Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
5.95K photos
2.24K videos
44 files
9.56K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Франциянинг “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилгани ҳақида хабар берган эдик.

Дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланган мазкур ассоциация 68 та мамлакат билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

Меморандум доирасида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиётини кенг йўлга қўйиш, даволаш-профилактика муассасаларимизни модернизация қилиш, тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия, шошилинч ва тез тиббий ёрдам каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш кўзда тутилган.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу ҳамкорлик тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ: Дунёда олти ойгача бўлган атиги 44 фоиз чақалоқ она сути билан парваришланмоқда. Нега?

Она сути — чақалоқ учун мукаммал озуқа. Таркибида юздан зиёд шифобахш микроэлементлар мавжуд. Қолаверса, иммуноглобулинга бой. Чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Аммо мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги йилларда гўдакларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари тобора пасайиб бормоқда.

ЖССТ маълумотларига таянилса, ҳозир дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизигина она сути билан озиқланмоқда. Сўнгги йигирма йил ичида кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий маҳсулотларни сотиш кўлами эса тахминан икки баравар кўпайган.

Хўш, бунинг сабаби нимада?

Асосий муаммо дунёда чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий сут маҳсулотлари реклама ва маркетингига зўр берилаётганида, дейди экспертлар.
Масалан, “фарзандингиз учун бундан мукаммалроқ таркибдаги озуқани топа олмайсиз” мазмунидаги эълонлар туфайли бир гуруҳ ота-оналар боласини кўкрак сути билан эмизишдан воз кечмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИCЕФ ҳамкорлигида тайёрлаган қўшма ҳисоботда дунёнинг саккиз мамлакатида яшовчи 8500 нафар ҳомиладор ҳамда эмизикли аёл ва 300 нафар тиббиёт ходими ўртасида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, бундай сунъий озуқаларни ишлаб чиқарувчилар ўз тижорий манфаатларини кўзлаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларга жозибадор рекламалар бериш билан чекланиб қолаётгани йўқ. Балки шифокорларни ҳам моддий манфаатдорлик йўлида манипуляция қилишяпти.

Мисол учун, сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар тиббиёт мутахассислари томонидан тавсия этилганини маълум қилишди.

Чақалоқларни она сути билан парваришлаш боланинг соғлом ва дуркун ўсишини таъминлабгина қолмай, унинг келгусида турли касалликларга чалиниш хавфини камайтиради”, — дейилади қўшма ҳисоботда.

Шу боис ЖССТ болаларни олти ойлик бўлгунига қадар фақат она сути билан парваришлашни, икки ёшга тўлгунича эса эмизишни тўхтатмаган ҳолда қўшимча овқатлар билан озиқлантиришни тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз:
2019 йил 23 октябрда қабул қилинган “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин камайтириш имконини беради.

Бироқ, Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковнинг айтишича, ҳомиладаги 5 турдаги ортопедик нуқсонни скрининг текшируви орқали аниқлаш мушкул.

Уларни бола туғилганидан сўнг зудлик билан бартараф этиш талаб этилади. Акс ҳолда, бу нуқсонларни даволаш учун оператив муолажалар зарур бўлади.

Хўш, улар қайсилар?

📌Чаноқ-сон дисплазияси,
📌туғма бўйин қийшиқлиги,
📌туғма маймоқлик,
📌туғма сколеоз,
📌кўкрак қафаси деформациялари.

Ҳомила она қорнидалигида ундаги бу камчиликларни аниқлаб бўлмайди. Чунки боланинг бўйни ёки умуртқаси аслида ҳам қийшиқми ё унинг ўзи қийшиқ ҳолатда ётибдими, буни билишнинг имкони бўлмайди. Фақат фарзанд туғилганидан кейингина уларни аниқ кўриш мумкин.

— Бу касалликларни чақалоқ икки ойлик бўлгунига қадар бартараф этиш керак, дейди А.Тиляков. Негаки, бу даврда унинг суякларидаги нуқсонни тўғрилаш осон кечади. Кейинчалик суяклар қотиб мустаҳкамланиши оқибатида даво чораси сифатида операция таклиф этилади.

Мутахассис бу каби касалликларни олдиндан аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам таклиф билдирди:

— Барча янги туғилган чақалоқлар 2 ойлик бўлганида, поликлиникаларга биринчи марта эмлаш учун олиб келинади. Бу ерда улар педиатр томонидан кўрикдан ўтказилади. Бизнинг таклифимиз шундайки, чақалоқларни педиатр билан бирга невропатолог ва ортопед ҳам кўрикдан ўтказсин. Шунда улардаги ортопедик касалликларни эрта аниқлаб, бартараф эта оламиз. Оператив муолажалар учун кетадиган ортиқча маблағ ва оворагарчиликларнинг олдини олган бўламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон тиббиётидаги ислоҳотлар, аввало, халқимизни рози қилишга қаратилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойларда ўтказилаётган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси ҳам айни шу мақсадни кўзда тутади.

Яқинда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари мазкур акция доирасида Бухоро вилоятида бўлиб, ўнлаб эҳтиёжманд беморларда давлат ҳисобидан юқори технологик операцияларни ўтказишди.

Бу эзгу ташаббус йиллар давомида оғир хасталиклардан азият чекиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларнинг саноқли соатлар ичида дарддан фориғ бўлишига хизмат қилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,16 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 март санасига нисбатан қарийб 400 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 310 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 210 минг,

🇩🇪 Германия — 73 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 72 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 52 минг,

🇯🇵 Япония — 51 минг,

🇮🇹 Италия — 50 минг,

🇷🇺 Россия — 44 минг,

🇦🇹 Австрия — 38 минг,

🇦🇺 Австралия — 26 минг,

🇲🇾 Малайзия — 22 минг,

🇹🇷 Туркия — 17 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда вилоят марказидан қарийб 170 километр узоқликда жойлашган Денов туман тиббиёт бирлашмасида буйрак кўчириш амалиёти йўлга қўйилди.

Малакали шифокорлар кўригидан ўтган 25 ёшли беморга холаси ўз буйрагини берди.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказидан ташриф буюрган маҳоратли хирурглар маҳаллий мутахассислар билан биргаликда ўтказган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 268 553 дозага етди.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 275 449 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Вазият тобора барқарорлашмоқда: кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади

🔺2022 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237281 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234720 (+51) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺14 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 717 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 7 142 нафарни,
2-босқич эмланганлар 23 742 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 833 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 109 821 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 773 579 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 716 393 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 619 849 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент шаҳри (13 493 доза),
🔹Андижон вилояти (13 400 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 810 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,7 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дунёда "омикрон"нинг "яширин" штамми кенг тарқалмоқда

Сўнгги ҳафталарда дунёнинг қатор давлатларида коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари сезиларли даражада камая бошлади. Айниқса, энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда эса аксинча, пандемиянинг янги тўлқини авжида. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.

Хавотирли жиҳати, энди касалликнинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда ҳам бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар “омикрон”нинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти.

Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.

Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинаётир.

Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм “омикрон”дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.

Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда авваллари кўз касалликларига чалинган оғир беморларда лазер микрожарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишониб бўлмас воқеа эди.

Бугунга келиб эса бундай ноёб технологияли муолажа усуллари мамлакатимизда муваффақиятли амалга оширилиб, бир қатор кўз касалликларини микроинвазив усуллар ёрдамида даволаш йўлга қўйилди. Айниқса, бунда халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказилаётган кўргазмали операциялар ва маҳорат дарсларининг аҳамияти катта.

Хусусан, куни кеча Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида Россиянинг Кўз микрохирургияси миллий тиббий-тадқиқот маркази Санкт-Петербург филиали бўлим мудири Александр Измайлов ҳамда маҳаллий шифокорларимиз томонидан тўр пардасида патологиялари бўлган беморларда янги лазер технологияли мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилди.

Шунингдек, даволаш ва диагностика стандартлари муҳокама қилиниб, илғор муолажа усуллари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,72 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 13 март санасига нисбатан қарийб 500 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 362 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 265 минг,

🇩🇪 Германия — 199 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 171 минг,

🇺🇸 АҚШ — 55 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 46 минг,

🇷🇺 Россия — 40 минг,

🇦🇹 Австрия — 34 минг,

🇯🇵 Япония — 32 минг,

🇮🇹 Италия — 29 минг,

🇦🇺 Австралия — 28 минг,

🇹🇷 Туркия — 24 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Манба

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 18 марта текущего года проведет открытый диалог с представителями здравоохранения. В ходе встречи, которая станет первым в истории страны мероприятием подобного формата, будут обсуждены меры дальнейшего развития сферы и устранения системных проблем, заслушаны предложения медицинских работников.

В ходе подготовки к открытому диалогу от населения и медицинских работников поступило более 25 тысяч обращений и предложений. На основе их анализа разработаны широкомасштабные меры по выведению системы здравоохранения на новый уровень, повышению эффективности и качества медицинского обслуживания населения на основе идеи "Во имя чести и достоинства человека".

Во встрече примут участие более 10 тысяч работников всех звеньев здравоохранения.

Источник

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 60 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 15 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237341 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌13 нафари Тошкент вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234796 (+76) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 4 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺15 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 122 854 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 6 896 нафарни,
2-босқич эмланганлар 22 353 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 93 605 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 232 675 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 780 475 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 738 746 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 713 454 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (13 597 доза),
🔹Андижон вилояти (13 199 доза),
🔹Наманган вилояти (12 983 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,8 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15 март ҳолатига кўра, юртимизда 928 397 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 555 010 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 373 387 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 601 доза), Самарқанд (114 706 доза), Андижон (102 200 доза), Қашқадарё (100 476 доза), Наманган (81 897 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистонда:

📌 эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат бўлмаган тақдирда, камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига манфий ПЗР тест натижаси керак. Агар на вакцина, на тест маълумотномаси бўлса, унда чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши талаб этилади;

❗️Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;

❗️ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Шароити оғир кексаларга жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади

Кеча Президентимизнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унда кексаларимиз саломатлигини таъминлашга доир қатор имтиёзлар ҳам белгиланган.

Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

📌 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

📌шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

📌оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.

❗️Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект келажакда инсониятнинг энг яқин дастёрига айланиши кутилмоқда. Ҳозир бу борадаги ютуқлар деярли барча соҳаларда қўлланилмоқда. Хусусан, тиббиётда ҳам!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-med” МЧЖ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази ҳамкорлигида амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаси — шулардан бири.

У компьютер томографияси асосида инсон ўпкасида пневмонияни эрта аниқлаш ва маммография таҳлили ёрдамида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш имконини беради.

Мутахасисларнинг айтишича, сунъий интеллект технологияси орқали олинган ташхислар 90-95 фоиз ҳолатда тўғри чиқади. Текширув жараёнида беморда касаллик аниқланса, тизим автоматик равишда рaдиолог шифокорга сигнал беради.

Юқоридаги видеолавҳа ушбу тажриба-синов лойиҳасининг афзалликлари хусусида кенгроқ маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram