Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.88K photos
2.16K videos
41 files
9.35K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
#мен_вакцина_олдим

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали директори Дилшодбек Ҳакимов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

Бундан аввал Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев ва институт жамоаси акция доирасида эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Тошкент шаҳридаги 47-сон оилавий поликлиникада Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-босқичи билан эмланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал шу акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори, Aндижон давлат тиббиёт институти ректори, Тошкент давлат педагогика университети ректори, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори ва бошқалар коронавирус инфекциясига қарши эмланган эди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди. Пресс-клуб давомида санъаткорлар ва журналистлар ҳам эмланиши кутилмоқда.

Кўрстувда, шунингдек, “Бугун мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай кетаяпти?”, “Айни пайтгача нечта одам касалликка қарши эмланди?”, “Асосан қайси вакциналар одамлар орасида машҳур бўлмоқда?”, “Уларнинг орасида энг яхшиси, самарадори қайси бири?” каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Кўрсатувни тўғридан тўғри томоша қилинг👉🏻 https://mediabay.uz/tv/348/O'zbekiston%2024

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси бўлиб ўтмоқда.

#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида таниқли хонанда Гулбаҳор Эрқулова, актриса Юлдуз Ражабова жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Республикa ихтисослaштирилгaн фтизиaтрия вa пульмонология илмий-aмaлий тиббиёт мaркaзи директори Наргиза Парпиева бошчилигида муассасанинг бир гуруҳ шифокорлари
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида “COVID-19” инфекциясига қарши оммавий равишда эмланди.

Марказ шифокорлари юртдошларимизни вакцина олишга эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Юртимиз бўйлаб #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган
#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди.

Шунингдек, туман ҳокимликларнинг барча ходимлари ҳам вакцина олмоқда.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам уч босқичли вакцинанинг иккитасини олган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакцина қабул қилиш - энг тўғри қарор

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси бутун мамлакат бўйлаб қулоч ёймоқда.

Акция доирасида ҳукумат вакиллари, вазирлар, ҳокимлар, тиббиёт муассасалари ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва бошқа аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланмоқда.

"Ўзбекистон 24" ижодкорларининг ушбу махсус репортажида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва бошқа вакцина олган расмий идоралар вакилларининг эмланишдан кейинги ҳолатлари ҳақидаги фикрлари баён қилинади.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

“Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим. Ҳаммаси жойида“, — деб ёзади у ўзининг Телеграм саҳифасида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

"
Daryo.uz" интернет нашри бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирусга қарши эмланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу соатларда акция доирасида "Kun.uz" интернет нашри жамоаси ҳам коронавирусга қарши эмланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Юртимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов бошчилигидаги институт жамоаси коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi