Наманган вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди.
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида спортнинг шахмат, стол тенниси, мини футбол турлари бўйича ташкил этилган турнирда Наманган вилояти судлари ҳамда вилоят маъмурий судининг судья ва ходимлари иштирок этдилар.
Суд ходимлари ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов барча жамоа аъзоларига омад тилади.
Ўзаро баҳсларга киришган мусобақа иштирокчилари ақлий салоҳиятларини шахмат беллашувларида синовдан ўтказган бўлсалар, стол тенниси баҳсларида эпчил ва чаққонликларини намоён этдилар. Мини футбол ўйинлари эса қизиқарли ва муросасиз вазиятларга бой бўлди.
Дастлабки босқичда тўп сурган 8 та жамоалар орасидан кейинги босқичга 4 та жамоа саралаб олинган бўлса, ярим финал баҳсларида вилоят суди жамоаси Учқўрғон туман судлари бирлашган жамоасига қарши, Янгиқўрғон туман судлари бирлашган жамоаси эса жиноят ишлари бўйича Норин, Чортоқ, Мингбулоқ, Косонсой туман судлари ходимларидан ташкил этилган жамоага қарши майдонга тушдилар. Муросасиз кечган ярим финалдан сўнг финал ўйинида вилоят суди жамоаси йигитлари Янгиқўрғон туман судлари бирлашган жамоасига қарши тўп сурдилар. Мазкур ўйинда 5-3 ҳисобида вилоят суди жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Қизғин ўтган шахмат белашувларида 1-ўринни судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлими ходими Муҳаммадюсуф Ҳакимов, 2-ўринни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди девонхона мудири Ойбек Султонов ҳамда 3-ўринни жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Алижон Қаҳрамонов қўлга киритдилар.
Стол тенниси баҳсларида эса 1-ўрин судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ғайратжон Салоҳиддиновга, 2-ўрин Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси Сойибжон Раҳимовга, 3-ўрин жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди судьяси Акмалжон Кенжабоевга насиб этди.
Хотин-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган беллашувларда фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ходими Юлдуз Парпиева ғолиб деб топилди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида дастлаб шахмат ва стол тенниси баҳсларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар шоҳсупага таклиф этилди. Уларга Наманган вилояти суди раиси ва фахрий меҳмонлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг мини футбол ўйинларининг энг яхшилари аниқлаб олинди. Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг девонхона мудири Элёр Нурматов – “Энг яхши ҳужумчи”, Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судья катта ёрдамчиси Алишер Нажмиддинов – “Энг яхши ўйинчи”, жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг девонхона мудири Шокиржон Қозоқов – “Энг яхши дарвозобон” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар. Уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Мини футбол беллашувларининг якуний натижаларига кўра 3-ўринни жиноят ишлари бўйича Норин, Чортоқ, Мингбулоқ, Косонсой туман судлари ходимларидан ташкил этилган жамоа, иккинчи ўринни Янгиқўрғон туман судлари бирлашган жамоаси эгаллади. Вилоят суди жамоаси эса биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақа ғолиби бўлди. Ғолиб жамоаларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди. Биринчи ўринни қўлга киритган жамоа вакиллари эса мусобақа бош соврини бўлган кубокни бошлари узра баланд кўтардилар.
Спорт мусобақаларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган “Баркамол авлод” спорт мажмуаси раҳбарлари ҳамда мусобақа ҳакамларига миннатдорчилик билдирилиб, Наманган вилояти судининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi

#Бир_кун_тарихи
31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни
Бу кун 2013 йилда кенг халқаро жамият эътиборини глобал урбанизация муаммоларига қаратиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган.

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси (кейинги матнларда Ассоциация) Ўзбекистон Республикаси судьяларининг ихтиёрий тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси хисобланади.
Ассоциация Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг филиалларига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг Уставидан, 1 модда.
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ассоциация Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг филиалларига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг Уставидан, 1 модда.
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ҳар қандай шахснинг камол топишида устозларнинг ўрни беқиёс. Устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турувчи йўлчи юлдуз кабидир. Улар туфайли шогирдлар ҳамиша муваффақиятга эришадилар.
Навоий вилоят судида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси устоз Убайдулла Мингбоев, суд тизимида узоқ йиллар ишлаган фахрийлар, фаолият юритаётган судьялар ва заҳирадаги бўлажак судьялардан иборат уч авлод вакиллари иштирок этди.
Батафсил
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Навоий вилоят судида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси устоз Убайдулла Мингбоев, суд тизимида узоқ йиллар ишлаган фахрийлар, фаолият юритаётган судьялар ва заҳирадаги бўлажак судьялардан иборат уч авлод вакиллари иштирок этди.
Батафсил
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Сурхондарё вилоятида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Термиз шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари спортнинг шахмат, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.
Сурхондарё вилояти судларида спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси томонидан Навоий вилоят судида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы судында өткерилген “Үш әўлад ушырасыўы”нан репортаж
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, суд тизими фахрийси Қалбай Мухановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Қашқадарёда судья ва суд ходимлари спорт мусобақаларида беллашишди
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Өзбекстан Судьялар ассоциациясының баслығы У. Мингбоев Қарақалпақстанлы судьялар менен ушырасты