Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БАҲОДИР ЮСУПАЛИЕВ БУХОРОДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимларнинг вилоятларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги хизмат сафарлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Бухоро вилоятида Президентнинг соғлиқни сақлашга оид Фармон ва қарорларининг ижросини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича иш олиб бормоқда.

Б. Юсупалиев Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва хизмат кўрсатиш жиҳатидан унга қарашли ҳудудларда бўлди.

Когон шаҳри вилоятни темир йўл, авиаалоқалар билан боғлайдиган муҳим аҳоли пункти ҳисобланади. Бухоро вилоятига поезд ва самолётда келадиган йўловчилар ушбу шаҳар ҳудидидан ўтади. Шу сабабли ҳам юқумли ва хавфли касалликлар профилактикаси, карантин тадбирлари бу жойда алоҳида аҳамиятга эга. Баҳодир Юсупалиев Президентимизнинг Фармон ва қарорларининг ижросини ўрганиш жараёнида айнан шу масалаларга ҳам эътибор қаратди.

Ҳудудда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган шифохоналар ҳамда амбулатор-поликлиника муассасаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, коронавируснинг янги оқими кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш унинг диққат марказида бўлди.

Вазир ўринбосари шу ва бошқа масалаларни ўрганиш жараёнида Когон шаҳридаги оилавий поликлиникалар, маҳаллалар ва хонадонларда ҳам бўлди.

Б. Юсупалиевнинг хизмат сафари бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати аҳволи билан танишиш мақсадида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этди.

Бухоро вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​2021 йил 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 619 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафари,
📌 Андижон вилоятида 9 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Наманган вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 42 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 335 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 93 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 93 миллион 087 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 993 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра 23,307 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,512 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,324 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,459 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,269 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире COVID-19 заразилось более 93 миллиона людей

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 15 января 2021 года), в мире заразилось более 93 млн 087 тысяч человек, из них более 1 млн 993 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным Университета Джонса Хопкинса выявлено более 23,087 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,512 млн), на третьем — Бразилия (более 8,324 млн), на четвертом — Россия (3,459 млн), на пятом — Великобритания (3,269 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​Ҳарбий тибпунктда Oлмачи маҳалласи аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 январь куни Жиззахдаги Марказий ҳарбий округ артиллерия бригадасига ташрифи давомида ҳарбий қисм тиббиёт пункти фаолияти билан танишиб, ушбу тиббий муассасанинг ускуна ва кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун ҳарбий шаҳарча яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишни тавсия қилганди.

Ушбу ташрифдан сўнг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳарбий қисм тиббиёт пунктида Олмачи маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Вилоят даволаш профилактика муассасаларининг етакчи мутахассислари ҳарбий шифокорлар билан ҳамкорликда замонавий тиббий ташхис аппаратларидан фойдаланиб маҳалла аҳлини тиббий кўрикдан ўтказди. Касаллик аниқланган фуқароларга мутахассислар томонидан керакли тавсиялар, стационар ва амбулатор шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

– Бундан икки кун олдин Президентимиз маҳалламизда жойлашган ҳарбий қисмга ташрифида тиббий пунктда маҳалламиз аҳолисини ҳам тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатма берганларини телевизордан кўриб қувонган эдим, – дейди 67 ёшли Барчин Шерматова. – Кеча патронаж ҳамширамиз тиббий пунктга кўрикка чақириб кетди. Тўғриси, бу иш шунчалик тез амалга оширилади, деб ўйламагандим. Мутахассислар текшириб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ётиб даволашимни маслаҳат берди. Марказига бепул даволанишим учун йўлланма берилдиган бўлди. Юртбошимизнинг ғамхўрликларидан чексиз миннатдорман.

Тиббий кўрик давомида мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолликни ошириш, шахсий гигиена мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

ЎзА.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Овқатланиш билан саломатликни мустаҳкамлаш учун ЖССТдан тавсиялар:

🧂Овқат пишираётганда ва егулик тайёрлаётганда имкон қадар кам туз ва соуслардан фойдаланиш;

🍺 Таркибида туз ва шакар юқори овқатлардан чегараланиш, шакари юқори бўлган газли ичимликлар ва сиропларни кўп ичмаслик;

🍫Турли ширинликлар, торт ёки шоколад ўрнига меваларни кўпроқ афзал кўриш лозим.

❗️Кўп туз истеъмол қилувчи одамларда юқори қон босими хавфи бўлади ва бу юрак касалликларига, инфарктга мойилликни оширади.

🦷 Худди шунингдек, шакарли нарсаларни ҳаддан ортиқ яхши кўрувчиларда семизлик хавфи юқори бўлади, тиш касалликлари кўп учрайди.

🍇 Ҳар хил турдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни кўпайтириш, витаминларни ўзида сақлаб қолиши учун уларни жуда кўп муддат пиширмаслик лозим;

❗️Мева ва сабзавотлар – витаминлар, минераллар, антиоксидантларнинг асосий манбайи ҳисобланади. Уларни мунтазам истеъмол қилиш билан инсоннинг семизликка чалиниш хавфи камаяди, қандли диабет, юрак касалликлари ва турли саратон касалликларига чалиниш эҳтимоли пасаяди.

Батафсил

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​COVID -19 "британча" штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат аниқланди

Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланди. Бу ZOE Symptom Tracker иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.

Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилдилар. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун, шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.

Яна бир аломат — 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг "британча" штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учради.

Шунингдек, ZOE Symptom Tracker иловаси бетоб болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилишганини аниқлади, бу аломат одатда вирусли инфекциянинг белгиси. Томоқдаги оғриқ шамоллаш, грипп ёки COVID-19нинг белгиси бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганларини айтишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

Названы пять симптомов «британского» штамма COVID-19 у детей

Новый штамм коронавируса COVID-19, который был обнаружен в Великобритании и считается более опасным, протекает у детей с рядом отличительных симптомов. Это стало известно благодаря проведенному исследованию с помощью приложения ZOE Symptom Tracker.

По словам экспертов в области здравоохранения, большинство заболевших детей страдают от усталости, а многие из них также становятся замкнутыми. У заразившихся младенцев наблюдаются куда более частые приступы истерики и плача.

Больше половины инфицированных детей (53 процентов) жаловались на головную боль. Вместе с тем они могут испытывать и боли в животе. Поэтому врачи рекомендуют родителям спрашивать у своих детей, не болит ли у них голова одновременно с возникающим дискомфортом в животе.

Еще одним симптомом является температура выше 37 градусов. Он встретился почти у половины заболевших «британским» штаммом коронавируса.

Приложение ZOE Symptom Tracker также обнаружило, что 38 процентов детей сообщили о боли в горле, что обычно является признаком вирусной инфекции. Боль в горле может быть симптомом простуды или гриппа, а также COVID-19.
Помимо этого, около 35 процентов заболевших страдают от потери аппетита. По словам экспертов, чаще всего с этим сталкиваются малыши в возрасте до года. Специалисты советуют стараться разбивать пищу на более мелкие порции и кормить их понемногу и часто.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
​​“ОФИС ХОДИМИ СИНДРОМИ”
Хонада ўтириб ишлаш қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

Одатда, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, кўз ичи қизариши (ачишиш, қичишиш), бел санчиқлари, қорин дам бўлиши ва оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади. CCВ Матбуот хизматининг шу борадаги саволларига Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директорининг ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб беради.

— Офис ходими синдроми ўз-ўзидан юзага келмайди. Шуниси маълумки, иш стажи ҳали у қадар катта бўлмаган ходим ҳам ушбу синдром билан касалланиши мумкин. Қуйида кимлар хавф гуруҳига киритилиши ва огоҳлантирувчи симптомлар ҳақида маълумот берамиз.

❗️ Ортиқча вазн.
Хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биласиз, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди.

❗️Ошқозон-ичак тракти касалликлари.
Асосий сабаб – нотўғри овқатланиш, шунингдек, йўл-йўлакай тамадди қилиш одатининг мавжудлиги.

❗️Юрак-қон томир хасталиклари.
Тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, кўп миқдорда кофеин моддаси қўшилган ичимлик (қаҳва, аччиқ чой) ичиш, стресс, уйқусизлик – муаммонинг бош омиллари ҳисобланади.

❗️ Кичик тос аъзоси безовталиклари, бавосил.
Яна ўша гап, бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш танада қон айланишини издан чиқаради. Киши аввал ҳам бавосил билан оғриган бўлса, хасталикнинг қайталаниш эҳтимоли юқори.

❗️ Қуруқ кўзлар синдроми.
Компьютердан мунтазам фойдаланувчиларда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади. Сабаби эса монитордан тарқалувчи ёрқин нурдир. Шунингдек, кондиционер ҳавоси ҳам кўзларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

❗️Нафас йўллари касалликлари.
Хонада 5-6 нафар ходим ишласа ва улардан бири гриппга чалинган бўлса, касаллик қўзғатувчи инфекция ҳаво-томчи йўли орқали бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин.

❗️Мушак ва бўғим оғриқлари.
Ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилса, бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ ЮҚОРИДАН ҚУЙИГА ҚАРАБ ЁЙИЛМОҚДА

Соҳада кечаётган изчил ислоҳотлар баробарида ихтисослаштирилган тиббий хизмат юқоридан қуйига қараб ёйилиб бормоқда. Хусусан, пойтахтимизда жойлашган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари етакчи шифокорларининг вилоятларга, туман марказлари, ҳатто олис қишлоқларда яшовчи фуқаролар ҳузурига йўл олиши одат тусига кириб қолди.

Бинобарин, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ мутахассислари айни кунларда Наманган вилоятида бўлиб туришибди.

Марказ директори Хуршид Фозилов раҳбарлигидаги шифокорлар гуруҳи бугун марказнинг Наманган филиалида юрак ҳасталикларидан азият чекаётган кўплаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Бош шифокор Жамшид Ирисов, олий тоифали кардиолог Воҳиджон Турдиев, аритмолог-жарроҳ Шоҳруҳ Эркабоев, функционал диагностика мутахассиси Шуҳрат Дониёровлар ўнлаб беморларнинг ҳолатини чуқур текшириб кўриб, уларни дарддан халос этиш бўйича зарур тавсиялар беришди.

Куннинг иккинчи ярмида Тошкентдан келган таниқли кардиологлар Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманидаги марказий шифохоналарда даволанаётганлар саломатлигини кўздан кечиришди. Уларни соғломлаштириш бўйича ҳам тегишли маслаҳатларни беришди. Ҳудудлардаги жараёнлар бу билан кифояланмади. Бир неча маҳаллалардаги хастаҳолларнинг яшаш жойларига борилди. Беморларни самарали даволаш чоралари изланди.

— Таниқли шифокорларнинг вилоятимизга келишлари маҳаллий тиббиёт ходимлар малакасини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди РИКИАТМ Наманган филиали директори Солижон Мўминов. — Бугина эмас, кардиологик хизматни янги босқичга кўтариш юзасидан амалий ишларга киришяпмиз. Хусусан, яқин орада тиббиётни рақамлаштириш ва телетиббиётни жорий этиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилади.

Шунингдек, бундан сўнг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида наманганлик кардиологлар учун кўргазмали анжуман уюштирилиши кутилмоқда.

Мақсад – кардиологиянинг сўнгги ютуқлари оммалаштирилиб, ҳудудий шифохоналарда фаолият олиб бораётган врачларнинг билим ва кўникмасини бойитиш орқали хизмат самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Давлатимиз раҳбари Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази қурилиши билан танишди.
Мазкур ишлар натижасида амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, 150 та ноёб буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади.
Президент нефрология ёрдамини кенгайтириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Глава государства ознакомился со строительством Республиканского центра нефрологии и трансплантации почки.
После завершения работ в центре появится возможность оказания более 100 видов амбулаторных и стационарных медуслуг. В частности, намечено проводить в год более 60 тысяч процедур гемодиализа и 150 уникальных трансплантаций почек.
Президент дал указания по расширению масштаба нефрологической помощи, налаживанию системной профилактической работы.

#Mirziyoyev #tanishuv #tibbiyot #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​ССВ: Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббий туризм ривожлантирилади

Аввал хабар берганимиздек, Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат саломатлигини сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан иборат делегация юртимизга келган эди.

Ташрифдан мақсад афғонистонлик тиббиёт мутахассисларига коронавирус инфекциясининг профилактикаси, тарқалишининг олдини олиш, унинг диагностикаси ва даволаш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўргатиш, "COVID-19"ни даволашда замонавий ва самарали усулларни қўллаш бўйича уларнинг амалий кўникмаларини ва малакасини оширишдан иборат эди.

20 нафар афғонистонлик мутахассисдан иборат делегация мамлакатимизда ўн кун давомида махсус ўқув машғулотларида иштирок этди. Ушбу машғулотлар коронавирус инфекциясини даволаш жараёнида бевосита қатнашган профессионал мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўқув дастурини тайёрлашда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари етакчи ходимларининг ўрни катта бўлди.

— Ўн кун давомида малака ошириш давомида афғонистонлик анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, вирусолог ва лаборатория шифокорлари ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда билим ва малакасини оширди, — дейди Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Ҳабибулло Оқилов. — Юртимизнинг шошилинч тиббий ёрдам, фтизиатрия ва пульмонология, гематология, терапия ва тиббий реабилитация, акушерлик ва гинекология, педиатрия, хирургия, кўз микрохирургияси, эндокринология, вирусология каби қатор соҳалар бўйича тиббиёт марказлари ҳамда илмий-текшириш институтларининг етакчи мутахассислари иштирокида ўтказилган машғулотларда коронавирус инфекциясини даволаш ва унинг асоратларини ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, бизда "COVID-19"га чалинган ҳомиладор аёллар, болалар, бошқа касаллиги бор беморлар, айниқса, онкология хасталиклари мавжуд фуқароларни даволашга алоҳида ёндашилади.

Бундан ташқари, ўқув машғулотлари давомида Зангиота туманидаги 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида маҳорат дарслари ташкил қилинди. Шунингдек, меҳмонлар кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги ҳамкасбларининг фаолияти, мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида беморларни даволаш ва парвариш қилиш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишди.

Афғонистонлик мутахассисларга сертификат топшириш маросимида эса бу каби малака ошириш курсларининг давомий бўлиши, Ўзбекистоннинг нафақат "COVID-19"ни, балки бошқа касалликларни ҳам даволашдаги тажрибасини ўрганиш ҳақидаги таклифларини билдиришди. Шунингдек, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимининг замонавий босқичла эканига амин бўлган меҳмонлар томонидан икки мамлакат ўртасида тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

— Тиббиётда тажриба алмашиш шифокор учун жуда ҳам муҳим. Шу маънода Ўзбекистон сафари бизнинг фаолиятимиздаги алоҳида нуқта бўлиб қолди. Биз учун юқори даражада ташкил қилинган машғулотлар учун миннатдорлик билдирамиз, — деди делегация раҳбари, Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат саломатлигини сақлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Азим Змариал Кокар. — Ўн кун давомида Ўзбекистоннинг нафақат коронавирус касаллигини даволаш бўйича бой тажрибасини ўргандик, балки тиббиётнинг бошқа соҳаларидаги ютуқлари билан ҳам танишдик. Бу ерда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётганининг гувоҳи бўлдик.

Бизнинг мамлакатимиз беморлари асосан хорижда даволаниш учун катта маблағ сарф қилишади. Гувоҳи бўлдикки, юрак, қизилўнгач, ошқозон, жигар операцияларига муҳтож, нейрохирургия ва онкология йўналишларида даво чоралари кўрилиши лозим бўлган беморларимизни Ўзбекистонга юборсак бўлар экан. Бу борада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Янги марказда тиббий ёрдам сифати ва қамрови ошади

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жорий йилда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиниши, бунинг учун бюджетдан 140 миллиард сўм ажратилишини таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбари бугун шу йўналишдаги янги мажмуа – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказидаги қурилиш ишлари билан танишди.

Юртимиздаги табиий шароит буйрак касалликларини келтириб чиқариш омилларидан бири. Масалан, ўтган йили сурункали буйрак касаллиги билан 118 мингдан зиёд бемор диспансер кузатувида бўлган. Уларнинг 23 минг нафарида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, 5 мингдан зиёди гемодиализга муҳтожлик сезган. Бу каби муаммолар даволашнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш заруратини қўяётган эди.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида қурилаётган тиббиёт маркази шу борадаги ишлардан биридир. Бу жой илгари Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси эди. Унинг эскирган биносида гемодиализ олиш учун ўринлар сони эҳтиёждан бир неча баравар кам, аҳолига сифатли нефрология ёрдами кўрсатиш имконияти анча чекланган эди.

Президентимизнинг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур шифохона негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Бугунги кунда бу ерда иккита янги даволаш корпуси барпо этилмоқда. Жорий йилда 3-4-корпуслар фойдаланишга топширилади. Келаси йили мавжуд бинолар таъмирланади.

Шавкат Мирзиёев қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

— Юртимизда нефрология ривожланмаган. Айниқса, ҳудудларда клиникалар ҳам, мутахассислар ҳам етишмайди. Кўпчилик беморлар шифохонага касалликнинг охирги босқичида келяпти. Шунинг учун, аввало, одамларнинг бу бўйича билими, хабардорлигини ошириш керак. Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳам шифохоналар ташкил этиб, бу марказ билан онлайн боғлаш, тармоққа айлантириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш зарур, — деди Президент.

Ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорларни ушбу марказда ўқитиб, малакасини ошириш, даволаниш учун моддий имконияти йўқ беморларни давлат ҳимоясига олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Беш қаватли даволаш корпуси 170 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда трансплантация, реабилитация, экстракорпорал детоксикация, буйрак аутоиммун касалликлари, интенсив нефрология каби бўлимлар, шунингдек, Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси кафедраси, поликлиника, дорихона жойлашади. Барча бўлимлар юқори технологик тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади.

Икки қаватли яна бир бинода 60 та катталар ва болалар гемодиализ жойлари бўлади. Аҳамиятлиси, марказда биринчи маротаба болалар гемодиализ хизмати йўлга қўйилади.

Марказдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва қамрови ошади. Амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, шунингдек буйрак кўчириб ўтказиш ва бошқа юқори технологик амалиётлар бажарилади.

Тиббиёт олий ўқув юртларининг 7 та кафедраси шу ерда фаолият юритади. Бу нефрология соҳасида “таълим – амалиёт – илм-фан” интеграциясини таъминлашга хизмат қилади. Илғор хорижий тиббиёт марказлари билан биргаликда янги даволаш технологиялари ва стандартлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, мазкур муассаса бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, ҳудудлардаги шифохоналар билан ҳамкорликда аҳолини мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб боради.

Келгусида давлат-хусусий шериклик асосида марказни тиббиёт кластерига айлантириб, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш режалаштирилган.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига “Hyundai” русумли реанимобиль ва 100 минг долларлик замонавий тиббий жиҳозлар тақдим этилди

Сўх тумани халқи ва туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун чинакамига хурсандчилик ва унутилмас кун бўлди. Чунки туман марказий шифохонасига оғир беморларга шошилинч ёрдам кўрсатишга мўлжалланган янги “Hyundai” русумли тўлиқ жиҳозланган реанимобиль тақдим этилди.

Шунингдек, қиймати салкам 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган кардиомонитор, 1 та дефибрелятор аппарати, 3 та инфузоматор дастгоҳи, каронавирусни даволашда ишлатиладиган 4 та СИПАП, 1 та жарроҳлик ускунаси ва дори-дармонлар ҳам туман тиббиёт бирлашмасига етказиб берилди.

Тақдимот маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевлар иштирок этиб, Сўх туманидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга давлатимиз раҳбарияти ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан катта эътибор берилаётгани ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, барча тиббиёт ходимлари бу эътиборга жавобан икки ҳисса масъулият билан ишлаши, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Шу куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6110 Фармони ижросини таъминлаш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб берилди.

Янги тақдим этилган реанимобиль ва замонавий тиббиёт жиҳозлар келгусида Сўх туманида аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўз нурини асраш учун мобил телефонлардан қандай фойдаланиш керак?

Бу ҳақда Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори Ботир Бузруков "Ўзбекистон 24" телеканалига маълум қилди.

@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири жорий этилаётган маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ахборот берди.
Маҳалла раислари ўз таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с хокимами и руководителями секторов столичных районов, председателями махаллей и молодежью Юнусабадского района.
Министр инвестиций и внешней торговли и министр экономического развития и сокращения бедности представили информацию о внедрении в столице системы работы в разрезе махаллей.
Заслушаны предложения председателей махаллей. Глава государства дал соответствующие поручения ответственным лицам.

#Mirziyoyev #yigilish #Yunusobod #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter