Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.45K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️ССВ: Ҳудудлардаги қон билан ишлаш муассасаларига кўчма донорлик комплекслари топширилди

🏢 Бугун пойтахтимиздаги "Технопарк" мажмуасида Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси – махсус автобусларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вазирлик ва марказ мутахассислари, соҳага алоқадор тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🔬 Таъкидланганидек, кейинги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

🩸Биргина мисол. Бугун битта жигар трансплантацияси учун 30 литргача қон плазмаси зарур. Бу компонент эса 120 нафар инсондан олинади. Шунинг ўзиёқ донорликнинг аҳамияти нақадар муҳим эканини кўрсатади.

📊 Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, давлатлар ўз аҳолисининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун донорлар сони ҳар 1000 кишига 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши лозим. Бизда эса бу рақам қарийб 7,5 нафарни ташкил қилмоқда.

📌 Тадбирда шу ҳақда сўз юритилар экан, юртимизда сайёр донорликни ривожлантириш, бунинг учун ҳудудларда сифатли қон компонентларини йиғиш ишларини самарали ташкил этиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

🚌 Ҳудудларга тақдим этилган “ISUZU HC40” русумли автотранспорт воситалари негизида тайёрланган ушбу кўчма донорлик мажмуалари эса бу борада айни муддао бўлди. Айтиш керак, мазкур автобуслар махсус каравот, музлаткич, гемоконтейнер, ҳавони тозалашга мўлжалланган бактерияга қарши лампалар, кондиционер ҳамда ёриткичлар билан жиҳозланган. Унда бир вақтнинг ўзида 3 нафар донордан қон олиш мумкин.

— Замонавий тиббиёт қанчалик тараққий этмасин, ҳозирча инсон қонининг тўлақонли муқобили яратилгани йўқ, — дейди Республика қон қуйиш маркази директори Аълонур Саидов. — Айни сабабдан донорлик масаласи ҳамиша долзарб.

📈 Таъкидлаш керак, ўтган 2022 йил юртимизда 120 тонна сифатли донор қони тайёрланиб, қон захираларининг 3/1 қисми ҳудудлар ҳиссасига тўғри келди. Бироқ бугунгача жойлардаги қон хизматларида мана бундай махсус автобусларнинг йўқлиги ишни сифатли ташкил этишга тўсқинлик қилаётган эди.

📑 Президентимизнинг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини чоралари тўғрисида”ги қарори эса бу борада айни муддао бўлди. Ўйлайманки, ушбу кўчма донорлик комплекслари соҳа ходимлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Номукаммал остеогенез хасталигига чалинган ўғил-қизларни “биллур болалар” деб ҳам аташади. Бу суякларнинг тез-тез синиши билан намоён бўладиган камёб туғма генетик касаллик бўлиб, одатда фарзанд туғилишидан ёки унинг кичик ёшлигидан кузатила бошлайди.

Республика болалар ортопедия марказида ушбу хасталикни жарроҳлик йўли билан даволаш йўлга қўйилган. Бу жараёнда бемор ўғил-қизларга ўрнатилаётган илғор телескопик конструкциялар кейинги суяк синишлари хавфини камайтириш ва тезда оёққа туриш имконини беради.

Юқоридаги видеолавҳа орқали марказда ўтказилаётган шундай мураккаб операциялар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚐 Пойтахтимиздаги "Технопарк" мажмуасида Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси — махсус автобусларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

🛏 "ISUZU HC40” русумли автотранспорт воситалари негизида тайёрланган ушбу кўчма донорлик мажмуалари махсус каравот, музлаткич, гемоконтейнер, ҳавони тозалашга мўлжалланган бактерияга қарши лампалар, кондиционер ҳамда ёриткичлар билан жиҳозланган. Унда бир вақтнинг ўзида 3 нафар донордан қон олиш мумкин.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 57 фоизга камайди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, шу йил 13 февралдан 12 мартгача Ер юзида 4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 28 минг нафари хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди.

📊 Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу даврда дунё бўйича ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан беморлар сони 40 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган.

📌 Энг кўп касалланиш қайд этилган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ – 920 минг,
🇯🇵 Япония – 381 минг,
🇨🇳 Хитой – 370 минг,
🇷🇺 Россия – 350 минг,
🇩🇪 Германия – 338 минг нафар.

📌 Энг кўп беморлар ўлими рўйхатга олинган мамлакатлар:

🇺🇸 АҚШ – 9303,
🇯🇵 Япония — 2598,
🇬🇧 Буюк Британия — 2217,
🇧🇷 Бразилия —1648,
🇨🇳 Хитой — 1586 нафар.

‼️Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йил CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилаётганини маълум қилганди. Шунга қарамай, мутахассислар хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кейинги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси – махсус автобуслар топширилиши бу муаммо ечимига хизмат қилиши кутилмоқда.

Юқоридаги видеолавҳа юртимизда сайёр донорликни ривожлантириш, ҳудудларда сифатли қон компонентларини йиғиш ишларини самарали ташкил этиш имконини берадиган мазкур янгилик аҳамиятига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан уч йил аввал бошланган COVID-19 пандемияси одамзотга заррабинсиз кўриб бўлмас вирус олдида ожиз эканини яна бир бор эслатиб қўйди. Бу офат қисқа даврда бутун сайёрани қамраб олди ва ундан Ўзбекистон ҳам четда қолмади...

Шунга қарамай, Президентимизнинг тиббиёт соҳасидаги оқилона сиёсати, давлат томонидан фавқулодда вазиятларда эҳтиёт чоралари самарали ташкил этилгани, шифокорлар фидойилиги, вакцинация тадбирлари ўз вақтида йўлга қўйилгани, одамларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши орқали ушбу инфекциянинг талафотлари камайтирилди.

"Sevimli" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа орқали пандемия давридаги оғир синовлар ва унга қарши кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: "Омикрон" штаммига қарши янги вакцина олиб келинди

💉 COVAX дастури доирасида мамлакатимизга илк бор CОVID-19нинг "омикрон" штамми B.A.4 va B.A.5 субвариантларига қарши 875 520 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди.

🦠 Ушбу препаратлар ҳозир аҳоли ўртасида доминант штаммга айланган янги версияларнинг олдини олишда қўлланилиб, тайёр эритилган эмлаш воситаси ҳисобланади.

📊 Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни кунгача мамлакатимизда жами 75 670 234 доза вакцинадан фойдаланилди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, мутахассислар хулосасига кўра, коронавируснинг олдини олиш, инфекция кенг тарқалишига қарши курашиш ва касаллик асоратларини бартараф этишда аҳолини тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмлаш энг самарали чорадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Наврўз байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март), олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун (19-22 март) кетма-кет дам олади.

Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
1080 та оилавий шифокор пункти,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

🚑 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

☎️ Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱Интернет тармоғида турли фирибгарларнинг осон бойлик орттириш илинжида юртдошларимизни алдаб, пластик карталаридаги пулларини ўзлаштиришнинг янги усуллари оммалашмоқда.

💻 Хусусан, сўнгги кунларда бегона шахслар томонидан телеграм месенжери орқали фуқароларга “Менга овоз беринг” ёки “Фоизсиз кредит олинг” шаклида хабарлар юбориляпти. Ҳаволанинг устига босиб, маълумотларни тўлдирсангиз, улар телеграм манзилингизга уланиб, номингиздан хоҳлаган инсонга истаганча хабарлар жўнатмоқда.

Хўш, вирус мисоли оммалашаётган бундай қаллобликларга алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? Мутахассисларнинг бу борадаги тавсиялари қандай?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали шу каби муҳим саволларга соҳа ходимларидан атрофлича жавоб оласиз.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти ўтказилди

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти бажарилди.

Деҳқонобод тумани Ғўроти қишлоғида яшовчи 58 ёшли Хонбиби Эсанова кўп йиллардан бери тизза бўғими гонартрози (емирилиши)дан азият чекиб келган. Вилоят тиббиёт муассасаларида олган консерватив даво муолажалари эса кутилган натижа бермаган. Охир-оқибатда шифокорлар онахонни операция қилиш лозим, деган хулосага келишди.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассиси Одил Валиев бошчилигидаги маҳаллий шифокорлар томонидан ушбу беморда тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси бажарилди.

Натижада бемор даволаниш учун узоқ йўл босиб, пойтахтга боришига ҳожат қолмади. Айни пайтда унинг аҳволи яхши. Шифокорларнинг айтишича, Хонбиби ая тез кунда яна мустақил юра олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Саратонга қарши дорилар яратишнинг самарали йўли топилди

Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди.

🔬 Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди.

💊 Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.

🔎 Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ этиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади.

❗️Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.

🧪 Тадқиқот чоғида янги усул саратонга қарши препарат — карбоплатин ва унинг муқобилларида синаб кўрилди. Олимлар бу дорининг янги ҳосилаларини таҳлил қилиб, уларнинг биологик фаоллигини баҳолади.

‼️Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида Наврўз байрами нишонланди

Республика шошилинич тиббий ёрдам илмий марказида янгиланиш ва нафосат айёми — Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда марказ масъуллари йиғилганларни байрам билан қутлаб, беморларга соғлик-омонлик, оилаларга тинчлик-хотиржамлик, жонажон юртимиз янада обод ва фаровон бўлишини тилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, мазкур марказ аҳолига куну тун, тезкор, сифатли, юқори технологик, кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган бўлиб, унинг ҳудудларда 13 та филиали, 36 та қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази, туман ва шаҳар шифохоналарида шошилинч қабулхоналари фаолият олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram