Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
5.95K photos
2.24K videos
44 files
9.56K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Касалланишлар сони ортди: кеча юртимизда 70 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237129 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234447 (+87) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 4 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 46,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺10 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 110 796 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 5 994 нафарни,
2-босқич эмланганлар 25 653 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 79 149 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 762 560 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 751 873 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 646 427 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 364 260 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Андижон вилояти (14 376 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (12 865 доза),
🔹Самарқанд вилояти (11 697 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,4 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Вазирнинг янги ўринбосари тизим ходимларига таништирилди

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Фазилкаримов Отабек Рустамович Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Фазилкаримов 1986 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бўлим иқтисодчиси сифатида бошлаган.

Кейинчалик мазкур вазирликнинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояни молиялаштириш бўлими иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

Тажрибали мутахассис 2020 йилдан шу кунга қадар Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда О.Фазилкаримов тизим ходимларига таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Тўйчиев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев бошчилигида видеоконференция шаклида ўтказилган тадбирда вазирлик Марказий аппарати жамоаси ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, ҳудудий бошқармалар, тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,81 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 9 март санасига нисбатан қарийб 70 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 283 минг,

🇩🇪 Германия — 226 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 218 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 84 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 74 минг,

🇫🇷 Франция — 69 минг,

🇧🇷 Бразилия — 61 минг,

🇯🇵 Япония — 61 минг,

🇮🇹 Италия — 55 минг,

🇷🇺 Россия — 50 минг,

🇦🇹 Австрия — 49 минг,

🇺🇸 АҚШ — 40 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
АОКА рейтингида ССВ Матбуот хизмати фаолияти юқори баҳоланди

АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та вазирлик ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари, жами 359 нафар матбуот котибининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.

Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

❗️Қувонарлиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати вазирликлар матбуот хизматлари орасида 94,6 кўрсаткич билан 4-ўринда қайд этилди.

ССВ Матбуот хизмати раҳбари мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган 359 нафар матбуот котиби орасида кучли бешликдан жой олди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Вазирлик Франциянинг дунёга машҳур тиббиёт ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигида Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу ассоциация ва вазирлик ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилди. Хўш, бу Ўзбекистон тиббиёти учун қандай янги имкониятларни тақдим этади?

Маълумки, “AP-HP” нафақат Европа, балки бутун дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланади. У тиббиётнинг 52 йўналиши бўйича инновацион ечимлар асосида фаолият олиб боради. Ассоциацияга қарашли 44 та шифохонада 90 минг нафардан зиёд ходим йилига 5,8 миллион нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатади.

Ҳозиргача “AP-HP” жаҳоннинг 68 та мамлакати билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

Эътиборли томони, шу пайтгача Ўзбекистон ва Франция соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида бу кўламдаги келишув бўлмаган. Ушбу меморандум эса бу соҳада янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Қайд этилганидек, англашув меморандуми асосида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиёти кенг йўлга қўйилади. Ўз навбатида, француз шифокорлари мамлакатимизга келиб, билим ва тажрибалари билан ўртоқлашади. Даволаш-профилактика муассасаларимиз моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилишга яқиндан ёрдам беради.

Келгусида Ўзбекистондаги шифохоналардан бирини Франция мутахассислари билан биргаликда бошқариш тажрибасини синовдан ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш масалалари ўз аксини топган.

Ҳамкорлик доирасида юртимизда шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, тиббиёт ходимларини лицензиялаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш, тиббий таълим сифатини ошириш борасида ҳам Франциянинг илғор тажрибаси ўрганилади ва оммалаштирилади.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасига бошқарув менежменти тамойилларини кенг татбиқ этиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ва бу тармоққа инвестициялар киритиш, санитария хавфсизлиги йўналишларида ҳам “AP-HP” билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Минздрав наладил сотрудничество со всемирно известной медицинской ассоциацией

Недавно в ходе встречи с Чрезвычайным и полномочным послом Франции в нашей стране госпожой Орелией Бушез, состоявшейся в Министерстве здравоохранения, было предложено наладить партнерские отношения с ассоциацией государственных медицинских учреждений «AP-HP», которая играет особую роль в управлении французской системы здравоохранения.

Сегодня в Министерстве здравоохранения состоялся обмен подписанным меморандумом о взаимопонимании между этой ассоциацией и министерством. Какие возможности для узбекской медицины откроет это событие?

Известно, что «AP-HP» является крупнейшей системой больниц не только в Европе, но и во всем мире. Она работает на основе инновационных решений в 52 направлениях медицины. Более 90 тысяч сотрудников в 44 больницах ассоциации оказывают услуги более 5,8 миллиона пациентов в год. На сегодняшний день «AP-HP» заключила соглашения и наладила сотрудничество с 68 странами мира. Узбекистан стал шестьдесят девятой страной в этом списке.

Примечательно, что до этого дня не было соглашения такого масштаба между министерствами здравоохранения Узбекистана и Франции. Ожидается, что этот меморандум создаст новые возможности в этой области.

Отмечается, что на основе меморандума о взаимопонимании будет реализована практика обучения и повышения квалификации медицинских работников нашей страны во Франции. В свою очередь, французские врачи будут приезжать в нашу страну, делиться своими знаниями и опытом.

Будут оказывать непосредственную поддержку в укреплении и модернизации материально-технической базы наших лечебно-профилактических учреждений. В будущем также планируется апробация опыта управления одной из больниц Узбекистана совместно с французскими специалистами. В документе также нашли отражение вопросы расширения взаимоотношений в ряде направлений, таких, как медицинское страхование, педиатрия, акушерство и гинекология, гематология, онкология, офтальмология.

В рамках сотрудничества будет изучен и популяризирован передовой опыт Франции по совершенствованию неотложной и скорой медицинской помощи, внедрению системы лицензирования и сертификации медицинского персонала, повышению качества медицинского образования в нашей стране.

Кроме того, будут установлены прочные отношения с "AP-HP" в таких направлениях, как широкое применение принципов управленческого менеджмента, развитие фармацевтической промышленности и привлечение инвестиций в этот сектор, санитарная безопасность.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 40 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237169 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234538 (+91) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбекистонда илк бор “биллур болалар”ни операция йўли билан даволаш йўлга қўйилди

Номукаммал остеогенез хасталигига чалинган ўғил-қизларни “биллур болалар” деб ҳам аташади.
Бу суякларнинг тез-тез синиши билан намоён бўладиган камёб туғма генетик касаллик бўлиб, одатда фарзанд туғилишидан ёки унинг кичик ёшлигидан кузатила бошлайди.

Республика болалар ортопедия марказида ушбу хасталикни жарроҳлик йўли билан даволаш йўлга қўйилган. 2021 йилда бошланган халқаро ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилган бундай операцияларни эндиликда ўзбек шифокорлари мустақил равишда амалга оширмоқда.

👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 46,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺11 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 587 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 8 251 нафарни,
2-босқич эмланганлар 25 340 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 89 996 нафарни ташкил қилди.


🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 886 147 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 760 124 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 671 767 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 454 256 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Андижон вилояти (15 354 доза),
🔹Тошкент вилояти (15 035 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (14 359 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,5 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
11 март ҳолатига кўра, юртимизда 912 787 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 551 000 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 361 787 нафарни
ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 060 доза), Самарқанд (114 434 доза), Андижон (99 655 доза), Қашқадарё ( 98 058 доза), Наманган (81 282 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,8 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 март санасига нисбатан қарийб 14 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 384 минг,

🇩🇪 Германия — 237 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 188 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 73 минг,

🇫🇷 Франция — 72 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 69 минг,

🇯🇵 Япония — 56 минг,

🇧🇷 Бразилия — 54 минг,

🇮🇹 Италия — 53 минг,

🇷🇺 Россия — 50 минг,

🇦🇹 Австрия — 49 минг,

🇺🇸 АҚШ — 44 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғир хасталик туфайли юришга қийналадиган ёки тўшакка михланиб қолган беморлар орасида юқори технологик операцияларга муҳтож юртдошларимиз кам эмас.

Аммо уларнинг мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун пойтахтга келиб, ихтисослашган тиббиёт марказларида даволаниши қатор қийинчиликларни юзага келтиради. Қолаверса, бундай операциялар катта сарф-харажатларни талаб этиши ҳам сир эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” акцияси ана шундай эҳтиёжманд беморларни ҳудудларнинг ўзида давлат ҳисобидан муолажа қилишдек эзгу мақсадга қаратилган.

Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган шундай юқори технологик операциялар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​ССВ: Шу йилнинг январь-февраль ойларида “Тез ёрдам”га 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди

“Тез ёрдам” хизмати — тиббиётнинг энг муҳим бўғини. Айниқса, мураккаб пандемия шароитида, хусусан, коронавируснинг “омикрон” штамми кенг тарқалган 2022 йилнинг дастлабки ойларида бу янада яққол намоён бўлди. “Тез ёрдам”га келиб тушган чақириқлар сони ҳам буни тасдиқлайди.


Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатимиз бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп мурожаат Фарғона (236 393 та), Андижон (216 359 та), Тошкент шаҳри (213 315 та) ҳамда Тошкент вилоятида (206 134 та) қайд этилди. Энг кам чақириқ эса Жиззах (79 449 та), Сирдарё (70 522 та) ҳамда Навоий вилояти (62 639 та) ҳиссасига тўғри келди.

2022 йилнинг ўтган икки ойи давомида энг кўп кунлик чақириқ 16 январга тўғри келиб, шу куни Республика тез тиббий ёрдам хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 46 минг 613 тани ташкил этди. Энг кам кунлик чақириқ эса 2022 йил 17 февралда қайд этилиб, мазкур санада “103” хизмати жами 28 минг 960 та чақириқни қабул қилди.

Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь ва февраль ойларида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 764 минг 642 та чақириқ келиб тушган эди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “103” хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли ишлар натижасида “Тез ёрдам”даги реанимобил машиналар сони бугунги кунга келиб, 442 тага етди. Бу, ўз навбатида, тизимнинг оперативлиги, натижадорлиги ҳамда тиббий хизмат сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 70 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 12 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237238 (+69) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида,
📌31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 42 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234610 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺12 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 106 957 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 6 313 нафарни,
2-босқич эмланганлар 20 884 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 79 760 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 993 104 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 766 437 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 692 651 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 534 016 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Андижон вилояти (14 845 доза),
🔹Тошкент вилояти (14 039 доза),
🔹Самарқанд вилояти (11 023 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,6 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12 март ҳолатига кўра, юртимизда 916 478 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 551 957 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 364 521 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 213 доза), Самарқанд (114 434 доза), Андижон (100 428 доза), Қашқадарё ( 98 153 доза), Наманган (81 493 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан беш йил аввал Бухоро шаҳрида замонавий қулайликларга эга тиббиёт кампуси қурилишининг тамал тоши қўйилган эди.

Айни пайтда ушбу иншоотда бунёдкорлик ишлари ниҳояланиб, пардозлаш-жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. Янги ўқув йилидан бу ерда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари таҳсил олиши кутиляпти.

Тиббиёт кампусидан замонавий ўқув бинолари, 1200 ўринли талабалар тураржойи, Симуляция маркази, ёпиқ ва очиқ спорт мажмуалари, ошхона жой олиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда фаолият бошлайдиган клиникада келгусида юрак жарроҳлиги, жигар ва буйрак трансплантацияси, ортопедия ва нейрохирургия амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

Юқоридаги видеолавҳада янги тиббиёт кампусининг шу каби имкониятлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Кейинги уч йилда 3 миллиондан ортиқ скрининг текширувлари ўтказилди

2019-2021 йилларда шаҳар ва туман пренатал кабинетларида 1 миллион 940 минг нафардан ортиқ, Республика она ва бола скрининг марказининг ўзида эса 1 миллион 413 минг нафарга яқин скрининг текширувлари амалга оширилган бўлса, бунинг натижасида қарийб 80 мингдан ортиқ нуқсонли туғилишлар олдиндан аниқланди. 👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 20 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237260 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234669 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram