Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.4K subscribers
5.87K photos
2.16K videos
41 files
9.34K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.
Марказда 5 та жарроҳлик амалиёти хонаси, 100 ўринли стационар мавжуд, 140 та янги иш ўрни яратилган.
Мутасаддиларга Самарқандда хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат тиббиёт кластерини ташкил этиш, хорижда ишлаётган самарқандлик шифокорларни ишга таклиф этиш учун вилоят ҳокимлигида жамғарма тузиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой многопрофильного медицинского центра в городе Самарканде.
В центре действуют 5 операционных залов и стационар на 100 коек, создано 140 новых рабочих мест.
Ответственным лицам поручено организовать в Самарканде медицинский кластер, состоящий из частного медицинского университета и клиники, создать фонд для приглашения самаркандских врачей, трудящихся за рубежом, обеспечения их жильем.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.
Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил Героя Узбекистана Хасана Нормуродова, лечащегося в Самаркандском филиале Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи.
Шавкат Мирзиёев пожелал ветерану труда скорейшего выздоровления, бодрости духа и долгих лет жизни.
Хасан Нормурадов поблагодарил главу государства за оказанное внимание и поддержку.

#Mirziyoyev #safar #nuroniy #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from platforma.uz
Оқибат...

Аслида бемор одамга дийдор ва бир оғиз ширин сўздан яхшироқ малҳам йўқ. Шундай бўлса-да, гоҳида вақтимиз йўқлигини баҳона қилиб, ҳатто яқинимизни кўришга боролмаган пайтларимиз бўлади.

Президент Самарқандга сафари давомида жуда кўп жойларга борди. Мана шундай тиғиз бир шароитда давлат раҳбарининг айни пайтда шифохонада даволанишда бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўришга вақт топгани жуда савобли ва ибратли иш бўлибди. Ахир, ўйлаб кўринг, бошда минг хил ўй, минг хил ташвиш турганда... Билмадим, шахсан менга шу манзара бошқача таъсир қилди. Юракдан айтяпман.

Яқинларингизни, беморларни йўқлаб туринг, азизлар...

@platformauzb
Олтиариқ туманининг Зилха қишлоғида жойлашган оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Элмира Баситханова тиббиёт фидойисига ушбу кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Батафсил👉https://telegra.ph/oltiari%D2%9B-04-15

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
 

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Дунёда коронавирус қурбонлари сони 3 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошидан бери унинг қурбонлари сони 3 млндан ошди. Айни вақтда вирусга чалинганлар сони 140 млнга етди. Шу билан бирга, 119 млн киши вирусдан соғайиб кетган.

Коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати расман 2020 йил 11 январда Хитойда қайд қилинганди.

Коронавирусдан бир миллион ўлим ҳолати 2020 йил 28 сентябрда, икки миллион ўлим ҳолати эса 2021 йил 15 январда қайд қилинган.

Ҳозирда вирусдан АҚШда энг кўп одам вафот этган – 579 минг киши. Бу борада кейинги ўринларни Бразилия (365 минг ўлим) ва Мексика (211 минг ўлим) эгалламоқда.

Коронавирус инфекцияси билан илк касалланиш ҳолати 2019 йил декабр охирида Хитойнинг Уҳан шаҳрида қайд қилинган. 2020 йил 30 январда ЖССТ коронавирус тарқалишини жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият, 11 мартда эса пандемия деб эълон қилганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
4 ТА ҲУДУДДА ШУ КУНГАЧА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР 30 МИНГ НАФАРДАН ОШГАН

💉16 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 318 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етди.

📊 16 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (4450 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4221 нафар),
📌Бухоро вилояти (3100 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Фарғона вилоятида 53984 нафар, Андижон вилоятида 41829 нафар, Наманган вилоятида 39650 , Самарқанд вилоятида 31834 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимизда коронавирус қайд этилиши кескин ошмоқда, Тошкент шаҳрида кеча 227 ҳолат аниқланди, яна бир киши вафот этди

🔺2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌 37 нафари Тошкент вилоятида,
📌227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 11 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 8 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83838 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1864 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.

Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича тавсия берилди.

Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.

Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️⚡️Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади

Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.

Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.

Бундан олдин, бош вазир тиббий ниқобсиз юрган фуқароларни кескин танқид қилганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi