Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.46K photos
2.51K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “M-Clinic” кўп тармоқли тиббиёт марказини бориб кўрди.

Бу клиникани мамлакатимиз тиббиётида янги босқич дейиш мумкин. 202 миллион долларлик лойиҳа эвазига 6 та бино бунёд этилиб, энг замонавий шароитлар яратилган. Тиббий технологиялар Германиянинг KBV GmbH & Co. KG компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев
ознакомился с многопрофильным медицинским центром “M-Clinic” в городе Ташкенте.

Эта клиника является новым словом в медицине нашей страны. По проекту стоимостью 202 миллиона долларов было построено 6 зданий и созданы самые современные условия. Технологическое оснащение спроектировано компанией KBV GmbH & Co. Германии.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Таъмагирлик қилган тиббиёт ходимлари ишдан олинди, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг таъмагирлик қилаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олиб, зарур чора-тадбирларни белгилади.

Хусусан, туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди.

Айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, вазирлик тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва бу борадаги ҳеч бир мурожаатни эътибордан четда қолдирмайди.

📲 Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилинмоқда.

☎️ Қолаверса, вазирлик қошида куну тун "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари қошида "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар ишлаб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Илк бор оғир аҳволдаги беморнинг экстракараниал артерияларига эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди

Абдурасул Юлбарисов,
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори ўринбосари
:

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши дунёда эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Хусусан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши ачинарли ҳолат.

🔬 Шу боис бу хасталикнинг олдини олиш, уни самарали даволаш ва оғир асоратларини бартараф этиш замонавий тиббиёт олдидаги долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Чунки қатор давлатлар клиникаларида уйқу артерияларида бажариладиган жарроҳлик амалиётлар сони минимал.

🏥 Бу омиллар 2017 йилда юртимизда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилиши учун асос бўлди.

🧠 Марказнинг фаолият йўналиши мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга қаратилган.

🩺 Бу ерда уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморлар илғор услуб ва юқори технологиялар асосида муолажа қилинмоқда.

Сўнгги йилларда муассасада янги амалиётлар ўзлаштирилмоқда. Жумладан, ўтган йили илк бор сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги 4 та даражасида ишемик инсульт ўткир даврини бошдан кечираётган бир нафар беморнинг экстракараниал артерияларига илк бор эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди.

📌 Шунингдек, мураккаб операциялар вилоятлар даражасига туширилмоқда. Чунончи, марказ томонидан Фарғона вилоятида илк бор транскраниал оксиметрия текшируви амалиётга татбиқ этилди. Натижада беморларда интраоперацион инсульт хавфининг олди олиш учун имконият яратилди. Қолаверса, марказимизнинг Фарғона минтақавий филиалида очиқ усулда уйқу томирларида мураккаб амалиётлар ўтказилди.

🔎 Бинобарин, Сирдарё вилоятида 25 нафар, Тошкент вилоятида 30 нафар беморда транскраниал дуплекс сканерлаш текшируви амалга оширилди. Шу туфайли интракраниал артериялар аневризмасини эрта ташхислаш йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: COVID-19 нинг оғир асорати коксартроз касаллиги кескин кўпайиши билан намоён бўлмоқда

Коронавирус инфекцияси ўпка тўқималарининг зарарланиши билан кечган бўлса-да, унинг асоратлари бутун организмга ўз таъсирини кўрсатаётгани сир эмас.

COVID-19 дан даволанган беморларда аввалига таъм, ҳид билиш сезгиларини йўқолган бўлса, эндиликда уларнинг кўпчилиги коксартроз (сон суяги бошчаси емирилиши) касаллигидан азият чекмоқда...

Хўш, бунинг сабаби нима?

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi Facebook | Instagram
❗️ 2 ойда 11 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

🛬 Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:

🫂 қариндошларни йўқлаш – 777,6 минг,

🪂 дам олиш – 58 минг,

👩‍💻 хизмат юзасидан – 16,9 минг,

👨‍⚕ даволаниш – 11 минг,

💵 тижорат – 5,5 минг,

👨‍🎓 ўқиш мақсадида – 2 минг киши.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тез ёрдам” машиналари ҳаракати сунъий йўлдош орқали мониторинг қилиб борилади

🩺 “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришлар юртимизда аҳолига халқаро андозаларга мос тарзда тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.

💊 Биргина мисол. Бугунги кунда “Тез ёрдам”да битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 16 баробардан зиёдга ортиб, ўртача 8000 сўмни ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бу маблағ 2016 йил ўртача 500 сўм эди.

🏥 Шунингдек, бундан 7 йил аввал юртимизда атиги 818 та “Тез ёрдам” шохобчаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда улар сони 1455 тага етди. Қолаверса, бугунга келиб, “103” бригадалари жами 2755 тани ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бу рақам ҳам 2016 йилда 1648 та эди.

🚑 Яна бир гап. Бундан 6-7 йил аввал юртимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. Бугун эса 2865 та автомобиль аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти. Шунингдек, махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди. Фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш ишлари эса босқичма-босқич давом эттириляпти.

👨‍⚕️Қолаверса, 7 йилда “Тез ёрдам”да реанимобиллар сони 24 тадан 500 тага кўпайди. Жумладан, жорий йил Республика тез тиббий ёрдам маркази “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган 337 та “Volkswagen Caddy” машиналари билан билан бойиди.

📉 Бундан ташқари, охирги йилларда "103" бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилди. Натижада ўтган 6 йил давомида хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 13-15 километрдан 5-6 километрга қисқарди.

“103” рақами марказлаштирилиши ҳамда мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати — “Call марказ”лар ташкил этилиши орқали эса “Тез ёрдам”нинг кечикиши 40 фоиздан 20 фоизгача камайди.

🗓 Энг муҳими, соҳадаги ислоҳотлар 2023 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Жумладан, тизимдаги эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилади.

Унга кўра:

♻️ Аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Тез ёрдам” учун яна 1000 дона А тоифали замонавий автомашина харид қилиниши кўзда тутилган. Ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги “Damas” автомобиллари тўлиқ янгиланади.

Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлар, тоғли ва чўл минтақаларида ушбу соҳани ривожлантириш, тизим ходимларининг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш мақсадида махсус йўлтанламас автомобиллар олиб келинади.

☎️ Яна бир янгилик. Жорий йил “103” хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Болалар ортопедия марказида қандай мураккаб операциялар ўтказилмоқда?

Акбар Тиляков,
Республика болалар ортопедия маркази директори:

— Муассасамизда кичик ёшли беморларнинг таянч-ҳаракат тизимидаги туғма ва орттирилган деформация ҳамда нуқсонлар эрта босқичда аниқланиб, инновацион усулларда даволанмоқда.

📊 Хусусан, бундай ихтисослашган тиббий хизмат туфайли йилига минглаб бемор ўғил-қизлар соғлом ҳаётга қайтяпти. Уларда шифокорларимиз томонидан 70 турдаги операциялар ўтказилмоқда. Шундан 50 турдагиси мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларидир.

🏥 Марказ диагностик поликлиника, радиология, клиник лаборатория, анестезиология-реанимация, операцион блок ва 5 та клиник бўлимдан иборат.

🔬 Бу ерда ўзлаштирилаётган илғор даволаш усуллари йилдан-йилга кўпаймоқда. Жумладан, жорий йил илк бор номукаммал остеогенез ва бошқа тизимли касалликларда "Sofield" операцияси, товон суягини медиализацияловчи-коррекцияловчи остеотомия, бош мия фалажи оқибатида сон суягининг спастик оғир чиқишида ушбу таянч-ҳаракат нуқтасини проксимал вальгусловчи остеотомия каби мураккаб амалиётлар йўлга қўйилди.

📌 Шунингдек, россиялик профессор С. Рябых иштирокида 9 нафар беморда умуртқа поғонасининг туғма ва диспластик сколиоз касаллиги оғир даражаларини замонавий тароскопик коррекциялаш ҳамда стабилизациялаш операциялари ўтказилди.

🔎 Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Ҳуррият” госпитали шифокорлари ҳам марказга 2 марта ташриф буюриб, мазкур хасталикдан азият чекаётган 10 нафарга яқин ўғил-қизда худди шундай жарроҳлик амалиётларини бажарди.

👩🏻‍⚕️ Ўз навбатида, хорижий тажрибани муассасамиз фаолиятида татбиқ этиш мақсадида Россиянинг қатор нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларида 8 нафар мутахассисимиз малака ошириб қайтди.

📈 Умуман, ўтган йили Республика болалар ортопедия марказига жами 21 минг 721 нафар бемор мурожаат қилган бўлса, улардан 4778 нафари стационар даволанди. 2445 нафар ўғил-қизда оператив муолажалар ўтказилди.

‼️Натижада чаноқ-сон бўғимлари дисплазияси, сон суякларининг туғма чиқиши, туғма маймоқлик ва бўйин қийшиқлиги, умуртқа поғонаси ҳамда кўкрак қафаси деформациялари, оёқ-қўлларнинг туғма ривожланиш аномалиялари сингари ортопедик касалликларга чалинган ўғил-қизларнинг саломатлиги тикланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми қандли диабет аломатими?

🌤 Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади.

🤦 — Дарҳақиқат, бундай белгилар эрта баҳор фаслига хос бўлиб, аксарият инсонларни безовта қилади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова.

🔬 — Бироқ ушбу ҳолатни фақат “илик узилди” мавсуми билангина боғлаш тўғри эмас. Сабаби умумий ҳолсизлик бир қатор инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг илк белгиси бўлиши мумкин. Юқумсиз эндокрин (қандли диабетнинг иккинчи тури) ва хавфли ўсма хасталиклари, ревматизм, ревматоид артрит, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари шулар жумласидан.

🩺 Бемор ҳаётига хавф соладиган қандли диабетнинг иккинчи тури (қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши) кўпинча 40 ва ундан катта ёшдаги кишиларда учрайди. Бунга наслий мойиллик ёки нотўғри овқатланиш, семизлик, камҳаракатлик, асабий зўриқиш кабилар сабаб бўлади.

🫀У яширин кечади, лекин бош мия, кўз туби, юрак, буйрак, ҳамма йирик ва майда артериал қон-томирлар шикастланиб боради. Бу патологик жараён юрак қон-томир ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.

🌡Сурункали В ва С вирусли гепатитлар (жигар касалликлари)
эса юқумли бўлиб, инъекция орқали, қон қуйишдан, ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин. Хасталик яширин кечгани билан беморда кундан-кунга умумий ҳолсизлик кучайиб боради.

👩‍⚕️Агар сизни сурункали чарчаш синдроми безовта қилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Тиббий кўрик жараёнида мутахассис ҳолсизлик сабабларини аниқлашда ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Сумалакнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

🍮 Сумалак — шифобахш маҳсулот. Шу боис у асрлар оша баҳор дастурхонига зеб бериб келмоқда.

Хусусан, бу неъмат:

📈
қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;

🧠 асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди;

📉 организмга ёғ ва углеводлар сўрилишини секинлаштиради;

🩸 қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан ҳимоя қилади;

🔬 танадаги зарарли бактериялар ўсиши ва ривожланишининг олдини олади;

💊 организмни 19 дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтириб, лимфатик тизимга ижобий таъсир кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. Глава нашего государства выступил с речью и поздравил наш народ с праздником.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram