Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.7K subscribers
5.81K photos
2.1K videos
41 files
9.21K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЭНДИЛИКДА КАРДИОЛОГИЯ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ ВИЛОЯТЛАРДА ҲАМ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли эндиликда юртимизда ҳам юрак касалликлари бўйича бир қанча мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Бу ҳақида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид ФОЗИЛОВ ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди.

— Дарҳақиқат, тиббиёти ривожланган хориж давлатларида амалга ошириладиган энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугунги кунга келиб, мамлакатимиз клиникаларида ҳам сифатли бажарилмоқда, — дейди Х.ФОЗИЛОВ. — Жумладан, айни кунда марказимизда коронароангиография – юрак тожсимон артерияларининг торайган қисмларини аниқлаш, уларга стент (найча) ўрнатиш, юракнинг мураккаб аритмияларини электрофизиологик усулда диагностика қилиш ва даволаш – радиочастотали абляция (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимулятор ўрнатиш, юрак ишемик касаллигининг оғир турларида аорта коронар шунтлаш, юрак порокларини жарроҳлик усули билан тиклаш, юрак клапанларини протезлаш каби очиқ усулдаги амалиётлар ва 3D тораскопик ускунаси ёрдамида мураккаб кичик инвазив операциялар амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, бундай юқори технологик даволаш усуллари нафақат пойтахтимиз, балки вилоятларда ҳам сифатли йўлга қўйила бошлади. Хусусан, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларида коронарография ва стентлаш амалиётлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, марказимизда амалга оширилаётган юқори технологик даволаш усулларининг сони, сифати ва кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда. Булар сирасига юрак клапанларини эндоваскуляр усулда протезлаш, юрак қоринча ва бўлмачалари тўсиғидаги туғма нуқсон – тешикларни кўкрак қафасини очмасдан, периферик томирлар орқали кириб, окклюдер ёрдамида беркитиш, АКШ операциясини ишлаб турган юракда амалга ошириш ва бир нечта шунт қўйиш каби ўта мураккаб операциялар киради.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида юракда икки ва ундан ортиқ ўта мураккаб операцияларни ўтказиш, яъни АКШ + юрак клапанларини протезлаш + юрак мушаклари деворини пластика қилиш + юрак қоринча ва бўлмачалари ичидан ивиб қолган тромбни олиб ташлаш ҳамда бўлмачалар хилпиллаши (РЧА), мураккаб юрак етишмовчилиги, дилятацион кардиомиопатияда ресинхрозирловчи терапияни амалга ошириш (СРТ) каби жарроҳлик операциялар ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, марказнинг “Электрофизиологик текширувлар ва юрак ритми бузилишларининг мураккаб турларини хирургик даволаш” бўлимида:

📌электрокардиостимулятор имплантацияси;

📌юрак ресинхронлаштирувчи қурилмалар (СRT-D ва CRT-P) имплантацияси;

📌ҳаётга хавф солувчи қоринчалар аритмияларда ИКД имплантацияси;

📌чап бўлмача қулоқчасига окклюдер имплантацияси;

📌юрак ичи электрофизиологик текширувлари;

📌бўлмачалар экстрасистолияси радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌қоринчалар экстрасистолияси радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌WPW синдроми радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌бўлмачалар тахикардиясининг радиочастотали абляцияси амалиёти;

📌атриовентрикуляр тугунли реципрок тахикардияларнинг (АВТРТ) радиочастотали абляцияси каби юқори технологик амалиётлар бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 458 нафар кишида коронавирус, 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116421 (+458) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌56 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌33 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌44 нафари Тошкент вилоятида,
📌102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 42 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111514 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​​БОЛАЛАРНИ НАФАС ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ОТА-ОНАЛАР УЧУН ТАВСИЯЛАР

👨🏻‍🔬Фурқат Шамсиев,
ССВ болалар бош пульмонoлоги,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

⚡️Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва фарзандларига ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килинг;

🔕юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

🏘Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

⚠️ Болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

👫 Фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

💡Ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

🏢 Агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

📌Шунингдек, болани тўғри ва рационал овкатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

💊Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

💉Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш хам яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 186 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈186 миллион 800 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 031 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 33,853 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,874 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,089 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,874 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,713 миллиондан ортиқ).

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 436 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 186 млн

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 12 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 186 млн 800 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 031 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 33,853 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,874 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,089 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,874 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,713 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 436 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

“Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим. Ҳаммаси жойида“, — деб ёзади у ўзининг Телеграм саҳифасида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ўз фаолиятини юксак халқаро мезонлар асосида ташкил этгани билан бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларидан фарқ қилади. Бунинг натижасида ушбу муассаса юрак касалликлари бўйича диспансер назоратида турган вилоятнинг 220 минг нафар фуқароси билан бир қаторда, бошқа вилоятлар, ҳаттоки қўшни мамлакатлардан келган беморларга ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бу натижага эришишда марказда фаолият олиб бораётган малакали мутахассисларнинг ҳиссаси беқиёс. Улар орасида бир неча йиллар чет эллардаги нуфузли тиббиёт муассасаларида ишлаб, тажриба орттирган ва ҳар қанча юқори маош ҳамда халқаро карьерага эга бўлиш имкони бўлса ҳам, юртимизга қайтиб, ўз халқи учун хизмат қилишни танлаган ватандошларимизнинг борлиги қувонарли, албатта.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорларининг ушбу репортажи шундай самарқандлик шифокорлар фаолиятига бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЭНГ ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ОПЕРАЦИЯЛАРДАН БИРИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК БОР КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИДА ЎТКАЗИЛГАН

Барча соҳаларда бўлгани каби юксак салоҳиятли ва рақобатбардош кадрлар тиббиёт тизими ривожида муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам кадрлар потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хўш, бугун марказда фаолият олиб бораётган тиббиёт мутахассислари таркиби ва уларнинг малакаси қандай? Муассасанинг моддий-техник базаси бугунги кун талабларига жавоб берадими?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Ислом Шариповга мурожаат қилди.

— Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кадрлар таркибидан илмий салоҳияти юқори бўлган олимлар, илмий изланувчилар ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган 100 нафар кардиолог ўрин олган, — дейди И. Шарипов. — Булар ичида 1 нафар академик, 4 нафар профессор, 17 нафар тиббиёт фанлари доктори, 31 нафар тиббиёт фанлари номзоди бўлиб, улар кардиологиянинг турли йўналишларини чуқур ўрганган ва илмий хулосалари амалиётга татбиқ қилинган етук мутахассислардир.

Айтиш мумкинки, айни пайтда марказни янги тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, бу орқали беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида давлат томонидан соҳага катта маблағ ва чет эл сармоялари йўналтирилмоқда.

Жумладан, яқин йилларда марказимизга Германиянинг KFW банки томонидан ажратилган кредит маблағларидан 3,5 миллион евро ҳисобига Рентген эндоваскуляр ускунаси харид қилинди. Шу билан бирга, жарроҳлик бўлимига Нидерландиянинг “Philips Allura Xper FD20” фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий универсал ангиография ускунаси, электрофизиологик текширувлар учун “BARD” системаси, “SIEMENS ARCADIS AVANTIC” ҳаракатланувчи С-ёйи ангиография ускунаси, радиочастотали генератор, кардиохирургик ускуналар тўплами, сунъий қон айланиш системаси, сунъий нафас олиш аппарати ва бошқа юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатилди.

Натижада бугунги кунда марказда юқори технологик усул – радиочастотали абляция (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимуляция (ЭКС) усуллари амалга оширилмоқда.

Айтиш мумкинки, радиочастотали абляция усули – кардиологик беморларни даволашда қўлланиладиган халқаро стандартларга мос энг юқори технологик усул ҳисобланиб, бундай операциялар Марказий Осиёда илк бор ушбу марказда ўтказилган.

Шунингдек, жорий йил бошида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, марказимизда ишлаб турган юракда аортал клапан ва юракдан чиққан аортанинг проксимал қисмини протезлаш амалиёти бажарилди.

Таъкидлаш лозимки, бундай жарроҳлик операциялари бугунги кунда АҚШ, Хитой ва Туркия каби дунёнинг саноқли мамлакатларида режали асосда бажарилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ТУГАТИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ЗИД

Айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ҳар иккала
комплексида беморлар учун бир хил шароит яратилган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус кўпайганлиги ва Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида Зангиота 1-сон юқумли касалликлар муассасасига қараганда беморлар яхши парвариш қилинмаётгани ҳақидаги аудио хабар ҳақиқатга зид.

Маълумки, коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирлари асосида қурилган Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси 2 та йирик даволаш комплексини ўз ичига олади. Уларни барпо этишда юқумли касалликлар хусусияти ва замонавий тиббиёт талаблари инобатга олинган бўлиб, ҳар икки муассаса жами 4 минг ўринга мўлжалланган.

Шифохоналар лабораториясида вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 нафар кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга.

Ҳар икки даволаш муассасасида ҳам бир хилда экспресс-тест усулида қондаги антитаначаларни 10 дақиқада аниқлаш имкони яратилган. Бундан ташқари, полимер занжирли реакциянинг антиген экспресс тести ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳар икки комплекснинг қабул-диагностика бўлимида мультиспирал компьютер ва магнит резонанс томография, рақамли рентген ҳамда замонавий ультратовуш диагностикасини бир вақтнинг ўзида бажариш мумкин.

Алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, стационар жойларнинг барчаси боксланган ва ҳар бир хонадаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Палаталарга кириб-чиқиш, хизмат кўрсатиш алоҳида бўлиб, келган касаллар қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри палатага жойлаштирилади.

Барча корпуслар, бўлинмалар яшил, сариқ ва қизил йўлаклар билан ажратилган. Бу эса ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Юқорида санаб ўтилган шарт-шароит ва замонавий тиббий жиҳозлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг ҳар иккала комплексида ҳам бир хил таъминланганлиги баробарида тиббиёт ходимларининг билим, малака ва тажрибаси ҳам талаб даражасида.

Айни пайтда икки муассасада ҳам беморларга шифокорлар томонидан “COVID-19” коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсиялар”нинг охирги нашрига биноан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 497 нафар кишида коронавирус, 283 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 12 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 116918 (+497) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌38 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌18 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌43 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌51 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида,
📌122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 283 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 103 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 42 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 54 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112018 (+504) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 778 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда жами қўлланилган вакциналар қарийб 5 миллион дозага етди

❗️12 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138 915 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 105 326 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 17 041 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 16 548 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 057 120 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 436 293 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 503 449 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.

📊12 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (22 431 доза),
📌Наманган вилояти (21 647 доза),
📌Андижон вилояти (14 962 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 630 705 доза,
📌Фарғона вилоятида 627 250 доза,
📌Андижон вилоятида 571 655 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 11 ТА ТУМАНИДА МАХСУС ПОЛИКЛИНИКАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, зарур лаборатор ҳамда инструментал текширувлар ўтказиш, текширув натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларга даво муолажаларини тавсия қилиш ва амбулатор даволашни йўлга қўйиш мақсадида пойтахтимизнинг 11 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар ташкил этилди.

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган диспансерлар биносида фаолият бошлаган мазкур поликлиникалар аҳолига куну тун хизмат кўрсатиши белгиланган бўлиб, ҳар бир марказга 3 тадан тиббий бригада бириктирилган ва улар таркибидан 2 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ўрта тиббиёт ходими ўрин олган.

Шунингдек, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритма ва реактивлар, шунингдек, махсус тиббиёт воситалари билан таъминланган.

Таъкидлаш лозимки, айни пайтда пойтахтдаги барча оилавий поликлиникалар ушбу поликлиникалар билан интеграция асосида фаолият юритаётган бўлиб, у ерга коронавирус инфекциясига гумондор ҳамда инфекция тасдиқланган шахслар оилавий поликлиникалар йўлланмаси ва “103” хизмати орқали ёки ўзлари мустақил равишда ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Агар тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган фуқаронинг шикоятларига кўра, унда коронавирус касаллиги гумон қилинса, беморга ўзи яшайдиган тумандаги махсус поликлиникага бориш тавсия этилади. Бироқ унинг ҳолат ва имконияти бунга монелик қилса, беморнинг уй манзили ёзиб олинади ва у ҳақидаги маълумот махсус поликлиникага тақдим этилади. Сўнг, бемор махсус поликлиника учун ажратилган автотранспорт воситаси ёрдамида у ерга олиб келинади ва белгиланган стандартлар бўйича тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.

Махсус поликлиникага мурожаат қилган беморлар учун махсус карта юритилиб, унда фуқаронинг динамик ҳолати, текширув ва даволаш натижалари қайд этиб борилади.

Мурожаат қилганлар орасида “COVID-19” инфекцияси тасдиқланмаган беморлар бўлса, улардан керакли таҳлиллар олинади ва тезкор равишда ҳудудий санитария хизмати лабораторияларига етказилади. Шу билан бирга, беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсиялар берилади. Бироқ агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, у зудлик билан махсус шифохонага юборилади ва бу ҳақида фуқаро истиқомат қиладиган ҳудуддаги оилавий поликлиникага хабар қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда пойтахтимиз аҳолисига янада қулайлик яратиш ва ҳар бир туманда коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида махсус мобил автобуслар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Янгиерда ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан хасталанган беморлар учун янги бўлим очилади

Ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморлар саломатлигини сақлаш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қуйиш бугунги куннинг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масалаларидан бири.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилаётган статистик маълумотларга кўра, сўнги йилларда ушбу касаллик сабаб “сунъий буйрак” аппаратига муҳтожлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Сирдарёда ана шу турдаги касалликка чалинган беморларга шу бугунги кунгача битта муассасада, яъни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида хизмат кўрсатиб келинган бўлса, энди эса ушбу хизмат тури вилоятнинг Янгиер шаҳрида ҳам йўлга қўйилади.

Йил бошида мазкур муассасага 1 миллион АҚШ доллари қийматидаги “сунъий буйрак” аппарати келтирилганди. Ушбу аппаратларни ўрнатиш ва ишга тушириш мақсадида муассасада алоҳида хона ажратилди. Айни вақтда у ерда қурилиш, монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш ва монтаж ишлари ниҳоялагач, бир вақтнинг ўзида ўн нафар, бир йилда 300 минг нафар беморга хизмат кўрсата оладиган янги Нефрология бўлими иш фаолиятини бошлайди.

— Мазкур бўлимнинг вазифаси ниҳоятда аҳамиятли, — дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Анвар Ўралов. — Бўлимга келтирилган ва ўрнатилиши кўзда тутилган янги аппаратларимиз хасталанган буйракларнинг чиқарувини вақтинча ўтаб қолмай, инсон организмидаги сув-электролит ва кислота-ишқор балансини, қон таркибини нормал сақлаб, моддалар алмашинувини яхшиланишига, танада турли заҳарланишлардан ҳосил бўлган токсинларни чиқариб ташлашга, инсон умрини узайтиришга ёрдам беради.

Қолаверса, ушбу аппаратга муҳтожлар сони кам эмас. Улар шу бугунги кунгача Гулистон шаҳрида даво муолажаларини олиб келишаётган эди. Энди эса у ерга боришга ҳожат қолмайди.

Янги бўлим ишга тушгач, унда маҳаллий мутахассислар ишлайди, улар Ховос, Боёвут, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер ва Ширин шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади.

Айни вақтда шу йўналишда ишлайдиган 4 нафар шифокор, 5 нафар ҳамшира Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида, 15 нафар ўрта тиббиёт ходими Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида малака оширмоқда.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши курашда нафас олиш машқларининг ўрни беқиёс. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уй ва стационар шароитида даволанаётган беморлар учун жуда фойдали бўлган ушбу машқларни мунтазам амалга оширишни тавсия қилади.

Бу каби машқлар беморнинг нафас олишини яхшилаши, ўпкани асоратсиз даволаши билан бирга унинг асаб тизимига ҳам ижобий таъсир қилади.

Тўғри нафас олинг, вирусдан фориғ бўлинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 187 миллион нафардан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈186 миллион 638 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 035 мингдан зиёд киши вафот этган (12.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:08 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 397 892 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 176 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (13.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈187 миллион 244 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 038 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,506 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,874 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,069 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (5,808 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,698 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 462 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️ Согласно актуальным данным Университета Дж.Хопкинса в мире количество случаев заражения COVID-19 превысило 187 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 186 млн 638 тысяч,
📉из них более 4 млн 035 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:08 по центральноевропейскому времени 12 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 397 892 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 176 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 13 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 187 млн 244 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 038 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,506 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,874 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,069 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (5,808 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,698 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 462 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ҚАЙТА ЧАҚИРИҚЛАР “ТЕЗ ЁРДАМ” БРИГАДАЛАРИНИНГ МАНЗИЛГА КЕЧИКИБ БОРИШИГА САБАБ БЎЛАДИ

Сўнгги вақтларда аҳоли орасида “COVID-19” инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортаётгани сабабли Тошкент шаҳар “103” тез тиббий хизматига келиб тушаётган кунлик чақириқлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Хўш, шаҳар “Тез ёрдам” хизмати ушбу мурожаатларга ўз вақтида жавоб бера оляптими? Тизимда иш самарадорлигини ошириш, беморларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВга мурожаат қилди.

— Сир эмас, шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди, — дейди Д. Бўрибаев — Афсуски, мамлакатимиз, хусусан, Тошкент шаҳри аҳолиси орасида “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган, пневмония ва коронавирус касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган фуқаролар томонидан “103” хизматига бўлаётган чақириқлар сони ҳам ортмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, айни пайтда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 5000-5100 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги беш кун ичида (8 июлдан-12 июлгача) 26 минг 421 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ёки ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан икки минг уч юз қирқ нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

— Бугунги пандемия даврида аҳолининг “Тез ёрдам”га бўлган юқори эҳтиёжини қондириш мақсадида тизимда қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

— Аҳолининг “103” хизматига мурожаатлари сони ошиб бораётганлиги сабабли шу кунларда шаҳар “Тез ёрдам” хизмати автопаркига 65 та янги автотранспорт воситаси олиб келинди ҳамда тиббиёт ходимларидан иборат қўшимча бригадалар ташкил этилди.

Шунингдек, чақириқларга ўз вақтида жавоб бериш, уларни тез тиббий ёрдам бригадаларига тезкор равишда узатиш ҳамда тармоқда бирон бир бандлик ҳолатлари кузатилмаслиги учун Тошкент шаҳар “103” хизмати CALL-маркази операторлари сони қўшимча 40 нафарга оширилиб, жами 80 нафарга етказилди. Бу эса ўз навбатида тизимда иш сифатини янада яхшилаш имконини бераётир.

— Баъзида аҳоли томонидан бир нафар бемор учун “Тез ёрдам” хизматига қайта-қайта мурожаат қилиш кузатилади. Айтингчи, бу ҳолат тизим фаолиятига қанчалик таъсир этади?

— Дарҳақиқат, кейинги вақтларда бир манзилга бир нечта жойдан қайта-қайта чақириқлар келиб тушмоқда. Яъни, битта беморга оила аъзолари, дўстлари, шунингдек, қўшнилари томонидан ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Айтиш лозимки, бу каби ҳолатлар пандемия даврида шундоқ ҳам тиғиз тартибда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизмати ишини янада қийинлаштириб, “103” бригадаларига юкламалар ортишига сабаб бўлаётир.

Қолаверса, қайта чақириқлар туфайли битта манзилга бир вақтнинг ўзида иккита, учта, ҳатто, тўрттагача “Тез ёрдам” автомашинасининг бориб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Айтиш лозимки, бугунги кунда “103” хизмати тўлиқ автоматлаштирилган бошқарув тизимига эга бўлиб, аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир чақириқ тизим базасига киритилади. Яъни, “Тез ёрдам” чақириш учун бир марта мурожаат қилишнинг ўзи кифоя. Қайта чақириқларга эса ҳожат йўқ.

Шу боис, фуқароларимиздан бироз сабрли бўлишларини, шошқалоқлик билан қилинган нотўғри ҳаракат бошқа бир бемор ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигини ёдда тутишларини истар эдим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясига гумон қилинган ва инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, уларга даво муолажаларини тавсия қилиш ва амбулатор даволашни йўлга қўйиш мақсадида пойтахтимизнинг 11 та туманида махсус поликлиникалар ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, бу махсус поликлиникалар фаолияти қандай ташкил этилади?
У ерда хизмат кўрсатаётган мутахассисларга қандай вазифалар юклатилган?
Ушбу муассасаларга қандай беморлар мурожаат қилади ва уларга қай тарзда ёрдам кўрсатилади?

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорларининг ушбу видеолавҳасида шу каби саволларга жавоб берилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизнинг 11 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар ташкил этилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу махсус поликлиникаларнинг манзили ва телефон рақамларини тақдим этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2021 йил 13 июль

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 500 нафарга етди, пневмония қайд этилганлар сони эса 300 нафардан ошди

🔺2021 йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117409 (+491) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌40 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌52 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌45 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌31 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌57 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 319 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 99 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹Навоий вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 45 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 74 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 48 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 37 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112546 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 781 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладор ва ёш болали аёлларда коронавирус аниқланса, қандай йўл тутиш керак?
Улар қандай вазиятда шифохонага мурожаат қилиши лозим?
Чақалоқда коронавирус инфекцияси қайдан пайдо бўлиб қолди?
Оналарга бу борада нималар тавсия қилинади?
Касалликка чалинган болани уй шароитида қандай парвариш қилиш керак?

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" дастурида тиббиёт фанлари доктори, гинеколог Нигора Мўминова ва тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Шаҳноза Мавлонова билан ўтказилган суҳбатда юқоридаги каби саволларга жавоб берилди, шунингдек, ҳомиладор ва ёш болали оналар учун энг муҳим тавсияларни айтиб ўтилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi