Судьялар ассоциацияси | расмий канал
942 subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
#Ҳикматли_сўзлар

Абу Али ибн Сино айтади:

– Тўғри йўлдан ажралмаслик, инсофли, адолатли бўлиш, нафснинг ҳар орзусини бажо келтирмаслик, олим, фозиллар билан суҳбатдош бўлишлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат ва марҳамат этиш, самимий дўстларнинг маслаҳатлари билан ишга тутиниш, муҳтожларга ёрдам этиш эзгуликнинг маъданидир.

(“Оз-оз ўрганиб доно бўлур” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Ҳикматли_сўзлар

ЗУККО ҚОЗИ

Бир одам қора кунимга яраб қолар, деб дарахт тагига минг мисқол тиллани кўмиб қўйди. Маълум вақтдан кейин бориб қараса, ҳеч вақо йўқ – дарахтнинг таги қазилган, ҳатто илдизларидан баъзилари қирқиб олинган эди. Ўша одам дод-фарёд қилганича қозининг олдига борди ва бўлган воқеани айтиб, ёрдам сўради:

– Уйингга боравер, икки-уч кундан кейин келиб хабар ол. Лекин, бу гапни бошқа бирон одамга айта кўрма, – деди қози унга.

Давогар кетгач, қози хосу авомнинг нажоткори ҳисобланган табибни чақиртириб, уни хилватга тортди ва сўради:

– Фалон дарахтнинг томири ростдан ҳам фойдали дорими?

– Шундай, тақсир. Унинг хосияти зўр, фойдаси эса чексиздир, – жавоб берди табиб.

– Шу кунларда, – деди қози унга тик боқиб, – бирон одамни ўша дарахтнинг томири билан даволаган эдингми?

– Ҳа, тақсир, фалон куни бир одам нажот сўраб келган эди, ўша дарахт томирини буюрган эдим, – деб жавоб қилди табиб.

Қози табиб айтган ўша одамни чақиртирди, қонун, ҳикмат, Қуръон ва ҳадисни пеш қилиб, у билан жиддий сўзлашди. Шундан кейин ўша одам дарахт остига кўмилган олтинни олганлигини бўйнига олди ва эгасига қайтариб берди.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

#Ҳикматли_сўзлар

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:

– Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?

Мирзо жавоб бердиларки:

– Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўлтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди – мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш:
https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Ҳикматли_сўзлар

АДОЛАТ ҚОНУНИ

Халифа Маъмун қози Яҳъё ибн Аксам билан бирга боғ томошасига борди. Халифа боққа бораётганларида қозининг соясида бўлди, қайтишда эса офтоб тарафда боришни ихтиёр қилди.

– Бу сафар соя тараф сеники бўлсин, акс ҳолда адлу инсофга зид иш бўлади, – деди халифа.

– Кўп йиллардан бери мен сизнинг лутфу карамингиз соясидаман. Бир соат офтобда қолсам, нима бўпти? – деб кўнмади қози.

Халифа унга офаринлар ўқиди, лекин барибир айтганини қилди. Бу гал у офтоб тарафда борди.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Ҳикматли_сўзлар

САҲОВАТ

Бир мурувватли, сахий одамнинг жуда кўп дони бор эди. У турган шаҳарда озиқ-овқат танглиги бошланди. Сахий одам ҳамма донларини бева-бечораларга улашиб тугатди. Танглик кучайгач, ўзи ҳам донга муҳтож бўлиб қолди. Кишилар уни маломат қилишди:

Қизиқ одам экансан, ўзинг муҳтожликка тушиб қолишингни била туриб, нега донларингни ҳаммага улашиб юбординг?

Сахий киши деди:
Халқ оч бўла туриб, мен роҳатда яшасам, инсофсизлик қилган бўламан. Очлик азобини халқ билан баробар тортишни, халқ қайғусига иштирок этишни виждоним буюрди. Мен виждоним буйруғига итоат қилдим.

(“Оз-оз ўрганиб доно бўлур” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi