Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Россиядан ўқишини кўчиришга рухсат берилган навбатдаги талабалар рўйхати

📋 Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.

💾 Рўйхатни юклаб олиш

🏢 Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.

❗️Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: 18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади

Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2023 йилда:

🏥 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.

🩺 18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳоли профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 миллион нафар киши юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабет, 3 миллион аҳоли онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилади.

💊 Спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар бола дори воситалари билан таъминланади.

🔬 Эшитиш заифлиги мавжуд бўлган 250 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операциялари ўтказилади, шунингдек, бундай амалиётлар бажарилган 132 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади.

Бунда:

🗓 вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида — 2023 йил 1 июлдан бошлаб;

📆 Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида — 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида — 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.

🚫 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.

📋 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

🧑🏻‍🦼2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 30 минг нафарга етказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Унда:

📱 аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш;

🍟 болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш;

🍔 таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва истеъмолини камайтириш;

📃 маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

📔 ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;

⛹🏻‍♂️ иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва соғлом овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш назарда тутилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Во время встреч в Министерстве здравоохранения с главой представительства Всемирного банка в нашей стране Марко Мантованелли, старшим специалистом по вопросам здравоохранения этого финансового учреждения Эльвирой Анадолу и другими официальными лицами были определены первоочередные задачи по обеспечению реализации начатых в сотрудничестве проектов, выведению отношений в дальнейшем на новый уровень.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: “Омикрон”дан тузалганларда СOVID-19 ни қайта юқтириш эҳтимоли бошқа штаммларга нисбатан юқори

🦠 Буюк Британиянинг “The Lancet” тиббиёт нашрида коронавирусдан сўнг беморларда ҳосил бўладиган иммунитетнинг ҳимоя даражасига доир тадқиқот натижалари эълон қилинди.

🔬 Унда баён этилишича, олимлар 19 мамлакатда ўтказилган 65 та ўрганиш хулосалари юзасидан кенг миқёсли мета-таҳлилни амалга оширди.

📊 Якунда CОVID-19 нинг олдинги штаммларидан тузалган беморларда маълум муддат оралиғида қайта касалланиш эҳтимоли анча пастлиги маълум бўлди. Аммо “омикрон” хусусида бундай хулоса қилиб бўлмайди.

📈 Яъни коронавируснинг ҳозирги вариантларига чалиниб соғайганларда хасталикни қайта юқтириш хавфи аввалги штаммлар билан қиёслаганда 1,8 баравар юқори.

📉 Яна ҳам аниқроқ айтсак, пандемиянинг дастлабки йилларида касалликдан тузалганларнинг инфекциядан ҳимояланиш даражаси 40 ҳафтагача 82 фоизга тенг бўлган. “Омикрон”да эса бу кўрсаткич ўртача 45,3 фоиз, қирқинчи ҳафтада 36,1 фоизни ташкил этмоқда.

💉 Шу сабабли мутахассислар иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг самарали ва оқилона йўли коронавирусга қарши тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш эканлигини таъкидламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Шу йил январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида юртимизга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Эътиборли жиҳати, қўшни мамлакатлардан диагностика ва муолажа учун бўлаётган мурожаатлар сони борган сари кўпаймоқда.

🫀 Хусусан, юртимизда юрак-қон томир тизими касалликларини инновацион технологиялар ва илғор услублар асосида даволаш йўлга қўйилгани хориждан келаётган беморлар оқими ортишига сабаб бўляпти.

🏥 Юқоридаги видеолавҳа орқали мамлакатимизда тиббий туризм соҳаси ривожи Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳомилани она қорнидаёқ даволайдиган замонавий тиббиёт маркази

Юртимизда туғиш ёшидаги аёллар соғлиғини муҳофаза қилишга — Репродуктив саломатлик маркази, ҳомиладаги нуқсонларни аниқлашга – Скрининг маркази, фарзанд кўриш жараёнига – Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ҳисобланади.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бу борада етакчи инновацион технологиялар, диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация усулларини амалиётга жорий этишда катта ютуқларга эришмоқда.
..

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази — юртимизнинг барча ҳудудларида жойлашган филиал ва субфилиалларни ўзида бирлаштирган улкан тизимга эга муассаса.

Марказнинг ўтган йил барпо этилган янги 75 ўринли юқори технологик хирургия мажмуасида айни пайтда қатор мураккаб технологияли ноёб амалиётлар ўтказиб келинмоқда.

Бу сафарги операциялар Вена тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси кардиохирурглари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Ушбу ҳамкорлик тафсилотлари ҳақида юқоридаги видеолавҳада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 66 фоизга камайди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил 30 январдан 26 февралгача бўлган даврда дунё бўйича 5 миллионга яқин киши СOVID-19 инфекциясини юқтирган. Уларнинг 39 минг нафардан ортиғи касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📉 Шунга қарамай, статистик таҳлиллар ўтган тўрт ҳафта ичида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ундан аввалги 28 кунга нисбатан 66 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 76 фоизга камайганини тасдиқлайди.

📊 Умуман, ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан буён Ер юзида 759 миллионга яқин кишига коронавирус ташхиси қўйилиб, беморлардан 685 минг нафардан зиёди вафот этган.

‼️ Экспертлар хулосасига кўра, кейинги икки ойда пандемия чекинмоқда. Аммо хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Электрон рецепт” тизими орқали аҳолига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилади

🩺 Даволаш ва ташхис қўйишнинг энг мақбул тизимини жорий этиш, бу орқали аҳолининг умр кўриш давомийлигини узайтириш — тиббиётимиз олдидаги муҳим вазифа.

🗒 Шунга кўра, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги тегишли қарори асосида юртимизда Франция, Германия, Норвегия, Россия, Сингапур, Жанубий Корея ва Япония каби ривожланган давлатларнинг бу борадаги тажрибаси асосида давлат тиббий суғурталаш тизими йўлга қўйилди.

🔬Мазкур ҳужжатда тиббий хизмат кўрсатишнинг янги механизми, давлат тиббий суғуртаси тизими билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва уни дастлаб Сирдарё вилоятида апробациядан ўтказиш, кейинги йилларда эса республикамизнинг барча вилоятларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланган эди.

🛏 Ўтган қисқа вақт давомида аҳолига кафолатланган пакет ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар ушбу вилоятда самарали йўлга қўйилди.

2023 йил июль ойидан эса давлат тиббий суғуртаси тизими механизмлари Тошкент шаҳрида татбиқ этилади.

Бунинг учун:

🏥 пойтахтимиздаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохона компьютер ва тиббий ускуналар билан жиҳозланади, тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади;

👩‍⚕️ 1400 та тиббий бригаданинг 4900 нафар шифокор ва ҳамшираси махсус курсларда ўқитилади;

📱💊 “электрон рецепт” асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилади;

🏢 “Тошкент тажрибаси” асосида кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда 170 та ихчам маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади;

🏘 579 та маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Саломатлик мактаби” очилади ва соғлом турмуш тарзини фаол олиб борган, юқори натижаларга эришган фуқаролар рағбатлантириб борилади.

Энг муҳими, тизим тўғри йўлга қўйилиб, ишлар тўлиқ ташкил этилгандан сўнг аҳоли кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш пакетларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бугун Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Хусусан, сўнгги вақтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги, бу жараёнда тиббиёт ходимларини беморларнинг соғлиғи ёмонлашишида ёки ўлимида асоссиз равишда айблаш, шунингдек, ҳеч бир сабабсиз шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари юз бераётганлиги қайд этилди.

Қонун билан юқорида қайд этилган муаммоларга ечим топиш мақсад қилинган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

Бунда ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 305-моддасига мувофиқ мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш муддати уч суткани ташкил этиши қайд этилмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олади. Шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

‼️Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Тўртинчи даражали Болалар Миллий тиббиёт маркази қандай имкониятларга эга?

🩺 Жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган мазкур муассасада қандай бўлимлар мавжуд?

🔬Тўрт қаватли даволаш корпуси ва марказ поликлиникаси қанча бемор қатновига мўлжалланган?

🫀Муассасада қандай юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади?

❗️Шу каби муҳим саволларга ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасидан жавоб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ янги пандемия хавфидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиологи Ричард Пибоди дунёда парранда гриппи (H5N1) пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирди.

Чунки мазкур вирус тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эга. Энг ёмони, у одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

“Шу боис янги пандемияга тайёр туришимиз керак. Ҳозир илмий ҳамжамият вирусларни кузатмоқда ва агар зарурат туғилса, махсус вакциналар ишлаб чиқарилади” — дейди эксперт.

‼️ Эпидемиологнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Жорий йил хусусий тиббиёт йўналишида қандай янгиликлар кутилмоқда?

🗒 Тиббий фаолиятни лицензиялаш ва аккредитациялашда қандай енгилликлар бор?

💰 Хусусий клиникаларни лицензиялаш учун тўланадиган бож ва йиғимлар миқдорини белгилашда нималарга эътибор берилади?

🏥 Давлат-хусусий шериклик асосида қайси ҳудудларда шифо масканлари ташкил этилади?

❗️Шу каби муҳим саволларга ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасидан жавоб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиради

🏃🏻 Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари кунига 11 дақиқа давомида ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик инсонларда эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини аниқлади.

📉 Бунинг учун мазкур йўналишда ўтказилган 196 та тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилди. Якунда ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 фоизга, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 фоизга пасайтириши маълум бўлди.

🩺 Шунингдек, юқоридаги давомийликда яёв юрганлар саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 фоиз кўпроқ ҳимояланади, деган хулосага келинди.

‼️ Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим. Қолаверса, кундалик ҳаёт тарзига ўзимизга ёқадиган жисмоний машғулотларни киритиш катта самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорақалпоғистон Республикаси экологик мураккаб ҳудудда жойлашган. Бу ерда кейинги йилларда тиббиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биргина онкология йўналиши бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш мақсадида ўтган йили Нукус шаҳрига 14 та замонавий тиббий ускуна олиб келиб, ўрнатилди. Улар ёрдамида қисқа вақт ичида 1500 дан ортиқ операция ўтказилди. Шундан 97 таси мураккаб жарроҳлик амалиётларидир.

🩻 Қизилўнгач саратони операциясини бошдан кечирган Улмекен Шайхова каби беморларнинг фаол ҳаётга қайтишида эса бундай амалиётларнинг ўрни беқиёс.

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 2022 йил кардиология марказига қарийб 840 нафар чет эллик бемор мурожаат қилди

🛫 Тиббий туризм — тез ривожланиб бораётган истиқболли соҳа. Айниқса, охирги йилларда Ҳиндистон, Корея, Германия ва Туркия каби мамлакатлар бу борада катта ютуқларга эришди.

🔬 Юртимизда ҳам ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, ихтисослаштирилган марказлар амалиётига янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ этилиб, шифо масканлари энг сўнгги ва замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Натижада нафақат юртдошларимиз, балки чет эл фуқароларининг ҳам Ўзбекистон тиббиётига ишончи янада ортиб бораётир.

🏥 Бу йўналишдаги ижобий ўзгаришлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.

🩺 — Шифохонамизда юрак-қон томир касалликларини самарали даволаш бўйича юқори технологик диагностика ва инновацион жарроҳлик операциялари муваффақиятли йўлга қўйилган, — дейди муассаса директори Хуршид Фозилов. — Хусусан, ўтган йил марказ амалиётига 18 турдаги янги даволаш ва ташхис усуллари татбиқ қилиниб, 3979 та юқори технологик мураккаб операция ўтказилди.

🫀 Қолаверса, 2022 йил муассасамизда илк бор ишлаб турган юракда аортал клапан, митрал клапан, тикуспидал клапанни протезлаш ва АКШ амалиёти, шунингдек ишлаб турган юракда “Каброл” операцияси ҳамда АКШ ва протезлаш амалиётини кам инвазив усул билан бажариш йўлга қўйилди.

👩‍🦼 Ана шундай шароитлар туфайли кардиологик хасталикларга чалинган кўплаб юртдошларимиз ва чет эл фуқаролари марказда даволаниб, ўз саломатликларини тикламоқда.

‼️ Хусусан, 2022 йил муассасанинг маслаҳат поликлиникасига 33 803 нафар бемор мурожаат қилиб, малакали мутахассислар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилди. Эътиборлиси, уларнинг 675 нафари чет эл фуқароларидир. Шунингдек, ўтган йил муассасада 9000 нафардан зиёд киши даволаниб, беморларнинг 163 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этди.

🗒 Шунингдек, Тиббий танлов комиссияси хулосаси бўйича электрон йўлланма берилган 850 нафардан ортиқ юртдошларимизда юқори технологик, интервенцион, аритмологик ва кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, сарф-харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 2023 йил якунигача 1500 та оилавий поликлиника электронлаштирилади

“Электрон поликлиника” онлайн рўйхат асосида фуқароларни қабул қилиш, масофавий диагностика, бемор саломатлигини масофадан мониторинг қилиш, тиббий карталарнинг тармоқли тизими, виртуал тиббий кўрикдан ўтиш, виртуал шифохона хизмати, электрон рецептлар, телеметрия ва зарур тиббий ёрдамни уйда олишга имкон яратади.

Шу кунгача ушбу янгилик фақат Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги 230 га яқин оилавий поликлиникада жорий этилган эди. Қашқадарё вилоятида эса илк бор Қарши шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника “Электрон поликлиника” тизимида фаолият бошлади.

Шунингдек, айни пайтда Самарқанд, Термиз, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида ҳам биттадан оилавий поликлиника электрон тизимга уланиб, иш бошламоқда.

👉🏻 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“103” автомобилларидан қайси ҳудудда энг кўп фойдаланилмоқда?

Абдувоит Ғафуров,
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори:

🚑 — “103” тизимида энг кўп тез ёрдам машинаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозир бу ҳудудда 316 та махсус тез тиббий ёрдам автомобили мавжуд.

🚗 Ундан кейинги ўринни 309 та автомобиль билан Фарғона вилояти банд этган.

🚙 Шунингдек, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида “Тез ёрдам” машиналари сони 250 тадан, Тошкент шаҳри, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 200 тадан юқори.

❗️Таъкидлаш лозимки, ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам машиналари миқдори у ердаги аҳоли сони ва жойлашувига кўра тақсимланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram