Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.2K subscribers
5.97K photos
2.26K videos
46 files
9.64K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади

👨‍⚕ Юртимизда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини ошириш режалаштирилмоқда.

📌 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутиляпти.

📈 Бундан ташқари, резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда.

‼️ Бу ишларни республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Бухоро вилоятида илк бор уйқу артерияси ва ўмров артериялари беркилган беморда аорта уйқу ва ўмров ости томирлари ўртасида сунъий шунтлаш амалиёти ўтказилди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бажарилган мазкур юқори технологик жарроҳлик операцияси натижасида бемор узоқ йиллик оғир дарддан халос бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади

📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти.

❇️ Шунингдек:

🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;

🏋️‍♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍅 Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази 
олимлари генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини яратди.


🔬 Бунинг учун коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди.

Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ҳамда ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил қилишини исботлади.  

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

📌 Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

🍔🍟 Шунингдек, таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда.

👫 Бундан ташқари, ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар учун тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар тўпламини яратиш мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Аллергик тумов қандай касаллик?

Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Бу хасталикдан бутунлай халос бўлиш мумкинми?


Мазкур саволларга ССВнинг отоларингология бўйича бош мутахассиси Улуғбек Эргашевдан батафсил жавоб олдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда

🗓 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 799 756 кишини ташкил этган.

📊 Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

📈 Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Юртдошларимиз 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда Бухоро вилоятида туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аденоид қандай хасталик?

Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар қолдиради?


Ушбу саволларга лор-шифокор Музаффар Оллаберганов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Ўзбекистонга 2023 йилда 61 минг нафардан ортиқ чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган

📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Уларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

👨‍👩‍👧 қариндошларни йўқлаш – 5,6 миллион киши;

✈️ дам олиш – 773,2 минг киши;

хизмат юзасидан – 143,5 минг киши;

💵 тижорат – 70,4 минг киши;

🩺 даволаниш – 61,3 минг киши;

🧑‍🏫 ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📌 Донорлик – шарафли ёрдам, савобли амал!

🩸Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси.

🏥 Донорга айланинг ва ҳаёт инъом этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📈 Ўтган йили юртимизга қайси давлатлардан энг кўп бемор шифо истаб келган?

✈️ Кеча 2023 йил давомида жами 61,3 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Хўш, улар орасида қайси давлатлар фуқаролари кўп?

📊 Статистика агентлиги бу хусусдаги таҳлилларни эълон қилди:

▶️ Тожикистон – 43,2 минг нафар;

▶️ Қозоғистон – 10,7 минг нафар;

▶️ Қирғиз Республикаси – 5,5 минг нафар;

▶️ Россия – 1,1 минг нафар;

▶️ Туркманистон – 0,6 минг нафар;

▶️ бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

📋
Давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.

🔽 Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

2024–2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

🏢 Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

🔘 Қарорга кўра, шунингдек:

🗓 ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;

💊 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;

♻️ 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

‼️ 2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (GSP)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Самые популярные мифы о гастрите

📌 Гастрит – это одно из самых распространенных заболеваний желудочно-кишечного тракта, характеризующееся воспалением слизистой оболочки желудка. Его еще называют «студенческой» болезнью. Ведь зачастую студенты из-за отсутствия времени или денег питаются «всухомятку» и не соблюдают правильный режим питания.

Но является ли неправильное питание единственной причиной появления гастрита? Правда ли, что при гастрите категорически запрещается употреблять кислые продукты?

👩‍⚕️ Доктор медицинских наук Феруза Хамрабаева развенчала самые популярные мифы вокруг этого заболевания:

Миф №1: Гастрит вызывается только неправильным питанием

🌭 Неправильное питание действительно может способствовать развитию гастрита, однако это не является единственной причиной возникновения заболевания.

🦠 Возбудителем гастрита может служить бактерия Helicobacter pylori. Определенную роль в возникновении болезни играют и генетические факторы, которые формируют предрасположенность к нему.

🔬 Диагноз гастрит ставится исключительно после морфологических исследований (анализ кусочка ткани, который берут при гастроскопии).

Миф №2: При гастрите категорически запрещается употреблять кислые продукты

🍋 Кислые продукты, например цитрусовые фрукты, могут усугубить симптомы гастрита у некоторых пациентов. Но это не означает, что их нужно полностью исключить из рациона, так как 30 процентов кислого содержимого в составе желудочного сока должно иметь место, иначе нарушиться процесс пищеварения на желудочном уровне.

Рекомендуется проконсультироваться с врачом, чтобы подобрать подходящий рацион.

Миф №3: Боли в области желудка, тошнота, отрыжка — характерные симптомы при гастрите

♻️ На самом деле гастрит может протекать совершенно бессимптомно и может быть выявлен лишь при гастроскопии. Вышеназванные симптомы характерны для функциональной диспепсии.

❗️Несвоевременное лечение гастрита может привести к серьезным осложнениям, таким как язва желудка, кровотечение или даже рак желудка. Самая главная стратегия при лечении данного заболевания — уничтожение (эрадикация ) бактерии Helicobacter pylori.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Олимлар хулосаси: Нафас қисиши юрак хасталиклари аломати бўлиши мумкин

🩺 Буюк Британия кардиология фонди мутахассислари юрак хасталикларини аниқлашга ёрдам берадиган симтомни маълум қилди.

🫀 Қайд этилишича, инсонларда бронхиал астма ва фаол жисмоний машғулотларга боғлиқ бўлмаган ҳолда нафас қисиши кузатилса, бу юрак-қон томир касалликларидан дарак бериши мумкин.

"Агар юрак танангиз бўйлаб кислородга тўйинган қонни етарли даражада ҳайдамаса, организм тезроқ нафас олиш орқали кислородга бўлган эҳтиёжни таъминлашга интилади. Бу эса беморда нафас етишмовчилиги ва ҳансираш аломатларини юзага келтиради", — дейди олимлар.

📌 Эслатиб ўтамиз, шифокорлар одатда кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси ёки бутун танадаги оғриқлар, юқори ёхуд паст қон босими, ҳолсизлик, чарчоқ ва кўнгил айниши каби симптомларни юрак хасталикларини ифодаловчи асосий белгилар сифатида келтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​❗️Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин касалликларини келтириб чиқаради

Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:


▶️ — Кўплаб касалликларнинг бош омили — камҳаракатлик. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказидиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган тоифага мансуб. Қуйидаги таҳлиллар бунинг исботи.

📊 Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади.

📌 Бироқ буни иш шароити, касб тақозоси билан боғлаб, саломатликка эътиборсиз бўлиш оғир асоратларни келтириб чиқариши табиий. Ваҳоланки, ушбу муаммо, яъни "офис ходими сндроми"нинг осон ва самарли ечими бор.

🕰 Масалан, иш вақти давомида имкон қадар ҳар бир-икки соатда 5-10 дақиқа танаффус қилиш лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб-туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат миллари бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкамизни тўлдириб нафас оламиз ва яна ишни давом эттиришга киришамиз.

🪑 Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ қўйиш мумкин. Қолаверса, бундай воситалар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажариш бўйин остеохондрози профилактикасида қўл келади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай ҳаракатлар жуда самарали.

🔬 Камҳаракатлик танада қон айланиш тизимини издан чиқаради. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён бузилади. Оқибатда оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиши, бавосил тугунлари ҳосил бўлиши кузатилади.

🤸 Бундай вазиятда қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш саломатликни яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак.

🥗 Қон айланишининг меъёрда бўлиши истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қон қуюқлашишига олиб келади. Шунингдек, ширинликлар туфайли организмда “ёмон” холестерин миқдори ортиши ҳам сир эмас.

🖥 Бундан ташқари, компьютер қаршисида таом ейишнинг зиёни катта. Негаки, монитордан чиқаётган нур нафақат инсон танаси, балки у тановул қилаётган маҳсулотларни ҳам маълум маънода зарарлайди.

‼️ Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам соғлик учун зиён. Бундай вазиятда бўғимларнинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқиши мумкин.

♻️ Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ҳамда чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

👁 Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдали. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқотади. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram