Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.49K photos
2.52K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Тошкентда сурункали касалликларни бошқариш дастури синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

📋 “Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, бу борада тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

📌 Унда “Тиббий реабилитация” республика-ҳудудий ва туман вертикал тизимини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

🏥 Бундан ташқари, 208 та кўп тармоқли поликлиникада реабилитология бўлимларини ташкил этиш, реабилитолог, кинезиолог мутахассислари фаолиятини таъминлаш назарда тутилган.

👨‍⚕ 17 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари тиббиёт ходимларининг реабилитология бўйича билим ва малакаси оширилади.

🩺 Онкологик клиника ва бошқа шифохоналарда “Паллиатив ёрдам” тизими йўлга қўйилади.

🔎 Сурункали касалликларни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиш ҳам режалаштирилган.

📊 Шунингдек, ҳар йили 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион нафар юрак-қон томир ва 120 минг нафар онкологик касалликларга чалинган беморларни даволаш кўзда тутилмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мирсалихова Наргис Хайруллаевна Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Н.Мирсалихова 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Педиатрия илмий текшириш институти кичик илмий ходими, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими катта илмий ходими, Тошкент тиббиёт академиясида кафедра доценти бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Н.Мирсалихова тайинловга қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази педиатрия кафедраси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Исмаилова Жадида Ахмеджановна Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Исмаилова 1997 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Тошкент шаҳар диагностика маркази шифокори, Терапия ва тиббий реабилитация илмий текшириш институти шифокори, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Ж.Исмаилова тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг гастроэнтеролог-эндоскопия шифокори ва катта илмий ходими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🩸 Донорство – это безвозмездная помощь людям, нуждающимся в крови и ее компонентах.

Отдавая кровь, мы вносим вклад в спасение жизни больных, страдающих онкологическими и гематологическими заболеваниями, а также тех, кто получил тяжелые травмы и нуждается в сложных операциях.

❗️Станьте донором и подарите надежду на жизнь!

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон болалар урологлари жамиятининг биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди.

🌏 Туркия, Франция, Сербия, Жанубий Корея, Россия, Беларусь каби қатор хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ профессор ва олимлар, шунингдек, 100 га яқин маҳаллий мутахассислар иштирок этган тадбирда болалар урологиясининг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Урология маркази маслаҳат поликлиникасида қандай замонавий диагностика усуллари жорий этилган?

📌 Урологик касалликлар кенг тарқалган хасталиклар сирасига киради. Шу боис юртимизда мазкур йўналишда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

🏥 Буни эса Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

🔬 Айни пайтда муассаса замонавий технологиялар, илғор диагностика ва даволаш ускуналари билан таъминланган бўлиб, салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринда туради.

🩺 Хусусан, марказнинг Маслаҳат-диагностика поликлиникаси беморларга тезкор ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш бўйича катта ютуқларга эришяпти.

👨⚕️— Поликлиникамиз кунлик 250 нафар қатновга мўлжалланган, — дейди марказ директори Шуҳрат Мухтаров. — Беморлар бу ерда уролог, андролог, нефролог, анестезиолог, кардиотерапевт, УТТ шифокори, рентгенолог каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтишлари ва патогистолог ҳамда шифокор-цитолог мутахассисларнинг зарур маслаҳатларини олиши мумкин.

🖇 ЭКГ, лаборатор (қон, простата соки, спермограмма ва пешоб) таҳлиллари, радиологик ҳамда уродинамика текширувлари орқали касалликларга тезкор ва аниқ ташхис қўйилади.

❇️ Шу билан бирга, поликлиникада Цистатин С, простата ишқорий фосфатазаси, прокальцитонин миқдорини аниқлаш, суткалик пешобнинг минерал таркибини текшириш каби ноёб лаборатор таҳлиллар ўтказиш имкони ҳам мавжуд.

🔶 Беморлар учун, шунингдек микцион цистограмма, 3 турдаги уродинамик текширувлар, тошларнинг минерал таркибини ўрганиш каби замонавий текширувлар ҳам йўлга қўйилган.

🔎 Хасталикларга тез ва аниқ ташхис қўйишда Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), урофлоуметрия ва комплекс уродинамик текширув, ультратовушли допплерография (УТТ), рақамли рентген каби энг замонавий тиббий-асбоб ускуналардан фойдаланилади.

💻 Поликлиникада беморлар электрон тарзда рўйхатга олинади. Улар инфракиоск орқали марказ тузилмаси, ходимлар салоҳияти, кўрсатиладиган барча тиббий хизмат турлари ҳақида керакли барча маълумотларни олишлари мумкин. Шу билан бирга, ногиронлар учун махсус йўлакчалар ташкил этилган.

📊 2023 йил муассасага 78 минг 512 нафар бемор мурожаат қилган.

‼️ Яқин келажакда поликлиника Магнит резонанс томографияси (МРТ), эркаклик фаолиятидаги ўзгаришларни даволашда паст частотали ташқи тўлқинли литотриптор, ИХЛА анализатор каби энг илғор тиббий ускуналар билан таъминланиши ҳисобига 10 дан зиёд ташхислаш ва даволаш усуллари амалиётга жорий этилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Какие услуги оказываются пациентам в консультативно-диагностической поликлинике центра кардиологии?

🌐 На сегодняшний день сердечно-сосудистые заболевания являются одной из наиболее серьезных проблем не только в Узбекистане, но и во всем мире.

📌 Эффективная профилактика и лечение сердечно-сосудистых недугов требуют наличия современных медицинских учреждений, оснащенных передовым медицинским оборудованием, а также высококвалифицированных специалистов, способных предоставить качественную помощь пациентам.

🏥 Одним из таких учреждений является консультативно-диагностическая поликлиника при Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре кардиологии, которая сочетает в себе команду высококвалифицированных врачей и передовые технологии.

👨‍⚕️ В частности, в поликлинике, рассчитанной на 250 посещений в день, пациенты могут получить консультации у таких специалистов узкого профиля, как кардиолог, невропатолог, эндокринолог, кардиохирург, аритмолог.

🔬 Здесь имеется возможность для проведения широкого спектра уникальных анализов, включая определение натрийуретикового пептида, тропонина I, LE-клеток, исследование уровня цистатина С и интерлейкина, гомоцистеина, а также редкие анализы крови, определяющие работу эндокринологической системы.

🩻 В поликлинике пациенты могут пройти и современные диагностические исследования, такие как эхокардиография, допплерография сонных артерий, холтеровское мониторирование, суточное мониторирование артериального давления, тредмил-тест, мультиспиральная компьютерная томография.

😷 Кроме того, для оказания экстренной медицинской помощи тяжелобольным пациентам создан специально оборудованный кабинет.

🖥 Одним из удобств, созданных здесь для пациентов, является система «электронной очереди», которая существенно упрощает процесс получения медицинской помощи. А пациенты льготной категории могут и вовсе пройти обследование без очереди.

🩺 В прошлом году в поликлинике прошли обследование и лечение более 135 тысяч человек.

♻️ Сотрудники учреждения, в числе которых есть и академики, профессора и доктора наук, на регулярной основе проводят для региональных специалистов мастер-классы и лекции.

Ежегодно в поликлинике проходят Дни открытых дверей, приуроченные к Всемирному дню сердца и Всемирному дню борьбы с артериальной гипертонией. В эти дни пациенты могут бесплатно пройти кардиологическое обследование и получить консультации у кардиолога, невролога и эндокринолога.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днём защитников Родины

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

📌 Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга шифокор бурун ювиш муолажасини тавсия этади.

Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас?

👨‍⚕️Шу каби саволларга тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова жавоб берди.

💉 Бурун ювиш — терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади, — дейди мутахассис. — Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор.

♻️ Жумладан:

🔶 шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади;

🔶 томоқ ва ҳалқумда патоген микрофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади ;

🔶 бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди;

🔶 бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади;

🔶 бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади;

🔶 операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради;

🔶 грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо.


🟢 Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин.

‼️ Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат поликлиникасида узлуксиз Call-марказ ташкил этилган

🏥 Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази офтальмология соҳаси бўйича юртимиз аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этишни мувофиқлаштирувчи етакчи муассаса ҳисобланади.

📌 Шифохона 95 ўринга мўлжалланган бўлиб, таркибида кунлик 250 нафар қатнов учун маслаҳат-диагностика поликлиникаси фаолият кўрсатади.

🔬 Бугунги кунда бу ерда оптик коагерент томография-ангиография, электроретинография, ультратовушли биомикроскопия, флуоресцентли ангиография каби 50 дан зиёд замонавий текширув усуллари амалиётга татбиқ этилган.

🟢 Шунингдек, беморлар учун ташхис қўйишда:

🔶 эндотелиал микроскоп;

🔶 ИОЛ – мастер;

🔶 оптик коагерент томограф;

🔶 Пентакам ускунаси;

🔶 электроретинограф
каби илғор тиббий-асбоб ускуналардан фойдаланилади.

💻 Поликлиникада беморлар электрон шаклда рўйхатга олиниб, бошқа тиббиёт муассасаларига электрон йўлланма бериш, фуқароларни хонадонига бориб кўрикдан ўтказиш каби тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

☎️ Қолаверса, муассасада 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-марказ ташкил этилган бўлиб, навбат тизими тўлиқ электронлаштирилган.

‼️ Ўтган 2023 йил маслаҳат поликлиникасига 59 минг 677 нафар бемор мурожат қилиб, 10 дан зиёд янги диагностик усуллар амалиётга татбиқ этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

👩‍🎓 Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади

🥗 Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади

🍅 Ўзбек олимлари помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқди

🚫 Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

Аденоид қандай хасталик?

🛬 Ўтган йили юртимизга қайси давлатлардан энг кўп бемор шифо истаб келган?

💊 “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади

📌 Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин касалликларини келтириб чиқаради

🖥 Тошкентда сурункали касалликларни бошқариш дастури синовдан ўтказилади

🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон болалар урологлари жамиятининг биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди

🔬 Урология маркази маслаҳат поликлиникасида қандай замонавий диагностика усуллари жорий этилган?

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

🔎 Кўз микрохирургияси марказининг маслаҳат поликлиникасида узлуксиз Call-марказ ташкил этилган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ номаълум эпидемияга олдиндан жиддий ҳозирлик кўрмоқда

🦠 CОVID-19 пандемияси инсоният учун сабоқ бўлди. Ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳамон касаллик минглаб беморлар ўлимига сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар фикрича, келгусида бошқа патогенлар ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли катта. Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, экологик муаммолар ҳамда биологик қуролланиш авж олиши бунинг асосий омили сифатида баҳоланяпти.

Шу боис ЖССТ экспертлари “Х” хасталигига жиддий тайёргарлик кўриш тарафдори. Чунки номаълум эпидемиянинг исталган пайтда пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

17 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон иқтисодий форумида ана шу масала ҳам муҳокамалар марказида бўлади. Унда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус, AstraZeneca" фармацевтика компанияси директорлар кенгаши раиси Мишель Демаре, тиббий технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Philips" компанияси бош директори Рой Якобс ва бошқалар иштирок этиши кутиляпти.

🔬 Тадбир сайтида қайд этилишича, “Х" касаллиги коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин. Шу сабабли ЖССТ барча потенциал хавфли патогенлар учун вирусга қарши препаратларни олдиндан яратиш зарур, деган хулосада.

‼️ Клиник синовларга имкон қадар тезроқ киришилса, эпидемия пайтида тажрибаларнинг иккинчи босқичи учун ихтиёримизда дорилар мавжуд бўлади. Шу сабабли 2022 йил ноябрь ойида ЖССТ номаълум патогенни ўрганиш учун 300 га яқин экспертлар гуруҳини тадқиқотларга жалб қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

📌 Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ҳаётнинг турли даврларида аёлларда темир танқислиги муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда темир танқислигининг аёллар репродуктив саломатлигига таъсири, темир танқислиги анемиясини даволашдаги ёндашувлар, ўсмир қизларда темир танқислиги муаммолари каби мавзуга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

🌐 Шунингдек, анжуманда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертларнинг маърузалари тингланди.
———————-
📌 Сегодня в столичной гостинице Hyatt Regency Tashkent состоялась научно-практическая конференция на тему «Проблемы дефицита железа у женщин в разные периоды жизни».

На мероприятии обсуждены вопросы влияния дефицита железа на репродуктивное здоровье женщин, эффективные подходы в лечении железодефицитной анемии, проблемы дефицита железа у девушек-подростков.

🌐 Также на конференции заслушаны научные доклады ведущих зарубежных и местных специалистов.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

📌 Айни пайтда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Неврологиянинг ёшга боғлиқ долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

♻️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт педиатрия институти ва Ўзбекистон неврологлари жамоа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўнгги йилларда юртимизда неврология соҳасида эришилган ютуқлар, тиббиётнинг мазкур йўналишини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир доирасидаги шўъба йиғилишларида хорижий ва маҳаллий мутахассислар неврологиянинг долзарб масалалари, шу жумладан:

🔸Инсультдан кейинги реабилитациянинг ўзига хос жиҳатлари;
🔸Болаларда инсультнинг когнитив реабилитацияси;
🔸Паркинсонизмни даволашда эволюцион қарашлар каби қатор мавзуларда маърузалар қилмоқда.

🔬 Икки кун давом этадиган мазкур анжуман доирасида кўргазмали маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида 3D эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

🔬 Бемор 27 ёшда. Шу кунгача юрак нуқсонидан азият чекиб келган. Мутахассислар унда бор-йўғи 3-4 сантиметрли кесма орқали, тўш суягига зарар етказмасдан юқори технологик операцияни муваффақиятли бажаришди.

‼️ Эътиборлиси, ушбу каминвазив амалиётдан сўнг бемор танасида чандиқлар қолмайди, оғриқлар сезилмайди ва реабилитация даври қисқа. Муҳими, муолажадан сўнг юрак фаолияти асоратсиз тўлиқ тикланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Бугун юртимизнинг чекка ва олис ҳудудларида тиббий кўрик ва мураккаб жарроҳлик амалиётларининг мунтазам ўтказилиши аҳолини ихтисослашган тиббиёт билан қамраб олишда ижобий самара бермоқда.

🏥 Хусусан, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Наманган вилоятининг бир қатор туманларида аҳоли, жумладан, туғма юрак нуқсонига чалинган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 2023 йил “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?

☎️ Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.

👨‍⚕️ Оқибатда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаштириш билан овора бўлади. Бу эса оғир беморлар ҳаётини хавф остига қўйиши аниқ.

📊 — Рақамларни таҳлил қилсак, ўтган 2023 йилда “103” хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични 2022 йил билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин.

📈❗️ Аммо шунга қарамай, айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.

📌 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2023 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида энг кўп бундай чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 518 та чақириқ билан Фарғона вилояти жойлашди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 502 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 19 та!

‼️Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йилда Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 5 минг 446 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Инсоннинг қайси органлари ўзини тиклаш хусусиятига эга?

📌 Инсон организми – бу мукаммал биологик механизм. Ҳар сонияда организмимизда салкам 4 миллион, бир суткада эса 330 миллиардга яқин ҳужайралар янгиланади. Бу жараён “регенерация” деб аталади.

Хўш, инсоннинг яна қайси органлари ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга?

🔹Жигар – инсон организмининг асосий фильтри. Бу ноёб орган қонни токсинлардан тозалаш ва муҳим моддаларни синтез қилиш каби функцияларни бажариш билан бирга, турли омиллар таъсирида зарарлангандан сўнг ўз фаолиятини тиклаш хусусиятига ҳам эга.

♻️ Жигарнинг 75 фоизгача қисми олиб ташланганда ҳам у бир неча ой ичида асл ҳажмига қайта олиши мумкин. Бу жараён жигарнинг асосий ҳужайралари ҳисобланган гепатоцитлар бўлиниши ва улар нобуд бўлган ёки зарарланган ҳужайрларнинг ўрнини босиши орқали рўй беради.

🔹Тери – инсон организмини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи биринчи “тўсиқ” ҳисобланади. Терида кичик яра ёки жароҳат пайдо бўлганда эпидермис ҳужайралари – кератиноцитлар ўзини ўзи тиклашни бошлайди. Бунда, худди жигарда бўлгани каби ҳужайралар бўлиниб зарарланган ҳужайрлар ўрнида янгиларини шакллантиради. Бунинг натижасида эса яра тезроқ тузалиб, терининг силлиқлиги ва таранглиги қайтади.

🔹Суяк тўқималари ҳам ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга, аммо бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади. Суяк тўқималарининг тикланишида икки ҳужайра – остеобластлар ва остеокластлар асосий роль ўйнади. Уларнинг бири янги суяк тўқимасининг шаклланишига жавоб берса, иккинчиси зарарланган ҳужайрларни организмдан олиб ташлаш (резорбция) вазифасини бажаради.

🧬 Яъни, суяк тўқимаси шикастлангандан сўнг остеобластлар янги тўқималар, коллаген қатламларини шакллантириб, уларни кальций ва фосфор каби минераллар билан бойитади. Бу шикастланган бўғимнинг мустаҳкамлигини тиклаш имконини беради. Мунтазам жисмоний машқлар ҳам шикаст етган соҳада қон айланиши ва тикланиш жараёни тезлашишига ёрдам беради.

❗️Умуман олганда, инсон организмидаги кўплаб орган, тўқима ва мушаклар у ёки бу даражада ўзини регенерация қилиш хусусиятига эга. Соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш эса ичимизда узлуксиз кечаётган янгиланишлар жараёнини янада тезлаштириш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram