Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.16K photos
2.39K videos
46 files
9.96K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Андижон вилоятида давом этаётган соғломлаштириш акцияси доирасида Хонобод шаҳрида сайёр тиббий қабул ўтказилди.

Акбарали Бердалиевга коксартроз ташхиси қўйилган. Юришга қийналади. Керакли муолажаларни олишга эса моддий имконияти йўқ. Бемор вилоятнинг ўзида, пойтахтдан келган энг моҳир жарроҳлар бошчилигида бепул операция қилинадиган бўлди...

Жамила Атабаевани саратон, юқори қон босими, қандли диабет каби оғир хасталиклар қийнамоқда. Бунинг устига, яқинда инфарктни бошдан кечирган. Акция давомида унинг ҳам муаммоси ижобий ҳал этилиб, онахонга юқори технологик жарроҳлик амалиёти учун йўлланма берилди...

Нилуфар Тошматова бачадон бўйни саратони туфайли тўшакка михланиб қолган. Шу сабабли унинг онаси сайёр қабулга ёрдам илинжида келди. Мурожаат жавобсиз қолмади. Беморга пойтахтдан келган малакали шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, ногиронлик аравачаси топширилди...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Сирдарё тажрибаси: Сурункали касалликка чалинган беморлар электрон рецепт асосида давлат ҳисобидан дори-дармон билан таъминланади

(Давоми)

Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси механизмини синов тариқасида жорий этиш жараёнида реимбурсация тизими ҳам амалиётга татбиқ этилди.

Хўш, унинг аҳамияти нима? Афзалликлари-чи?

— Бу тизим аҳолини дори-дармон билан таъминлаш, алоҳида сурункали касалликларни даволаш учун шифокор томонидан буюрилган дорилар харажатларини мақсадли компенсация қилишни кўзда тутади, — дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов.

— Даволаш стандартларига кўра, дори қабул қилиш ҳар қандай касалликни даволашнинг ажралмас қисмидир. Бироқ сурункали касалликларни амбулатор шароитда узлуксиз муолажа қилиш тизими мукаммал эмас. Шу боис, аҳолининг зарур дори-дармондан фойдаланиш имкониятини ошириш учун реимбурсацияни амалиётга жорий этиш зарурати юзага келди.

Бу жараёнда асосан уч йўналишдаги — гипертония, юрак ишемик, қандли диабетнинг иккинчи тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қамраб олинган.

Мазкур тизимнинг йўлга қўйилгани сурункали касаллик билан оғриганларни дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш имкониятини беради. Бемор электрон рецепт асосида дорини ўзига қулай вақтда олиши мумкин.

Бунинг учун сурункали касаллик билан диспансер назоратида турган беморлар ўз оилавий шифокорига мурожаат қилади. Шифокор беморни зарур текширувдан ўтказади, керак бўлса, лаборатория-диагностика текширувларига юборади.

10-халқаро касалликлар таснифига кўра, аниқ ташхис қўйилгач, электрон тиббий картага маълумотлар киритилади ва электрон рецепт шакллантирилади. Ўша заҳоти беморнинг мобиль телефонига хабар келади.

Зарурат туғилганда (беморнинг талабига кўра), шифокор электрон рецептни беморга қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин. Шифокордан электрон рецептни олган бемор Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага дори олиш учун мурожаат қилади.

❗️Реимбурсацияда иштирок этаётган дорихона беморга дори-дармонни электрон рецепт асосида бепул беради. Бунда берилган дори бўйича дорихоналар сарф-харажатини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплаб беради.

‼️Сирдарёда қўлланилаётган реимбурсация тизими тажриба-синов жараёнидан муваффақиятли ўтса, келгусида юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 64 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242811 (+64) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239800 (+76) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сўхликлар учун тиббиёт йўналишида 100 та кўшимча грант ажратилган

Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосида 500 та қўшимча қабул ўринлари белгиланган.

Бу ўринларнинг бешдан бир қисми тиббиёт йўналишига тўғри келмоқда.

Яъни, сўхликлар учун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига 100 та қўшимча квота ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Жаҳон матбуоти: Олимлар касалликларни кўз ёши орқали аниқлаш йўлини топди

Замонавий тиббиётда каминвазив муолажа ва диагностика усуллари кенг оммалашмоқда. Соҳага доир янги ихтиро ва кашфиётлар жараёнида ҳам шунга эришиш мақсад қилиняпти.

Яқинда бир гуруҳ халқаро тадқиқотчилар бу борада навбатдаги изланишларини якунлади. Натижалар кутилганидек ижобий бўлди. Шу тариқа кўз ёши безлари секрецияси орқали инсон организмидаги касалликларни аниқлай оладиган янги тизим ишлаб чиқилди.

Бизга маълумки, анъавий диагностикада асосан пешоб, қон ва тупук каби биологик белгилардан фойдаланиб келинади. “ACS Nano” журналининг ёзишича, энди тиббиёт янада осон ва қулай ташхис жараёнига эга бўлди.

Тўққиз юз нафар кўнгилли иштирокида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, янги тизим кўз ёшидан, аввало, экзосома биомаркерларини, сўнгра улардаги оқсилларни самарали ажратиб олади.

‼️Тадқиқот муаллифларининг хулосасига кўра, бу янгилик нафақат кўз касалликлари, балки қандли диабет, саратон каби бошқа хасталикларни ҳам тез ва осон аниқлаш имконини беради.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
2022 йил 9 сентябрда кучга кирадиган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” Қонунига мувофиқ, дори воситалари рекламасига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🚫 фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган;

🚫 таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган;

🚫 Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган;

🚫 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Қорақалпоғистонда юрак нуқсони билан туғилган 170 нафар болада давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилмоқда

Яқинда Тошкент ва Самарқанднинг энг моҳир кардиохирурглари 170 нафар беморда юрак жарроҳлиги амалиётини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Шифокорлар дастлаб Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг инновацион клиникасида беморларни текширувдан ўтказди. Шу жойнинг ўзида 18 ёшгача бўлган болаларда мураккаб операцияларни бажаришга киришилди.

Шунингдек, юқори технологик муолажаларнинг бир қисми Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилди.

Натижада қанчадан қанча эҳтиёжманд оилаларнинг бемор фарзандлари узоқ йиллик дардидан саноқли соатларда халос бўлиб, яна соғлом ҳаётга қайтди.

Раъно Халмуратова қизи Эленора Кенесбаеванинг хасталигидан жиддий ташвишда эди. Жигарбанди 15 йилдирки туғма юрак нуқсонидан азият чекиб келади.

Аммо зарур маблағ жамғара олмагани туфайли фарзандини Тошкент шаҳрига даволатиш учун олиб боришга имкон тополмаётган онанинг кўнгли энди хотиржам.

Нукусга келган шифокорлар Эленорада узоқ йиллар орзиқиб кутилган мураккаб операцияни бепул ва энг муҳими, муваффақиятли бажаришди.

— Ҳар йили ўғил-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликка чалинганларни рўйхатга оляпмиз, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Алима Маткаримова.

— Муассасамизга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Самарқанд ҳудудий филиалидан етакчи мутахассислар келгани беморлар узоғини яқин, мушкулини осон қилди.


Биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оила фарзандларига эътибор қаратилиб, уларда мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказиляпти.

— Бу бизнинг Қорақалпоғистонга иккинчи ташрифимиз, — дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори Мақсуд Саидов. — Жорий йилнинг март ойида биринчи марта Нукусда юрак операцияларини амалга оширгандик.

Бу галги операциялар ҳам тўлиқ давлат ҳисобидан бажариляпти. Шунингдек, ташрифимиз давомида маҳаллий кардиохирурглар малакасини ошириш жараёнига ҳам кўмаклашяпмиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кириш имтиҳонларида энг кўп балл тўплаган 200 нафар абитуриент Президент гранти асосида таҳсил олади

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўтган йилдан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган.

Бунда:
Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар рўйхати ҳар йили кириш имтиҳонлари ва танлов тўлиқ якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;

Ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олганлар мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Пойтахтда пичоқланган тўрт нафар беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида эркак 4 нафар оила аъзоси — турмуш ўртоғи, қайнонаси, қайинсинглиси ва фарзандини пичоқлаганига доир хабарлар тарқалган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу жароҳатланган беморларнинг бугунги кундаги аҳволи ва саломатлиги юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

‼️ Жорий йилнинг 21 июль куни соат 21.10 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юқоридаги мудҳиш ҳодиса оқибатида жароҳат олган тўрт нафар бемор "Тез ёрдам" машинасида оғир аҳволда олиб келинган.

Ўта тезкорлик билан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида биринчи бемор — 1994 йилда туғилган С.Д.га "Кўкрак ва қоринолди девори ўтувчи қўшма кесиб-санчилган яраси. Ўнг ўпка ва ингичка ичак жароҳати. Чап елка кесиб-санчилган кўплаб яралари..." ташхиси қўйилди.

Иккинчи бемор — 1965 йилда туғилган О.Л. "Чап кўкрак қафаси кесиб-санчилган яраси. Чап ўпка жароҳати. Кўкрак ўнг қафаси ўтмас кесиб-санчилган яраси. Пневмогемоторакс. Чап билак ва кафт кўплаб кесиб-санчилган яралари..." ташхиси билан шошилинч равишда жарроҳлик столига ётқизилди.

Учинчи бемор — 1990 йилда туғилган Х.Н. "Қоринолди девори ўтувчи кесиб-санчилган яраси. Жигар чап бўлаги ва ошқозоности бези жароҳати. Ўнг қўлтик соҳаси ўтмас кесиб-санчилган яраси..." диагнози билан операцияга олинди.

Тўртинчи бемор — етти ёшли М.А.да "Кўкрак ва қоринолди девори ўтувчи қўшма кесиб-санчилган яраси. Катта чарви эвентерацияси. Талоқ, ингичка ичак ва диафрагма жароҳати..." аниқланиб, унда болалар бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бир пайтнинг ўзида тўртта тиббиёт бригадаси томонидан бажарилди. Амалиётдан сўнг улар реанимация бўлимига ётқизилди. Кечадан эса барчаси хирургия бўлимига олинди.

❗️Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг маълум қилишича, айни пайтда тўрт нафар беморнинг ҳам аҳволи барқарор. Стабиллашган. Ижобий тарафга ўзгариш бор.

‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳолатини назоратга олган. Беморларга марказнинг энг малакали мутахассислари томонидан стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏥 Халқимиз тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун ушбу соҳа ходимлари олдига қандай устувор вазифалар қўйилган?

☎️📲📄 Аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига доир мурожаатларидан бугун кўпроқ қайси масалалар ўрин олмоқда ва бу нимадан далолат беради?

🦠 Коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасидаги қайси илғор тажрибаларимизга хорижлик экспертлар тан берди?

🚑 Тез тиббий ёрдам хизмати энди қанчалик тезкор фаолият юритади?

🔬Ўзбекистон тиббиёти онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш учун қандай имкониятларга эга?

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханованинг ЎзАга берган интервьюси орқали шу ва бошқа саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Cуҳбатни томоша қилиш учун
: 👉 ВИДЕО

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 68 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242879 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239869 (+69) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ эксперти: Маймун чечагини юқтирган беморлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маймун чечаги инфекцияси бўйича бош мутахассиси Розомунд Льюис мазкур вируснинг кенг тарқалиши билан боғлиқ хулосаларини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ўтказилган тиббий текширувлар натижасида ҳозиргача хасталик 16 минг нафардан зиёд беморда тасдиқланган. Аммо ҳақиқий эпидемиологик вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

Чунки қатор мамлакатларда ушбу янги инфекцияга аниқ ташхис қўйиш имконияти чегараланган. Диагностик тестлар етишмовчилиги кузатиляпти. Табиийки, ана шундай шароитда тасдиқланмаган ҳолатлар статистикага киритилмайди.

Тўғри, ҳозирча Европадан бошқа минтақаларда маймун чечагининг тарқалиш динамикаси юқори хавф даражасида эмас. Аммо ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиб, эпидемия тезроқ жиловланмаса, хасталик кўлами ва асоратлари янада ошиб кетиши мумкин.

Масалан, Конго Демократик Республикасида минглаб одамлар маймун чечаги аломатлари билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Бироқ бу мамлакатда хасталикни аниқлашда қўлланиладиган махсус синамалалар ва бошқа тиббий ресурслар танқис.

Шунга қарамай, тор қамровдаги текширувлар сўнгида юзлаб кишиларга бу хавфли касаллик ташхиси қўйилган. Хавотирли жиҳати, улардан 81 нафари 17 ёшгача бўлган болалардир. Асосий қатламни ташкил этувчи беморларнинг ўртача ёши эса 37 га тенг.

❗️ЖССТ вакилининг қайд этишича, эндиликда нафақат беморнинг ўзи, балки кийим-кечак, идиш-товоқ, чойшаб, сочиқ каби шахсий воситалар ҳам касаллик ташувчиси бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#2022_йил_1_августдан

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади.

🔰 Бунда:

🔹ҳудудда ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсаткичлар асосий мезонлар бўлади;

🔹 ҳар 6 ойда ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тиббиёт муассасаси мукофот ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

❗️Ушбу тизим 2022 йилда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 11 та ҳамда Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги 12 та оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларда, 2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Нодавлат ОТМдан давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш тартиби қандай?

♻️Талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига кўчириш тартиби қуйидагича:

🔹мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

🔹мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришда ўтиш кўрсаткичидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Тест синовлари натижалари Давлат тест маркази ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️CCВ: 1,7 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди

Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйилган устувор вазифалардан бири тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштиришдан иборат.

Хўш, жорий йилнинг ўтган олти ойида бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

Бирламчи тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси доирасида:

🏥 76 та оилавий шифокор пункти,

🩺 20 та оилавий поликлиника,

💉 505 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, 1 миллион 700 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди.

Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникаларда:

🫁 1213 та шифокоролди хонаси ташкил этилиб, шифокорлар юкламаси 10 фоизга камайди.

🔬Кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги эндокринолог хоналари компьютер, глюкометр ва тест япроқчалари билан таъминланди.

Бундан ташқари:

👩👧👦 208 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда пойтахтимиздаги 70 та оилавий поликлиникада Болалар бўлимлари ташкил этилди.

Бирламчи тизимда юритиладиган ҳужжатлар камайтирилиши ва соддалаштирилиши ҳисобига:

📝 тиббий журналлар 28 тадан 15 тага,

🔖 тиббий бланклар 21 тадан 13 тага қисқартирилди.

🫀Эрта скрининг дастурлари амалга оширилиши ҳисобига 4,7 миллион нафар аҳоли юрак-қон томир, қандли диабет, бачадон бўйни ва сут бези саратони хасталиклари бўйича тиббий текширувдан ўтказилди.

🚑 “Қишлоқ шифокори” дастури бўйича 70 нафар шифокор олис ва чекка ҳуддудларга жалб этилди. Натижада юртдошларимиздан яна 302 минг нафари малакали тиббий хизмат билан қамраб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кеча жаҳон бўйича 1,2 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 25 июль санасига нисбатан қарийб 210 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇯🇵 Япония — 196 минг,

🇺🇸 АҚШ — 163 минг,

🇩🇪 Германия — 122 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 100 минг,

🇮🇹 Италия — 88 минг,

🇫🇷 Франция — 80 минг,

🇦🇺 Австралия — 49 минг,

🇧🇷 Бразилия — 38 минг,

🇹🇼 Тайвань — 25 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 18 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
28 июль – Халқаро гепатитга қарши кураш куни

1967 йил Нобель мукофоти лауреати, америкалик шифокор Самуэль Барух жигар касаллигини келтириб чиқарувчи гепатит B вирусини аниқлашга муваффақ бўлган.


🗓 Ушбу олимнинг туғилган куни шарафига 2011 йилдан буён ҳар йили дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Гепатит вирусли касаллик ҳисобланиб, беморда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилади. Қолаверса, унинг фаолияти бузилиши оқибатида организмда интоксикация — заҳарланиш юз беради.

Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — A, B, C, D, E, G каби турлари мавжуд. Улар клиник кечиши ва оқибатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса асосан касалликнинг A, B, C турлари кўп учрайди.

📌 Мисол учун, гепатит А – энг кўп аниқланадиган, бироқ бошқа турларга нисбатан хавфсизроқ хасталик бўлиб, асосан беморларда ўткир кечади. Аммо сурункали тус олмайди ҳамда ўлим ва бошқа жиддий оқибатларга олиб келмаслиги билан фарқланади.

Бу хасталикнинг яна бир номи “ифлос қўллар касаллиги” деб ҳам аталади. Вирусни асосан кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда бемор билан мулоқотда бўлиш орқали юқтириш мумкин.

📌 Гепатит В ушбу касаллик турлари орасида энг хавфлиси бўлиб, ҳар йили дунёда минглаб инсонлар мазкур вирус туфайли вафот этади. Бугунгача унинг қўзғатувчисига бевосита таъсир этувчи препарат топилганича йўқ.

Вирус қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага юқади.

📌 Шунингдек, гепатитнинг С тури кўпинча жигар циррози ёки саратонга сабаб бўлувчи хавфли хасталик ҳисобланиб, уни шифокорлар “мулойим қотил” деб ҳам аташади. Сабаби касалликнинг ривожланиш даврида беморда ҳеч қандай салбий белгилар кузатилмайди.

Вирус асосан қон орқали, яъни эҳтиётсизлик сабаб стоматолог, маникюр ва бошқа амалиётларда қон теккан буюмдан ўзга бир инсонга юқиши мумкин. Қолаверса, тиш чўткаси ёки соқол оладиган ускуна ҳам касалланиш учун сабаб бўлади.

🏥 ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит В вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда.

Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йилги маълумотларига кўра, гепатит В ва C вируси туфайли ҳар йили жаҳонда 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

Бугун юртимизда ушбу хавфли касалликни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилди.

Мазкур қарорда вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш борасида бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

🩺 Шундан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги 65 дан зиёд оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ушбу касалликни аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилган.

💉Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб юртимизда янги туғилган чақалоқларни В вирусли гепатитга қарши эмлаш тадбири Миллий эмлаш тақвимига киритилган.

❗️Қолаверса, дунёнинг 17 та мамлакати қатори Ўзбекистонда ҳам С вирусли гепатитга чалинган беморлар давлат ҳисобидан бепул даволанади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бугун ҳам тест синови учун тўловни амалга ошириш мумкин

2022 йил 27 июль куни 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

Давлат тест марказининг маълум қилишича, 27 июль куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.

📆 Унга кўра, тест синови учун тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 65 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242944 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Cамарқанд вилоятида 22 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239950 (+81) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🎓Бу йил 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

Бу йил олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 214 минг 232 нафарни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 948 211 нафар бўлган эди. Бу йил ОТМларга 200 минг нафардан кўпроқ ҳужжат келиб тушгани кўринмоқда.

🏫 Шундан:

🔸 395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;
🔸 819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

🎓🎓🎓🎓🎓

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қандай?

Биринчи таълим йўналишига нисбатан:

🔹 Кундузги таълим — 612 минг 530 нафар;
🔹 Сиртқи таълим — 565 минг 902 нафар;
🔹 Кечки таълим — 27 минг 417 нафар;
🔹 Масофавий таълим — 8 минг 383 нафар.

🎓🎓🎓🎓🎓

Қайси вилоятдан қанча абитуриент ҳужжат топширган?

📌Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар.
📌Самарқанд вилояти — 133 610 нафар.
📌 Тошкент вилояти — 116 251 нафар.
📌 Фарғона вилояти — 109 938 нафар.
📌 Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар.
📌 Андижон вилояти — 79 235 нафар.
📌 Наманган вилояти — 77 607 нафар.
📌 Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар.
📌 Жиззах вилояти — 74 346 нафар.
📌 Тошкент шаҳри — 68 545 нафар.
📌Бухоро вилояти — 67 663 нафар.
📌Хоразм вилояти — 64 351 нафар.
📌Навоий вилояти — 54 512 нафар.
📌Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам ҳужжат топшириш учун тўловни амалга ошириш давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Маймун чечаги: ЖССТ хавф остидаги аҳоли қатламига эмланишни тавсия этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўнгги баёнотига кўра, маймун чечаги вируси қайд этилган мамлакатлар сони 78 тага етди. Касалликни юқтирган беморлар эса 18 минг нафардан ошди.

Тасдиқланган ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи Европа давлатлари, 25 фоизи эса Америка қитъаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Хасталик туфайли беш нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Шу боис ЖССТ ўтган ҳафта сўнгида маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилганди.

Энди эса ташкилот беморлар билан алоқада бўлган, шунингдек, инфекцияни юқтириш хавфи юқори аҳоли қатламига эмланишни тавсия этмоқда. Улар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор!

Хусусан, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШда “MVA-BN” вакцинаси амалда қўллаш учун тасдиқланди. Шунингдек, “LC16” ва “ACAM2000” вакциналарининг самарадорлигини баҳолаш жараёни давом этмоқда.

Маймун чечагига қарши эмлаш воситаларининг қанчалик юқори натижа бериши, қолаверса, талаб этиладиган дозалари ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз, — дейди Т.Гебрейесус. — Аммо касаллик профилактикасида ҳозирча энг тўғри чора шу. Айни сабабдан бунга доир тадқиқотлар давом эттириляпти."

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, қўлланилган вакцина инфекциядан дарҳол ҳимоя қилмайди. Чунки тананинг мослашиш жараёни бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин.

‼️Шунингдек, маймун чечагини юқтирган беморлар ва вирус ташувчиси бўлган фуқаролар билан алоқани чеклаш лозим. Бу хасталик нафақат эркаклар, балки болалар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф одамлар саломатлигига ҳам хавф солади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram