплашдим хам. Рози бўладиган сиёғи бор. Аммо, дадам хеч ён бермаяпти. Аксинча ўзимни уйлантириш тараддудида.
Агар Нилу сиз билан бўлмаганда-ку,-Улуғбек бошини онасининг ёнидаги қабрга бурди,-Аллақачон унга уйланган бўлардим.
Бу сафар онасининг овози эшитилмади. Эхтимол у хам Улуғбекдек ўша машум кунни эслаётгандир.


🌸🌼🌺

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Ташландиқ-3.
Покизам, фариштам, мангу жаннатим 
Бировнинг хақини емаган онам.
Фидо айлаб жонни ожиз мухтожга
Бировнинг боласи демаган онам!
Нилуфар Улуғбекдан бир синф пастда ўқиганди. Қўшнилари Нигора билан бир синфда ўқигани ва қалин дугона бўлишгани учун тез-тез уларникига келиб турарди. Мана шу келишларининг бирида Улуғбекнинг назарига тушди. Улуғбек ўшанда мактабни битириб, тумандаги мебел ишлаб чиқарувчи фирмага янги ишга кирган кунлари эди. 
Улар аввалдан бир-бирларини танишардию, аммо бир- бирларига эътибор қаратишмаган экан. Ўша куни Улуғбек қизни ўз кўчасида кўрди-ю, юраги қоқ иккига бўлиниб кетди. Тун бўйи уни ўйлаб ухлолмади. Тонгда хам кўзлари қизарганча ишга кетди. Йигитнинг назарида қиз хам ўзига “сал бошқачароқ” қарагандек кўринди. Орадан бир хафта ўтиб, Нилуфарни яна кўчасида кўрди. Негадир унинг ёнига боргиси, гаплашгиси келди. Аммо, юрак қурғур хеч дов бермасди боришга.
Шунда Нигора унинг дилидагини сезгандек Улуғбекни ёрдамга чақириб қолди.
-Улуғбек ака, шотини томга қўйиб беринг, олма узолмаяппиз!
Бу илтимос йигитга мойдек ёқиб тушди. Уларнинг ховлисига кириб, бостирма яқинида, ерда ётган шотини кўтариб, оғил томига тираб қўйди. Шундоққина том яқинида катта олма дарахти бор эди. Улуғбек ёшлигида кўп чиқарди олма теришга. 
Қизлар эпчилгина томга чиқиб олишди.
-Бошқа ёрдам керакмасми?-Улуғбек қолишга бахона излай бошлади. Шунда қизлар сирли кулимсираганча бир-бирлари билан маъноли кўз уриштириб олишди. Негадир Нигора эмас, Нилуфар жавоб қилди:
-Керак бўлсангиз чақирамиз!
Йигит бўшашибгина ортига қайтди. Уйига киргач, иш кийимларини алмаштирди-да, яна кўчага қайтиб чиқди. Гўёки зарурдек, ариқ қирғоғидаги ўтларни юла бошлади. Ич-ичидан сезиб турибди, Нилуфар хозир ортига қайтади. Шунда уни яна бир бор кўриб олади. Билганидек, кичкина пақирчасини олмага тўлдирган қиз кўчада пайдо бўлди. Шом тушиб қолгани учун, дугонаси билан тезгина хайрлашиб, уйига йўл олди.
Улуғбек кўчада ўйнаб юрган ёш болалардан бошқа хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, қизга “қармоқ” ташлади:
-Менга олма бермайсанми?-дедию, ичида ўйлади “агар шунчаки ёрдам берганим учунгина олма бермоқчи бўлса уч-тўртта беради. Агар бир дона берса, демак...”
Нилуфар йигитга яқинлашаркан қўлини пақирчасига узатди. Йигит унинг харакатларини кузатганча қаддини ростлади. Қиз қайси бирини берсам экан деб пақирчадаги олмаларни танлай бошлади. Кейин энг катта, қизғиш нақш олмани қўлига олди. 
Йигитни чуқур хаяжон қоплади. Олма эмас худди қизнинг юрагини кафтида тутиб тургандек, қўллари хам дир-дир титради. “Севади... севади...”
Қахрамонимиз рахмат айтишни хам унутиб, қўлидаги олмага тикилганча ширин орзуга берилганди. Нилуфар хам то муюлишга етгунча ушбу хаяжонли тўқнашув таъсирида бўлди. Уйларига элтувчи муюлишга бурилса, йигитни кўролмаслигини англаб сўнгги бор ортига ўгирилди. Улуғбек қўлидаги олмани кўксига босганча унинг ортидан тикилиб турган эди. Унинг холатидан завқланиб кетган қиз, ширингина жилмайиб қўйди. Бу жилмайишдан Улуғбекнинг бутун танасига ёқимли титроқ таралди.
У шу кўйи қанча турганини хам унутиб қўйганди. Бир махал ортидан аясининг овози эшитилди.
-Кимнинг қизи бу? 
-А?-йигит ортига ўгирилдию, довдираб қолди. Кейин сир бергиси келмагандек жавоб қилди,-Билмадим, Сарви холанинг невараси бўлса керак.
-Чиройли қиз экан. Қўлингни юв ўғлим, овқатни сузяпман!

Онаси ўғлининг қизариб-бўзаришини кўрмаётгандек уйга кириб кетди. 
Улуғбек хар маошини олганда Нилуфарга атаб совғалар ола бошлади. Уларни Нигора орқали қизга бериб юборарди. 
Қиз то мактабни тугатгунча хам бирон марта учрашиб, холи гаплаша олмади. Эришган натижаси, кўча –куйда кўриб қолса маъноли тикилишу, бунга жавобан юракларни ўртовчи ширингина табассум бўларди. Нилуфар ва Нигора мактабни тугатган кунлари Улуғбек харбий хизматга кетиш тадоригини кўриб юрганди. Шу кунларда Нигорани қўшни тумандаги қариндошларига унаштириб қўйишди. Қариндош йигит қирқ кун ичида тўй қилиб, Нигорани олиб кетмоқчи экан. Хаш-паш дегунча, тўй куни хам етиб келди. 
Тўй албатта хурсандчилик келтиради. Лекин Улуғбекнинг юрагига ғулғула тушиб қолди. Нигорани узатишган экан, демак Нилуфарни хам узатиб юборишлари мумк
ин. Худо кўрсатмасин, у армиядалигида бериб юборишсачи, деган қўрқинчли савол йигитнинг тинчини ўғирлади. У келин ўтирган автобус куёв томонга жўнаб кетган паллада, эрталаб албатта аямга айтаман, Нилуларникига бориб, банд қилиб келади, дея қарор қилди. Ўзига қолса бу хақда хозироқ онасига айтардию, бахтга қарши онаси хам қўшни аёллар қатори куёв томонга жўнаб кетганди.
Юқорида бахтга қарши деган иборани ишлатганим кимгадир ноўрин кўринган бўлса ажабмас. Аммо, минг афсуски бу сўз айни ўрнида ишлатилганди. Шом пайти автобус махаллдошларини олиб, ортига қайтаётганда фалокат юз берди. “ДАН” ходимларидан қочиб, яширин йўлларга ўзини урган “КАМАЗ” канал ёқалаб келаётган автобусга тўқнашиб кетди. Автобус бир икки марта думалаб, каналга тушиб кетди. Автобус ортидан яна иккита енгил машинада ёши каттароқ аёллар хам келаётган экан. Улар машинадан тушишди-ю, кимдир автобус думалаганда синган деразадан тушиб қолган қизлар томон чопди. Яна кимдир дод солиб атрофдан ёрдам чақирди. Атроф қиёмат- қойим бўлаётгандек дод-фарёдга тўлди. Автобуснинг ойналаридан бир амаллаб чиқиб олаётган келиннинг дугоналари, махалла қизлари қирғоқққа қараб суза бошлашди. Машина хайдовчилари аллақачон каналда ёнбошлаб ётган авобус устига чиқиб олганча дераза оша ичкаридагиларини суғириб, қирғоққа узатишарди.
Улуғбекнинг аяси хам қирғода турганча сохилга яқинлашаётган қизларни тепага тортиб чиқара бошлади. Шу пайт чўкиб кетаётган Нилуфарга кўз тушиб қолди. “Вой, келиним чўкяптику!”
Аёл ёшлигида кўп чўмилгани учун сузишни яхши биларди. Шунинг учун хеч иккиланмай ўзини сувга отди. 3-4 марта қулоч отганда сув ўртасига етиб борди. Аксига олиб Нилуфар кўринмай қолди. Аёл тусмоллаб ўзини сув остига олдида қўллари билан қизни излай бошлади. Биринчи уринишда қизни тополмади. Нафас олиш учун сув юзасига чиққанда, жон талвасасида питирлаётган Нилуфар унга ташланди.
-Тинчлан қизим, сени олиб чиқаман!
Бу гап қизнинг қулоғига кирмади. Кирса хам тушунмади. У жон холатда Улуғбекнинг аясига ташланиб, уни пастга босди.
Сохилдагилар ўзлари-билан овора бўлиб, чўкаётганларни пайқамай қолди. Дод- фарёдни эшитиб одамлар ёрдамга етиб кела бошлаганди. Кўплашиб автобус ичидаги тирикларни хам, жон таслим этганларни хам сохилга чиқариб ола бошлашди. Ордан ярим соат ўтгандан кейингина кимдир Зиёда опа йўқлигини пайқаб қолди.
-Вой ўла-й-ай! Зиёдахон қани-и-и-и!
Унинг фарёдини эшитган хайдовчилардан бири ўзини қайта сувга отиб автобусга қараб сузди.
-У шу ерда турувдику боягина?-кимдир эслаб қолди.-Вой шўрим, сувга тушиб кетдимикан? 
Ёрдамга келган ёш йигитлар оқим бўйлаб чопиб кетишди. Бир чақиримча нарида икки махаллани боғлаш учун қурилган қўлбола кўприк бор экан. Унинг устунига илашиб қолган қандайдир мато парчаси сув бетида тўлғониб турарди. Йигитлар уни тортиб олишганда бу Зиёда опа эмас, Нилуфар экани маълум бўлди. Аммо, Зиёда опанининг мурдаси топилмади. Фақат эртаси кунигина бир неча киломерт қуйида, сув тортувчи насосга илиниб қолган аёлни сув хўжалигида ишловчи одам топиб олди.
Ташландиқ-4.
Улуғбек хомушгина кириб келди. Дадаси унинг холатига қараб, дили эзилди. Аммо, бирор сўз айтмади. Ўғли ўзининг хонасига кириб, ечинмасдан хам ўрнига Юзтубан ташлаб кўзларини юмди. Узоқ муддат юрган уйқусизлик зумда таъсирини кўрсатди.
Йигит шу ухлаганча то шом пайтигача донг қотиб ухлади. Дадаси шом пайти аста эшигини очиб кириб келди. Ўғли уйгонавермагач, ўзи уйғотишга тутинди:
-Улуғбек...хой Улуғбек! Тур ўғлим, шом пайти ухлаб бўлмайди!
Ўғил дадасининг гапини эшитиб, даст туриб ўтирди.
-Хўп дада, хозир чиқаман!
Турғунали эшикни ёпиб, чиқиб кетди. Улуғбек дадаси чиқиши билан яна бошини ёстиққа ташлади. Бироз ётганди, яна уйқу элта бошлади.
-Туриш керак!-деди у ўз-ўзига.-Жиян уйига кетгандир, овқат қилишим керак!
Йигит ташқарига чиқиб, юз-қўлини муздек сувда ювганди, анча сергак тортди! Шундан сўнг дадасининг олдига кирди.
-Аваз кетдими?
-Ха, боя чиқиб кетди. Махаллада тўй бор эканку!
-Яхши,-Улуғбек дадаси кўриб ўтирган телевизорга нигохини қаратди.-Дада, акарачка олиб келувдим, димлама қилиб берайми?
-Э-э, қўйсангчи ўша акарачкангни! Неча марта айтиш керак, бебисмилло сўйилган этни емайман! Шунинг учун хаммасини жиянингга бериб юбордим! 
-Боплабсиз! Майли, унда сизга қўй гўштини димлаб бераман! Ёки, кабоб қилайми? Кўнглингиз қай бирини тусаяпти?
-Менга шўрва қилиб берсанг яхши, ичиб терласам яйрайман!
-Хўп дада, шўрва қиламиз унда!
Улуғбек уй бурчагига қўйилган газплитани ёқиб, устига қозончани қўйди. Керагича сув қуйиб, қопқоғини ёпди.
Омборга кириб керакли масаллиқларни олиб чиқди-да, дадаси билан телевизор кўрганча сабзи-пиёз арча бошлади.
Дадаси унга гох-гох назар ташлаб қўяр, пиёз ёшлаган кўзларига қараб, мийиғида кулиб қўярди.
-Ўғлим, қачонгача мен бемаза овқат ичиб юраман а?
Улуғбек шамол қаёққа қараб эсаётганини тезда англаб олди. Вазиятни ютиш учун хужумга қарши хужум билан жавоб қилди:
-Унда мен топган аёлни олиб келайлик, никох ўқитайлик. 
-Оббо, дарров ноннинг ёғ суртилган томонини тишлайсана Бек! Мен нима дарддаману, сени гапингни қарая!
-Дада,-ўғил картошкани арчаркан бироз хомуш холда давом этди.-Мен аямга айтдим. У сизни уйлашимга рози бўлди. 
Сиз хам кўп қайсарлик қилмангда. Доим ёнингизда ўтиролмаяпман. Бу ёғи тирикчилик, ўзингиз тушунасиз. Фотима ая жудаям дилкаш аёл экан, бориб гаплашиб келдим. Билсангиз, хозирги вазиятда уни уйимизга олиб келсак, анчагина савобга хам ишлаймиз.
Улуғбек “савоб” сўзини тилга оларкан, зимдан дадасига қараб қўйди. У билади, дадаси савоб учун кўп ишларга қодир. У адашмаганди. Бу сўз дадасига таъсир қилди.
-Нима, тирикчилигини мазаси йўғаканми?
-Йўқ, еб-ичишидан нолийдиган холатда эмас. У кенжа куёвини ичкуёв қилган экан. Куёви бироз таралабедод қилиб юрувчилардан шекилли. Ораларига совуқчилик тушган. Хозир ўз уйида бегонадек яшаяпти. Чиққан қиз чийриқдан ташқари бўларкан, ўз қизи хам эри томон эмиш. Қўни-қўшниларига биронта чол топинглар онамни бериб юбораман деб очиқ-ошкора эълон қилиб юрган экан. Мен хам шу гапларни эшитиб бордим.
Дадаси соқолини тутамлаганча ўйланиб қолди. 
Улуғбек дадам ўйлаб олсин деган фикрда, бу хақда бошқа сўз очмади. Эрталабки нонушта пайтида дадасига яна сўз очди. Кутилмаганда дадаси рози бўлгандек гап қилди:
-Хайронман ўғлим, опаларинг нима деркан?
Улуғбекнинг юзига табассум югурди:
-Айтишадику, чиққан қиз чийриқдан ташқари. Менимча, улар хам хурсанд бўлишади сизга хамрох топилганидан.
Шундай қилиб, тушдан сўнг дадасини машинага солиб қўшни қишлоққа йўл олишди. Ўша махаллага кириб боришганда дадаси хайдовчи йигитнинг елкасига қўлини қўйиб деди:
-Аввал Карим оқсоқолникига кирайлик. 
-Нега дада?-ёнида ўтирган ўғил хайрон бўлди.
-Биздан бошқа давогар йўқмикан махаллада, шуни билишим керак. Бу қишлоқни чоллари билан тепалашиб катта бўлганман. Биронтасини норози қилиб кетмай яна...
Карим осоқол уйида экан. Ёшликдаги қадрдонини кўриб хурсанд бўлиб кетти. Ўзи хам қўшилишиб совчиликка келди. Иш осонгина кўчди. Фотима ая то мехмонлар келиб кетгунча бир оғиз гапирмаган бўлса хам, қизи ва куёви совчиларга розилик берганда, норозилигини кўрсатмади. Шу холат Турғунали акага маъқул келди. Уч-тўрт кун ичида ими-жимида кичикроқ тўйча қилишиб аяни
олиб кетишди.
Фотима ая тарифлашгандек жудаям дилкаш ва мехнаткаш аёл экан. Турғуналининг қизларини ўз қизидек, болаларини неварасидек суйиб муомала қиларди. Ўз навбатида улар хам бу муомалага мослашиб, ўртадаги бегоналик кўтарилиб кетди. Бун шу мисолда кўриш мумкинки, бир куни иккинчи қизларининг беш ёшли қизчаси Назокат йиғлаб кириб келди.
-Буви, аям мени урди. Юринг, аямни қулоғини чўзиб қўйинг!-деб тортқилади.
-Вой ширинчамей, нахотки шундай асал қизни уришган бўлсая. Хали қараб тургин, аянг келса қулоғини узиб оламан!
Орадан ярим соатча ўтмай Холида ховлиқиб кириб келди.
-Ая, Назо келмадими, йўқотиб қўйдик!
-Қаёққа йўқоларди қизинг. Уришган экансан шу ёққа йиғлаб келди.
-Вой Худога шукурей! Оёқ-қўлимда жон қолмадия! Назокат, қаёқдасан? Чиқ бу ёққа!
Назокат эшикни қия очиб, онасига хўмрайганча тикилди.
-Холида, Назокат бугун мен билан қолади. Яна бир марта уришсанг, уни сендан олиб қўямиз! Иккала қулоғингниям кесиб оламиз.
Фотима ая шу сўзларни айтаркан, неварасига кўз қисиб қўйди.
-Хўп, майли унда! Мен кетдим қозонда овқатим бор!
Холида кетди, Назокатнинг юзига табассум югурди. 
-Ур-рей, бугин бувим билан ухлайма-ан!
Фотима ая вазиятларни мана шундай юмшатишга уста эди. Боз устига, дехқончиликдан хам яхшигина хабардор экан. Куз келган кунлари Улуғбекни қўярда қўймай ер чоптирди. Кейин кичкина-кичкина қилиб марза олдирди. Бу марзаларга эса кашнич ва укроп уруғини сепди. Қиш келиб хаво совугунча кўкатларни сотиб пулига плёнка олди. Кўкатлар устини ёпиб чиқди. 
Ота ва ўғил бунақа ишлардан бехабар бўлганлари учун, Фотиманинг эрмаги дея беписанд қарашарди. Бироқ, эрта бахорда Уйларига иккита бегона йигит кириб келиб, кўкатларни сотиб олишларини айтганда, сотишса неча пул бўлишига қизиқиб қолишди.
Фотима ая улар билан савдони келишиб, кўкатларини сотди. Учинчи куни бояги йигитлар хисоб-китоб қилиб бир сумка пул ташлаб кетишди. 
-Кампир, топган пулинг носвойга етадими ишқилиб?-кулди Турғунали ака қўлидаги пиёладан чой хўпларкан.
-Етади отажониси, етади. Эллик минг кам бир миллион пул беришди.
-Ўх-хў, ўх-хў...- бунча суммани эшитган Турғунали ака чойга тиқилиб йўтала бошлади.
-Ха, отаси тинчликми?
-Кампир, бу пулга елини пақирдек келадиган иккита сигир берадику!?
-Албатта-да, отажониси. Агар Бек болам айёрлик қилмай чорбоқнинг хаммасини чопиб берганда, кўпроқ экардик. Тўртта сигирни пули бўларди.
-Бу йил чопади!-деди қатий қилиб.-Кейинги бахорда ўзини уйлаймиз. Пул керак бизга.

🌸🌼🌺

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Ташландиқ-5.
Фарзанд берсин хар бир бандага
Алла айтсин бешигин қучиб.
Бедор бўлсин, хушёр бўлсин
Эмизай деб уйғонсин чўчиб.
Орадан ўн кунча ўтиб, Фотима ая яна кўкат сотди. Фақат, бу сафар нарх бироз арзонлашгани учунми, ёки биринчи узишда кўкатларнинг асосий шохчалари кўпроқ олингани учунми даромад камроқ бўлди. Аммо, шунда хам Турғунали ака хотини узатган 350000 сўм пулга қараб хурсанд бўлиб кетди. Ахир бу пулга каттагина ғунажин сотиб олса бўлади-да.
-Энди-и,-деди отахон салмоқланиб.-Улуғбекни тўй харакатини бошласак хам бўлавераркан. Сен аста суриштириб, муносиб келин қидиравер.
-Ўзини кўзлагани йўқмикан, бир сўраб кўрайми?
-Сўрама, кўзлагани вафот этган. Дилини яралаб қўймайлик. Яхшиси бирон қизни тавсия қил, ўзи айтади дардини.
-Хўп отаси, махаллада яхши қизлар кўп. Насиб қилганини келин қилармиз.
Фотима ая ёз бўйи келин қидирди. Лекин хеч бири Улуғбекка ёқмасди. Шундай самарасиз қидиришлар билан, дарахт баргларини хар чертганда сарғайтириб куз хам етиб келди. Фотима ая бу сафар Улуғбекни авраб бутун чорбоқни чоптириб олди. Экилган кўкатлар ердан ниш ураётган кунлари Улуғбекни унаштиришди. Бир учи Турғуналининг онаси шажарасига бориб тақаладиган Мирзакаримнинг кенжа қизи Мамлакатга фотиха қилишди. 1998 йилнинг 21 март куни Навруз тантаналари Улуғбекнинг тўйи билан уйғунлашиб кетди.
Янги куёв бир хафтагина уйда ўтирди-ю, яна ишга чиқиб кетди. У шу кунларда Тошкентдаги Олой бозорига юк таширди. Бир кетса 4-5 кун йўқ бўлиб кетар, бу кунларда Фотима ая янги келин билан бирга тунарди.
Мамлакат мўмингина қиз экан. Ховлида унинг борлиги билинмасди хам. Босган қадамлари хам, гапирган гаплари хам ўзидек мулойимгина эди. Қўли хам ширингина, хар қандай овқатни мазали қилиб тайёрларди.
Орадан кунлар, хафталар ўтар, бу хафталар ойларга уланарди. Фотима зимдан келинини кузатар, бирон ўзгариш бўлмаётганидан хавотирга тушарди. Аввалига индамай юрса хам, мустақиллик байрами арафасида келини билан очиқроқ гаплашиб олишга қарор қилди.
-Қизим, бирон янгилик йўқми?
Мамлакат қайнонаси қорнига қараб берган саволдан сўнг ўнғайсизланиб қолди.
-Йўқ ая. Ўғлингиз уйда кам бўлаяптику, балки шунга...
-Балким...-уни маъқуллагандек бўлди Фотима ая.-Хар холда 5-6 ой ўтиб қолди-да. Агар бирон муаммо бўлса дўхтирга олиб борайми?
-Қайдам,-мужмалланди келин.
Фотима ая чоли билан шу хақда маслахатлашганда сўкиш эшитиб олди.
-Э, кампир, тинч қўй уларни. Хали ўзлари болаку, болани қаёқдан тушунсин.
-Отаси, биздан нима кетди, дўхтирга олиб борақолайлик. Хар нарсани ўз вақтида бўлгани яхши. Узоқ муддат бефарзанд қолишса бир-бирларидан кўнгил қолиши хам хеч гапмас.
Турғунали ота бу гапдан сўнг бояги шаштидан тушди. Соқолини силаганча тилга кирди:
-Ўғлинг келсинчи, маслахатлашармиз.
Икки кун ўтиб, Улуғбек сафардан қайтиб келди. Чол-кампир уни олдиларига ўтқазиб олиб ётиғи билан тушунтиришди. Ўғил отасини хафа қилмаслик учун хам рози бўлди.
Айни шу куни шомга яқин Мамлакатнинг онаси келиб қолди. Бир пиёладан чой ичишгандан сўнг бу ташрифнинг мақсади хам ойдинлашди. Маълум бўлишича, қуда томон хам ёшларнинг фарзандли бўла олмаётганини мухокама қилишган экан. Маслахатни бир жойга қўйишиб, ёш-келин куёни врач назоратига олиб боришга келишиб олишди.
Қуда томоннинг Катта қизлари туман шифохонасининг гинекалогия бўлимида ишларкан. У синглиси ва куёвини ўзи бирга юриб текширувлардан ўтказди.
Улуғбек эса, натижалар чиққунча, яна Тошкентга юк ортиб кетиб қолди.
Мамлакатнинг опаси натижалар чиққач, синглисини етаклаб куёвиникига келди. Фотима аяни ўтқазиб олиб вазиятни тушунтирди.
-Қуда хола, анализлар бироз хунукроқ бўлса хам хали умид бор. Бефарзандлик сабаби Улуғбекда экан. Хозирги холатда бола кўриш эхтимоли юздан қирқ фойизни ташкил этяпти. Агар астойдил даволанса, бу муаммо осонгина хал бўлади. Менинг бир курсдошим мана шундай ёш оилаларни даволайди. Эришган натижалари жудаям юқори.
Агар маъқул кўрсангиз ёшларни Фарғонани Киргилисига ташлаб келаман. Бир хафта ўн кун даволанишади. Кейин врач ўзи айтади нима қилиш кераклигини.
-Албатта маъқул кўрамизда қизим, тилингизга шакар. Ажойиб маслахат беряпсиз, бизга жудаям маъқул. Отасига айтаман, Улуғбек келиши билан
тўрва халтасини тугиб берамиз, бориб даволаниб келишади.
Шундай хам қилишди. Улуғбек аввалига пешонаси тиришиб, қаршилик қилмоқчи бўлди-ю, дадасининг уюлган қовоғига қараб ортиқча сўз айтолмади.
Улуғбек бир ой тишини-тишига қўйиб чидади. Бу ёқда эски мижозлари бир неча марта келиб кетишди уйига. У шундан сўнг хаммасига қўл силтаб яна эски ишига қайтди. Олтирариқлик дехқон танишининг махсулотини машинага ортиб, Самарқанд шахрига жўнаворди. Кунлар ойлар ўтаверди.
Янги йил кунлари кўчада иш камайган палла эди. Дадаси уларни яна қистовга олиб, Қиргулига жўнатди.
Улар февралгача врач назоратида бўлишди. Афсус, натижа кўринай демасди. Бир куни Улуғбек зерикканидан даволовчи врач олдига кириб, жиддийроқ гаплашмоққа чоғланди.
-Азиза опа, ростини айтинг, фойдаси борми бу юришимизни?
-Ие, нега бўлмас экан! Сиз рухингизни туширманг! Хали кў-ўп фарзанд кўрасизлар.
-Қанақасига, хеч ишонгим келмаяпти-ку. Бирон натижага эришиш учун сал ишонарлироқ даволашингиз керакмасми? Бир кунда иккита таблетка беряпсиз. Шу иккита таблетка билан даволаниб қоламанми?
-Улуғбек, биз келинни даволаяпмиз-ку. Асосий эътибор хотинингизга қаратилган. Агар ишонмасангиз...
-Шошманг,-Улуғбек унинг гапини бўлди.-Нега энди хотинимни даволаяпсиз! Асосий сабабчи мен эмасманми?
-Вой, ким айтди сизни сабабчи деб?
-Гулшаной опа шунақа деганди.
-Сиз нотўғри эшитибсиз ука. Гулшаной сизларни олиб келганда синглисининг анализларини кўрсатди. Синглимни даволаб бер деб илтимос қилди. Сиз хақингизда бир оғиз хам гапирмади. Мен сизнинг натижаларингизни хам кўрганман. Сизда хеч бир муаммо йўқ!
Улуғбекнинг ғазабдан муштлари тугилди.

🌸🌼🌺

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қудаларни дастурхонига тилла, бриллиантга ўралган тухум қўйишибди 🤦🏻‍♂️😅

┅অঠই 🌸 ইঠঅ┅
👑  АНА БЎМАСАМ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг 👆🎁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз жигарларидан, ака-укасидан ёки ота-онасидан xафа бўлиб, гаплашмай, гина сақлаб юрганлар даров ярашинг!!!

Аллоҳ кечирганни кечиради, хатоларни унутганни, Аллоҳ хатосини унутади!


Канал манзили👇

┅অঠই 🌸 ইঠঅ┅
👑  АРАЗ УЧ КУН!!!
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналмизга СИЗ ҳам киринг 👆🎁