This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЙРЛИ КУН
ЖИГАРЛАРИМ!!! 🫶
Кулиб кутар, солмайди қовоқ,
Бир➖бирдан чиройли оппоқ,
Мехр олдим улардан кўпроқ
Жигарларимни, яхши кўраман.
Жондан азиз соғинчим босиб,
Қувонтирар кўнгилни ёзиб,
Боролмадим рўзғордан ошиб,
Жигарларимни, яхши кўраман.
Озроқ ёзиб хабар юборсам,
Қўйгани жой тополмас борсам,
Шундай азиз, меҳрибон бирам,
Жигарларимни, яхши кўраман.
Ўзи булар менга бир➖ омад,
Бўлишсин соғу саломат,
Уйларда нур бўлсин давлат,
Жигарларимни, яхши кўраман.
Фариштамда жонимда булар,
Бирлашиб ўткизиб тўйлар,
Ота➖онамни ўйлайди улар,
Жигарларимни яхши кўраман.
Сизлар борки, умрим осуда,
Яқинларимни соғиндим жуда,
Боролмадим минг бор узр-а,
Жигарларим, яхши кўраман.
✍️ Солиҳабегим
I LOVE YOU ♥️
Бизлардан узоқлашманг 🔆
Ёз Кунларни б и з б и л а н бирга
м а р о қ л и ў т қ а з и н г🫶
Реакция босамиз ❤️
🌸🌸🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
🔜 Бизларга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
ЖИГАРЛАРГА юборамиз ❤️ 🩵

Internet bur kunga oʻchib qolsa, nima boʻladi?😵😅
Бизлардан узоқлашманг 🔆🩵
Ёз Кунларни б и з б и л а н бирга
м а р о қ л и ў т қ а з и н г🫶
Реакция босамиз ❤️
🌸🌸🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
🔜 Бизларга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Дўстларга юборамиз ❤️

📝Оқила она...
Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар..
"Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар.
"Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим:
"Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон."
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
"Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ."
Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан.
-"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим.
”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
"Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими?
"Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
"Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан.
"Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда:
"Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар.
Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача".
🌺 🌸🌼

Telegram
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim
Тошкент.
@D_Uzbegoyim
Ассалому алайкум, яхшилар. Бугундан бошлаб эътиборингизга янги асар 🥀 ОСМОНИНГ ОХИРИ
🔺Муаллиф биз севган ХАЗОНРЕЗГИ.
Дуо қилиб қўллаб турсангиз дегандим
🌼🌸🌺
11➖ 15 қисми
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
🔺Муаллиф биз севган ХАЗОНРЕЗГИ.
Дуо қилиб қўллаб турсангиз дегандим
🌼🌸🌺
11➖ 15 қисми
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Навбатдаги дарс синф раҳбари Дилдора Тўлагановнанинг дарси эди. Синфдаги қизлар мактаб коридоридаёқ мусиқа дарсида бўлган воқеани унга етказишибди. Дилдора Тўлагановна синфга асабий ҳолатда кириб келди:
- Қани ҳаммангиз ўтиринг-чи,- деди у ўқувчиларнинг саломига алик олар экан кўзи Ойгулнинг бўш партасига тушди, - Ойгул қани?
Синфдаги кўпчилик ўқувчилар унинг қайтиб келмаганини энди сезгандилар
- Мусиқа дарсининг охирида жавоб сўраб чиқиб кетганди.
- Севара Халиловна тез кел дегандилар унга .
- Ошхонадамасмикан?
Синфдошларининг чувур-чувурини Рустамнинг овози босиб тушди:
-Ойгул ҳеч қаерда йўқ, - Рустам тилга кирганда синфга жимлик чўкди,- менимча у мактабдан чиқиб кетган.
- Қаёққа кетади? - деди Дилдора Тўлагановна диққати ошиб,- папкаси, дафтар-китоблари жойида турибди-ку?
- Балки Муҳайё холасининг ёнига-боғчага чиққандир? - деди Омина билағончилик қилиб, - у кўпинча боғчага бориб холасига қарашарди.
- Жим ўтириб туринглар-чи? Мен боғчага одам чиқарай,- Дилдора Тўлагановна шошилиб ташқарига чиқиб кетди.
Бу орада ўқувчиларга қараб туриш учун учинчи синф раҳбари Шохиста опа кириб келди. Дилдора Тўлагановна эса дарс тугашига яқин синфга қайтиб келди. У Шохиста опанинг "Тинчликми, Ойгул топилдими?" деган саволига бемажолгина "Ҳа" деб жавоб қайтарди. Сўнгра изтиробли қиёфада синф ўқувчиларига қаради:
- Сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим . Биласизми, инсон ҳавосиз 2-4 дақиқа яшай олади, сувсиз эса агар бақувват бўлса 3-5 кун, овқатларсиз бир хафта ва ундан сал ошиқроқ яшай олади.
Айтинг-чи? Ҳар бирингиз онангизни соғинмасдан неча кун яшай оласиз? Мен уйга қайтишингиз билан папкангизни қўлдан қўйганча излайдиган айнан ўша мунис зотни назарда тутиб сўраяпман?
- Мен дарслар тугаб уйга боргач энг биринчи ойижонимни излайман,сабаби мактаб тугагунга қадар уларни жуда соғиниб қолган бўламан.-деди Рисолат.
- Мени ойим ишлайдилар, шунинг кечки пайт уйга қайтадилар, ўша вақтгача уларни шунчалар соғинаман-кии,- кўзлари жавдиради Меҳрибоннинг.
- Ойижоним яқинда касалхонага тушиб қолгандилар. У ердан чиққунларигача уйимиз шунақанги ҳувиллаб қолди-ки,- деди Фазлиддин,- бувижоним "Ойинг уйимизни фариштаси, усиз ҳаммаёқдан нур қочади" деб кўп марта такрорлайдилар.
-11-

Дилдора Тўлагановна оғир ҳўрсинди:
- Ҳаа. Ҳар бирингиз онангизни ярим кун кўрмасангиз юрагингиз куйиб кетар экан-да. Соғинч ҳиссига чидай олмай ўзингизни қанчалар қийналишингиз ўзингизга аён-а? Ойгул шўрлик эса салкам беш ойдан буён ойижонисини кўрмайди. Унинг ойижониси оғир касалга чалиниб узоқ юртларга кетган. Уч хафтача аввал дадаси ҳам ойисининг ортидан кетди.Ойгул эса мажбурликдан бизнинг мактабимизга келганди. Мен бугун ўзимдан ва сизлардан уялдим. Наҳотки кўнгли ярим қизни шунчалар ўкситадиган бола бўлдинглар? Сизларга мен ва ота-онангиз шунақа тарбия беряпмизми? Биласизми? Мен Ойгул Рустамни стулини суриб йиқилишига сабабчи бўлганига сира ҳам ишонмайман. Ахир онасини жуда соғинган қизалоқнинг қўлидан шунақа ёмон иш келармиди дейсиз? Ойгул синфдан чиқиб кетиб қайтмаса уни ҳеч ким изламапти-я?
- Рустам излабди, устоз,- дарров эътирозга шошилди Фурқат,- яқинда айтди-ку ўзи?
- Ҳаа,- беҳафсала қўл силтади Дилдора Тўлагановна, - Ойгулнинг холаси ишлайдиган боғчага мен ўзим бориб келдим. Шўрлик қиз сизнинг қилган муомалангиздан кўнгли эзилиб тоби қочиб қодибди. Иситмаси ўттиз тўққиз даражагача кўтарилиб кетибди
Холаси тез ёрдам чақириб унга укол қилдирибди. Менга энг таъсир қилганини айтайми?
- Айтинг, устоз, айтинг,- чувиллашди болалар.
-12-

-Ойгул синфда бўлган гапларни холасига бир оғиз ҳам айтмабди, чақимчилик қилмабди. Бошига иш тушганда томошабин бўлиб жимгина ўтирган синфдошлари устидан арз қилмабди.
Ана шунақа гаплар. Энди эса дафтар-китобингизни йиғиштириб уйингизга кетинглар. Бешинчи соат дарсимиз бўлмайди. Қаттиқ сиқилганимдан ўзимнинг ҳам тобим қочди. Дарс ўтишга кайфиятим ҳам йўқ.
- Устоз, кечиринг...
- Устоз, кечиринг.
- Бошқа қайтарилмайди.
- Ойгулни иккинчи хафа қилмаймиз...
- Доим ёнини оламиз. Томошабин бўлиб ҳам турмаймиз.
- Кечиримни Ойгулдан сўрайсиз, мендан эмас,- деди Дилдора Тўлагановна кўз қири ўқувчиларини кузатар экан,- ҳа Рустам, нимага Ойгулни нарсаларини оляпсан?.
Рустам синф раҳбарига қарамай пўнғиллади:
- Ойгулни папкасини олиб бориб бериб ундан энг биринчи кечирим сўрамоқчиман.
Рустам шундай деб тарс- турс юриб синфдан чиқиб кетди.
🍂
- Ойгул... Ойгул... - набирасини аста чақирди Обида буви, - турақол, ой қизим. Кийимларингни алиштирайлик. Сув бўлиб терлабсан. Нам кийимда ётсанг яна тобинг қочади. Қорнинг ҳам очиб кетгандир.
- Имм,- Ойгул уйқули кўзларини базўр очди. У ўрнидан турар экан дераза токчасида турган папкасини кўриб ҳайрон бўлди:
- Папкамни ким олиб келди, бувижон?
- Ҳа уними?- набирасини кийинишига ёрдамлашаётган Обида буви Ойгулга маълумот берган бўлди,- уни нариги кўчадаги Мурод магазинчининг набираси Рустам ташлаб кетди. Ўзи бир йўла сени кўриб кетмоқчи эди, укол таъсирида ухлаб ётганингни айтиб жавобини бериб юбордим. Устозинг Ойгулдан хабар ол деб қаттиқ тайинлаган шекилли уйига зўрға кетди.
Ойгулнинг ёдига эрталаб Рустамдан еган шапалоғи тушиб кўнгли бузилди. "Умримда мени ҳеч ким уриш у ёқда турсин чертмаганди ҳам, - ўксинганча ўйлади у ва дарҳол фикри ўзгарди,- аммо Рустам ҳам жуда қаттиқ йиқилди. Йиқилганда боши стулнинг оёғига тегиб "тарақ" этган овоз ҳам чиқиб кетди-ю? Бари Шохжаҳоннинг иши бўлса керак. "Кўрсатиб қўяман сенга?!" деган сўзининг устидан чиқди шекилли. Энди мактабга борсам у билан ўтирмайман. Энг охирги партада ўтираман"
- Ана кийиниб бўлдинг, асал қизим,- деди Обида буви Ойгулнинг нам кийимларини битта қилиб тахлар экан,- буларни ювиб қўямиз. Сен эса шу ерда ўтира тургин, ман сенга иссиққина мастава олиб келаман. Қатиқлаб ичиб олсанг чопқиллаб кетасан.
Бироқ Ойгул тезда чопқиллаб кета олмади. Кейинги ойларда ҳаётида содир бўлган қайғули ўзгаришлар уни обдон ҳолдан тойдирган экан. Рустам билан боғлиқ бўлган воқеа туртки бўлиб Ойгул яна тўрт кун кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолди.
-13-

Эртаси куни охирги тўртинчи соатга киришдан аввал Рустам Шохжаҳоннинг йўлини тўсди:
- Шох, бугун кетиб қолма. Бирга кетамиз. Сенда ишим бор.
Шохжаҳон кечадан буён "Рустам нима қиларкин?" дея юрагини ҳовучлаб юрган эди. Унинг огоҳлантиришидан юрагига ғулғула тушди.
- Қорним оғриётувди-да, ўрто. Шунга ҳозир устоздан жавоб сўраб кетмоқчи бўлиб турган эдим.
- Йўғ-ей?! - жаҳли чиқди Рустамнинг,- ҳозиргина стадионда яхмалак учиб юрувдинг-ку? Дарровда қорнинг оғриб қолдими? Жавоб сўрамайсан, тушундингми? Агар жавоб сўраб мендан қочиб кетадиган бўлсанг, бир куни албатта Барбосга талатаман. Биласан-а, Барбос ҳеч кимни аяб ўтирмайди. "Бос" десам думбангни ғарчча тишлайди. Кейин қирқ кун киндигингдан мазза қилиб укол оласан. Савле дўхтир киндигингга шприцни тиқиб, қутиришга қарши бураб- бураб укол қилганда ит тишлагандан баттар қийналасан.
Шохжаҳон Рустамнинг ўртача айиқ боласидек келадиган ити Барбосни кўз олдига келтириб ранги ўчди. Барбос ўтган йили олтинчи синфдаги Давронни тишлаб олганда Ибратда роса шов-шув бўлганди. "Мурод магазинчининг ити Толиб қоровулнинг набирасини билагидан тишлаб питиғини чақириб ташлабди, бола бояқиш қўрққанидан дудуқ бўлиб қолибди" дейишганди ўшанда. Зотли ит боқишни яхши кўрадиган Мурод ака Давроннинг уйидагиларини оғзини яхшилаб мойлаган шекилли, гап-сўзлар қанчалар тез тарқалган бўлса, шунчалик тез бости-бости бўлганди. Табиатан текканга тегиб тегмаганга кесак отадиган қитмир Даврон ҳам ўша воқеадан кейин бир ювош болага айланганди.
Шохжаҳон шуларни ўйлар экан кўз ўнгидан Давроннинг бажур-бужур чандиқ босган билаги ўтди ва дарровда Рустамга ён босди:
- Хўп ўрто.Жавоб сўрамайман. Қорнимни оғриғига бир амаллаб чидарман.
-14-

Дарс тугагач Рустам Шохжаҳонни елкасига қўлини қўйганча мактабдан олиб чиқиб кетди. Бир, иккита эргашган синфдошларига Рустам "Сурларинг! " деган эди, Шохжаҳоннинг беъмани феълидан безор бўлган ўғил болалар ҳам "Баттар бўлмайсанми" дегандек ўз уйларига жўнаб қолдилар.
Рустам Шохжаҳонни қишлоқ четидаги якка полвонтепаликка олиб борди.
- Бу ерга нимага келдик, Рустам? - қўрқа-писа сўради Шохжаҳон.
- Мени бошим ҳалиям оғрияпти, -деди Рустам
- Ўлай агар бу ишни мен қилмадим, нон урсин!?- кўзлари аланг-жаланг бўлди Шохжаҳоннинг.
- Унда ким қилди?
- Анави... Анави янги қиз қилган бўлса керак!?
- Кеча ўз кўзим билан кўрдим, ўша қиз қилди дегандинг. Бугун бўлса керак дейсанми? Кеча ўз кўзим билан кўрдим, нон урсин дегандинг. Сени нон уриб бўлди. Энди мен ураман.
Рустам Шоҳжаҳонга ташланиб дўппослай бошлади. Шохжаҳон гавдали бола бўлгани билан пўк эди. Бир зумда қорга беланиб Рустамнинг тагида қолиб кетди. Кўп ўтмай у бақириб йиғлашга тушди:
- Бўлди қил, бўлди. Тан оламан мен Ойгулга туҳмат қилдим. У билан ўтиргим келмагани учун шу ишни қилгандим. Агар уни юзига урсанг сени қарғаб жаҳлингни чиқарса керак деб ўйлагандим. У бўлса қарғайдиган қиз эмас экан.
Рустам Шохжаҳонни уриб, уриб ҳолдан тойди. Охири ўзи ҳам Шохжаҳоннинг ёнига бемажол чўзидиб ётиб қолди.
- Тур, -деди Рустам бир муддат шундай ётишгач, - баданимдан совуқ ўтиб кетди. У ўрнидан туриб Шохжаҳонга қўл узатди. Шохжаҳон Рустамдан қўрққанидан уни қўлини олиб бир амаллаб инқиллаб-синқиллаб ўрнидан турди.
Икки синфдош рўпарама-рўпара бўлишганда Рустам Шохжаҳонга паст овозда сўз қотди:
- Ҳозирги урганларим мени йиқитиб бошимни ғурра қилганинг учун эди. Мана буниси эса Ойгул учун, -у шундай деб бор кучи билан Шохжаҳоннинг юзига тарсаки туширди. Рустамдан бундай ҳаракатни кутмаган Шохжаҳон қайтадан қорга отилиб тушди.
- Ҳа қалай бўларкан? -деди Рустам Шоҳжаҳоннинг бошига бориб,- агар яна бир марта Ойгулга бирорта қилиқ қилсанг, сени ўзим полвонтепадан улоқтириб юбораман. Тушундингми?
Рустам Шохжаҳоннинг жавобини кутмай бурилиб келган йўлига қайтиб кета бошлади.
-15-
🌸🌼🌺

❗️Ўғил болани қиз бола сиъфат қилиб қўядиган 2 ➖та ҳолат бор.
Буни ҳар бир ота-она билиши шарт. Яқинларингизга юборинг!
Бизлардан узоқлашманг 🔆🩵
Реакция босамиз ❤️
🌸🌸🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
🔜 Бизларга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Дўстларга юборамиз ❤️
Буни ҳар бир ота-она билиши шарт. Яқинларингизга юборинг!
Бизлардан узоқлашманг 🔆🩵
🌸🌸🌸
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
🔜 Бизларга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
📝ОБЕДГА ПУЛ БЕРСАНГИЗ ЕТАДИ.
Бугун мардикор бозорига бордим, тўхтаб улгурмасимдан машина атрофини ишчилар ўраб олиб:
- ака нечта одам керак, нима иш бор? деб хаттоки нима ишлигини қизиғи йўқ ишлайверамиз дегувчилари мошинага чиқиб ўлтириб ҳам олишди.
- тахоратхона учун чуқур кавлаш керак, менга фақат чуқур кавлайдиганлар керак дейишим билан тўпланганларни ярми бир четга ўтиб навбатдаги клентни кута бошлашди.
Рўпарамдаги ишчиларни орасидан қотмадан келган юзларида тақвони нури бор 25 ёшлардаги бола эътиборимни тортди.
- укажон сиз чуқур кавлашла борасизми, асбобларингиз борми, шерикчи?
Саволларимга - ҳа ҳаммаси бор фақат пулини келишсак бораверамиз деди.
Усталарни олдимда йўлга тушдик, чуқурни ҳар бир метрига 150 мингдан келишдик.
Йўлда хозмагдан тупроқ тортиш учун икки дона челак олиш учун уста болага пул бериб дўконга киргазиб юбордим.
Уста бола дўкондан челакни олиб чиқдида мен берган пулни қўлимга бериб:
- хозмагчи сизни танир экан, пул олмай - акага айтгин ўша хонадондагилар хаққимизга дуо қилиб қўйишсин деди.
Манзилга етиб бордик, хонадонга етиб бориб киргунимизга қадар уста бола бир оғиз ҳам гапирмай нималарнидир ҳаёл суриб махзун холга тушганди:
- хўўш, мана бу ерни кавлаш керак, мен сизларга беш метр чуқур кавлаш хаққини бериб кетаман, ишни битириб уйингизга кетишингиз мумкин.
Уста йигитча шериги билан ниманидир пичирлашиб гаплашдида менга қараб:
- ака, бизга обед қилиш учун пул берсангиз бўлди, чуқурни эса иншааллох чиройли қилиб кавлаб берамиз.
- укажон, обедни шу ерда қилаверасизлар, пулни эса олинглар, бу сизларни меҳнатингиз учун.
Уста аста ёнимга келиб хонадон сохибаси эшитмаслиги учун пичирлаганича:
- ака, отам рахматли айтгандила: етим хонадонни хатто деворига ҳам суяниб бўлмайди, бу ҳам етимни хаққи дер эдилар, қолаверса ўзим ҳам етимликда катта бўлдим, 12 ёшимда дадам вафот этганлар. Шунинг учун иложи бўлса бизга 5 литр оддий сув ва обедга егулик олиб келиб беринг, хизматимизни хаққини эса Роббимиздан охиратда олишликни умид қиламиз. Йўқ десангиз бизга жавоб беринг, кетиб бошқа жойда иш қилаверамиз.
Ё Аллоҳ, бизга юборган дининг бунча ҳам гўзал, бу диндаги тақво эгалари эса мени яна ҳам лол қолдиришда давом этмоқда. Мусулмонлардан қилиб яратганинг учун сенга хамдлар бўлсин. АЛХАМДУЛИЛЛАХ.
Ха, азизлар, ҳаётда баъзан биз кутмаган оддий инсонлардан шундай ибратлик насихатлар ҳам бўлиб туриши биз учун жуда керак!
Дўстлармизга ҳам юборамиз
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️

📝Керак бўлиб қолган ота.
“Мурувват уйи”нинг тунлари узун.
Узун тунларда Давлатмурод бобо узун-узун ўйлайди. Ўйининг тагига ета олмайди…
Кўзининг олдига қишлоғининг икки четида баланд тераклар ўсган кўчаси келади. Болалиги ўтган уй, чучмомалар терган Шомқочди дашти, гулдурамайдиган Гулдуртепа келади.
Кўзини очса, шундайгина Қозонариқ четида, бўтакўзлар ичида ётиб, тепасида чулдираётган муллатўрғайни кўрадигандек.
Кўзини бирпас очмай ётса, кимгинадир секингина қўлидаги қизғалдоқ билан юзини қитиқлайдигандек.
Кимгина Зарбуви бўлади. Зарбувининг ҳар кокили зар бўлади. Зарбуви сулув бўлади. Зарбувининг сўзлари мулойим бўлади.
Давлатмурод бобо кўзини очмай ётаверади. Зарбувини кутади.
Зарбуви келавермайди.
Давлатмурод бобо кўзини очади. Тепасида осмонни кўрмайди, муллатўрғайни кўрмайди.
Давлатмурод бобо тепасида “Мурувват уйи”нинг шифтини кўради.
− Эҳ, бургутдек ёшлик бирпасда ўтди-кетди, − пичирлайди Давлатмурод бобо.
2.
“Мурувват уйи”да кечроқ тонг отади.
Давлатмурод бобо ундан ҳам кеч туради. Ухламайди. Ўй ўйлайди. Эслайди. Эси тиниқ.
Москвани эслайди. Москванинг совуғини эслайди.
Киевни эслайди. Киев тутаб ётади.
Днепрни эслайди. Днепр одамнинг жасадига тўла бўлади.
Варшавани эслайди. Варшава вайрон бўлиб ётади.
Берлинни эслайди. Берлин ҳувиллаб ётади.
Ҳувиллаган уйларнинг биридан югуриб чиққан бир немис Давлатмурод бобонинг бўғзига ёпишади. Давлатмурод бобони буғади. Давлатмурод бобога нафас етмай қолади. Аммо немиснинг қўллари бирданига бўшашади. Лабининг четидан қон сизиб чиқади. Давлатмурод бобонинг ханжари ўз ишини қилади…
− Эҳ, энағар немис, умримнинг зўр йилларини увол қилдинг-а, − пичирлайди Давлатмурод бобо.
3.
“Мурувват уйи”нинг соатлари секин юради.
Аммо нонуштаси кечикмайди. Нонуштаси камбағалнинг тушлигича келади. Сутли ош, сарёғ, қаймоқ, сузма, қаҳва, шоколад, печенье, юмшоқ нон.
Юмшоқ-ки, тишнинг кераги йўқ…
Давлатмурод бобо урушдан кейинги йилларни эслайди. Ҳамма нарсасини урушга берган одамларга уруш ҳеч нарса бермаганини эслайди. Одамлар нон тополмай, зоғора еганини эслайди, кунжара еганини эслайди.
Давлатмурод бобо одамлар йўнғичқа еб, шишиб ўлганини эслайди.
Давлатмурод бобо одамлар деворларнинг тагида ўтириб, очликдан ўлиб қолганини эслайди.
Давлатмурод бобо Зарбувиси зоғор ёпганини эслайди. Зарбувиси кўмоч қилганини эслайди.
Давлатмурод бобо Зарбувиси ҳали Насимининг, ҳали Жовлисининг оғзига нон тутгани, аммо ўзи оғзига ушоқ солмаганини эслайди.
Давлатмурод бобо ўзи мажбурлаб, Зарбувисига бир бурда зоғора едирганини эслайди.
Ана шунда Зарбувиси бир кулиб қўйганини эслайди.
Давлатмурод бобо ўрнидан туриб кетади.
− Эҳ, Зарбуви, нимага ундай қилдинг? – пичирлайди Давлатмурод бобо. – Мендан олдин ўлмагин, деб эдим-ку?
4.
“Мурувват уйи”да кун ўтиши қийин.
Давлатмурод бобо одамларга аралашавермайди. Одамларнинг гапи ёқмайди. Ҳали тўқсонга бормаган “тирмизаклар” сиёсатдан гаплашади.
− Нимага ҳамма борган Москвадаги парадга Ўзбекистон бормади?
Давлатмурод бобо юзга кирди. Бу “ёшлар”нинг олдида сипороқ тургиси келади.
− Сиёсатга аралашманглар, сиёсатнинг эгаси бор, катталар бир иш қилса, билиб қилади, − дейди-ю, хонасига кириб кетади.
Давлатмурод бобо хонасига кириб, ўнгига ёнбошлайди. Ёнбошлаб, ўй суради. Ўйининг охири бўлмайди.
Насими сиёсатга аралашди. Депутат бўлди. Катта бўлди. “Уруғимиздан катта чиқмаган, қўй шу ишингни”, деган Давлатмурод бобога қулоқ солмади.
Насимини катталик майиб қилди.
Қишлоққа қайтиб келиб, кўкрагини захга бериб, қирқ кун ётди. Катталарнинг бирови ҳам сўраб келмади.
Нурмат пиён сўраб келди. Насимига шу Нурмат пиён дўст бўлди. Насимига шу Нурмат пиён душман бўлди. Насими Нурмат пиёнга қўшилиб, Насим пиён бўлди.
− Эҳ, улим-а, улим-а, кимларга тортдинг-а? – Давлатмурод бобо чапига ёнбошлайди. – Уруғимизда бундай ичгич йўқ эди-ку?
5.
“Мурувват уйи”нинг шоми узоқ.
Ҳар пешин бир ҳомий келса, ҳар шом бир томоша келади.

Гоҳ театр қўйиб беришса, гоҳ кино кўрсатишади. Худонинг берган куни қайсидир артист концерт беради.
Давлатмурод бобога эндиги ашулачилар ёқмайди.
Давлатмурод бобога ёқадиган қўшиқчилар ўтиб кетди.
Давлатмурод бобо секин туриб, хонасига йўл олади.
− Давлатмуродбобо, сиз ҳам бошқаларга ўхшаб қўшиқ эшитинг, рақсга тушинг, мана, қанча момолар бор, биронтасини рақсга тортинг-да бундай, − деган директор Саид аканинг гапига парво қилмайди.
− Биз ўйнаб бўлдик, улим, − дейди. – Момоларингни тортишга етадиган куч йўқ энди.
Давлатмурод бобога ўзининг хонаси бир олам, бир дунё. Шу хонада ўзининг “киносини кўриб” ўтиради. Бу оқшом қизларининг “киносини кўради”.
Дилороми туғилганда бир севинган эди, Гулороси туғилганда икки севинган эди.
Зарбувиси ҳам Дилоромни узатганда бир кучанган эди, Гулоросини узатганда икки зўриққан эди.
− Куёв ҳам ўғил бўлади, − деган эди Зарбувиси.
Икки куёв икки ёв бўлди. Икки қиз Зарбувиси “ана кетди, мана кетди” бўлиб ётганида бир келди, кетганида бир келди.
Икки қиз Давлатмурод бобонинг ҳолидан бир хабар олмади. Икки ёв қўймади уларни.
Икки қиз “Мурувват уйи”га навбати билан келади: бир Ғалаба куни биттаси, кейингисида иккинчиси.
Икки қиздан бирови “Юринг, ота, бу ерда ётманг, уят бўлади”, демайди. Икки ёв қўймайди.
Икки куёви ҳам катта. Катталар уйида юздан ошган қайнатани сақламайди. Уялади.
− Эҳ, қизларим, қизларим-а, энангга тортмадиларинг, − пичирлайди Давлатмурод бобо. – Икковингдан бировинг ҳам…
6.
“Мурувват уйи”нинг кечалари олис.
Олис кечаларда Давлатмурод бобо олис-олис хотираларни ёдга олади.
Ҳамма хотираларини Насимининг ҳунарлари ювиб кетади.
Насими ичишга пул тополмаса, Давлатмурод бобонинг олдига келади.
Авваллари сўраб оларди, кейин сўраб ўтирмайдиган бўлди. Пулнинг жойини билса, отаси йўқ демаса, сўраб нима қилади. Қўлини тиқиб, керагича олиб кетаверадиган бўлди.
Насими кейинроқ бошқа ҳунар чиқарди, қўлини тиқиб, қўл тиққан жойини қуритиб кетадиган бўлди.
Давлатмурод бобо саксондан ошганида пулини беркитадиган бўлди.
Насимининг тиққан қўли қуруқ чиқдиган бўлди. Насими қуруқ қўл билан уйдан чиққиси келмади. Насими Давлатмурод бобонинг ёқасидан олди:
− Пул бер, бобой, пул! Бундай паст кетма, бобой, пулни яширма!
− Ундай деманг, Насимбой, ундай деманг, − сенлаган ўғилни сизлади Давлатмурод бобо. – Пулни яширмадим. Пул бўлса, сиздан яширармидим?
− Давлат ветеранга отнинг калласидай пенсия беради, бобой, алдама, пулдан чўз!
− Пул тугаб қолибди-да, Насимбой, пул тугаб қолибди.
− Мана, пул тугаган бўлса!
Насими Давлатмурод бобонинг кўкрагига калла қўйди.
Давлатмурод бобо чалқанчасига йиқилди.
Давлатмурод бобо ўзига келганида Насими аллақачон кўчага чиқиб кетган эди.
Кейинги сафар Насими Давлатмурод бобонинг соқолидан тутамлаб, пул сўради. Ростдан ҳам пули қолмаган Давлатмурод бобо пул бера олмади. Юзига мушт тушди. Кўзининг ости кўкарди.
− Йиқилиб тушдим-да, йиқилиб тушдим, − деди Давлатмурод бобо ажабланган маҳаллақўмга. – Қарилик қурсин.
Ҳали ўнг бети билан, ҳали чап бети билан йиқилиб тушавериб, Давлатмурод бобонинг мудом кўзи кўкариб юришига шубҳаланди маҳаллақўм. Пойлайдиган бўлди. Пойлаган ушлайди.
− Қўлинг синсин! Қўлинг акашак бўлсин! – сўкди Насимни. – Давлатмурод бобо менинг отам бўлганида елкамдан пастга туширмай, кўтариб юрган бўлардим. Ахир, … ахир отанг уруш қатнашчиси, герой-ку, номард! Ҳаҳ, қараб тур сен!
Насими қараб турди. Маҳаллақўм Давлатмурод бобони “Мурувват уйи”га топшириб келди.
− Ўғли келса, киритманг, отасини кўрмасин, − деб тайинлаб келди директорига.
Маҳаллақўм Давлатмурод бобони қаерга қўйиб келганини бировга айтмади, ўзи ойда бир келиб турди.
Икки йил деганда қизларига айтди. Икки йил деганда Давлатмурод бобони кўргани катта қизи келди. Кейинги йил кичкинаси…
− Эҳ, Насим-а, Насимжоним-а, кимларга ўхшадинг-а, болам? – ингради Давлатмурод бобо. – Мен отамни норози қилмаган эдим-ку?

7.
“Мурувват уйи”нинг қуёши кеч чиқади.
Бугун эртароқ чиқибди.
− Бобожон, директорнинг кабинетига борар экансиз, чақираяптилар, − деди меҳрибон ҳамшира Насиба. – Қизингиз билан куёвингиз кепти, сизни олиб кетар эмиш, суюнчи беринг!
− Қизим? Куёвим? – ажабланди Давлатмурод бобо.
– Наҳотки? Йигирма йил деганда-я?
Давлатмурод бобо директорнинг кабинетига яқинлашди.
Ичкаридан эшитилаётган куёвининг овозини таниди:
− Энди, гапни кўп қилманг, Саид ака, икки миллион сўм кўчада ётмайди. Давлат бу йил отамизга икки миллион бераяпти, келаси йил ўнмиллион берса ҳам ажаб эмас. Қолаверса, навбатсиз енгил машина олиши мумкин деган жойидан фойдаланиб, биттагина “Каптива” олсак деган ниятимиз бор.
Отамизнинг шарофати билан биз камбағаллар ҳам “Каптива”ли бўлиб қолайлик. Жуда қўймасангиз, байрамлар ўтгандан кейин келтириб қўярмиз яна.
Давлатмурод бобо секин хонасига қайтди.
− Ҳа, Давлатмурод бобо, нега қайтиб келдингиз?
− Нарсаларимни йиғиштириб бер, қизим. Девордаги момонгнинг сурати эсингдан чиқмасин, − чопонини кийди Давлатмурод бобо.
– Борсам борай, бир камбағал “Коптувак”ли бўлса бўлсин.
Қизим ҳам минар-ку…!!!
Хулоса узингиздан хикоя тугади.
Каримберди Турамурод.
🌸 🌺🌼

📝АРОСАТ
У манзилига етмасдан уловдан тушди ва худди яёв юришни истагандай эски масжид томонга жўнади. Ўзича бировдан нажот кутди. Хаёлида ҳозир мўъжиза юз берадигандай суюнди. Лекин бу қувонч узоққа чўзилмади. У темир панжара олдида тўхтади. Ўзича «Бошимизда бор савдо», деб минғирлади. Пича вақт атрофга аланглаб туриб қолди, кўзлари кескин ўзгарди. Ҳалигина таҳлика ичида шафқат тилаб, мадад истаётган нигоҳлар қаҳрли тус олди. Кейин... кейин ҳамма ёқни даҳшатли кулги товуши қамради.
...Қачондан бери ётганини билмайди. Ўрнидан туришга уринди. Жуссасини кўтарган эди, суриниб йиқилди. Амаллаб ўрнидан турди. «Шошма» деди ўзига-ўзи. Ҳозиргина йиқилаётганда оёғи қайрилиб кетганди. Нега оғриқ сезмади, азобни ҳис қилмади. "Бунда бир гап бор», деди саросимага тушиб. Атрофга олазарак назар ташлади. Турган жойи қабристон эканлигини кўриб баттар чўчиб кетди. Кейин ҳали ўзи келган темир тўсиқ ёнига қайтди. Қишлоқ томонга элтувчи узун йўлга тушиб, уйига ошиқди. Муюлишдан кўчасига бурилди. Уйининг олдидаги гавжум одамларни кўриб ҳайрон бўлди. Ҳамма чопон кийиб, бел боғлаган. «Дадам», деди оёқлари титраб. «Ойиммикан?», иккиланди тағин. «Ҳар тугул...», дея пичирлади нимани ўйлаётганини ўзи ҳам тушунмай. Дарвозасининг олдига яқинлашиб, тўпланиб турганларга салом берди. Бироқ улардан ҳеч бири бунга парво қилиб, саломига алик олмади. Уни пайқашмади. «Жанозада ким кимни танирди», деб хаёл қилди у ўзича. Оҳиста юриб бўсағадан ичкари кирди. Ёшу қари бирдек уввос солмоқда. Юраги орқага тортиб, бутун азои бадани музлай бошлади.
— Ким ўлди экан? — деди ўзига ўзи.
Кейин дарвозахонага қайтиб, қўшни эркаклардан бирини туртди. У индамади. Эътибор бермади деб тахмин қилиб, яна турткилади. Бироқ бу сафар ҳам қўшни миқ этмай жойида тураверди. У астойидил ғазабланди. Ўзи уйидаги майитнинг кимлигини билолмай хуноб бўлиб турганда, оломоннинг қий-чувидан асаблар бўшашган бир маҳалда бунинг ҳеч нарса бўлмагандек туришини қаранг дея ҳайқиргиси келди. Шундай ғазабландики, сал бўлмаса ҳаммаёқни остун-устун қилгудай шашти бор. Қўллари мушт бўлиб тугилди, қовоқлари осилди. Энди ҳалиги кишининг ёқасидан тутмоқчи эди, бўсағадан тўрт оёқли тахта отни елкасига ортмоқлаган тўрт кишининг гавдаси кўринди. Улар тобут кўтариб олган эди. Унинг бадани жунжикиб кетди. Энг ачинарлиси тобут орқалаган, кишиларга йўл бошлаб, чўбин отни қўйгани жой кўрсатаётган, қорамағиздан келган, чеҳрасидан бутун умри бола-чақа боқиш ташвишида яшаган, юзидан шундоққина ғуссалар ҳоритгани билиниб турган киши — отасини кўриб, кўнглидаги бор аламлар портлади. Унинг қучоғига ўзини отгиси келди. Ҳўнграб йиғлай бошлади. Икки кафти билан кўз ёшларини артишга тиришди. Лекин бари бефойда эди.
Бировнинг биров билан иши йўқ. Ҳамма ўз дардида. Эркакларнинг баъзи бири “Вой, укамлаб”, баъзилари “Вой, жигарим” деб бақиряпти. Яна унинг хаёли бўлинди. “Акамми ё укамми”, деди атрофга кўз югиртириб. Иккови ҳам кўринмайди. Секингина ҳовлига ўтиб, очиқ турган деразалардан хоналарга нигоҳ ташлади. Боядан бери эркакларнинг йиғлаган овозидан марҳум онаси эмаслигини билди. Ким бўлса ҳам барибир жигарида. Кўнгли тўлиб, ўпкасини босолмаяпти. Марҳум(а)нинг кимлигини билишга ошиқяпти. Секин қадам ташлаб, ўзи ётадиган хонага кирди. Товуш чиқармай юришга ҳаракат қиларкан, кеча оқшомда аллақаерга кетаётиб кийимларини қандай тўзғитиб кетган бўлса, ҳали-ҳануз шу аҳволда турган буюмларини кўриб ҳайрон бўлди. Кейин, таъзияли уйда бунақа нарсаларга эътибор беришга вақт бўлмаслигини билиб, пайт пойлаб ўтирмай ўзи апил-тапил хонани саранжомлаб қўймоқчи бўлди. Шу пайт қўшни хонада қий-чув авжига чиқди. Кимдир “Вой, ўзидан кетиб қолмасин, сув сеп”, дея бақирса, яна биров “Ўзингни бос жон қизим, шайтонга хай бер, Худога шак келтирма”, дерди. Бошқаси эса, “Яратган ўзи, оладиган ҳам ўзи, пешона-да”, деди. У деразадан бошини чиқариб ҳовлига қаради. Четга қўйилган тобутни қўшнилар майит солгани тайёрлашяпти. Отаси бўсағага, одамлар қаторининг бошидан ўрин олган. Келган кетган фақат бир оғиз “Бандалик” сўзини такрорлайди... такрорлайверади...

У бутун чалғиётган фикрини жамлаб, боягина аёллар чинқиришиб қолган хона томон юрди. Эшикка
яқинлашаркан, қадамлари оғирлашиб, ҳаяжон ва ҳадикдан юраги гупирлаб ура бошлади: “гуп-гуп, гуп-гуп...”
Ичкаридан таниш овоз эшитилди: “Вой, акажо-о-он, чидолмайман, ойи-и...” “Мапини овози-ку! Бундан чиқди, акамми, ойимми...”, ўйларига эрк берди у. Бўсағага етганда аёлларнинг товуши баттар кучайди: “Ушла!”, “Сув сеп”, “Мапи...”
“Бечоранинг ичи куйиб кетди, адойи тамом бўлди-ку”, деди ички бир ҳиссиёти, синглисига ачиниб. Хонага киргани юраги дов бермади. Остонада турди. “Йўқ, кираман”, деди пиққиллаб. Эшикни очди. Ичкарида бир уй хотин-халаж бор. Кўм-кўк либосда. Бошларида оқ, оппоқ рўмол... Ўртада жой солинган. Хонадаги аёллар-у, ҳовлидаги эркакларнинг, наинки булар, шу хонадондаги барча тирик жонларнинг шовқин қилиб, уввос солишига ҳам эътибор бермай шу жойда кимдир ором оляпти. Мангу уйқуга кетган. У ухлаётган кишининг кимлигини кўролмади. Ёнига бориб юзини очиб кўргани қўрқди. Лекин вафот этган киши онаси эмаслигини билди. Чунки, онаси ана — ўзига келиб, кетиб йиғлаяпти. Синглиси ғамнинг зўридан ўзини билмай қолган. Икковининг ҳам алами зўр. “А...ака-ам, акам экан”, деди у шивирлаб. Бироқ унинг бу гапини ҳеч ким эшитмади. Хонадаги манзарани кўргани ортиқ бардоши етмай ташқарига чиқди.
Кўпчилик тўпланган. Қишлоқ мулласи ҳам келибди. Ҳали замон дарвозахонага чиққанда йўқ эди. Демак, майитни чиқарадиган пайт яқин қолибди-да.
У аҳволининг қандайлигини ўзи ҳам билмай яна хонасига ошиқди. Тўзғиган либослар орасидан чопон, қалпоқ ҳамда белбоғ ахтара бошлади. Уларни эгнига илиб, кўп қатори сафга туриб, марҳумни сўнгги йўлга кузатаман деб ўйлаганди. Аммо минг қидирмасин, излаганларини тополмади. “Ҳеч қиси йўқ”, дея ҳовлига чиқди. Шу пайт қўшни хонанинг деразасидан кимдир отилиб тушиб, орқа томонига қўл чўзди. Нарироқда турганлардан яна бири унга ёрдамга шошилди. Оломон сафланди. Чўбин от ўртага қўйилди. Эшонбобо дуоларни узоқ ўқиди. Рози ризолик сўралди. Бўлаётган ҳамма гаплар унинг қулоғига элас-элас чалинади. Аниқ-тиниқ ҳеч нарсани билмайди. Билгани шуки, бироздан кейин одамлар навбатма-навбат тобутни кўтариб, эски мозор томонга жўнади.
Майитни қабрга қўйишди, дастлаб энг яқин кишилари сиқимлаб тупроқ ташлашди. Шу пайтда ҳам маҳалладошлари орасидан акасини излади. Ана, отаси, ғамдан боши эгилган, бир кундаёқ сочлари қировдай оқариб кетган бечора падари бузруквори. Ана, укаси, ҳали ўйинқароқлик тарк этмасдан туриб, умрида илк марта айрилиқ комига ғарқ бўлаётир. Эҳ, аттанг... Аттанг... Шўринг қурғурлар-а...
Мозор бошидан қайтган одамлар бирин-кетин тарқалишди. Отаси ва укаси бўсағадан кириши билан онаси, синглиси фарёд уриб, уларга талпинишди. Қизалоқ “Акам қани”, дея додласа, бахтиқаро она “Болам ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди”, дея чинқирди. Ҳеч ким, бирор кимса унинг ёнига келиб дардлашмади. Лоақал бир марта бўлсин унинг бағрига келиб товуш чиқармади. У ҳайрон эди...
Таъзияли уйда фақат оиланинг яқин одамларигина қолишди. Қадди дол ота, ҳовлининг бурчидаги дарахт тагига бориб, ўкириб йиғлади. Ука у ер, бу ерда ғуссага ботди. Сингил бўлса, қайта-қайта тоби қочиб, охири бир хонага кириб ётиб қолди. Бировни кўришни истамади.
У ҳам аллақачондан бери ўзидан ўтганини ўзи билиб, оҳиста эшик тагига чўкди. Аёллар ўтирган хонага кириб, онасини юпатмоқчи бўлди. Кўнгли тўли-и-иб кетди. Йиғлади, тўймади. Йиғлашини қўймади: “Жон акам”, деди ўкиниб. “Энди сизни қачон кўрамиз. Нега бизни ташлаб кетдингиз. Акажон, жигарим. Мени кечиринг... рози бўлинг... ака...”
У миллион ўй билан эшикни очди. Беш-олти нафар аёл, ўзларича пиқиллаб йиғлаб ўтирибди. Таниди, холалари, аммалари... Уларнинг орасидан онасини қидирди. Тўрда терс ўгирилиб ўтирган аёлни бир эр киши қучоқлаб нималардир дея овутади. У ўша томонга қараб юрди. Хонанинг ўртасига етганда аёл ва йигит даврага қараб бурилди.

...У тўхтади. У билан бирга вақт тўхтади. “Ака”, деди товуши титраб. Атрофга аланглади. Бурчакда турган трюмо устида каттакон қилиб ўрнатиб қўйилган ўзининг суратини кўрди. “У тирик-ку... акам тирик... Ҳа...”, эсхонаси чиқиб кетаёзди унинг. “Мен... мен эканман...”
У қачондан бери руҳини қийнаб келаётган саволга жавоб топди.
Оқшомда ҳовлини зир югуриб аламдан чиқмоқчи бўлди. Лекин, кўкда хирагина бўлса ҳам нур сочиб турган ой нури, югираётган оёқларини ердан юлиб, ҳавода парвоз қилишга шайлади. У оҳиста дарвозахонанинг бўсағасидан чиқиб кетаркан, ҳовлидаги кроватда бошини чангаллаб ўтирган отасини, укасини, синглиси ҳамда муштипар онасини, уни юпатаётган акасини бир-бир кўз ўнгида гавдалантирди.
...Ва секингина пичирлади: Аросатдан қутилдим.
У оз фурсатдан кейин ўша таниш, темир панжарали қабристоннинг қуюқ қоронғулигига сингиб кетди.
Муаллиф Шавкат ОДИЛЖОН.
🌸 🌼🌺