Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.32K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Самарқанд давлат тиббиёт университетида CОVID-19 пандемияси даврида халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари шарафига мемориал мажмуа очилди.

👉Батафсил

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 62 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242632 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239572 (+71) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мамлакатимизда тиббиёт олий ўқув юртлариаро ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Шу кунларда ўзбекистонлик талабалардан ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

Ўтган йили тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларидан ҳам ўқишни кўчириш бўйича кўплаб саволлар келиб тушганини инобатга олиб, ушбу жараён ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдик.

2022/2023 ўқув йили республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар
transfer.edu.uz тизими орқали қабул қилинади.

2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Президент фармони билан тасдиқланган янги тартибга кўра,
фақат икки ҳолатдагина юртимиз олий ўқув юртларида ўқиётган талабаларга ўқишни кўчириш учун рухсат бериладиган бўлди:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.


📌 Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Урология маркази: 33 ёшли беморда каминвазив усулда ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими ривожлангани сари соҳада амалга оширилаётган юқори технологик мураккаб операциялар сони ортиб бормоқда.

Айниқса, бугунги кунда замонавий тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиб, бемор танасига тиғ теккизмасдан ёки еичик кесмалар орқали бажариладиган операциялар, жарроҳликнинг каминвазив усуллари амалиётда кенг қўлланиляпти.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилаётган ана шундай ноёб операциялар қанчадан қанча оғир беморлар саломатлигини тиклашга хизмат қилаётир.

Яқинда марказга Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи 33 ёшли Н. Саидаҳмедова мурожаат қилган. Уни бир неча йилдан буён икки томонлама бел соҳасидаги оғриқлар қийнаб келаётган эди.

Уролог Асқар Раҳимбоевнинг айтишича, текширувлардан сўнг беморга пешоб йўллари ривожланишининг аномалияси, яъни тақасимон буйрак, икки томонлама пешоб найининг торайиши каби оғир ташхислар қўйилган.

Бундай ташхис бўйича беморда лапароскопик цистотомия, уретеропелвил сегмент лапароскопик пластика каби ўта мураккаб амалиётларни бажариш лозим, деб топилган. Беморнинг нисбатан ёшлиги инобатга олиниб, унинг буйрагини сақлаб қолиш мақсадида ушбу жарроҳлик операциялари ўтказилган.

Амалиёт вақтида махсус ускуналар ёрдамида пешоб найларининг торайган қисми пластика қилинди. Операция вақтида ва ундан сўнг ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Каминвазив жарроҳлик амалиёти бажарилгани учун бемор илк кунданоқ ҳаракатланиб, тўрт кундан сўнг уйига жавоб берилган.

— Авваллари бу турдаги операциялар очиқ усулда бажарилар эди, — дейди Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат Мухторов. — Баъзида эса беморнинг буйрагини олиб ташлаш ҳоллари ҳам кузатилган. Натижада улар кейинги умри давомида маълум чекловлар билан яшашга мажбур бўлган.

Ҳозир эса марказимизда бундай ўта мураккаб буйрак аномалиялари ҳам каминвазив усуллар ёрдамида самарали даволанмоқда. Яъни касалланган аъзони сақлаб қолган ҳолда даволаш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан юртимизга ўқишни кўчириш учун 129,0 балл тўплаш талаб этилади

2022/2023 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар
my.dtm.uz тизими орқали қабул қилинади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда таълим йўналишлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️Жумладан, тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилади.

Ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилади..

🚫 Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМдан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Андижонда бошланган соғломлаштириш акцияси тиббиётни халққа янада яқинлаштиради

Андижон – майдони жиҳатидан мамлакатимизнинг энг кичик вилояти. Бироқ бу ерда яшовчи аҳоли юртимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча зич жойлашган. Табиийки, ушбу жиҳат вилоятда сифатли ва малакали тиббий хизматга бўлган талаб юқори эканидан далолат беради...

👉Батафсил
❗️ЖССТ вакили: “Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртасини жорий этиш учун илғор модел танланган”

(Давоми)

Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида синов тариқасида жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси тизими дастлабки натижаларини бермоқда.

Ҳусусан, лойиҳа доирасида ҳудудда профилактик кўриклар ўрнига, вилоятнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб мақсадли скрининг текширувлари олиб бориляпти.

Мутахассисларнинг изоҳ беришича, профилактика ишлари яхши йўлга қўйилса, касалликлар кескин камаяди ва унга сарфланадиган маблағ ҳам тежалади. Қолаверса, касалликларни эрта аниқлаш орқали аҳолининг саломатлик даражаси, ўртача умр кўриш давомийлигини оширишга эришилади.

Хўш, мазкур жараённи яқиндан кузатиб бораётган хорижий эксперт, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Кристофер Фицпатрик Сирдарё тажрибасини қандай баҳолайди?

— Ўзбекистон аҳоли саломатлигини сақлашнинг сифатли моделини жорий этмоқда, — дейди ЖССТ вакили. — Бу ривожланган давлатларда синовдан муваффақиятли ўтган илғор тажрибадир.

Биз жараёнларни бевосита кузатиб боряпмиз ва эксперт сифатида айтишим мумкинки, касалликка чалинган инсоннинг уйига бепул дори-дармон етказиб бериш унга имкон қадар тезроқ ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

Ҳар бир соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари бор. Касалликларни даволашдан кўра олдини олган яхши, шу билан бирга, касалликларни эрта аниқлаш ҳам даволашда катта самара беради.

Ўзбекистонда илк бор давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида ҳаётга татбиқ этиш, беморларга қулайлик яратиш мақсадида шифохоналарни бирлаштириш, уларнинг негизида тиббиёт кластерини ташкил этиш, у ерда илм-фан ва амалиётни уйғунлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Соҳада мураккаб ва юқори технологик амалиётлар йўлга қўйиляпти. Бу борада ҳам халқаро тажрибадан келиб чиқиб тавсия ва маслаҳатлар бериш, ушбу мураккаб жараёнларнинг амалиётга тезроқ татбиқ этилишига кўмаклашишга доим тайёрмиз.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари доирасида сурункали касалликларга чалинган беморларга кўпроқ эътибор берила бошлагани ҳам ибратли жиҳат. Ваҳоланки, илгари улар рўйхатга олиниб, даволаниш буюрилган ва кузатувга олинган.

Афсуски, ҳамма ҳам дори-дармонни ўз вақтида харид қилиб, муолажаларни белгиланган муддатларда бошлай олмайди. Оқибатда беморларда асоратлар пайдо бўлади. Давлат тиббий суғуртаси тизими асосида беморларга дориларнинг бир қисми бепул берилмоқда. Дорихона эса поликлиниканинг ўзида жойлашган…

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 59 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242691 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239656 (+84) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Андижондаги соғломлаштириш акцияси доирасида оғир беморларда мураккаб операциялар ўтказилмоқда

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси эса айни шу мақсадларни кўзда тутган.

Тадбир доирасида шу кунларда вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамда Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қанча оғир беморларда мураккаб операциялар ўтказиляпти.

👉БАТАФСИЛ

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан икки йил аввал бевосита Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Болалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб лойиҳалардан биридир.

Жаҳон стандартларига мос, энг илғор технологиялар билан жиҳозланган, етук ва малакали мутахассислар жамлганган ушбу муассаса сўнгги 25 йил ичида ўз қобиғига ўралиб қолган ўзбек тиббиётини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшди.

Бу эса мазкур марказнинг, энг аввало, Президентимиз айтганидек, оддий халқ, уларнинг фарзандлари саломатлиги учун бунёд этилгани ва фаолият олиб бораётганини англатади.

Зеро, бугун давлат раҳбари томонидан қўйилган энг муҳим талаб ҳам шу: инсон қадрини улуғлаш, тиббиётни халққа яқинлаштириш ҳамда жондан азиз фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол улғайишлари учун мустаҳкам пойдевор яратиш!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Детский национальный медицинский центр, построенный два года назад непосредственно по инициативе Президента, стал уникальным проектом в системе здравоохранения Узбекистана.

Этот центр, оборудованный самыми передовыми технологиями по мировым стандартам и объединивший ведущих и квалифицированных специалистов, внес большой вклад в выведение стагнировавшей в течение 25 лет узбекской медицины на новый уровень.

А это означает, что это уникальное медицинское учреждение, как было и отмечено Президентом, создано и ведет деятельность для лечения детей из простого народа.

Ибо, именно таково важное требование, поставленное главой государства – создание прочной основы для прославления человеческого достоинства, приближения медицины к народу, воспитания наших дорогих детей здоровыми и всесторонне развитыми!

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари, юртимизнинг олис гўшаларида яшовчи беморлар ҳузурига энг малакали шифокорлар, етакчи тиббиёт олимларининг ўзлари кириб бораётгани сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, уни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Навоий вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари, жами 150 нафардан иборат махсус гуруҳ бу гал Андижон вилоятига сафар қилди...

Юқоридаги видеолавҳа мазкур акция тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 56 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 24 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242747 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239724 (+68) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Андижонда бошланган соғломлаштириш акцияси умидвор қалбларга ишонч ва ёруғлик олиб кирмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари доирасида мамлакатимизнинг чекка ва олис гўшаларида яшовчи беморлар ҳузурига энг малакали шифокорлар, етакчи тиббиёт олимларининг ўзлари кириб бораётгани сифатли тиббий хизматни маҳаллагача тушириш, уни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Навоий вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари, жами 150 нафардан иборат махсус гуруҳ Андижон вилоятига келди.

Хусусан, акция доирасида Хонобод шаҳрида ташкил этилган сайёр тиббий қабулда нафақат шу ҳудуд, балки қўшни Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманлари ва Қорасув шаҳри аҳолиси ҳам иштирок этди...

👉 БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Бундан бир ой аввал Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилган эди.

“Биз бу орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур. ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт” — дейилганди мазкур ҳужжатда.

Мана, куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг иккинчи йиғилишини чақирди.

Унда қайд этилганидек, мазкур вирус ҳозиргача дунёнинг 75 мамлакатида рўйхатга олинган. Хасталик тасдқланган беморлар сони эса 16 мингдан ошади.

Эпидемиядан энг кўп Европа мамлакатларида яшовчилар азият чекяпти. Бошқа минтақаларда ҳам касаллик авж олиши хавфи мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Айни пайтда хасталикка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқилган ва эпидемиологик вазиятни назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Сал аввал АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда вабо касаллиги тарқалиши билан боғлиқ асоссиз хабарларга ойдинлик киритилди.

Н. Атабековнинг маълум қилишича, Афғонистонда аниқланган вабо хасталиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Рустам Ярбеков: “Ўзбекистонда юрак операциялари каминвазив усулда амалга оширилмоқда”

Бугун сунъий қон айланиш тизимисиз, уриб турган юракда аорта-коронар шунтлаш жарроҳлик амалиёти энг хавфсиз усул сифатида қўлланилмоқда...

Каминвазив операция қовурғалараро бўшлиқдан 6-8 см кичик кесма очиш орқали бажарилади. Натижада юқори технологик муолажа жараёнида беморнинг кўкрак қафаси ҳамда бошқа аъзоларига тиғ тегизилмайди. Кичик жароҳатлар ўрни эса жуда қисқа фурсатда битади.

Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказида тажриба орттириб қайтган моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков Ўзбекистондаги фаолияти давомида 4000 дан зиёд мураккаб операцияларга бошчилик қилди.

Суҳбатни томоша қилиш учун: 👉 📹Видео

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Йўқотилган кальций ўрнини қандай тўлдириш мумкин?

(Давоми)

Умида РУСТАМОВА,
тиббиёт фанлари доктори:

— Организмнинг тўла қонли ривожланишида кальций моддаси алоҳида ўринга эга. Унинг кунлик миқдори эса ҳар бир ёш тоифаси учун турлича.

Тавсия этилган кунлик кальций миқдори:

📌0-3 ойлик чақалоқлар учун 400 мг.;

📌4-6 ойлик гўдаклар учун 500 мг.;

📌7-12 ойлик ўғил-қизлар учун 600 мг.;

📌1-3 ёшли кичкинтойлар учун 800 мг.;

📌7-11 ёшдаги болалар учун 1100 мг.;

📌11-18 ёшдаги ўсмирлар учун 1200 мг.;

📌18-59 ёшдаги катталар учун 1000 мг.;

📌60 ёшдан юқори кишилар учун 1200 мг.;

📌ҳомиладор аёллар учун 1300 мг. ва эмизикли оналар учун 1400 мг.

❗️Кальций етишмовчилигини беморлар витамин ва минераллар комплексини қабул қилиш орқали бартараф этиши мумкин. Бироқ уларни фақат шифокор тавсия этади.

Сабаби ўзбошимчалик билан даволаниш организмда жиддий асоратларни келтириб чиқаради. Хусусан, сунъий кальций препаратини мунтазам истеъмол қилиш, вена қон томирларида тиқилма ҳосил қилиб, варикоз хасталигини ривожлантиради.

Қолаверса, ҳеч бир дори воситаси сифатли, тўйимли ҳамда соғлом овқатланишнинг ўрнини боса олмайди. Шу боис мазкур муаммони бартараф этишда тўғри таомланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Жумладан, кунлик таомномада сут маҳсулотлари (творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма) бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, денгиз маҳсулотларида ҳам кўп миқдорда кальций мавжуд. Бундан ташқари, улар таркибида Д витамини ва фосфор мўл. Бу дармондорилар эса суякларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради.

Турли мева-сабзавот ва кўкатлар — карам, салат барги, сельдерей, петрушка, кунжут уруғи, ёнғоқлар таркибида ҳам кальций моддаси кўп учрайди.

Энг муҳими, табиий маҳсулотлардаги ушбу модданинг ортиқча миқдори кальций препарати каби организм учун зарарли эмас. Сабаби, мазкур фойдали макроэлемент сунъийси каби организмда йиғилиб қолмайди.

Бироқ, айрим ширин газли ичимликлар ва шўр озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги натрий хлорид кальций моддасининг пешоб билан организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

Шунингдек, организм кальций моддасини ўзлаштиришида Д витаминининг аҳамияти беқиёс. Хусусан, ушбу дармондори танада 30-40 фоиз мазкур элементнинг сўрилишига ижобий таъсир этади. Бу витаминнинг энг кўп манбаи эса қуёш нурларида мавжуд.

Айни сабабдан қуёш чиққандан бошлаб соат 11-00 гача ва кечки 17-00 дан кейин очиқ ҳавода сайр этиш тавсия этилади. Чунки бу пайтда унинг ультрабинафша нурлари таъсири остида организмда Д витамини ҳосил бўлади. Бироқ қолган вақтларда иссиқ ҳавода сайр қилиш соғлик учун зарарлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ғафуров Абдувоитжон Ҳусейнович Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

41 ёшли А.Ғафуров иқтисодчи ва дастурчи-муҳандис мутахассислигига эга.

У ўз фаолияти давомида қатор хусусий сектор корхоналарида техник, ижрочи ва бош директор каби раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг шу йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил қилинган эди.

А.Ғафуров раҳбар этиб тайинланган мазкур тузилма соғлиқни сақлаш соҳасида тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими сифатида фаолият юритади.

Шунингдек, юқоридаги қарорда тузилмага мамлакат бўйлаб тез тиббий ёрдам бўйича ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ягона “Call-марказ”лар фаолиятини йўлга қўйиш, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар билан, тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан тўлиқ таъминлаш, қисқаси, IT-технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда тизимни уникал кўринишга келтириш бўйича вазифалар юклатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram