Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.48K photos
2.52K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 68 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 21 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242570 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239501 (+84) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Фетал тиббиёт: Боладаги нуқсонларни ҳомилалик чоғидаёқ оператив йўл билан даволаш мумкин

Мамлакатимиз аҳолисининг 20 миллионини болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. Шу йилнинг 17 июнь куни Президентимиз бошчилигида оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда аҳолининг ана шу қатлами учун етарлича тиббий шароитлар яратиш ҳақида сўз борган эди.

Юртимизда туғиш ёшидаги аёллар соғлиғини муҳофаза қилишга Репродуктив саломатлик маркази, ҳомиладаги нуқсонларни аниқлашга Скрининг маркази, фарзанд кўриш жараёнига – Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ҳисобланади.

Ана шу уч муассаса фаолиятини замонга ҳамнафас равишда такомиллаштириб бориш масаласи давлатимиз раҳбари томонидан ҳам алоҳида таъкидланган эди.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур йўналишдаги энг йирик илмий-амалий мажмуа бўлиб, етакчи инновацион технологияларни, диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Марказда йўлга қўйилаётган ана шундай замонавий инновациялардан бири фетал тиббиёт тажрибаси бўлиб, барча ривожланган давлатларда бу йўналишга алоҳида эътибор берилади.

Фетал тиббиёт нима?

— Фетал тиббиёт марказлари илм-фан юқори даражада ривожланган, малакали кадрлар жамоасига эга бўлган муассасалар таркибида фаолият олиб боради, — дейди РИАГИАТМ директори. Наталя Надирханова — Соҳанинг жадал ривожланиши орқали шундай имкониятлар юзага келдики, эндиликда биз бевосита она қорнидаги ҳомила шаклланишига ва унинг соғлигига бевосита таъсир қила олишимиз мумкин.

Фетал тиббиётнинг моҳияти шунда! Ҳомила ва унда бажариладиган амалиётлар ўзига хос хусусиятларга эга.

Фетал тиббиёт усуллари кам учровчи патологиялар ҳисобланади. Унинг натижасини кўриш учун ҳам бемор ойлар давомида кузатувда бўлиши ва керакли даво муолажаларини олиши талаб килинади.

Шунга қарамай, ушбу соҳанинг ривожланиши билан бундай амалиётларга муҳтож аҳоли қатлами чет элга бориб даволанишига ҳожат колмайди.

Фетал тиббиёт қачондан юртимизга кириб келди?

— Марказимизда 2021 йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистонда шу кунгача мавжуд бўлмаган, юқори технологияли инновацион тиббиётнинг бир қисми ҳисобланган “фетал тиббиёт” яъни “ҳомила тиббиёти” бўлими фаолият бошлаган.

Бунда ҳар бир бемор ўз шифокориига эга бўлгани каби она қорнидаги ҳомила хам ўз мутахассисига эга бўлади.


❗️Ҳомилага тўлақонли бемор сифатида қаралади ва у барча тиббий ҳуқуқларга эга ҳисобланади.

Бунда бемор, яъни асосий объект ҳомила бўлганлиги учун ҳам барча диагностик ва даволаш усуллари айнан ҳомилага каратилган бўлади.

Бу орқали ҳомиланинг она қорнидалик давридаёк баъзи касалликларини даволаб, бир неча турдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказиб, боланинг соғлом дунёга келиши таъминланади.

Натижада юртимизда болалар ўртасидаги туғма ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада камайишига эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Диплом дубликатини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (395-сон, 21.07.2022 й.) билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Регламентга кўра, таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.

📝 Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.

Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

💰Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.

📋 Cўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

🏢Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

⚠️ Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ўтган ҳафтада коронавирусга чалинган 6,2 миллион кишидан 11 минг нафари вафот этди

ЖССТ коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича навбатдаги ҳафталик ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 11-17 июль кунлари дунёда 6,2 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Бу 4-11 июль саналарига қиёслаганда деярли бир хил кўрсаткичдир.

Асосий ўсиш динамикаси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этилди — 37 фоиз. Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида касалланишлар сони деярли ўзгармади.

Европа ва Африка қитъаларида эса коронавирусга чалиниш ҳолатлари мос равишда 16 ва 27 фоизга камайди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган беморлардан 11 минг нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу аввалги ҳафтага таққослаганда қарийб 1 фоизлик пасайишдир.

Касалликдан вафот этганларнинг катта қисми Жануби-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди — 20 фоиз! Кейинги ўриндан 13 фоизлик кўрсаткич билан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатлари жой олди. Шунингдек, Америка қитъасида ўлим ҳолатлари 7 фоизга ўсди.

Қолган минтақалар, хусусан, Африкада COVID-19 қурбонлари сони 39 фоизга, Европада эса 14 фоизга камайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик

Президент Шавкат Мирзиёев: Благодаря налаженному диалогу в этом формате нам удалось укрепить отношения дружбы и добрососедства, создать в регионе совершенно новую атмосферу конструктивного сотрудничества

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СOVID-19: Дунё бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Японияда қайд этилди

Кеча жаҳон бўйича 1,1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 20 июль санасига нисбатан қарийб 500 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇯🇵 Япония — 186 минг,

🇺🇸 АҚШ — 153 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 138 минг,

🇩🇪 Германия — 108 минг,

🇮🇹 Италия — 81 минг,

🇫🇷 Франция — 80 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 68 минг,

🇦🇺 Австралия — 52 минг,

🇧🇷 Бразилия — 51 минг,

🇲🇽 Мексика — 33 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сирдарё тажрибаси: Беморлар шифокор қабулида навбат кутиб турмайди

Бугун Ўзбекистонда халқаро тажриба асосида давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич жорий этишга киришилган.

Биринчи босқич синов тариқасида Сирдарё вилоятида амалга ошириляпти. Иккинчи босқич 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, учинчи босқич эса 2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Хўш, ўтган бир йил давомида Сирдарё тажрибаси қанчалик ўзини оқлади?

— Аввало, лойиҳа доирасида вилоятда яшовчи 852 мингдан зиёд аҳолининг электрон реестри шакллантирилди, — дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов.

— Беморлар ташхиси, касаллик тарихи ва муолажа ҳолати ҳақидаги барча маълумотлар электрон базада жамланмоқда. Бу эса хасталикларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, қолаверса, шифокорлар фаолиятини баҳолашда қўл келяпти.

Бу бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам анча қулай. Чунки электрон базадан маълумотлар тез топилади. Олдинги ташриф ва текширувлар натижалари билан врач бир неча дақиқа ичида тўлиқ танишиши мумкин.

Ваҳоланки, тиббий карталарнинг қоғоз шаклида беморлар ҳамширанинг рўйхатга олиши, карталарни қидириб топиши ва шифокор ёзувларни кўздан кечиришини кутиб, кўп вақт йўқотарди.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш жараёнида бирламчи тиббиёт муассасаларида шифокоролди кўриги учун белгиланган стандартларга мос хоналар ташкил этилди.

Натижада бир беморни кўриш, ташхис қўйиш, муолажаларни ўтказиш учун оилавий шифокор аввалгидек ўртача 5-6 дақиқа ўрнига, 15-20 дақиқа вақт ажратиш имкониятига эга бўлди.

Шифокоролди кўрик хонасида амалиётчи ҳамширалар беморни мустақил текшириб, юқумли бўлмаган (юрак-қон томир, қандли диабет, нафас олиш органлари) касалликлар хавфини баҳолаши учун дастлабки скринингдан ўтказади.

Шикоятларини қайд этади ва зарур ҳолларда оилавий шифокор қабулига йўналтиради. Дастлабки кўрик натижасида оилавий шифокор қабул қиладиган беморлар сони ортиб, уларни тор соҳа мутахассисларига йўналтириш ўртача 16 фоизга камайди.

❗️Энг муҳими, тиббиёт муассасасига келган беморлар энди навбат кутиб турмайди. Улар олдиндан, ўзига қулай вақтда электрон навбатга ёзилади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Самарқанд давлат тиббиёт университетида CОVID-19 пандемияси даврида халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари шарафига мемориал мажмуа очилди.

👉Батафсил

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 62 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242632 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239572 (+71) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мамлакатимизда тиббиёт олий ўқув юртлариаро ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Шу кунларда ўзбекистонлик талабалардан ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

Ўтган йили тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларидан ҳам ўқишни кўчириш бўйича кўплаб саволлар келиб тушганини инобатга олиб, ушбу жараён ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдик.

2022/2023 ўқув йили республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар
transfer.edu.uz тизими орқали қабул қилинади.

2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Президент фармони билан тасдиқланган янги тартибга кўра,
фақат икки ҳолатдагина юртимиз олий ўқув юртларида ўқиётган талабаларга ўқишни кўчириш учун рухсат бериладиган бўлди:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.


📌 Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Урология маркази: 33 ёшли беморда каминвазив усулда ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими ривожлангани сари соҳада амалга оширилаётган юқори технологик мураккаб операциялар сони ортиб бормоқда.

Айниқса, бугунги кунда замонавий тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиб, бемор танасига тиғ теккизмасдан ёки еичик кесмалар орқали бажариладиган операциялар, жарроҳликнинг каминвазив усуллари амалиётда кенг қўлланиляпти.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилаётган ана шундай ноёб операциялар қанчадан қанча оғир беморлар саломатлигини тиклашга хизмат қилаётир.

Яқинда марказга Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи 33 ёшли Н. Саидаҳмедова мурожаат қилган. Уни бир неча йилдан буён икки томонлама бел соҳасидаги оғриқлар қийнаб келаётган эди.

Уролог Асқар Раҳимбоевнинг айтишича, текширувлардан сўнг беморга пешоб йўллари ривожланишининг аномалияси, яъни тақасимон буйрак, икки томонлама пешоб найининг торайиши каби оғир ташхислар қўйилган.

Бундай ташхис бўйича беморда лапароскопик цистотомия, уретеропелвил сегмент лапароскопик пластика каби ўта мураккаб амалиётларни бажариш лозим, деб топилган. Беморнинг нисбатан ёшлиги инобатга олиниб, унинг буйрагини сақлаб қолиш мақсадида ушбу жарроҳлик операциялари ўтказилган.

Амалиёт вақтида махсус ускуналар ёрдамида пешоб найларининг торайган қисми пластика қилинди. Операция вақтида ва ундан сўнг ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Каминвазив жарроҳлик амалиёти бажарилгани учун бемор илк кунданоқ ҳаракатланиб, тўрт кундан сўнг уйига жавоб берилган.

— Авваллари бу турдаги операциялар очиқ усулда бажарилар эди, — дейди Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат Мухторов. — Баъзида эса беморнинг буйрагини олиб ташлаш ҳоллари ҳам кузатилган. Натижада улар кейинги умри давомида маълум чекловлар билан яшашга мажбур бўлган.

Ҳозир эса марказимизда бундай ўта мураккаб буйрак аномалиялари ҳам каминвазив усуллар ёрдамида самарали даволанмоқда. Яъни касалланган аъзони сақлаб қолган ҳолда даволаш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан юртимизга ўқишни кўчириш учун 129,0 балл тўплаш талаб этилади

2022/2023 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар
my.dtm.uz тизими орқали қабул қилинади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда таълим йўналишлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️Жумладан, тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилади.

Ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилади..

🚫 Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМдан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Андижонда бошланган соғломлаштириш акцияси тиббиётни халққа янада яқинлаштиради

Андижон – майдони жиҳатидан мамлакатимизнинг энг кичик вилояти. Бироқ бу ерда яшовчи аҳоли юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча зич жойлашган. Табиийки, ушбу жиҳат вилоятда сифатли ва малакали тиббий хизматга бўлган талаб юқори эканидан далолат беради...

👉Батафсил
❗️ЖССТ вакили: “Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртасини жорий этиш учун илғор модел танланган”

(Давоми)

Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида синов тариқасида жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси тизими дастлабки натижаларини бермоқда.

Ҳусусан, лойиҳа доирасида ҳудудда профилактик кўриклар ўрнига, вилоятнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб мақсадли скрининг текширувлари олиб бориляпти.

Мутахассисларнинг изоҳ беришича, профилактика ишлари яхши йўлга қўйилса, касалликлар кескин камаяди ва унга сарфланадиган маблағ ҳам тежалади. Қолаверса, касалликларни эрта аниқлаш орқали аҳолининг саломатлик даражаси, ўртача умр кўриш давомийлигини оширишга эришилади.

Хўш, мазкур жараённи яқиндан кузатиб бораётган хорижий эксперт, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Кристофер Фицпатрик Сирдарё тажрибасини қандай баҳолайди?

— Ўзбекистон аҳоли саломатлигини сақлашнинг сифатли моделини жорий этмоқда, — дейди ЖССТ вакили. — Бу ривожланган давлатларда синовдан муваффақиятли ўтган илғор тажрибадир.

Биз жараёнларни бевосита кузатиб боряпмиз ва эксперт сифатида айтишим мумкинки, касалликка чалинган инсоннинг уйига бепул дори-дармон етказиб бериш унга имкон қадар тезроқ ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

Ҳар бир соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари бор. Касалликларни даволашдан кўра олдини олган яхши, шу билан бирга, касалликларни эрта аниқлаш ҳам даволашда катта самара беради.

Ўзбекистонда илк бор давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида ҳаётга татбиқ этиш, беморларга қулайлик яратиш мақсадида шифохоналарни бирлаштириш, уларнинг негизида тиббиёт кластерини ташкил этиш, у ерда илм-фан ва амалиётни уйғунлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Соҳада мураккаб ва юқори технологик амалиётлар йўлга қўйиляпти. Бу борада ҳам халқаро тажрибадан келиб чиқиб тавсия ва маслаҳатлар бериш, ушбу мураккаб жараёнларнинг амалиётга тезроқ татбиқ этилишига кўмаклашишга доим тайёрмиз.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари доирасида сурункали касалликларга чалинган беморларга кўпроқ эътибор берила бошлагани ҳам ибратли жиҳат. Ваҳоланки, илгари улар рўйхатга олиниб, даволаниш буюрилган ва кузатувга олинган.

Афсуски, ҳамма ҳам дори-дармонни ўз вақтида харид қилиб, муолажаларни белгиланган муддатларда бошлай олмайди. Оқибатда беморларда асоратлар пайдо бўлади. Давлат тиббий суғуртаси тизими асосида беморларга дориларнинг бир қисми бепул берилмоқда. Дорихона эса поликлиниканинг ўзида жойлашган…

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 59 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242691 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239656 (+84) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Андижондаги соғломлаштириш акцияси доирасида оғир беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси эса айни шу мақсадларни кўзда тутган.

Тадбир доирасида шу кунларда вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамда Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қанча оғир беморларда мураккаб операциялар ўтказиляпти.

👉БАТАФСИЛ

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram