Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.7K subscribers
5.8K photos
2.09K videos
41 files
9.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Бош вазир Абдулла Арипов:

“Президентимиз бошидан бу масала бўйича тўғри йўналиш бердилар. Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз.

Бу йил пандемия билан курашиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиб берилган.

Бироқ, бу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик.

Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. керак бўладиган бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.

Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса”.

Махсус комиссия йиғилишидан.
❗️⚡️Бош вазир йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкинлигини айтди

Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётгани қайд этилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Aнгела Меркель AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Германия канцлери Aнгела Меркель «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилди, дея маълум қилди Германия Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Штеффен Зайберт.

«Мен бугун «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилганимдан хурсандман. Эмлаш кампаниясида қатнашган ва эмланганларнинг барчасидан миннатдорман. Эмлаш пандемияни бартараф этишнинг калитидир», — дея Зайберт «Twitter»да Меркелнинг сўзларини келтирган.

Шунингдек, у эмланганлик ҳақидаги сертификатни илова қилган.

©️Хabar.uz
ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус:

"Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда.

Ҳафталик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича кўрсаткичлар сўнгги икки ой ичида икки баробарга кўпайган ва пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда.

Илгари коронавирус инфекциясининг тез тарқалишини жиловлай олган қатор мамлакатларда ҳам ҳозирда вазият анчайин мураккаблашган".

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 804 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 138 миллион 688 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 978 мингдан зиёд киши вафот этган (16.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:46 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 804 807 янги ҳолати аниқланди, 12 955 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 139 миллион 690 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 997 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
📌 АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,103 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
📌Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,291 миллиондан ортиқ),
📌учинчи ўринда Бразилия (13,673 миллиондан ортиқ),
📌тўртинчи ўринда Франция (5,107 миллиондан ортиқ),
📌бешинчи ўринда эса Россия (4,684 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:
📌 АҚШда 73 306,
📌Ҳиндистонда 217 353,
📌Бразилияда 73 513,
📌Францияда 37 936,
📌Россияда эса 8 995 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 804 тысячи новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 138 млн 688 тысяч, из них более 2 млн 978 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:46 по центральноевропейскому времени 16 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 804 807 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 955 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 06:20 часов по ташкентскому времени 17 апреля 2021 года), в мире заразилось более 139 млн 690 тысяч человек, из них более 2 млн 997 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,103 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 14,291 млн), на третьем — Бразилия (более 13,673 млн), на четвертом — Франция (5,107 млн), на пятом — Россия (4,684 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки:
📌 в США было зарегистрировано 73 306,
📌Индии — 217 353,
📌 Бразилии — 73 513,
📌Франции — 37 936,
📌 России — 8 995 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинмоқда?

Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:

👦🏻14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;

🧒🏻15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;

👩🏻20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;

👱🏻‍♂️30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;

👨🏻 40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;

👨🏻‍🦳50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;

👴🏻 60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда хорижий ҳамкорларимиз томонидан Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирилиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

В связи с наступлением священного для всего мусульманского мира месяца Рамадан на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав государств и правительств зарубежных стран, руководителей ведущих международных организаций, авторитетных духовных деятелей.
В своих поздравительных посланиях наши зарубежные партнеры выражают лидеру и многонациональному народу Узбекистана глубокое уважение, а также пожелания мира, благополучия и процветания.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 400 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉17 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 33 208 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 403 136 нафарга етди.

📊 17 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (4545 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (4350 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4344 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 58529 нафар,
📌Андижон вилоятида 44309 нафар,
📌Наманган вилоятида 40664 ,
📌Самарқанд вилоятида 36178 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимизда кеча коронавирусдан касалланиш бўйича 342 та ҳолат қайд этилди, 109 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86680 (+342) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 50 нафари Тошкент вилоятида,
📌221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 22 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 37 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84043 (+205) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 638 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1999 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

⚡️Жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш,масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси,масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега сўнгги кунларда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда?

Бу ҳолатни олдини олишда нималарга энг аввал эътибор бериш керак?

Эмлаш жараёнларининг коронавирусни жиловлашда аҳамияти нечоғлик?

Ушбу саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошди, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда

🔺2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 59 нафари Тошкент вилоятида,
📌206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 28 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 92 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

"Коронавирус тарқалган дастлабки пайтларда "бу касалликка 3 миллион нафар одам чалинади", деган одамни руҳий носоғлом деб айтишлари мумкин эди. Ҳолбуки, ҳозирга келиб, COVID-19 дан 140 миллион нафар инсон касалланиб, 3 миллион нафар киши қурбон бўлди..."

Коронавируснинг қайта тарқалиши, вируснинг табиати қандай?

Қайси штамм билан касалланганда даволаш чоралари кўпроқ иш беради?

Мамлакатимизда вируснинг тарқалиши қачон ва қандай чоралардан кейин буткул тўхтайди?

Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков қуйидаги виеосуҳбатда жавоб беради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛГАНДАН СЎНГ ЧЎМИЛМАСЛИК КЕРАКМИ?

ССВ Матбуот хизматининг COVID-19 бўйича савoлларига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.


— Айримлар вакцина қабул қилгандан сўнг бир неча ҳафта чўмилмаслик, баданни совуқ сувга урмаслик зарурлигини айтмоқда. Бу қанчалик тўғри?

— Вакцина олгандан кейин вакцина қилинган жойга 3 кун муддатда сув теккизмаслик тавсия қилинади.

Вакцина инсонни елка мушагининг орасига юборилиши, юборилган жойга умумий чўмилган вақтда сув тегиши мумкин. Баҳор фаслида совуқ ҳамда иссиқ ҳаво ўзгариб туради. Ҳавонинг бундай ўзгариши инсон организмига таъсир кўрсатади, айниқса, чўмилган одамлар организмида совқотиш каби ҳолатлар кузатилади.

Бу эса организм учун ортиқча стресс бўлиб, иммун тизимига таъсир қилиб эмлангандан сўнг қўшимча шамоллашлар пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.

Хулоса қилганда, эмлашдан кейин имкон қадар иммун тизимига таъсир қилувчи одатлардан сақланиш ва саломатлигингизни ҳимоя қилганингиз мақсадга мувофиқ. Бу ўз ўрнида, коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишга ёрдам беради.

— Ҳозирда коронавирусга чалинган фуқаро уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?

— Ҳозирда ҳам шифокорларсиз мустақил равишда ПЗР-тест топширган, унинг натижаси ижобий чиққан, коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар уй шароитида изоляция ҳолатида даволанишлари мумкин. Бу каби беморлар, албатта, оилавий поликлиникага мурожаат этишлари шарт. Уй шароитидаги амбулатор даво-чоралари оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу даволаш чоралари мавжуд стандартларга асосланган холда олиб борилиши ва касаллик оғир даражага ўтиб кетишининг олдини олиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ: дунёда COVID-19 дан 3 миллиондан ортиқ бемор вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈140 миллион 322 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 003 мингдан зиёд киши вафот этган (18.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:35 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 809 004 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 481 нафар бемор вафот етди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈141 миллион 438 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 020 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸 АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,250 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,788 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (13,832 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,178 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,702 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 697, Ҳиндистонда 261 500, Бразилияда 85 774, Францияда 34 218, Россияда эса 8 632 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 792 миллион 796 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

❗️ВОЗ: в мире от COVID-19 умерло более 3 миллиона человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 140 млн 322 тысячи,
📉из них более 3 млн 003 тысячи человек умерли (по состоянию на 14:35 по центральноевропейскому времени 18 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 809 004 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 481 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 13:20 часов по ташкентскому времени 19 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 141 млн 438 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 020 тысячи скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,250 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 14,788 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 13,832 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,178 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,702 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 73 697, Индии — 261 500, Бразилии — 85 774, Франции — 34 218 и России — 8 632 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 18 апреля нынешнего года в мире введено более 792 млн 796 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимиздаги олти ярим миллион нафардан ортиқ болалар оммавий дегельминтизация тадбирлари билан қамраб олинмоқда

Бугун, 19 апрель куни юртимиз бўйлаб 2-10 ёшдаги (жами 6 миллион 115 минг нафардан ортиқ) болалар ҳамда зарарланиш юқори бўлган ҳудудлар (Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси)даги мактабларда 15 ёшгача (жами 445 минг нафардан ортиқ) мактаб ўқувчилари орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бошланди.

📌Ушбу тадбирларнинг 1-тури жорий йилнинг 19–24 апрель кунлари давом этади.

❗️Эслатиб ўтамиз, гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.

Бугунги кунда бундай зараркунандаларнинг 250 га яқин тури аниқланган бўлиб, шулардан 9 хили болаларда учрайди. Агар касаллик кузатилса:
📍боланинг қорни оғрийди,
📍иштаҳаси бузилади,
📍асабийлашади,
📍жиззаки бўлиб қолади,
📍уйқусида тишларини ғичирлатади.

‼️Паразит инсон организмида 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Уларнинг хавфлилиги шундаки, тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тақсимотига кўра, махсус дори воситалари оммавий дегельминтизациянинг 1-турини ташкиллаштириш учун ҳудудларга етказиб берилди.

Болалар препаратларни боғча ва мактабларда қабул қилмоқдалар, шунингдек, уйда тарбияланаётганларга эса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ташкил қилинган гуруҳлар маҳаллабай тарзда уйма-уй юриб, махсус дори воситаларини тарқатмоқда.

Оммавий дегельминтизация тадбирлари Президентимизнинг 2021 йил 3 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси асосида ташкил қилинмоқда.

🔴Оммавий дегельминтизация тадбирларининг 2-тури 6 ойдан сўнг ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
В нашей стране массовой дегельминтизацией будет охвачено более 6,5 млн детей

Сегодня, 19 апреля стартовали массовые мероприятия по профилактике кишечных гельминтозов среди детей, в рамках которых охватываются дети от 2 до 10 лет (всего более 6 млн 115 тыс.), а также школьники до 15 лет (всего 445 тыс.), обучающиеся в зонах повышенного риска (Бухарской, Кашкадарьинской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ташкентской и Ферганской области, Республике Каракалпакстан).

📌1-й тур этих мероприятий проходит с 19 по 24 апреля этого года.

❗️Напоминаем, что гельминтоз возникает в результате попадания паразитических червей (глистов) в организм человека. Черви выживают за счет питательных веществ в теле, в котором они живут.

На сегодняшний день выявлено около 250 видов таких вредителей, из которых 9 видов обнаружены у детей. Если заболевание наблюдается:
📍 у ребенка болит живот,
📍 пропадает аппетит,
📍 он становится нервным,
📍 скрипит зубами во сне.

‼️Паразит откладывает в организме человека от 5 до 150 тысяч яиц. Их опасность в том, что они быстро развиваются и распространяются по организму через кишечник, повреждая внутренние органы и системы.

В рамках массовых мероприятий специальные противоглистные препараты были доставлены в регионы по распределению Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья.

Дети получают лекарства в детских садах и школах, а выездные группы, организованные учреждениями первичной медико-санитарной помощи и региональными отделениями Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья, раздают лекарства по системе «махаллабай» детям, находящимся на дому.

Мероприятия по массовой дегельминтизации осуществляются в рамках реализации Указа Президента от 3 февраля 2021 года «О Государственной программе по реализации Стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017 — 2021 годах в «Год поддержки молодежи и укрепления здоровья населения» и постановления главы государства от 10 ноября 2020 года «О дополнительных мерах по обеспечению здорового питания населения».

🔴2-й тур мероприятий по массовой дегельминтизации планируется организовать через 6 месяцев.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АМРИЛЛО ИНОЯТОВ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

У ташрифнинг биринчи кунида Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, туман ҳокими Маҳмуд Парсаматов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят даволаш профилактика муассасалари бошлиқлари иштирок этди.

Шу куни маҳалла аҳолиси учун вилоят тиббий муассасалари малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Ўтказилган тиббий кўрик натижасида 15 нафар фуқарога вилоят даволаш муассасаларига шунингдек, 50 нафарга яқин фуқарога “Жиззах”, “Гагарин” сиҳатгоҳларига бепул даволаниш учун тиббий маслаҳат ва текширувлардан ўтиш учун йўлланмалар тақдим этилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари аҳоли хонадонларига кириб, улар билан самимий мулоқот қилди, халқнинг тиббиётдан, бугунги ислоҳотлардан розилик кайфиятини ўрганди. Ногиронлар, қариялар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди.

Масъулларга тиббий хизматга муҳтож фуқароларнинг шу куннинг ўзида шифохоналарга ётқизилиб, муолажаларни бошлашга кўрсатма берди.

— Маҳалламизда 269 хўжаликда 1530 нафар аҳоли истиқомат қилади, — деди маҳалла оқсоқоли Зиёд Сулаймонов. — Маҳалламиз обод маҳалла дастурига киритилган. Ободонлаштириш ишлари бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги дўхтирлар маҳалламизга келиб, биз билан самимий мулоқот қилиб, беморларимизга ёрдам бераётганини кўриб, беҳад қувондик. Бу давлатимизнинг халқпарварлигидан, ғамхўрлигидан далолат. Президентимиз ҳам, раҳбарлар ҳам, шифокорлар ҳам барака топишсин.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳаддан ортиқ терлаганда (гипергидроз) нима қилиш керак?

🔹Тананинг бутун юзаси тер безлари билан қопланган. Улар нормал тана ҳароратини сақлаб туриш учун зарур бўлган намликни ҳосил қилади. Тер миқдори асаб импулслари ва қоннинг гормонал таркиби билан тартибга солинади.

🔹Гипергидрознинг 2 та: биринчи ва иккинчи даражали турлари бор. Биринчи тури туғма терлаш бўлиб, унда терлашнинг сабаблари йўқ. Иккинчи даражали гипергидроз даволовчи препаратлар ичиш, гормонал ўзгаришлар ва айрим касалликлар туфайли содир бўлади.

📌Гипергидроз профилактикасида қуйидагилар тавсия этилади:

👕табиий матоли (пахта, зиғир) кийимларни кийинг;
👟кроссовка ва ёпиқ пойабзал остидан пайпоқ кийинг;
🔸дезодорант эмас, антиперспирантдан фойдаланинг;
🔸нам салфеткалардан фойдаланинг.
😡стрессга енгилманг;
🥗терлашни кўпайтирадиган озиқ-овқат ва ичимликларни овқат рационидан олиб ташланг.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/E_l5M5WPdwo

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uWQY9rPsMXc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 430 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди.

📊 19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (4320 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3971 нафар)
📌Наманган вилояти (3313 нафар)

банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 62849 нафар,
📌Андижон вилоятида 45182 нафар,
📌Наманган вилоятида 43977 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 40149 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi