Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков: «Ҳозирги барқарор вазият - алдамчи»

«Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Ҳозирда фуқароларимиз карантин чекловларини енгиллаштирилгани боис анча эркин бўлиб қолишди. Албатта тушунамиз, халқимиз зериккан. Аммо биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак. Ҳозирги барқарорлик алдамчи вазият бўлиши мумкин», - деди Нурмат Отабеков.

👉 https://kun.uz/18052757

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 904 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 7 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Сирдарё вилоятида 8 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76388 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 897 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
ТАЙИНЛОВ

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Даврон Туляганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016-2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та вилоят филиали, 176 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400 дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулотда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЮРАК ҚОН-ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ОРҚАЛИ ДАВОЛАШ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МИСОЛИДА

Юртимизда тиббиёт соҳасидаги ривожланишлар, айниқса, ундаги моддий-техник базани мустаҳкамлашга бўлган эътибор алоҳида аҳамият касб этади. Аҳолига юқори сифатдаги тиббий хизматни кўрсатишда, мураккаб операцияларни амалга оширишда тиббиёт муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги муҳим ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи аҳолисининг юрак қон-томир касалликларини соғломлаштириш маркази ҳам кўп йиллардан бери халқимизга кардиология соҳаси бўйича малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бунда асосан юрак қон-томир касалликларини даволаш, жумладан, хирургик амалиётларнинг самарали амалга оширилиши беморларнинг тез фурсатда оёққа туриб кетишига сабаб бўлмоқда.

Албатта, инсоннинг муҳим аъзоси бўлган юрак ва унга доир операциялар ҳеч қачон осон ўтмаган. Жарроҳларнинг мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказишида эса операцион қурилмаларнинг ўрни алоҳида эканлиги маълум.

Ўтган 2020 йилнинг март ойида ушбу марказга ўша вақтдаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, марҳум М.Т. Ерниязовнинг ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобидан 730 000 АҚШ долларига «General Electrics» компаниясининг Универсал Ангиографик система IGS 5 модели олиб берилди.
Қурилма ишга тушган 19.03.2020 йилдан буён 300 дан ортиқ юқори технологик операциялар марказнинг интервенцион кардиологлари томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Уларга мисол тариқасида:

‒ юрак томирларининг ангиографияси ва стентлаш амалиётлари;
‒ туғма юрак нуқсонлари;
‒ туғма клапанли торайишларни баллон орқали вальвулопластика амалиётлари;
‒ юрак аритмияларида – радио частотали абляция орқали аритмияларни даволаш;
‒ периферик томирлар ангиографиялари ва интервенциялари;
‒ бош мия қон томирларида ангиография ва интервенциялар в.б.

Бундай мураккаб операцияларни марказнинг интервенцион кардиохирурглари Неъмат Кутимов, Шерзод Каримов, Рахат Қошжанов ва анестезиолог Рахматулла Зарипов маҳорат билан амалга ошириб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи аҳолисининг юрак қон-томир касалликларини соғламлаштириш марказидаги мана шундай жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий тиббий қурилманинг мавжудлиги хирургик амалиётларнинг юқори аниқликда ва сифатли ўтказилишини таминлайди, шу орқали касаллигидан азият чеккан инсонларга умид бағишлаб, уларни бахтли турмушга қайтаради.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ССВ: ТИББИЁТ СОҲАСИ ДАВЛАТ ВА ХАЛҚ ЎРТАСИДА МУСТАҲКАМ КЎПРИККА АЙЛАНИШИ ЛОЗИМ

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва тизим мутасадди раҳбар ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган янгиланиш ва ислоҳотлар ҳамда вазирлик зиммасига юклатилган муҳим топшириқ ва вазифалар ҳақида сўз борди.

— 2020 йил тиббиёт ходимлари учун ўта оғир, синовли йил бўлгани барчага маълум, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев. — 2021 йил ҳам соҳа вакиллари учун янада масъулиятли, аҳамиятли йил бўлиши шубҳасиз. Жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилингани ҳам сўзимизни исботлайди.
Хусусан, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида тиббиёт соҳасига алоҳида урғу берилди ҳамда шу йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга ошириши керак бўлган бир қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, 2021 йил коронавирус пандемиясига қарши курашишни тизимли равишда давом эттириш энг муҳим вазифалардан бири сифатида эътироф этилиб, ушбу тадбирлар учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Шунингдек, Мурожаатномада халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика, патронаж ёрдамини янада яхшилаш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам ҳамда ихтисослашган тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш каби халқни рози қилиш мақсадида қилинадиган қатор ишлар амалга оширилиши белгилланди.

Бир сўз билан айтганда, бу тадбирлар тиббиёт соҳасининг давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприк бўлишига замин яратиши керак.

Бундан ташқари, тадбирда Мурожаатномага биноан, Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш ва замонавий лабораториялар ташкил этиши учун 200 миллион доллар йўналтирилиши ҳамда аҳолимизнинг катта қисмини қийнайдиган ўткир қон-томир касалликлари бўйича 35 та туманлараро марказ ташкил этилиши белгилангани қайд этилди.

Жорий йилда онко гематология соҳаси ҳамда даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб диагностика ва тиббий амалиётлар учун бюджетдан 250 миллиард сўм ажратилиши ҳамда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиниши кўзда тутилаётгани билдирилди.

Танқидий руҳда бўлиб ўтган тадбир сўнгида Мурожаатномада белгиланган вазифалар муҳокама қилиниб, уларни бажариш бўйича аниқ мақсад ва режалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари замонавий тиббий техника анжомларидан фойдаланган ҳолда Бухоро вилояти кўп тармоқли шифохонасида лапароскопия операциясини амалга оширди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда”

Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штамми тўғрисида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/58606064

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Фарғона вилояти Урологик касалликлар даволаш марказида бўлиб, у ердаги мутахассисларга мастер-класс дарсларини ўтказмоқда. Шунингдек, ушбу жараёнда пойтахтлик мутахассислар марказда бир нечта мураккаб жароҳлик операцияларини ҳам амалга оширишди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 968 (+64) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌32 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 13 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76436 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 913 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида кенг кўламдаги тиббий амалиётлар ўтказилмоқда. "Замон" информацион дастури лавҳаси шу ҳақда.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МАЛАКАЛИ ФТИЗИАТР ҚАТОР ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни олис ва четки ҳудудларга етказиш, жойларда аҳолининг даволанишига қулай шароит яратиш ва яхшилаш мақсадида Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг хирург-шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Примқул Назиров Қорақалпоғистон Республикасига борди.

Малакали хирург Нукусдаги С.Султанов номидаги Республика фтизиатрия ва пульмонология марказида бир қатор беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, улардан етти беморни операция қилди.

Тиббий текширув ва операциялар вақтида П. Назиров маҳаллий мутахассисларга мастер класс ўтди ва ўзининг тажрибалари, шунингдек, энг сўнги фтизиатрик даволаш усуллари билан ўртоқлашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нефрология нима?
Буйрак трансплантацияси-чи?
Бу борада Ўзбекистон тиббиёти қандай салоҳиятга эга?

Бу ҳақида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Даминов батафсил сўзлаб беради.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Бўстонлиқ туманида аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, айниқса, олис ва чекка тоғли ҳудудларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида кўплаб хайрли ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг тезкорлигини ошириш ҳамда самарадорлигини янада яхшилашда тиббий тез ёрдам автомашиналарининг ўрни катта.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги олис худудлар, яъни "Бурчмулла", "Чимган" ва "Такаёнғоқ" МФЙлари ҳудудидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига автомашиналар тақдим этилди. Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, бу қўллов ҳудудларда аҳоли учун кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам хизмати сифати ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz