Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.89K photos
2.17K videos
41 files
9.37K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
COVID-19: Европа яна карантинга қайтадими?

Бугун "кўҳна қитъа" яна коронавирус гирдобида. Пандемиянинг янги тўлқини минтақада эпидемиологик вазиятни такрор издан чиқара бошлаган. Бу ерда “омикрон”нинг янги мутациялари кенг тарқалмоқда.

📄 Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге ушбу ҳудудда жойлашган мамлакатлар аҳолиси ва ҳукуматларига мурожаат билан чиқди.

📊 Унда қайд этилишича, минтақада сўнгги олти ҳафта ичида CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари уч баравар, шифохонага ётқизилганлар эса икки баравар ошган.

❗️Беморлар сони асосан кекса ёшли инсонлар ҳисобига ўсишда давом этяпти. Энг ёмони, хасталик оқибатида ҳар ҳафтада 3 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юммоқда.

“Хавотирли жиҳати, болалар ёзги таътилдан қайтиб, ўқиш мавсуми бошлангач, вазият янада ёмонлашиши мумкин, дейди Х.Клюге. Аммо куз келишини кутиб, зарур чора-тадбирларни ортга сурсак, эпидемиологик вазият бутунлай издан чиқиши ҳеч гап эмас”.

Шундан келиб чиққан ҳолда ЖССТнинг Европа бюроси куз-қиш мавсуми учун ҳаракатлар стратегиясини тақдим этди.

📌 Унда белгиланган дастлабки чора-тадбир эмлаш қамровини оширишни кўзда тутади.

📌 Хусусан, беш ва ундан катта ёшдаги иммунитети заиф кишилар ҳамда хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламига коронавирусга қарши вакцинанинг охирги босқичидан уч ой ўтгач, иккинчи кучайтирувчи дозани қўллаш тавсия этилган.

📌 Бино ва иншоотлар ичкарисида ҳамда жамоат транспортида ниқоб тақишни рағбатлантириш лозим.

📌 Аҳоли гавжум жойлар (мактаблар, идоралар, жамоат транспорти) вентиляция тизими билан таъминланиши керак.

📌 Касалликнинг оғир босиқчини бошдан кечириш хавфи остида бўлганлар учун қатъий терапевтик протоколлар ўрнатиш зарур.

Ханс Клюге коронавируснинг янги мутациялари аввалроқ касалликни бошдан ўтказганларга ҳам юқиши мумкинлиги ва унинг оқибатлари давомли бўлишидан огоҳлантирди.

❗️Масалан, биргина Буюк Британияда икки миллион нафарга яқин киши, яъни мамлакат аҳолисининг уч фоизи ҳозир COVID-19 асоратларидан азият чекмоқда” — дейди мутахассис.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Қуёш нури аллергик реакцияни келтириб чиқариши мумкин

Шу кунларда кузатилаётган аномол иссиқ ҳарорат юрак-қон томир, бронхиал астма ва бошқа сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида хабар бергандик.

☀️ Мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури аллергик реакцияларни келтириб чиқариши ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматит деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.

— Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.

❗️Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади.

Кўпинча фотодерматит белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Хўш, бундай вазиятда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим?

🌳 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

📌 Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.

Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

💊 Баъзи дорилар фотодерматитни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

🚫 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сколько пациентов обратилось в службу «Скорой помощи» в жаркие дни?

Известно, что с 17 июля в нашей стране наблюдается высокая температура в результате поступления на прошлой неделе горячего и сухого воздуха из территории Ирана в Узбекистан.

Специалисты сферы прогнозируют, что такая жара сохранится в течение недели, в частности, 21-23 июля днем температура в нашей стране повысится до 43-45 градусов, а на севере, юге и в пустынных территориях поднимется до 47 градусов тепла.

📌 Безусловно, такой неблагоприятный климат может представлять угрозу для здоровья больных с хроническими заболеваниями, находящихся на диспансерном учете, детей, беременных женщин и пожилых людей.

Поэтому необходимо взять их состояние под особый медицинский контроль, а при необходимости оказать своевременную неотложную медицинскую помощь. Принимая во внимание тот факт, что хронические заболевания чаще обостряются в жаркую погоду, на сотрудников службы «Скорой помощи» в этом отношении ложится особая ответственность.

— С 17 июля, когда в нашей стране началась аномальная жара, по сегодняшний день, 20 июля до 06:00 часов, всего в Республиканскую службу экстренной медицинской помощи поступило 130 115 вызовов, — говорит начальник диспетчерского центра координации службы скорой медицинской помощи Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи Давлатбек Юлдашев.

23 тысячи 421 из обратившихся являются больные с повышенным давлением, одышкой, приступами астмы и другими хроническими заболеваниями. 4215 из них были госпитализированы.

🚑 Кроме того, в эти дни на службу «103» города Ташкента в общей сложности поступил 11 821 звонок. Из них 4235 обращений поступили от больных с повышенным артериальным давлением, одышкой, астмой и другими заболеваниями. 2 тысячи 185 из них госпитализированы для лечения.

❗️Для информации, в связи с жаркой погодой в нашей стране Министерством здравоохранения установлен особый контроль.

🩺 В частности, в 1010 поликлиниках и 923 семейных врачебных пунктах усилена патронажная служба, своевременно оказывается необходимая медицинская помощь лежачим больным с хроническими заболеваниями.

Также по всей стране к вызовам жителей всегда готовы 2762 бригады скорой медицинской помощи.

‼️В свою очередь Министерство здравоохранения рекомендует жителям не выходить на улицу в разгар дня без крайней необходимости, пить побольше жидкости, по возможности избегать употребления жирной и копченой пищи, напротив, есть больше фруктов и овощей.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мирзиёев, Жапаров ва Тўқаев Иссиқкўлда теплоходда сайр қилишди.

Эртага бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига ҳозирча Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари етиб келган. Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳам келиши кутилмоқда.

Манба

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев, принимая во внимание обращение Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, а также учитывая, что в регионе восстановлен общественный порядок, обеспечены безопасность граждан, защита их прав и свобод, подписал
указ о досрочном прекращении действия чрезвычайного положения на территории Каракалпакстана с 05:00 часов 21 июля.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 65 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 20 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242502 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239417 (+81) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда маймун чечаги вирусини юқтирган беморлар сони 14 минг нафарга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотига кўра, ҳозирга қадар маймун чечаги вируси рўйхатга олинган мамлакатлар сони 80 тага етди. Текширувлар давомида жами 14 минг нафар бемор инфекцияни юқтиргани тасдиқланган.

“Шу кунгача мазкур хасталикдан бешта ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида бизда расмий маълумотлар бор, — дейди ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус. — Эпидемиядан зарар кўрганлар асосан Европада яшовчилар ҳиссасига тўғри келади”.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, баъзи минтақаларда пасайиш тенденцияси кузатиляпти, бошқа давлатларда эса аксинча, беморлар сони ошиб бормоқда.

Ўтган ҳафта давомида эпидемия тарқалган мамлакатлар сони олтитага кўпайди, — дея сўзини давом эттиради ЖССТ раҳбари. — Уларда илк касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.

Бироқ айрим давлатларда хасталикка аниқ ташхис қўйиш имконияти чегараланган, диагностика воситалари етишмайди. Шу боис ташкилотимиз уларга маймун чечагини аниқлашда қўлланиладган тестлар юборади”
.

Гебрейесуснинг фикрича, айни пайтда ушбу эпидемияга қарши энг самарали кураш воситаси ахборот ва тарғиботдир. Одамлар бу хавфли инфекция ҳақида қанчалик кўп маълумотга эга бўлса, касалликни жиловлаш шу қадар осонлашади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
маймун чечаги вируси аломатлари асосан иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар билан намоён бўляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: “Муздeк маҳсулотлар чанқоқни босмайди. Аксинча…”

Жазирамада муздек сув ёки шарбат, албатта, жоннинг роҳати. Совуткичдан олиб истеъмол қилинган серсув мева-сабзавотлар ҳам танамизга хуш ёқиши, табиий. Айниқса, бундай паллаларда музқаймоқдан бош тортиш жуда қийин.

Мутахассислар эса ёз чилласида шу каби маҳсулотлар истеъмолидан тийилиб туришни маслаҳат беришади. Бу ўринда гап фақат муздек неъматларни танаввул қилиб, томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўйишимиздагина эмас!

— Оқсилга бой маҳсулотларни ҳазм қилиш учун организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Дониёр Алимов. — Бу жараён тиббиётда термогенез деб аталади.

🍦Содда қилиб тушунтираман. Жазирамада битта музқаймоқ едингиз. Вужудингиз қизиб турибди. Энди танангиз ошқозонга тушган ўша муздай маҳсулотни ҳазм қилиши зарур. Бунинг учун, аввало, уни нормал ҳароратгача қиздириши керак.

Бу жараён эса организмни зўриқтириши баробарида, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.

🥤 Шу маънода, ёз чилласида хона ҳароратида сув ичиш ва таом истеъмол қилиш тавсия этилади.

🍉 Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига сабаб бўлиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиради. Бу эса организмнинг сувсизланишига олиб келади. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.

🌶
Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин.

Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.

‼️ Шундай экан, аномал иссиқ ҳароратда парҳез қилиш энг тўғри ва оқилона чора.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Чўлпонота шаҳрида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирлар якунига етмоқда.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда ушбу учрашув шунчаки норасмий йиғилиш эмас, балки аниқ амалий чоралар ва қатор ҳужжатлар имзоланган ишчи саммит бўлди. Бу эса келгусида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва иттифоқчилиги мустаҳкамланишида тарихий ўрин тутиши кутилмоқда.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Профессор юрак нуқсони билан туғилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганининг муҳим сабабларини айтди

Маълумотларга кўра, бугун жаҳонда ҳар минг чақалоқдан саккиз-ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг қарийб 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Шу боис 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида мазкур хасталикдан ўлим кўрсаткичи юқори ўринда туради. Бироқ ўз вақтида операция қилинган ўғил-қизларнинг 97 фоизи тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши мумкин.

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбеков юртимизда туғма юрак нуқсони билан дунёга келаётган болалар сони ортишини қуйидаги омиллар билан ҳам изоҳлади.

— Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — гўдак ички аъзоларининг шаклланиш даври, — дейди профессор. — Бироқ ана шу муҳим паллаларда кўпчилик ўзбек хонадонларида бўлажак она саломатлигига етарлича эътибор қаратилмайди.

Масалан, келинлик юмушлари, баъзан қайнота-қайнона, турмуш ўртоқ ва яқинлар олдидаги ҳаддан зиёд кўп вазифалар бўлажак онани зўриқтириб қўяди. Ҳомиладорлигига қарамай бундай опа-сингилларимизга хизматкор сингари муносабатда бўладиганлар ҳам, афсуски, орамизда кам эмас.

‼️Оқибатда кичик бир стресс ҳолати ҳам фарзанднинг нуқсон билан туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

📌 Худди шундай, “юкли” аёлларнинг бозор, дўкон каби аҳоли гавжум жойларга чиқиши ҳам нотўғри. Чунки бу даврда, айниқса, ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида турли инфекцияларни юқтириб олиш нафақат она, балки болада ҳам оғир асоратлар қолдириши эҳтимоли катта.

📌 Жумладан, ҳозир қайта авж олаётган коронавирус, куз-қиш мавсумига хос грипп, шу билан бирга, қизамиқ, қизилча ва бошқа вирус ҳамда бактериялар чақалоқларнинг юрак нуқсони билан туғилишига олиб келиши мумкин.

📌 Қолаверса, юртимизда бўлажак оналар учун скрининг текширувлари йўлга қўйилган. Бунга асло эътиборсиз қараб бўлмайди. Негаки, баъзи хасталикларни ҳомиладорлик давридаёқ аниқлаб, эрта ва самарали бартараф этса бўлади.

❗️Бундан ташқари, болалик ва ўсмирлик даврида қизлар саломатлигига бефарқ бўлмаслик керак. Мактабларда турли спорт машғулотларини кўпайтириш, ўз навбатида, уйда уларни жисмоний машғулотларга кенгроқ жалб қилиш, тўғри овқатланиш ва асабийлашмаслик соғлом фарзандлар дунёга келиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кеча жаҳон бўйича 1,58 миллион нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 19 июль санасига нисбатан қарийб 23 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 203 минг,

🇯🇵 Япония — 152 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 138 минг,

🇩🇪 Германия — 137 минг,

🇫🇷 Франция — 90 минг,

🇮🇹 Италия — 87 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 71 минг,

🇧🇷 Бразилия — 56 минг,

🇦🇺 Австралия — 55 минг,

🇲🇽 Мексика — 34 минг,

🇹🇼 Тайвань — 27 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 23 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram