ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.6K subscribers
5.52K photos
2.06K videos
38 files
8.9K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кеча_ва_бугун

❗️Юртимиздаги даволаш муассасаларининг салоҳияти ва имкониятларини жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган юксак даражага олиб чиқиш соҳадаги трансформация жараёнларининг бош мақсадларидан бири сифатида белгиланган.

🏥 Шу боисдан бугун илғор ва замонавий шифо масканларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Болалар миллий тиббиёт маркази, Миллий тиббиёт маркази, Катталар ва болалар учун мўлжалланган гематология илмий-амалий тиббиёт марказлари – сўнгги йилларда қад ростлаган ана шундай муассасалардан. Қолаверса, ҳозирда барча қулайликларга эга бўлган онкология ва нефрология тиббиёт марказлари ҳам барпо этилмоқда.

📈 Қувонарлиси, тиббиётдаги бундай ўзгаришлар нафақат пойтахт ёки вилоят марказлари, балки юртимизнинг энг чекка ва олис ҳудудларига қадар етиб бормоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram